цитрус мевали ўсимликлар етиштириш

PDF 112 стр. 24,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 112
67 sitrus mevalar yetishtirish.indd цитрус мевали ўсимликлар етиштириш67–китоб 100 китоб тўплами цитрус мевали ўсимликлар етиштириш 67-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар …
2 / 112
саларичилик каби тармоқларнинг энг илғор тажрибаларига оид кенг қамровли илмий ва амалий маълумотлар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикр- мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси. тузувчи: ж.б. агзамходжаев – академик маҳмуд мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти илмий ходими. тақризчилар: а.с. рустамов – қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги қишлоқ хўжа- лигида билим ва инновациялар миллий маркази бўлим бошлиғи, қ.х.ф.н. катта илмий ходим. м.м. якубов – академик маҳмуд мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти мевали экинлар агротехникаси ва интенсив боғдорчилик бўлими бошлиғи қ.х.ф.н., доцент. лойиҳа иштирокчилари: у.ф. файзуллаев, м.с. ҳайитбоев муҳаррир: т. долиев – “ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журнали бош муҳаррири. isbn 978-9943-7172-3-7 уўк 634.31/.34 кбк 42.8 ц 75 © …
3 / 112
асосида янада бойитиб бориш кўзда тутилган. қўлланма соҳа мутахассислари, фермерлар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган. ушбу қўлланма “агробанк” атб туҳфасидир лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб мундарижа кириш ................................................................................................................... 7 цитрус мевали ўсимликлар таснифи ............................................... 9 цитрус меваларининг аҳамияти ва фойдали хусусиятлари ............................................................................. 19 биологик хусусиятлари ............................................................................ 24 цитрус мевали ўсимликлар навларининг тавсифи ............... 38 республикада кенг ривожланган лимон citrus.limon навларининг тавсифи ............................................................................. 40 цитрус мевали ўсимлик кўчатини етиштириш ......................... 56 цитрус мевали ўсимликлар етиштириладиган ҳимояланган жойларнинг турлари .................................................. 69 лимон ўсимлигини парваришлаш .................................................... 78 зараркунанда ва касалликлар ҳимоя чоралари ........................................................................................... 93 озуқа моддаларининг етишмаслиги ............................................. 103 лимон меваларини сақлаш ва қайта ишлаш .......................... 105 фойдаланилган адабиётлар рўйхати ........................................... 110 100 китоб тўплами 7 цитрус мевали ўсимликлар етиштириш67–китоб кириш ўзбекистон республикасининг тараққиёти ҳамда аҳоли сонининг тобора ортиб бориши билан озиқ-овқат, хусусан меваларга ва уни қайта ишлаб тайёрланган маҳсулотлар, уларнинг тури ва сифатига бўлган талаби ҳам ортиб бор- моқда. айниқса, …
4 / 112
аға бўлмайди. бинобарин, янги цитрус мевалари ва ундан тайёрланган бетакрор шарбатлар кўпгина хорижий мамлакатлар аҳоли- сининг кундалик озиқ-овқат маҳсулотларидан бирига айла- ниб улгурган. цитрус меваларнинг бу қадар кенг ва қадрли ҳолатда тарқалиши уларнинг беқиёс таъми, витаминга бой- лиги, хушбўй ҳиди, қайта ишлаш, сақлаш ва ташишга яроқ- лилиги, етиштириш ва кўпайтиришнинг у қадар мураккаб эмаслиги ва шу каби қатор афзалликлари билан боғлиқ. сўнги йилларда ўзбекистонда ҳам цитрус мевалар ва уларнинг иккиламчи маҳсулотларига (шарбат, мармелад, цукат, эфир мойлари ва ҳ.к.) бўлган талаб анча ортди. бунга боғлиқ равишда лимон экинини республикамиз шароитида етиштиришга ёндашув ҳам тубдан ўзгарди. бинобарин, ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 19 февралдаги пқ-4610-сон “лимончилик тармоғи- ни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбир- лар тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 6 мартдаги пқ-3586-сон “ўзбекистон республикасида лимончилик соҳасини янада 8 100 китоб тўплами ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорла- ри, шунингдек, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳка- масининг 2009 йил 24 декабрдаги “ўзбекистонда субтропик экинларни етиштиришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги …
5 / 112
ри ташкил этиш орқали улардан сама- рали фойдаланиш юқори иқтисодий даромад гаровидир. мазкур қўлланма цитрус экинлари тўғрисида бўлиб, унинг биологик хусусиятлари, етиштириш технологияси ҳамда меваларни сақлаш ва қайта ишлаш бўйича маълумот- лар берилган. қўлланма цитрус етиштирувчи хўжаликлари раҳбар ва ходимлари, фермер ва деҳқонлар, шунингдек, то- морқа ер эгаларига қимматли манба бўлиб хизмат қилади. 9 цитрус мевали ўсимликлар етиштириш67–китоб цитрус ўсимликлар таснифи цитрус экинлар rutaceae оиласига кирувчи aurantioideae (норанжа) кенжа турига мансуб ўсимликлардир. citrus авло- дининг табиий ареали жануби-шарқий осиёнинг жуда кенг тропик ва субтропик ҳудудларини қамраб олади. цитрус ўсимликларнинг келиб чиқиши мураккаб ҳисобланади. қа- димий цитрус турлари спонтан дурагайланиш йўли билан келиб чиққан бўлиши мумкин. цитрус ўсимликларини минг йиллардан буён етиштириб келиш мобайнида амалга ошган соматик мутация, нуцелляр эмбриония, табиий ва сунъий танлаш ҳам муҳим ҳисобланади. цитрус экинлар шакллари ва гуруҳларининг энг аҳами- ятли ривожланиши хитойда эмас, балки ҳиндистонда кеча- ди. бироқ, янги турларнинг шаклланиши иккала мамлакатда ҳам ўз жойига …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 112 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "цитрус мевали ўсимликлар етиштириш"

67 sitrus mevalar yetishtirish.indd цитрус мевали ўсимликлар етиштириш67–китоб 100 китоб тўплами цитрус мевали ўсимликлар етиштириш 67-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқа...

Этот файл содержит 112 стр. в формате PDF (24,2 МБ). Чтобы скачать "цитрус мевали ўсимликлар етиштириш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: цитрус мевали ўсимликлар етишти… PDF 112 стр. Бесплатная загрузка Telegram