korxonaning tashqibozorga qarshi qo‘shni strategiyasi

PPTX 53 стр. 188,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 53
презентация powerpoint 8- mavzu. tashqi iqtisodiy faoliyatda raqobat reja: korxonaning tashqi bozorga chiqish strategiyasi 1. raqobatning mohiyati, shakllari va usullari 2. firmalarning tashqi iqtisodiy faoliyatdagi raqobat strategiyasi 3.tashqi iqtisodiy faoliyatda mamlakatlarning raqobat ustunligidagi muvaffaqiyatlari siri 4. tashqi iqtisodiy faoliyatda raqobat ustunligini yaratish va saqlab qolish. 5. tashqi savdo aylanmasini diversifikatsiya qilish , eksportning tovar va geografik tarkibini takomillashtirish рақобатнинг моҳияти, шакллари ва усуллари рақобат кўп қиррали иқтисодий ҳодиса бўлиб, у бозорнинг барча субъектлари ўртасидаги мураккаб муносабатларни ифодалайди. рақобат – бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун кўрашни англатади. рақобатнинг мазмуни унинг вазифаларини кўриб чиқиш орқали янада кенгроқ намоён бўлади. ҳозирги бозор иқтисодиётида рақобатнинг қуйидаги асосий вазифаларини ажратиб кўрсатиш мумкин: тартибга солиш вазифаси; ресурсларни жойлаштириш вазифаси; инновацион вазифа; мослаштириш вазифаси; тақсимлаш вазифаси; назорат қилиш вазифаси. рақобатнинг тартибга солиш вазифаси ишлаб чиқаришни талаб (истеъмол)га мувофиқлаштириш мақсадида таклифга таъсир ўтказишдан иборат. рақобатнинг ресурсларни …
2 / 53
илган неъматлар ялпи ҳажми (ялпи ички маҳсулот)нинг истеъмолчилар ўртасида тақсимланишига бевосита ва билвосита таъсир ўтказади. ниҳоят, рақобатнинг назорат қилиш вазифаси бозордаги баъзи иштирокчиларнинг бошқа бир иштирокчилар устидан монополистик ҳукмронлик ўрнатишига йўл қўймасликка йўналтирилади. рақобат кўрашининг мазмуни тўғрисида тўлароқ тушунчага эга бўлиш учун унинг асосий шакллари ва белгиларини кўриб чиқиш зарур. иқтисодий адабиётларда бир тармоқ ичидаги рақобатнинг тўртта шакли алоҳида ажратилиб кўрсатилади. булар эркин рақобат, монополистик рақобат, монополия ва олигополиядир. эркин рақобат шароитида бир хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи тармоқда жуда кўп сонли корхоналар мавжуд бўлади. юқори даражада ташкил қилинган бозорда кўплаб сотувчилар ўзларининг маҳсулотларини таклиф қиладилар. эркин рақобатли бозорда алоҳида корхоналар маҳсулот нархи устидан сезиларсиз назоратни амалга оширади. эркин рақобат шароитида янги корхоналар тармоққа эркин кириши, тармоқда мавжуд бўлган корхоналар эса уни эркин ташлаб чиқиши мумкин хусусан янги корхоналарнинг пайдо бўлиши ва уларнинг рақобатли бозорда маҳсулотларини сотишга ҳуқуқий, технологик, молиявий ва бошқа жиддий иқтисодий тўсиқлар бўлмайди. соф монополияда тармоқ битта фирмадан …
3 / 53
а ҳ.к.) бўйича фарқлантириш орқали унинг монопол ишлаб чиқарувчисига айланади. олигополия – тармоқда у қадар кўп бўлмаган корхоналарнинг мавжуд бўлиши ва ҳукмронлик қилишидир. бу олигополиянинг энг муҳим белгисидир. қайси товарлар ва хизматлар бозорида нисбатан кам сонли ишлаб чиқарувчилар ҳукмронлик қилса, шу тармоқ олигополистик тармоқ ҳисобланади. олигополия шароитида корхоналар ўртасидаги рақобат ўзаро боғлиқ бўлади. олигополистик тармоқда ҳеч қайси фирма ўзининг нарх сиёсатини мустақил ўзгартиришга ботина олмайди. биз қараб чиққан рақобатнинг тўртта шаклининг ҳар бири миллий иқтисодиётда алоҳида-алоҳида, яъни соф ҳолда учрамайди. иқтисодиёт соҳаларини батафсил ўрганиш, чексиз кўп ҳар хил рақобатли вазиятлар мавжудлиги шароитида, иккита бир хил тармоқни топиш қийинлигини кўрсатади. иқтисодий адабиётларда ғирром ва ҳалол рақобатлашув усуллари ажратиб кўрсатилади. рақобатлашувнинг ноанъанавий, жамият томонидан эътироф этилмаган, ижтимоий аҳлоқ қоидалари доирасидан четга чиқувчи, ноиқтисодий (яъни, жисмоний куч ишлатиш, мажбурлаш, рақибларнинг обрўсига путур етказиш ва ҳ.к.) усулларидан фойдаланиш ғирром рақобат деб юритилади. ҳалол рақобат – рақобат кўрашида жамият томонидан тан олинган, иқтисодий усулларни қўллаш, …
4 / 53
ининг яхшиланиши улар нархларининг ошишига қараганда тез рўй бериши керак. ҳозирги даврда бир турдаги маҳсулотларнинг кўпайиши уларнинг сотишни рағбатлантирувчи реклама, товар белгилари ва фабрика муҳрларидан фойдаланишни келтириб чиқармоқда. истеъмолчилик бозорида қўшимча хизмат кўрсатиш орқали харид орларни ўзига жалб қилиш кенг тарқалмоқда. фирмаларнинг ташқи иқтисодий фаолиятдаги рақобат стратегияси тифда халқаро майдонда мамлакатлар эмас, балки фирмалар рақобатлашади. бу жараёнда мамлакатнинг ролини аниқлаб олиш учун фирма қандай қилиб рақобат устунлигини яратиши ва сақлаб қолишини тушуниб олиш зарур. ҳозирги босқичда фирмаларнинг рақобат имкониятлари уларга асос солинган мамлакатлар чегаралари билан чекланиб қолмайди рақобат устунлигини яратишда глобал стратегиялар ролига алоҳида эътибор қаратиш лозим, чунки бу стратегиялар фирмалар мамлакатларининг ролини бутунлай ўзгартириб юборади. рақобат стратегиясининг асосий принципларидан бошлаймиз. ички ва ташқи бозорлардаги рақобатда кўплаб принциплар мос келади. шундан сўнг глобал рақобатчилик орқали рақобат устунлигининг кучайиш усулларини кўриб чиқамиз. рақобатнинг табиатини тушуниш учун асосий бирлик тармоқ (қайта ишлаш ёки хизмат соҳаси эканлигининг аҳамияти йўқ), яъни товарлар ёки хизматлар …
5 / 53
созлик – ягона тармоқ эмас, балки турли стратегияларга эга ўнлаб тармоқлардир. тифда рақобат устунлиги стратегиясини ишлаб чиқа туриб, фирмалар ўз тармоғида фойдали равишда ва узоқ муддат рақобатлашиш усулини топиши ва мужассамлаштиришга ҳаракат қиладилар. тифда универсал рақобат стратегияси мавжуд эмас, балки саноатнинг муайян тармоғи, конкрет фирма эга бўлган кўникмалар ва капитал шароитлари билан мувофиқлашган стратегиягина муваффақият келтириши мумкин. тифда рақобат устунлигини танлашни иккита ҳолат белгилаб беради. биринчиси – фирма фаолият кўрсатаётган тармоқнинг тузилиши. турли тармоқлардаги рақобат моҳиятан бир-биридан кескин фарқланади ва турли тармоқларда узоқ муддат давомида фойда олиш эҳтимоли бир хил эмас. масалан, фойдалилик фарматсевтика саноатида ва косметика ишлаб чиқаришда жуда юқори, пўлат ва баъзи кийим турларини ишлаб чиқаришда эса ундай эмас. иккинчи асосий ҳолат бу – фирма тармоқ доирасида эгаллаган мавқе (позиция)дир. баъзи позициялар тармоқдаги ўртача фойдалиликдан қатъи назар, бошқаларига қараганда фойдалироқ. бу ҳолатлардан ҳар бири ўз- ўзича стратегияни танлаб олиш учун етарли эмас. масалан, жуда фойдали тармоқдаги фирма, башарти …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 53 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "korxonaning tashqibozorga qarshi qo‘shni strategiyasi"

презентация powerpoint 8- mavzu. tashqi iqtisodiy faoliyatda raqobat reja: korxonaning tashqi bozorga chiqish strategiyasi 1. raqobatning mohiyati, shakllari va usullari 2. firmalarning tashqi iqtisodiy faoliyatdagi raqobat strategiyasi 3.tashqi iqtisodiy faoliyatda mamlakatlarning raqobat ustunligidagi muvaffaqiyatlari siri 4. tashqi iqtisodiy faoliyatda raqobat ustunligini yaratish va saqlab qolish. 5. tashqi savdo aylanmasini diversifikatsiya qilish , eksportning tovar va geografik tarkibini takomillashtirish рақобатнинг моҳияти, шакллари ва усуллари рақобат кўп қиррали иқтисодий ҳодиса бўлиб, у бозорнинг барча субъектлари ўртасидаги мураккаб муносабатларни ифодалайди. рақобат – бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ ...

Этот файл содержит 53 стр. в формате PPTX (188,2 КБ). Чтобы скачать "korxonaning tashqibozorga qarshi qo‘shni strategiyasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: korxonaning tashqibozorga qarsh… PPTX 53 стр. Бесплатная загрузка Telegram