marketinqning ijtimoiy - iqtisodiy asoslar

DOCX 95 sahifa 513,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 95
1-мавзу. маркетингнинг ижтимоий – иқтисодий асослари. маркетинг функциялари, вазифалари ва тамойиллари 1.1. маркетинг тушунчаси ва моҳияти. 1.2. маркетингни вужудга келиши ва уни ривожланишини асосий босқичлари. 1.3. маркетинг назарияси концепцияси ва унинг эволюцияси. 1.4. маркетинг элементлари таркиби ва жараёни. 1.5. маркетинг функциялари ва унинг мазмуни. 1.6. маркетингнинг асосий вазифалари. 1.7. талабнинг ҳолати ва ривожланишига кўра маркетингнинг турлари 1. 1. маркетинг тушунчаси ва моҳияти тадбиркорлик фаолиятида қарор қабул қилиш ва уни ишлаб чиқишда тадбиркорликнинг самарали воситаси ҳамда асоси бўлиб маркетинг ҳисобланади ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошқариш тизимида, уни ташкил этишда, режалаштириш ва назорат қилишда муҳим аҳамият касб этади. «ай-си-ай» концерни бошқаруви раиси джон ҳарви джонс тадбиркорликда маркетингни ўрнини тависфлаб шундай дейди, яъни «маркетинг тадбиркорликнинг таянч омилидир. бу нафақат ёқилғи, балки кема командасидир.» маркетинг мазмуни ва терминологияси янгиланиб боради, лекин улар бошдан айирбошлаш жараёни, товар-пул муносабатлари пайдо бўлиши, сотиш шаклларини ривожланиши ҳамда истеъмолчиларни товар ва хизматлар билан ўзаро ҳаракати билан боғланади. маркетинг тушунчаси бозор …
2 / 95
рим шахслар ва ташкилотларни мақсадлари айирбошлаш ёрдамида қондирилади». маркетингга олимлар турлича таъриф берганлар. и.к. беляевский шундай деган: «маркетинг – бу бозорни ўрганиш ва тартибга солиш, бошқариш тизимидир». жан-жак ламбен эса маркетингга шундай таъриф беради: «маркетинг ташкилотлар ва кишиларни хоҳиш ва эҳтиёжини товарлар ва хизматларни эркин рақобатли айирбошлашни таъминлаш йўли орқали қондиришга йўналтирилган ижтимоий жараёндир», «маркетинг – бу бир вақтнинг ўзида бизнес фалсафаси ва фаол жараёндир». ушбу таърифлардан шуни айтиш мумкинки, маркетинг – бу бозорни ўрганиш, у орқали истеъмолчиларга таъсир этишдан иборатдир. маркетингни моҳияти товарни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш албатта истеъмолчига, талаб, ишлаб чиқариш имкониятларини мўлжаллашдан иборат. ҳозирги даврда жаҳон адабиётида маркетингга берилган икки мингдан ортиқ таъриф бор. мутахассислар ўртасида маркетингнинг такрор ишлаб чиқариш жараёнида иштироки масаласида ягона фикр йўқ. ҳозир кўпгина чет эллик маркетологлар замонавий маркетинг тушунчаси ишбилармонликка кирадиган фаолиятни ўз ичига олмоғи керак деб ҳисоблайдилар. бошқалари эса бундай изоҳларни танқид қилиб, айрибошлашнинг ҳамма турлари ҳам маркетинг тусига эга …
3 / 95
ор ижтимоий-иқтисодий концепциядир. бозор эҳтиёж маркетингни асосий категориялари товар қондирилганлик айирбошлаш 1.1-расм. маркетингнинг асосий категориялари[footnoteref:1] [1: котлер ф. основы маркетинга. учебное пособие. –м.: издательский дом «вильямс», 2010. – 656 с.] «маркетинг» тушунчасини мураккаблиги уни фалсафий, иқтисодий, бошқарув ва юридик жиҳатларини кўриш зарурлигига олиб келди. маркетинг фалсафий маънода фикрлаш тарзини мужассамлаштиради. умуман олганда маркетингга қуйидагича таъриф беришимиз мумкин: маркетинг - эҳтиёж ва муҳтожликни айрибошлаш орқали қондиришга қаратилган инсон фаолиятининг туридир. маркетинг вужудга келишининг асосий сабабларидан бири бу ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиб бориши, янги тармоқларнинг вужудга келиши, товар турларининг кўпайиши ва тадбиркорлар ўртасида маҳсулотни сотиш муаммосининг вужудга келишидир. 1.2. маркетингни вужудга келиши ва уни ривожланишини асосий босқичлари маркетингни асосий элементларини ташкил топиши – бозорни тадқиқ қилиш ва таҳлил этиш, нархни тузилиши тамойили; сервис сиёсати – (1809-1884) сайрус маккормек номи билан боғланади. 1902 йилдан бошлаб ақшнинг (мичиган, калифорния, иллинойс) университетларида маркетинг муаммолари бўйича («товарлар маркетинги», «маркетинг услублари» фанлари ва бошқалар) фанлар киритилиб, маърузалар …
4 / 95
маркетингда рўй берган ўзгаришлар 1902 йил ақш да мустақил равишда маркетинг курсини ўқитиш бошланди. 1908 йил илк бор тижорат маркетинг ташкилоти тузилди. ақшнинг йирик саноат компанияларида биринчи маркетинг бўлимлари ташкил этилди. 1920 йил халқаро савдо палатаси ташкил топди. 1926 йил ақшда миллий маркетинг ва реклама ассоциацияси ташкил топди; унинг асосида кейинчалик америка маркетинг жамияти тузилди ва у 1973 йилда америка маркетинг ассоциацияси деб қайта номланди. 1930-1940 йилларда дунёнинг кўпгина иқтисодий ривожланган давлатларида миллий маркетинг ассоциациялари ташкил топди. 1950-1960 йилларда халқаро маркетинг федерацияси, жамоатчилик фикрлари масалалари ва маркетинг бўйича европа жамияти ҳамда европа маркетинг академияси каби халқаро маркетинг ташкилотлари тузилди. 1980 йилларнинг иккинчи ярмида мамлакатимизнинг иқтисодиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларида маркетинг курси ўқитила бошланди. 1990 йилларнинг охирларида ва ҳозирги кунларда мамлакатимизда маркетинг бўйича хорижий адабиётлар ўзбек тилига таржима қилинган ҳолда ва шу фан бўйича дарслик, қўлланма ҳамда рисолалар ўзбекистонлик муаллифлар томонидан кўплаб чоп этилмоқда. ўтган асирнинг 60-йиллар ўртасида энг йирик америка …
5 / 95
ишлаб чиқарар ва ҳамма эътиборини уни сотишга қаратар эди. маркетингнинг мақсади эса бозорнинг мавжуд ва келгусида эҳтимол тутган имкониятларини аниқлаш ҳамда сифат жиҳатидан тўғри баҳолашдан, сўнгра унга таяниб, бутун кучини ўз маҳсулотига қизиқиш ва эҳтиёжни кучайтиришга, харидорга маҳсулотни, шунингдек кўрсатиладиган тегишли химат турини танлаш имконини яратган ҳолда, маҳсулотни сотишга қаратишдан иборат. 1966 йилда ақшда маркетинг масалалари бўйича 350 га яқин тадқиқот фирмалари фаолият олиб бориб, ундан йирик фирмалар 45 млн долларга яқин айланмага эга эди, бунда бу фирмаларнинг жами айланмаси 300 млн доллардан ошиқни ташкил этган. маркетинг муаммоларини тадқиқ қилишни тижорат бошлашуви асосида университетлар ҳам, савдо-саноат ассоциациялари, давлат ташкилотлари ва хизматлари ҳам шуғуллана бошлади. 1972 йилда ф. котлер микромаркетинг ва макромаркетинг тушунчаларини асослаб беради. 1976 йилда шелби хант маркетинг айирбошлаш жараёни ҳақида илм ҳисобланишини кўрсатди[footnoteref:3]. [3: gary armstrong, philip kotler, michael harker, ross brennan. marketing an introduction. england, 2016, paperback: 720 pages, pearson] хх асрнинг 80-йиллар охири 90-йиллар бошларида маркетингни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 95 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"marketinqning ijtimoiy - iqtisodiy asoslar" haqida

1-мавзу. маркетингнинг ижтимоий – иқтисодий асослари. маркетинг функциялари, вазифалари ва тамойиллари 1.1. маркетинг тушунчаси ва моҳияти. 1.2. маркетингни вужудга келиши ва уни ривожланишини асосий босқичлари. 1.3. маркетинг назарияси концепцияси ва унинг эволюцияси. 1.4. маркетинг элементлари таркиби ва жараёни. 1.5. маркетинг функциялари ва унинг мазмуни. 1.6. маркетингнинг асосий вазифалари. 1.7. талабнинг ҳолати ва ривожланишига кўра маркетингнинг турлари 1. 1. маркетинг тушунчаси ва моҳияти тадбиркорлик фаолиятида қарор қабул қилиш ва уни ишлаб чиқишда тадбиркорликнинг самарали воситаси ҳамда асоси бўлиб маркетинг ҳисобланади ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошқариш тизимида, уни ташкил этишда, режалаштириш ва назорат қилишда муҳим аҳамият касб этади. «ай-си-ай» концерни бошқаруви раи...

Bu fayl DOCX formatida 95 sahifadan iborat (513,8 KB). "marketinqning ijtimoiy - iqtisodiy asoslar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: marketinqning ijtimoiy - iqtiso… DOCX 95 sahifa Bepul yuklash Telegram