орол денгизининг дастлабки табиий географик тахлили

DOC 60,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663191010.doc орол денгизининг дастлабки табиий географик таҳлили орол денгизининг дастлабки табиий географик таҳлили бу йил таниқли географ олим лев семенович бергнинг “аральское море, опыт физико-географической монографии” номли машҳур асарининг нашр этилганлигига 100 йил тўлади. бу асар ўз вақтида ҳам, ҳозирги кунда ҳам ва кейин ҳам орол ва оролбўйи табиий географияси нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эгадир. xx асрнинг иккинчи ярмида таниқли географларнинг аксарияти л.с.бергнинг ниҳоятда йирик ва серқирра олим эканлигини эътироф этганлар. дарҳақиқат, бу олим 700 дан ортиқ илмий асарлар муаллифи бўлиб, фаннинг турли соҳаларида, жумладан кўлшунослик, иқлимшунослик, геоморфология, ихтиология, палеогеография, табиий география соҳаларида илм билан шуғулланган ва танилган. л.с.берг 1876 йилда бессарабиянинг бендера шаҳрида туғилган. 1894 йилда эса москва давлат университети физика-математика факультетининг табиий бўлимига ўқишга кирган ва 1898 йилда уни муваффақиятли тугаллаган. ўша йили рус география жамиятининг туркистон бўлими йўлланмасига биноан, гидрологик нуқтаи назардан мутлақо ўрганилмаган орол денгизига юборилади. бу ерда у нафақат гидрологик тадқиқотлар, нафақат кўлнинг ўзини, балки …
2
қолдирган ёзма манбаларга кенг мурожаат қилган. натижада, қадимги юнон олимлари геродот, страбон, птолемей ва бошқаларнинг асарларида орол денгизи ҳақида бирорта ишонарли маълумот йўқлигига, аммо ўрта асрлардаги шарқ олимлари ёзиб қолдирган манбаларда амударёнинг хоразм денгизига қуйилиши, айрим вақтларда эса ўзбой орқали каспий денгизига қуйилганлиги ҳақида маълумотлар учраганлигини ёзган. шундай бўлса-да, xx аср бошларигача орол денгизининг майдони, чуқурлиги, сув режими, ҳажми, қирғоқларининг тузилиши, орол атрофларининг геологик тузилиши, тарихи, рельефи, тупроқ ва ўсимликлари, ҳайвоноти ҳақидаги маълумотлар ниҳоятда кам эканлигига, борлари ҳам кўпинча хатоликлардан ҳоли эмаслигига амин бўлган. уларни тузатишга, тўлдиришга, орол денгизи ва ён-атрофларининг табиий шароитини муфассалроқ ёритиб беришга ҳаракат қилган. л.с.берг ўзининг қисқа муддатда тўплаган бой ва ранг-баранг фактик маълумотлари асосида орол ва унинг атрофларидан ташқари ўрта осиё текисликларининг геологик тузилиши ва тарихий ўтмиши ҳақида муҳим табиий географик хулосалар чиқарган. жумладан, денгиз сувининг шўрлиги унчалик катта эмаслиги, денгиз фаунасининг нисбатан бой эмаслигига (ўша вақтларда сувнинг шўрлиги 1 % атрофида, балиқларнинг 18 хили, …
3
хулосадир. л.с.бергнинг тасаввури бўйича, оролда сув кўпайган йиллари фақат ён-атрофни сув босган ва оқар кўлга айланган. кейинчалик оқим тўхтагач, оқмас кўл бўлиб, сувининг шўрлиги яна ортган. олим 1740 йилдан бошлаб, ўзи ўлчаган вақтларгача денгиз суви сатҳининг тебранишини астойдил ўрганган ва кейинги 2400 йил мобайнида денгиз суви сатҳини иқлим ўзгаришларига боғлаб муҳим хулосалар чиқарган. шундай хулосалардан бири ўша вақтларда географик адабиётларда учраётган “ўрта осиё қуриб бормоқда” деган масалага ойдинлик киритиш эди. олим, ўрта осиё иқлимида тарихий даврлар мобайнида сезиларли ўзгаришлар бўлмаганлигини инобатга олиб, нафақат орол, балки ўрта осиёнинг қуриб қолиши нотўғри деган хулосага келади. бундан ташқари, л.с.берг амударё билан сирдарё оқизиб келиб ётқизадиган дельта ётқизиқлари орол ботиғини 29000 йилда тўлдириши мумкинлигини аниқлаган, денгиздаги сейш ҳодисаси, орол денгизи қирғоқларининг морфологик тузилиши каби бир қатор табиий географик ҳодисаларни ёрқин ва асосли қилиб ёритиб берган. л.с.бергнинг ҳаёти, ижоди ва илмий асарларини ўрганган тадқиқотчиларнинг ёзишига кўра [2], олимнинг “орол денгизи” монографик асари москва университети илмий …
4
лог а.п.павлов ва зоолог м.а.мензбирлар ҳам ўзларининг ёзма тақризларида асарнинг муаллифи география фанлари доктори илмий даражасига муносиб эканлигини тавсифлаб берганлар. л.с.бергнинг “орол денгизи” асари билан танишган ўқувчида муаллифнинг бир қатор ўзига хос хусусиятлари эътиборни жалб қилади. булар: 1) асарнинг ниҳоятда юқори илмий даражада, аммо равон, тушунарли ҳамда қизиқарли ёзилганлиги; 2) у ёки бу масалага ёндашишда кўп ва турли соҳаларга оид маълумотлардан кенг фойдаланилганлиги; 3) тадқиқот объектини ўрганишда комплекс ёндашиш, воқеа ва ҳодисаларни ўзаро боғлиқликда таҳлил қилиш; 4) табиий географик таҳлилда тарихийлик принципига амал қилиш, палеогеографик ва тарихий маълумотларга катта эътибор бериш ва ҳоказо. л.с.бергнинг ушбу асари орол денгизи ва ён-атрофларининг табиий географиясини ўрганишда муҳим тарихий манба бўлиб ҳисобланади. адабиётлар берг л.с. аральское море, опыт физико-географической монографии. -м., 1908. вопросы географии.сб.24, физическая география. -м., 1951. www.arxiv.uz
5
орол денгизининг дастлабки табиий географик тахлили - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "орол денгизининг дастлабки табиий географик тахлили"

1663191010.doc орол денгизининг дастлабки табиий географик таҳлили орол денгизининг дастлабки табиий географик таҳлили бу йил таниқли географ олим лев семенович бергнинг “аральское море, опыт физико-географической монографии” номли машҳур асарининг нашр этилганлигига 100 йил тўлади. бу асар ўз вақтида ҳам, ҳозирги кунда ҳам ва кейин ҳам орол ва оролбўйи табиий географияси нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эгадир. xx асрнинг иккинчи ярмида таниқли географларнинг аксарияти л.с.бергнинг ниҳоятда йирик ва серқирра олим эканлигини эътироф этганлар. дарҳақиқат, бу олим 700 дан ортиқ илмий асарлар муаллифи бўлиб, фаннинг турли соҳаларида, жумладан кўлшунослик, иқлимшунослик, геоморфология, ихтиология, палеогеография, табиий география соҳаларида илм билан шуғулланган ва танилган. л.с.берг 1876 йилд...

Формат DOC, 60,8 КБ. Чтобы скачать "орол денгизининг дастлабки табиий географик тахлили", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: орол денгизининг дастлабки таби… DOC Бесплатная загрузка Telegram