11-mavzu. raqobat va uning turlari

PPTX 21 sahifa 90,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 21
11-мавзу. рақобат ва унинг турлари 11-мавзу. рақобат ва унинг турлари режа: 1.ракобат мазмуни. 2.ракобат турлари. 3.товарнинг ракобат кобиоляти ва уни бахолаш услублари. 4.корхона ракобат кобилятини тахлил килиш ва бахолаш. 1.ракобат мазмуни. рақобатли афзаллик - товар ёки марканинг фирмага ўзининг бевосита рақобатчиларига нисбатан маълум бир афзаллик берадиган характеристика ва хусусиятларидир. бу характеристикалар (атрибутлар) ғоятда хилма-хил бўлиши ва товарнинг ўзига (асосий хизматга) ҳам, асосий хизматга қўшимча хизматларга, ишлаб чиқариш, савдо шаклларига ҳам тааллуқли бўлиши, ҳамда фирма ёки товарга хос бўлиши мумкин. демак, бундай афзаллик нисбий бўлади ва товар бозорида ёки бозор сегментида энг яхши мавқега эга бўлган рақобатчига нисбатан белгиланади. бу энг хавфли рақобатчи имтиёзли рақобатчи деб аталади. рақобатчининг нисбий афзаллиги турли омиллар билан белгиланади. умуман олганда, бу омилларни улар вужудга келтирадиган ички ва ташқи афзалликлардан келиб чиққан ҳолда икки кенг тоифага ажратиш мумкин агар рақобатли афзаллик товарнинг ажралиб турувчи сифатларига асосланган бўлса, у “ташқи” афзаллик деб аталади, бу сифатлар харажатларнинг қисқартирилиши …
2 / 21
бундай афзаллик “ички афзаллик” деб аталади. ички рақобатли афзаллик - фирмага кўпроқ рентабеллик келтирувчи ва уни сотув нархларининг бозор ёки рақобат томонидан пасайтирилишига кўпроқ даражада бардошли қилувчи юқорироқ “унумдорлик” оқибатидир. ички рақобатли афзалликка асосланган стратегия - бу харажатлар бўйича афзаллик стратегияси бўлиб, у асосан фирманинг ташкилий ва ишлаб чиқариш “ноу-хау”сига асосланади. рақобатли афзалликнинг келиб чиқиши ва табиати турлича бўлган бу икки тури кўпинча бир-бирига тўғри келмайди, чунки улар мутлақо фарқ қилувчи кўникма ва маданиятни талаб қилади. бозор кучи: бозор томонидан қабул қилинадиган бизнинг максимал сотув нархимиз имтиёзли рақобатчининг нархига қандай нисбатда? унумдорлик: бир маҳсулот бирлигига тўғри келадиган харажатларимиз (бирлик харажатлар) имтиёзли рақобатчиникидан кўпми ё камми? 5.1-расмдаги горизонтал ўқ бозор қабул қиладиган максимал нархга, вертикал ўқ эса ишлаб чиқариш харажатларига мос келади. бу икки катталик имтиёзли рақобатчидаги шу катталикларга нисбатан фоиз ҳисобида келтирилган. -чапдаги юқори ва ўнгдаги қуйи квадрантлар мос равишда энг ёмон ва энг яхши вазиятларга тўғри келади; -чапдаги қуйи …
3 / 21
р томонидан 1982 йили киритилган кенгайтирилган рақобат концепциясининг мазмуни шуки, фирманинг асосий бозордаги рақобатли афзалликдан фойдалана олиш қобилияти фақатгина ўзи дуч келаётган бевосита рақобатга эмас, балки шу бозордаги потенциал рақиблар, ўринбосар товарлар, мижозлар ва етказиб берувчилар каби кучларнинг таъсирига ҳам боғлиқдир. потенциал рақиблар ва ўринбосар товарлар фирма учун бевосита хавф уйғотса, мижозлар ва етказиб берувчилар эса ўзларининг талаблари билан билвосита таҳдид солиб туради (расмга қаранг). мана шу кучларнинг ўзаро таъсирии охир‑оқибатда товар бозорининг рентабеллигини белгилайди. табиийки, рақобат муҳитини ташкил қилувчи асосий кучлар турли бозорларда турлича бўлиши мумкин. янги рақибларнинг кириб келиш хавфи. бозорга кириб келиш эҳтимоли катта бўлган потенциал рақиблар фирма учун жиддий хавф-хатар бўлиб, фирма бу хатарни камайтиришга уриниши, ундан ўзини ҳимоя қилиши, кириш тўсиқларини вужудга келтириши лозим. ушбу хавфнинг қай даражада жиддийлиги кириш тўсиқларининг баландлигига ва потенциал рақибга қаратилган реакция кучига боғлиқдир. кириш тўсиқлари қуйидагича бўлиши мумкин: -миқёсдан тежаш, яъни кириб келаётган фирмани кенг кўламли ишлаб чиқаришни ташкил …
4 / 21
иба эффекти ва харажатлар бўйича афзаллик айниқса қўл меҳнати секторларида жуда катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин. бу қонуният айниқса энергия бозорида яққол намоён бўлди ва энергия манбаларининг янги турларини ишлаб чиқишга катта таъсир кўрсатди. нефть бозорларида нарх-навонинг кўтарилиб бориши атом ва қуёш энергетикасининг ривожланишига туртки бўлди. ўринбосар товарлар - бу ўша харидорлар гуруҳи учун худди шу функцияни бажарувчи товарлар, лекин бошқа технологияга асосланган. бу перманент хавф яратади, чунки ўрнини босиш хавфи доимо мажуд. ушбу хавфлар технологик ютуқлар натижасида ўсиши мумкин. ўринбосар товарларга бўлган ҳақиқий нархлар товар бозорида ҳаракат қилувчи фирмалар белгилаши мумкин бўлган энг юқори баҳоларни аниқлайди. ўринбосар товарлар фойдаланувчиларни қанчалик қониқтирса, товар бозорида нархларнинг ўсиш имконяти шунчалик чегаралангандир. энергоресурслар бозоридаги бундай ҳолат энергиянинг янги манбаларини ишлаб чиқаришга катта таъсир кўрсатади. нефть баҳосининг ошиб кетиши атом ва қуёш энергетикасининг ривожланишига кенг йўл очиб беради. мижозлар ўз таъминотчилари билан маълум миқдорда савдолашиш қобилиятига эгадир. улар фирмани нархларни пасайтиришга мажбур қилиб, кенг …
5 / 21
лар; таъминотчилар алмашинуви билан боғлиқ ўтиш харажатлари мижоз учун муҳим эмас; мижоз талаб, бозордаги ҳақиқий нарх ва таъминотчининг харажатлар тўғрисида етарли маълумотларга эга. бундан келиб чиқадики, харидорларни танлаш - бу муҳим стратегик қарордир. фирма мижозни танлаш сиёсатига амал қилган ҳолда ўз рақобат шароитини анчагина яхшилаб олиши мумкин. таъминотчиларнинг мижозлардан манфаатли шартларга эришиш қобилияти шундан иборатки, улар ўз таъминоти учун нархни ошириши, маълум мижозга етказиб берадиган товарлар сифатини пасайтириш ёки ҳажмини чегаралаш имкониятига эга. шу йўл билан кучли таъминотчилар мжозлар ҳаракати рентабеллигига таъсир этишлари мумкин. 3.товарнинг ракобат кобиоляти ва уни бахолаш услублари. товар бозорида тўғри рақобатчилар ўртасида рақобатчилик курашининг жадаллиги ва аниқ шакли рақобат ҳолатининг характерига боғлиқ ҳолда ўзгаради. бу рақобатчилар ҳаракати натижасида юзага келадиган уларнинг ўзаро боғлиқлиги даражасини характерлайди. аниқ бозордаги таҳлилни ўтказишда иқтисобчилар томонидан таклиф этилган турли рақобатли тузилишларга таяниш муҳимдир. одатда бундай тузилишни 4 га бўлиш мумкин: соф (ёки такомиллашган) рақобат, олигополия, монополистик рақобат ва монополия. соф рақобат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 21 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"11-mavzu. raqobat va uning turlari" haqida

11-мавзу. рақобат ва унинг турлари 11-мавзу. рақобат ва унинг турлари режа: 1.ракобат мазмуни. 2.ракобат турлари. 3.товарнинг ракобат кобиоляти ва уни бахолаш услублари. 4.корхона ракобат кобилятини тахлил килиш ва бахолаш. 1.ракобат мазмуни. рақобатли афзаллик - товар ёки марканинг фирмага ўзининг бевосита рақобатчиларига нисбатан маълум бир афзаллик берадиган характеристика ва хусусиятларидир. бу характеристикалар (атрибутлар) ғоятда хилма-хил бўлиши ва товарнинг ўзига (асосий хизматга) ҳам, асосий хизматга қўшимча хизматларга, ишлаб чиқариш, савдо шаклларига ҳам тааллуқли бўлиши, ҳамда фирма ёки товарга хос бўлиши мумкин. демак, бундай афзаллик нисбий бўлади ва товар бозорида ёки бозор сегментида энг яхши мавқега эга бўлган рақобатчига нисбатан белгиланади. бу энг хавфли рақобатчи имтиё...

Bu fayl PPTX formatida 21 sahifadan iborat (90,5 KB). "11-mavzu. raqobat va uning turlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: 11-mavzu. raqobat va uning turl… PPTX 21 sahifa Bepul yuklash Telegram