стратегик маркетинг

DOC 664,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1711219461.doc стратегик маркетинг режа: 1. стратегик ва операцион маркетинг 2. маркетинг ва эҳтиёжнинг қондирилиши 3. бозор сегментацияси воситасида эҳтиёжлар таҳлили 4. бозорни жалб этувчанлиги таҳлили 5. фирманинг рақобатбардошлилиги таҳлили 6. маркетинг стратегиясини танлаш 7. сотиш канали бўйича стратегик қарорлар 8. нархни ташкил этиш бўйича стратегик қарорлар 9. коммуникация бўйича стратегик қарорлар 10. стратегик маркетинг режаси стратегик ва операцион маркетинг “маркетинг” атамаси том маънода бозор сари ҳаракатланиш жараёни маъносини беради, бу атама жараённинг ички иккиёқламалик хоссасини тўла очиб бера олмайди ва маркетингнинг “таҳлилий” жиҳатига нисбатан унинг “фаолроқ” томонига кўра кўпроқ урғу беради. бу иккиёқламаликни характерлаш учун “стратегик” ва “операцион” маркетинг атамаларидан фойдаланилади. операцион маркетинг - бу қисқа муддатга мўлжалланган режалаштиришнинг мавжуд бозорларга қаратилган фаол жараёндир. бу товар, сотиш, нарх ва коммуникацияларга оид тактик воситалардан фойдаланиш йўли билан керакли савдо ҳажмига эришишнинг классик тижорат жараёнидир. операцион маркетингнинг асосий мақсади - сотишдан даромадлар ҳосил қилиш, яъни мақсадли айланмалардир. бу сотишнинг энг самарали усулларидан …
2
даги яхши кетишини таъминловчи ва унинг ўзига хос хусусиятларини таъкидловчи коммуникация ёрдамига эга бўлиши лозим. бозорда талаб таклифдан кўп бўлган, фирма харидорларга яхши таниш бўлган ва рақобат бўлмаган ҳоллар кам учрайди. операцион маркетинг маркетингнинг энг кўзга кўринарли жиҳатидир, бунга асосий сабаб шуки, реклама ва товарларни силжитиш фаолиятининг роли ғоятда муҳимдир. баъзи фирмалар, масалан саноат товарлари ишлаб чиқарувчиларнинг кўпчилиги эса аксинча, маркетингни реклама билан узвий боғлиқ деб тушуниб, узоқ вақтгача маркетинг бизнинг бизнесга тўғри келмайди, деб ҳисоблаб келдилар. демак, маркетинг - бу фирманинг тижорат дастаги бўлиб, ҳатто энг яхши стратегик режа ҳам яхши натижаларга олиб кела олмайди. аммо кўриниб турибдики, етарлича катта стратегик базасиз мутлақо рентабелли операцион маркетинг ҳам бўлиши мумкин эмас. фикрсиз динамизм - асоссиз таваккалдир, холос. операцион маркетинг режаси ҳар қанча кучли бўлмасин, у эҳтиёж йўқ бўлган жойда талабни юзага келтира олмайди ва йўқолиб кетиши муқаррар бўлган фаолият йўналишини сақлаб қола олмайди. бинобарин, рентабелликни таъминлаш учун операцион маркетинг стратегик …
3
часи билан ўлчанади, динамик жиҳатдан эса ўзининг мавжуд бўлиш муддати билан ёки ҳаёт цикли билан характерланади. муайян фирма учун товар бозорининг жалб этувчанлиги унинг рақобатбардошлигига, бошқача қилиб айтганда, ҳаридорларнинг эҳтиёжларини рақибларига қараганда яхшироқ қондира олиш қобилиятига боғлиқ. фирманинг рақобатбардошлиги унинг рақобатли устунликка эга бўлиши ёки унинг рақибларидан ажралиб турувчи сифатлари тувайли ёҳуд ҳаражатлар бўйича афзаллик берувчи юқори ишлаб чиқариш самарадорлиги туфайли мавжуд бўлади. шундай қилиб, стратегик маркетингнинг роли фирмани манфаатли иқтисодий имкониятларга йўналтириш, яъни унинг “ноу-хау” ва ресурсларига мос келадиган, унинг ўсиш ва рентабеллик салоҳиятини таъминловчи имкониятларга йўналтиришдан иборат. стратегик маркетинг жараёни ўрта ва узоқ муддатли истиқболларга эгадир. унинг вазифаси фирманинг миссиясини аниқлаш, мақсадларни белгилаш, ўсиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва товар портфелининг мувозанатланган тузилмасини таъминлашдан иборатдир. товарни силжитишга сарфланган маркетинг харажатларини айириб ташлагандан кейин ҳосил бўлади. ушбу даромад фирма учун товар бозорига киритган ҳисса бўлиб ҳисобланади. маркетинг ва эҳтиёжнинг қондирилиши эҳтиёж тушунчаси шундай атамаки, унинг устида тинимсиз баҳс боради, чунки …
4
увчи тенденцияларнинг ҳар бирига мос келадиган аслий эҳтиёжни тасаввур қилиш мумкин, бунда ушбу тенденциялар сони чеклангандир. шунинг учун аслий эҳтиёжни инсон табиати белгилайди, ва бинобарин, жам ият ёки маркетинг томонидан вужудга келтирмайди, у талаб юзага келиҳдан аввал ҳам яширин ёки ифодаланган ҳолда мавжуд бўлади. ф.котлер эҳтиёжлар, истаклар ва талаб ўртасидаги тафовутларни ўрнатади. истаклар чуқурроқ эҳтиёжларни қондиришнинг маҳсус воситаларидир. аслий эҳтиёжлар барқарор ва кам сонли бўлади, истаклар эса кўп бўлиб, ўзгариб туради, уларга ижтимоий кучлар доим таъсир қилиб туради. истаклар сотиб олиш қобилияти ва хохиши билан мустаҳкамланса, махсус товарларга бўлган потенциал талабларга айланиб боради. котлернинг фикрича, маркетинг истак ва талабларга таъсир қилишга уринади ҳамда товарнинг ўзига жалб қилувчи ва разон бўлишини таъминлайди. маркетинг эҳтиёжларни ҳосил қилмайди; эҳтиёж маркетологлар пайдо бўлишидан аввал ҳам бор эди. ф.котлер маркетинг истеъмолчининг ижтимоий мақомдаги эҳтиёжни муайян русумдаги автомобиль қондиришини айтиб беради. у ижтимоий мақомдаги эҳтиёжни ҳосил қилмайди, балки уни қондириш воситасини таклиф қилади деб таъкидлаган. эҳтиёж, …
5
ексиз даражада муҳимроқдир, дейиш мумкин. бу фикрда ноаниқлик бор. абсолют ва нисбий эҳтиёжлар ўртасидаги фарқнинг етарлича аниқ эмаслигига қарамай, бу тфовутнинг икки қизиқарли жиҳати бор. бир томондан, у нисбий эҳтиёжларнинг абсолют эҳтиёларчалик қатъий бўлмаслиги мумкинлигини кўрсатади. иккинчи томондан, у тўйинтиришнинг мумкин эмаслигини белгиловчи нисбий эҳтиёжлар диалектикасини биринчи ўринга қўяди. инсон ўзи мақсад қилиб қўйган даражага етишгач, камолотнинг янги босқичини кўзлай бошлайди. эббот туғма ва ҳосилавий эҳтиёжлар ўртасига ажиб бир чегара тавсия қилади. ҳосилавий эҳтиёжлар туғма эҳтиёжларга нисбатан махсус технологик жавоб (товар)ни ва истак объектини ифодалайди. бир қанча шароитларда товарнинг истеъмоли маълум ҳаётийлик циклида кутилганлиги натижасида ҳосилавий эҳтиёжлар қондирилганлиги кузатимлади. ҳосилавий эҳтиёжларнинг энг юксак фойдалилиги пасайиш тенденциясига эгадир. лекин, технологик тараққиёт туфайли туғма эҳтиёжлар қондирилмайди, янги такомиллашган товарлар юзага келиши, шу билан бирга янги ҳосилавий эҳтиёжлар пайдо бўлиши шароитида янада юқорига интилади. шундай қилиб, туғма эҳтиёжларни қондириш учун товар ишлаб чиқариш ҳамиша ўзининг эволюцияси билан рағбатлантириб борилади. сўнг эҳтиёж бозор таъсир …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"стратегик маркетинг" haqida

1711219461.doc стратегик маркетинг режа: 1. стратегик ва операцион маркетинг 2. маркетинг ва эҳтиёжнинг қондирилиши 3. бозор сегментацияси воситасида эҳтиёжлар таҳлили 4. бозорни жалб этувчанлиги таҳлили 5. фирманинг рақобатбардошлилиги таҳлили 6. маркетинг стратегиясини танлаш 7. сотиш канали бўйича стратегик қарорлар 8. нархни ташкил этиш бўйича стратегик қарорлар 9. коммуникация бўйича стратегик қарорлар 10. стратегик маркетинг режаси стратегик ва операцион маркетинг “маркетинг” атамаси том маънода бозор сари ҳаракатланиш жараёни маъносини беради, бу атама жараённинг ички иккиёқламалик хоссасини тўла очиб бера олмайди ва маркетингнинг “таҳлилий” жиҳатига нисбатан унинг “фаолроқ” томонига кўра кўпроқ урғу беради. бу иккиёқламаликни характерлаш учун “стратегик” ва “операцион” маркетинг ат...

DOC format, 664,5 KB. "стратегик маркетинг"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: стратегик маркетинг DOC Bepul yuklash Telegram