хурмо етиштириш

PDF 84 стр. 6,8 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 84
1 хурмо етиштириш56–китоб 100 китоб тўплами хурмо етиштириш 56-китоб 3 қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этишимиз лозимлиги …
2 / 84
ли илмий ва амалий маълумотлар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикр- мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси. 4 лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб. тузувчи: и. ч. намозов – тошкент давлат аграр университети мевачилик ва узумчилик кафедраси доценти, қ.х.ф.ф.д. тақризчилар: м. м. якубов – академик м.мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти доцент, қ.х.ф.н. и. т. нормуратов – тошкент давлат аграр университети мевачилик ва узумчилик кафедраси мудири профессор, қ.х.ф.д. лойиҳа иштирокчилари: у. ф. файзуллаев, м. с. ҳайитбоев. муҳаррир: т. долиев – “ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журнали бош муҳаррири. isbn 978-9943-7171-2-1 © “агробанк” атб – 2021 © нашриёт уйи “тасвир” – 2021 © “colorpack” мчж – 2021 ушбу қўлланма “агробанк” атб …
3 / 84
42.8 x 92 5 мундарижа кириш...............................................................................................................7 хурмонинг биологик хусусиятлари.....................................................8 хурмо навларининг тавсифи...............................................................15 хурмонинг тахирлик хусусияти...........................................................22 хурмо кўчатини етиштириш технологияси...................................30 хурмо боғини барпо қилиш ва парваришлаш...........................42 хурмо боғларини ўғитлаш...................................................................48 хурмо боғларини суғориш...................................................................51 хурмо дарахтларини кесиш ва шакл бериш ..............................55 касалликлар ва зараркунандаларга қарши кураш.................66 хурмо ҳосилини йиғиб-териб олиш................................................70 хурмо меваларини сақлаш ва қуритиш.........................................74 фойданилган адабиётлар рўйхати...................................................77 7 хурмо етиштириш56–китоб кириш ўзбекистон шароитида етиштириладиган мевалар азалдан ўзининг мазаси ҳамда сифатининг юқорилиги билан машҳур. сўнг- ги йилларда мевачилик ва узумчилик соҳасига янги истиқболли навлар кириб келиши билан бирга, саноат учун янги тур бўлган “шарқ хурмоси” ҳам кенг тарқалиб бормоқда ва ўзбекистон боғ- дорчилигида ўзига яраша салмоқли ўринни эгаллаб келмоқда. хурмо – субтропик мевали ўсимлик бўлиб, меваси ноёб парҳез- боп ва шифобахш хусусиятга эга. унинг меваси тўйимли, серсув, ширин таъмга эга, таркибида 17-20% глюкоза ва фруктоза шакли- да қанд бор. хурмо меваси ошқозон яраси (язва), камқонлик, йод танқислиги билан боғлик касалликларда яхши даво бўлади. …
4 / 84
линади. ўрта осиёга эса хурмо илк бор 1910-1914 йилларда олиб келинган ва тошкент, самарқанд, ашхобод ва бошқа шаҳарларда- ги ҳаваскор боғбонлар боғларида экилган. жумладан, самарқанд шаҳрига 1911 йилда олиб келиниб, экилган хурмо дарахти 1948-1949 йилгача ҳосил берган. якка тартибда олиб келиниб экилган айрим экинлар керакли самарани бермаган. бу янги турдаги ўсимликни ўзбекистонга 1935 йилда режа асосида олиб келиниб, сурхондарё вилоятининг денов тажриба хўжалигида маълум майдонда боғ барпо қилинган. шарқ хурмосидан барпо қилинган катта-катта боғ майдонлари, асосан, сурхондарё, фарғона ва наманган вилоятла- рида жойлашган. ҳаваскор боғбонлар эса хурмони республика- мизнинг ҳамма жойларида экиб келмоқда. 8 100 китоб тўплами хурмонинг биологик хусусиятлари хурмонинг (diospyros l.) авлодига 200 га яқин тур киради. субтропик ҳудудларда хурмонинг кавказ, виргин ва шарқ турлари учрайди. хурмо дарахти узоқ – 100 йил ва ундан ортиқ яшайди. шарқ хурмоси – субтропик ёки япон хурмоси номи билан ҳам аталади ва эбенлар – ebenaceae оиласининг diospyros – туркумига мансуб ўсимликдир. ўзбекистоннинг …
5 / 84
тир тусда бўлади. мевасида уруғ миқдори кўп бўлиб, умумий оғирлигининг 25 фоизини уруғ ташкил қилади. уруғдан экилган кавказ хурмоси тўртинчи йили ҳосилга киради. бу ўсимликни табиий тарқалиш ҳудуди пириней яриморолидан хитойнинг шарқий вилоятларигача тарқалган. кавказ хурмоси намликка анча талабчан. ўрта осиёнинг қуруқ иқлимида бу ўсимликнинг кичкина тўплари асосан намгарчилик етарли бўлган, тоғ дарёлари ва сув ҳавзалари атрофида ўсади. табиий шароитда ўсувчи кавказ хурмоси мевасини маҳаллий аҳоли истеъмол қилади ва уруғидан асосан пайвантаг сифатида фойдаланилади. виргин хурмоси. ўзбекистон шароитида кам тарқалган. қиш ойида барг тўкувчи, бўйи 12-18 метр бўлган, танаси ёйиқ, кенг думалоқ ёки пирамидасимон шаклга эга дарахт. ўз ватани ақшнинг жануби-ғарбий ҳудудларида бўйи 25 метрни 2-расм. кавказ хурмоси 10 100 китоб тўплами ташкил қилади. новдалари силлиқ, дарахтда эгилган ҳолатда жойлашган. барглари овалсимон, учлари ўткир, тўқ яшил, усти ялтироқ, яшил кулранг, таги тукли. ўсимлик икки ва бир уяли. эркак гуллари майда, учта гули бир тўпгул ҳосил қилиб жойлашган; урғочи гуллари йирик, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 84 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "хурмо етиштириш"

1 хурмо етиштириш56–китоб 100 китоб тўплами хурмо етиштириш 56-китоб 3 қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа бер...

Этот файл содержит 84 стр. в формате PDF (6,8 МБ). Чтобы скачать "хурмо етиштириш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: хурмо етиштириш PDF 84 стр. Бесплатная загрузка Telegram