islom dinidagi oqimlar

PPT 20 sahifa 2,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
ислом динидаги оқимлар ислом динидаги оқимлар режа: исломдаги йўналишлар. суннийлик шиалик хаворижлар суфрия. ислом динидаги асосий оқимлар суннийлар шиалар суннийлар ва масхаблар пайғамбаримиз муҳаммад алайҳиссаломнинг йўлларида юрган, суннат аҳли бўлган кишилар "суннийлар" дейилади. суннийлар мусулмонларнинг мутлоқ кўпчилигини ташкил этишади. суннийлик йўналиши «аҳли суннат вал жамоа» деб аталади ва у тўртта фиқҳий (ҳанафий, шофиъий, моликий, ҳанбалий) ҳамда иккита ақидавий (ашъария, мотуридия) мазҳаблардан иборат. бугунги кунда дунёдаги мусулмонларнинг 92,5 фоизи суннийлар бўлиб, улар «аҳли суннат вал-жамоа»ни ташкил этишади. улардан ҳанафийлар – 47 фоизни, шофиъийлар – 27, моликийлар – 17, ҳанбалийлар – 1,5 фоизни ташкил этади. ҳанафия мазҳаби. мазҳаб эпоними абу ҳанифа ан-нуъмон ибн собит ал-куфий (699-767) ҳисобланади. аммо мазҳабни шакллантиришда унинг ўқувчилари абу йусуф (ваф. 798 й.) ва муҳаммад ибн ал-ҳасан аш-шайбонийларнинг (ваф. 804-05 й.) хизмати каттадир. умумисломий масалаларда мазҳаблар ўртасида катта фарқларни учратмасак-да, шу билан бирга хусусий масалаларнинг қарийб ҳаммасида ўзига хос қоидалар мавжудлигини кўрамиз. ҳанафия мазҳаби, асосан, албания, босния ва …
2 / 20
ѓувайт, баҳрайнда тарқалган. шофиъия мазҳаби асосчисининг тўлиқ исми абу абдуллоҳ муҳаммад ибн идрис ибн аббос ибн усмон ибн шофиъ ал-ҳошимий ал-мутталибий. у 767 йилда фаластин диёрида таваллуд топган. имом шофиъий 820 йили мисрда вафот этди. унинг шогирдлари орасида исмоил ибн йаҳйо ал-музаний, абу йаъқуб йусуф ибн йаҳйо ал-бувайтийларнинг номларини алоҳида қайд этиш ўринли. шофиъия мазҳаби сурия, ливан, фаластин, иордания, саудия арабистони, бирлашган араб амирликлари, яман, миср, сомали, комор ва мальдив ороллари, ҳиндистон, малайзия, индонезия, бруней султонлигида тарқалган. ҳанбалия мазҳаби мазҳабнинг эпоними – абу абдуллоҳ аҳмад ибн ҳанбал 780 йили бағдод шаҳрида туғилган. ибн ҳанбал фаолияти анъаначилар илоҳиёти билан муътазила орасидаги ғоявий курашнинг авжига чиққан (қуръони каримни махлуқ, яъни яратилган деган ақидани ҳокимият тарафидан халққа куч билан сингдириш билан боғлиқ миҳна – «синов») даврига тўғри келди. бошқа олимлар қатори ибн ҳанбал ҳам қувғинга учраб, 833 йилда ҳибсга олинди. у ҳадис илмида «ал-муснад» асарини ёзди. олимнинг шогирдлари ибн ҳанбал таълимотини ривожлантириб, кейинчалик …
3 / 20
фотиманинг зурриётидан бўлган шижоатли, мужтаҳид, ҳақиқатни баралла айтувчи киши сайланади. зайдия фиқҳининг ўзига хос томонлари аҳл ал-китоб (самовий китобга эга бўлган бошқа дин вакиллари: яҳудийлар, христианлар, собилар) томонидан сўйилган ҳайвон гўштини ейиш, лекин улар билан қуда-андачилик қилиш ҳаром; маҳси (оёқ кийим)га масҳ тортиш жоиз эмас. зайдийлар эътиқоди зайдийлар эътиқодига кўра: бир вақтнинг ўзида икки ўлкада икки имомга байъат қилиш жоиз; имомлар бегуноҳ эмас, тақийа (шароит оғирлашган пайтда эътиқодни сир тутиш) ножоиз; cаҳобалар ҳақида нолойиқ сўзларни айтиш мумкин эмас; абу бакр, умар ва усмонлар ҳам халифаликка лойиқ бўлганлар. исноъашарийа ушбу фирқа эътиқодича, 12 имомлик (исноъашария) али ибн аби толибдан бошланади, сўнг унинг фотимадан бўлган ўғиллари ал-ҳасан ва ал-ҳусайнга ўтади ва ниҳоят 12-имом муҳаммад ал-маҳдийга бориб тугайди. шунинг учун бу фирқа исноъашарийлар – «ўн икки имомни эътироф қилувчилар» деб номланган. исноъашарийларнинг эътиқод қилишича, ўн иккинчи имом муҳаммад ал-маҳдий ҳали ўлмаган, балки у 873-74 санада ғойиб бўлган ва охир-замонда пайдо бўлиб, зулм ва …
4 / 20
рини «шурот» («жонларини аллоҳ йўлида тиккан кишилар») деб номлаганлар. хаворижлар таълимотлари хаворижлар таълимотлари асоси қуйидагилардан иборат: улар гуноҳкорни «кофир» деб эълон қилдилар. шунга кўра халифа усмонни абу бакр ва умар йўлидан юрмагани учун кофир дейишади. али, муъовия, абу мусо ал-ашъарий, амр ибн ал-ослар мухолиф гуруҳларда қатнашганлари учун улар наздида кофирлар; «золим» подшоҳга қўлда қилич билан қарши чиқишни диний вазифа (вожиб) деб биладилар. ўз эътиқодини яшириш тамойили (тақийа) рад этадилар. ўзлари ҳарбий жиҳатдан заиф бўлсалар ҳам, қудратли «золим» подшоҳга қарши чиқиш вожиб бўлаверади, деб ҳисобладилар; халифаликка ҳар қандай одам, қурайш қабиласидан ёки араб бўлишлигидан қатъи назар, мусулмонлар томонидан сайланиши мумкин. халифалик, шиалар айтганидек, маълум жамоат (сулола) ичида чекланмаган; намоз, рўза, закот ва бошқа амалларни имоннинг бир бўлаги, деб ҳисоблайдилар. киши то барча амалларни бажармагунча, дили билан тасдиқлаб, тили билан айтиши мусулмон деб тан олиниши учун кифоя эмас. хавориж оқимлари vii аср иккинчи ярмида хаворижлар орасида йигирмага яқин турли гуруҳлар пайдо бўлди. …
5 / 20
деб билишади. гуноҳи кабира (катта гуноҳ) қилган одамни кофир деб, товон (жизйа) тўлаб юрган бошқа дин вакилларини (аҳл аз-зимма) ўлдиришни ва мол-мулкини тортиб олишни мумкин деб билишади. хаворижлар (азрақийлар) азрақийлар (азориқа) гуруҳининг асосчиси нофиъ ибн ал-азрақдир (ваф. 685 й.). хавориж гуруҳлари орасида энг муросасиз ва бешафқат саналган бу жамоа ҳозирги кунгача етиб келмаган. азориқа таълимотига хос бўлган жиҳатлар қуйидагилар: халифа алини «кофир» деб ҳисоблаганлар; гуноҳи кабира қилган мусулмонларни кофир деб эълон қилганлар; азориқалардан бўлмаган мусулмонлар, уларнинг қариялари, аёл ва болалари қонини тўкишни (истирода) ҳалол деб ҳисоблаганлар; ҳайз кўрган аёлларга ҳам намоз ўқиш ва рўза тутишни фарз деб ҳисоблаганлар; майда ўғрилик учун ҳам қўлни бутунлай елкадан кесиб ташлашни буюрганлар. хаворижлар (суфрия) суфрия ҳам хаворижларнинг бир гуруҳи бўлиб, зийод ибн ал-асфар деган киши номидан шундай деб аталди. - суфрийлар таълимоти ўзининг нисбатан мўътадиллиги билан ажралиб туради. бу гуруҳнинг ажралиб чиқишига хаворижлар орасида кўтарилган имон масаласидаги тортишувлар сабаб бўлган. улар азориқадан фарқли ўлароқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"islom dinidagi oqimlar" haqida

ислом динидаги оқимлар ислом динидаги оқимлар режа: исломдаги йўналишлар. суннийлик шиалик хаворижлар суфрия. ислом динидаги асосий оқимлар суннийлар шиалар суннийлар ва масхаблар пайғамбаримиз муҳаммад алайҳиссаломнинг йўлларида юрган, суннат аҳли бўлган кишилар "суннийлар" дейилади. суннийлар мусулмонларнинг мутлоқ кўпчилигини ташкил этишади. суннийлик йўналиши «аҳли суннат вал жамоа» деб аталади ва у тўртта фиқҳий (ҳанафий, шофиъий, моликий, ҳанбалий) ҳамда иккита ақидавий (ашъария, мотуридия) мазҳаблардан иборат. бугунги кунда дунёдаги мусулмонларнинг 92,5 фоизи суннийлар бўлиб, улар «аҳли суннат вал-жамоа»ни ташкил этишади. улардан ҳанафийлар – 47 фоизни, шофиъийлар – 27, моликийлар – 17, ҳанбалийлар – 1,5 фоизни ташкил этади. ҳанафия мазҳаби. мазҳаб эпоними абу ҳанифа ан-нуъмон ибн с...

Bu fayl PPT formatida 20 sahifadan iborat (2,5 MB). "islom dinidagi oqimlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: islom dinidagi oqimlar PPT 20 sahifa Bepul yuklash Telegram