мевали боғларни карантин организмлари

PPTX 11 sahifa 2,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
18 - мавзу: мевали боғларни карантин организмлари 18 - мавзу: мевали боғларни карантин организмлари режа: япон мум сохта қалқондори – ceroplastes japonicas creen. 2. анжир сохта мум қалқондори – ceroplaster rusci l. 3. япон қўнғизи — popillia japonica newn 4. нок парвонаси — numonia pyrivorella 5. америка оқ капалаги — hyphantria cunea drury. 1. япон мум сохта қалқондори – ceroplastes japonicas creen. тур - япон мум сохта қалқондори – ceroplastes japonicas creen. оила – сохта қалқондорлар - coccidae туркум – тенгқанотлилар - homoptera буюк британия, хитой, япония ва бошқа мамлакатларда тарқалган. мдҳда зараркунанда ўчоқлари аниқланган. цитрус экинлари, лавр, олма ва бошқа ўсимликларни зарарлайди. зараркунанда тарқалган ареалларда чегараловчи факторлар таъсир қилмасдан, уларнинг сони жуда ошиб кетади. катта колония ҳосил қилиб новдаларни, баргларни зарарлайди, натижада ўсимлик кучсиз бўлиб қолиб ва зарарланган жойлар қурийди. зарарланган жойларда сохта қалқондорлар чиқарган чиқиндиларда қора ғубор қопланади, булар каннидиум (саnnodium) замбуруғларининг мицелийларидир. етук урғочилар 1,7-4,2 мм узунликда, …
2 / 11
авлод беради. зараркунанда кўчатлар, қаламчалар ва бошқа ўсимлик органлари орқали тарқалади. япон мум сохта қалқондори 2. анжир сохта мум қалқондори – ceroplaster rusci l. тур - анжир сохта мум қалқондори – ceroplaster rusci l. оила – сохта қалқондорлар - coccidae туркум – тенгқанотлилар - homoptera бу қалқондор албания, греция, испания, италия, португалия, франция, югославия, исроил, иордания, ироқ, эрон, ливан, сурия, туркия, япония, жазоир, миср, марокаш, аргентина, австралия, янги зеландия ва бошқа давлатларда тарқалган. мдҳда рўйхатга олинмаган. анжир, узум, тут, мандарин, апельсин, беҳи, шафтоли ва бошқа ўсимликларни зарарлайди. тухуми қизил рангда, узунлиги 0,5-0,6мм. личинкалар оқ юлдузчаларни эслатади. япон сохта мум қалқондори личинкасидан бу зараркунанда личинкаси, мум қатлами ўрта пластинкасида 2 та кўндаланг изи билан фарқ қилади. анжир сохта мум қалқондорининг етук урғочилари қишлаб чиқади. италия ва сурияда 1 йилда 2 та авлод беради. урғочилар 1000-1500 та тухум қўяди. апрел ойининг охири ва май ойининг бошларида личинкалар чиқади, личинкалар ўсимликдан озиқланишни бошлагандан …
3 / 11
симон шаклда, қалайсимон товланувчи, 1мм диаметрда. янги пайдо бўлган личинканинг узунлиги 1,5 мм бўлса, катта ёшдагилари 25 мм гача етади. личинканинг систематик белгиси-қорнининг аналь сегменти томонида v рақамига ўхшаган белгиси бор. ғумбаги оч-жигар рангда, узунлиги 14 мм гача, бешикчада бўлади. 2-3 ёшли личинкалар тупроқнинг ички қатламида қишлаб чиқади. кузда улар ернинг 20-40 см чуқурлигига кириб озиқланишдан тўхтайди. баҳорда тупроқнинг юза қисмига кўтарилиб ўсимликларни илдизи билан озиқланишини давом эттиради. япон қўнғизи:1. қўнғизи. 2.тухуми. 3. қурти. 4.ғумбаги. 5.қўнғизлари зарарлаётган олма барги ва меваси озиқланиб бўлгандан сўнг личинкалар «бешикчалар» ясайди ва унинг ичида ғумбакка айланади. 10-20 кундан кейин ғумбагининг ривожланиши тўхтайди, ғумбак қобиғи ёрилиб қўнғиз пайдо бўлади, лекин кўнғиз бир неча кун бешикчанинг ичида қолади. кунашир оролида қўнғизларнинг учиши июл ойининг охирида бошланади. ақш да август-сентябр ойларида учади. кунашир ороли ва ақш да 1 йилда битта авлод беради, япониянинг хоккайдо оролида япон қўнғизининг тўлиқ ривожланиши учун 2 йил вақт ўтади. 4. нок парвонаси …
4 / 11
амтир-қўнғир рангда. катта ёшдаги қуртларнинг бел томони тўқ яшил рангда, қорин қисми сарғиш, оёқлари жигар рангда. катта ёшдаги қуртнинг узунлиги 12 мм гача. ғумбаги охирига қараб қисқарган, сарғиш-жигар рангда, кремастерида олтита ингичка илгакчалари бор. нок парвонаси: 1,2-имагоси; 3-тухуми; 4-личинкаси; 5-ғумбаги; 6-анал тешиги; 7,8,9 - зарарланган нок мевалари. 5. америка оқ капалаги — hyphantria cunea drury. тур - америка оқ капалаги — hyphantria cunea drury. оила – айиқлилар - aretiidae туркум – танга қанотлилар - lepidoptera вояга етган капалаклар қанотларини ёзганда катталиги 4-5 см келади. ранги оқ, эркагининг мўйловлари патсимон, урғочисининг мўйловлари ипсимон бўлади. қўйган тухумлари кўпинча оқ тук билан қопланган бўлади. қуртнинг катталиги 3,0-3,5 см гача орқаси бўйлаб 2 қатор ва ёни сариқ ёки ҳаво ранг тусда товланиб туради. ғумбаги сийрак кулранг пилла ичида бўлиб, узунлиги 8-10 мм, ранги тўқ қўнғир, танасининг учида 10 тадан 19 тагача қармоқсимон қиллари бор. америка оқ капалаги янги жойларга кўчат ва транспорт воситалари билан …
5 / 11
авлодлари етилиб чиқади. европада оқ капалак йилига икки насл беради. баъзи жойларда учинчи марта ҳам насл беради, лекин бу наслнинг қуртлари совуқда ўлиб қолади. америка оқ капалаги: 1-эркаги; 2-урғочиси ва тухум тўдаси; 3-қурти; 4-ғумбаги; 5- зарарланган барг image1.jpeg image2.png image3.jpeg image4.png /docprops/thumbnail.jpeg

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мевали боғларни карантин организмлари" haqida

18 - мавзу: мевали боғларни карантин организмлари 18 - мавзу: мевали боғларни карантин организмлари режа: япон мум сохта қалқондори – ceroplastes japonicas creen. 2. анжир сохта мум қалқондори – ceroplaster rusci l. 3. япон қўнғизи — popillia japonica newn 4. нок парвонаси — numonia pyrivorella 5. америка оқ капалаги — hyphantria cunea drury. 1. япон мум сохта қалқондори – ceroplastes japonicas creen. тур - япон мум сохта қалқондори – ceroplastes japonicas creen. оила – сохта қалқондорлар - coccidae туркум – тенгқанотлилар - homoptera буюк британия, хитой, япония ва бошқа мамлакатларда тарқалган. мдҳда зараркунанда ўчоқлари аниқланган. цитрус экинлари, лавр, олма ва бошқа ўсимликларни зарарлайди. зараркунанда тарқалган ареалларда чегараловчи факторлар таъсир қилмасдан, уларнинг сони жуда о...

Bu fayl PPTX formatida 11 sahifadan iborat (2,2 MB). "мевали боғларни карантин организмлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: мевали боғларни карантин органи… PPTX 11 sahifa Bepul yuklash Telegram