тармоқдаги умумий вазият ва ундаги рақобатнинг тахлили

DOC 245.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1407744437_58147.doc тармоқдаги умумий вазият ва ундаги рақобатнинг тахлили режа: 1. тармоқдаги умумий вазият ва ундаги рақобат тахлилининг мазмуни ва усуллари. 2. тармоқни таърифловчи умумий иқтисодий кўрсаткичлар. 3. тармоқдаги рақобат кучлари ва улар таъсирининг даражаси. 4. рақобат кучлари таркибида ўзгариш ясовчи омиллар. 5. компания рақобат мавқеининг кучли ва заиф жихатлари. 6. рақобат курашида муваффақият ва муваффақиятсизликнинг калит омиллари. 7. соха ва рақобат тахлилларини умумлаштириш. 1.тармоқдаги умумий вазият ва ундаги рақобат тахлилининг мазмуни ва усуллари. стратегияни ишлаб чиқиш тахлилга асосланган иш бўлиб, тахлил 2 йўналишда олиб борилади: 1-тармоқдаги вазият ва ундаги рақобатнинг шартлари. 2-компания ичидаги вазият, унинг рақобатбардошлиги. тармоқлар ўзининг иқтисодий таърифи, улардаги рақобат ва ривожланиш истиқболлари бўйича бир - биридан фарқ қилади. масалан: илмий техника тараққиёти суръатлари юқори ва паст бўлиши мумкин.хар бар тармоқ учун зарур бўлган капитал қўйилмалар хажми хам хар хил бўлади. бозорлар эса махаллийдан тортиб дунё бозоригача фарқланади. рақобат кучли ёки заиф бўлади. талаб хам ўсиб борувчи ёки …
2
асосий эътибор стратегияга оид бир қатор мухим саволларга аниқ жавоблар топишга қаратилади. сунгра бу саволлар компаниядаги стратегик вазиятнинг аниқ манзарасини шакллантириш ва унинг стратегик хатти‑ҳаракатларига муқобил вариантларни белгилаш учун фойдаланилади. якка бизнес билан шуғулланувчи компаниядаги стратегик вазиятни тахлил қилиш усуллари келгусида купинча диверсияланган компаниянинг стратегиясини тахлил қилишда ҳам фойдаланилади. якка бизнес билан шуғгулланувчи компаниядаги ташқи вазиятни (макромухитни) тахлил қилишда одатда соха ва рақобат тахлилларидан фойдаланилади. вазиятни тахлил қилишда фирманинг энг яқин атрофи (микромухити) урганилади. 6-расмда якка бизнес билан шуғулланувчи компания учун стратегик тахлилнинг структураси келтирилган. компания стратегик тахлилининг мантиқий ечими стратегияни танлашда муқобил вариантларга бахо беришдир. шундай қилиб, ушбу тахлил стратегик режани шакллантиришнинг дастлабки нуқтасидир. 6-расм. вазият таҳлилидан стратегик танловга 2.тармоқни таърифловчи умумий иқтисодий кўрсаткичлар. тармоқдаги умумий вазият ва ундаги рақобатнинг тахлили асосий иқтисодий кўрсаткичларни ўрганишдан бошланади. бу кўрсаткичлар қуйидагилардан иборат: 1. бозор хажми. 2. рақобат миқёси (махаллий , регионал, дунё). 3. бозорнинг ўсиш суръатлари ва уни ривожланишининг қайси босқичда …
3
ича соханинг «портретини» тузиб, сўнг уни тахлил қилиб чиқиш мақсадга мувофиқдир. бунинг учун ушбу жадвалда айрим иқтисодий кўрсаткичларнинг стратегик жихатдан мухимлигига доир маълумотлар келтирилган. 3.1-жадвал. тармоқдаги асосий иқтисодий кўрсаткичларнинг стратегик ахамияти кўрсаткич кўрсаткичнинг стратегик ахамияти бозорнинг катталиги кичик бозорларда катта ва янги рақобатчиларни жалб қилиш тенденцияси кузатилмайди; катта бозорлар муайян тармоқларда рақобатли устунликни мустаҳкамлаш мақсадида турли компанияларни сотиб олмоқчи бўлган корпорацияларни ўзига жалб қилади. бозор хажмининг ортиши жадал суръатлар билан ўсиш янгиликларга олиб келади, ўсишнинг секинлашиши эса рақобатни кучайтиради ва заиф рақибларни курашдан чиқариб ташлайди. ишлаб чиқариш қувватларининг ортиқчалиги ёки танқислиги ортиқча ишлаб чиқариш қувватлари харажатларни кўпайтириб, даромадни камайтиради, уларнинг танқислиги эса харажатларга оид тескари тенденцияларга олиб келади. тармоқнинг даромадлилиги юқори даромадли тармоқлар хам янгиликларга олиб келади кириш/чиқиш тўсиқлари юқори тўсиқлар мавжуд фирмаларнинг мавқеини ва уларнинг даромадларини химоя қилади, тўсиқлар паст бўлганда эса янги фирмаларнинг кириб келиши уларга салбий таъсир қилади товар харидорлар учун қиммат кўпчилик харидорлар товарни энг паст …
4
ор хажмлари катталашади. товарнинг тез янгиланиши товарнинг хаёт цикли қисқаради 3. тармоқдаги рақобат кучлар ва улар таъсирининг даражаси. «гарвард» университетининг профессори майкл портер тармоқдаги рақобатчи кучларни қуйидагича гурухлаган: 1.тармоқ ичида сотувчилар ўртасидаги рақобат. 2.бошқа тармоқдаги компанияларнинг ўз товарлари билан бу тармоқдаги харидорларни эгаллаб олишга харакат қилиши. 3.тармоқ ичида янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиши. 4.хом ашё ва бутловчи деталлар етказиб берувчиларнинг ўз шартларини ўтказишга уринишлари. 5. харидорларни ўз шартларини ўтказишга уринишлари. бу тахлил фирма мазкур тармоқда дуч келиши мумкин булган қулай имкониятлар ва хавф‑хатарларни аниқлаб олиш мақсадида амалга оширилади. портер бунинг «бешта куч» моделини таклиф қилган (7-расм). у ушбу моделни асослаб берар экан, бу курсаткичларнинг таъсир кучи қанчалик юқори булса, мавжуд компанияларда нарх ва даромадни ошириш имконияти шунчалик кам булишини таъкидлаган эди. бу кучларнинг заифлашиши эса компаниялар учун қулай имкониятларни вужудга келтиради. компания уз стратегиясини узгартириб, ушбу курсаткичларни уз фойдасига ўзгартириши мумкин. потенциал рақобатчиларнинг кириш хавфи (портернинг биринчи кучи) компаниянинг даромадларига тахдид …
5
иши, хом ашё, материал ва таркибий қисмларни катта миқдорларда сотиб олишдаги чегирмалар, рекламага сарфланадиган харажатларнинг камайтирилиши ва хоказолар билан боғлиқдир. буларнинг барчаси ишлаб чиқаришни энди бошлаётган компаниялар учун катта қийинчиликлар туғдиради. портер назарияси буйича иккинчи рақобатчи куч тармоқда мавжуд булган компанияларнинг рақобатлашувидир. бу ерда ҳам учта омилнинг таъсирини курсатиб утиш мумкин: - тармоқдаги рақобатнинг структураси; - талабнинг шарт‑шароитлари; - тармоққа кириш тусиқларнинг баландлиги. 7-расм. портернинг «бешта куч» модели тармоқдаги рақобатнинг структураси тармоқдаги консолидация даражасига (унинг фрагментланганлиги, олигополия ёки монополия шароитлари мавжудлиги) боғлиқдир. фрагментланган тармоқда потенциал хатарлар қулай имкониятларга қараганда купроқ булади, чунки бундай тармоқларга кириб келиш нисбатан енгилдир. консолидацияланган тармоқларда одатда катта ва мустақил компаниялар фаолият курсатадилар. бинобарин, бир компаниянинг рақобатчилик фаолияти бошқа рақобатчиларнинг бозордаги улушига бевосита таъсир қилади, натижада улар тезда бунга жавобан харакат қилиб, рақобат кучаяди. бундай компанияларнинг нарх уруши олиб бориш имконияти рақобатнинг асосий хатарли кучидир. бундай холларда компаниялар сифатдаги устунликлар буйича рақобатлашишга интиладилар, яъни рақобатчилик уруши …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тармоқдаги умумий вазият ва ундаги рақобатнинг тахлили"

1407744437_58147.doc тармоқдаги умумий вазият ва ундаги рақобатнинг тахлили режа: 1. тармоқдаги умумий вазият ва ундаги рақобат тахлилининг мазмуни ва усуллари. 2. тармоқни таърифловчи умумий иқтисодий кўрсаткичлар. 3. тармоқдаги рақобат кучлари ва улар таъсирининг даражаси. 4. рақобат кучлари таркибида ўзгариш ясовчи омиллар. 5. компания рақобат мавқеининг кучли ва заиф жихатлари. 6. рақобат курашида муваффақият ва муваффақиятсизликнинг калит омиллари. 7. соха ва рақобат тахлилларини умумлаштириш. 1.тармоқдаги умумий вазият ва ундаги рақобат тахлилининг мазмуни ва усуллари. стратегияни ишлаб чиқиш тахлилга асосланган иш бўлиб, тахлил 2 йўналишда олиб борилади: 1-тармоқдаги вазият ва ундаги рақобатнинг шартлари. 2-компания ичидаги вазият, унинг рақобатбардошлиги. тармоқлар ўзининг иқтисоди...

DOC format, 245.5 KB. To download "тармоқдаги умумий вазият ва ундаги рақобатнинг тахлили", click the Telegram button on the left.