қорағат етиштириш

PDF 52 sahifa 5,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 52
қорағат етиштириш42–китоб 100 китоб тўплами қорағат етиштириш 42-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этишимиз лозимлиги белгилаб берилди. …
2 / 52
ли илмий ва амалий маълумотлар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикр- мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси. тузувчилар: р.м. абдуллаев – академик маҳмуд мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти “мева, резавор экинлари селекцияси ва нав ўрганиш” бўлим бошлиғи қ.х.ф.н. ҳ.р. абдуллаева – академик маҳмуд мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти “мева экинлари ва узум коллекцияси” бўлим бошлиғи қ.х.ф.ф.д. тақризчилар: а.с. рустамов – қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бўлим бошлиғи, қ.х.ф.н. катта илмий ходим. м.м. якубов – академик м.мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий - тадқиқот институти мевали экинлар агротехникаси ва интенсив боғдорчилик бўлими бошлиғи қ.х.ф.н., доцент. лойиҳа иштирокчилари: у.ф. файзуллаев, м.с. ҳайитбоев. …
3 / 52
йўналишдаги биринчи нашр бўлиб, келгусида ушбу лойиҳани давом эттириш мақсадида билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида янада бойитиб бориш кўзда тутилган. қўлланма соҳа мутахассислари, фермерлар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган. ушбу қўлланма “агробанк” атб туҳфасидир уўк 631.53.032:634.721 кбк 42.358 қ 59 лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб мундарижа кириш ....................................................................................... 6 қорағатнинг биологик хусусиятлари ..............................9 қорағат агротехникаси ......................................................14 тупроқни экишга тайёрлаш. .............................................16 экиш схемаси ва муддати ..................................................16 ўғитлаш ..................................................................................19 суғориш. ..................................................................................21 ўсимликни парваришлаш .................................................22 кўпайтириш ...........................................................................24 қора қорағат навларининг таснифи ............................ 26 зараркунанда ва касаллик ...............................................35 меваларни қайта ишлаш ................................................. 38 фойдаланилган адабиётлар рўйхати. .......................... 45 100 китоб тўплами кириш ўзбекистон республикаси президентининг 2019 йил 11 декабрдаги «мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғи- ни янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжи- рини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги пқ-4549-сон қароридаги вазифалар муҳим стратегик вази- фалардан ҳисобланиб, мева-сабзавот ва узумчилик соҳа- сида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқиш, экспорт ҳажмини ошириш, фойдаланишдан чиққан ва лалми …
4 / 52
кзор ва иссиқхоналар имко- ниятларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда- ги вазифаларни амалга ошириш муҳим вазифалардан би- ридир. дунёда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг йилдан-йилга ортиб бориши, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ҳажмини янада кенгайтириш ва юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан доимий таъминлашни талаб этади. сўнгги йилларда мамлакатимизда озиқ-овқат хавф- сизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати ва экспорт салоҳиятини ошириш борасида жадал ислоҳотлар олиб борилмоқдаки, бу ҳозирданоқ аграр соҳада ўз натижаларини бера бошлади. ўзбекистонда етиштириладиган сархил мева-резавор экинлар ичида ер тути, қорағат (смородина), хўжағат (ма- лина), крижовник ва чаканда (облепиха)га аҳоли ўртасида талаб катта. улар жуда мазали, парҳезбоп таом бўлиб, қайта 7 қорағат етиштириш42–китоб ишлаш учун жуда яхши хомашё ҳам ҳисобланади. резавор мевалар хушбўй мазаси, таркибида организм учун зарур бўл- ган витаминлар ва минерал тузларнинг кўплиги ҳамда ши- фобахш хусусиятлари туфайли севиб истеъмол қилинади. резаворларнинг истеъмолдаги физиологик нормаси унчалик кўп эмас, лекин инсон организмига таъсири жуда катта. …
5 / 52
г бошқа республикалари шароитида резавор экинлар етиштириш катта истиқбол- га эгадир. мавжуд табиий-иқтисодий омиллар билан суғо- ришни бирга қўшиб борганда қулупнай, қорағат, хўжағатдан юқори ҳосил олиш, тоғли ҳудудларда эса – хўжағат, маймун- жон (ежевика), қора қорағат дарё соҳилларида эса чаканда етиштириш имкониятлари мавжуддир. озиқ-овқат программаси талаблари асосида ўзбекис- тонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, шу жумладан, реза- вор меваларни етиштиришни кўпайтириш кўзда тутилган. 8 100 китоб тўплами қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кўпайтириш ва аҳолини мева ҳамда резавор мевага бўлган эҳтиёжини қондиришда фермер хўжаликларига деҳқон хўжаликлари қўшимча ман- ба бўлиб хизмат қилади. республикамизнинг йирик шаҳарлари атрофида ва ту- манларда кўпчилик оилалар ўз томорқа участкаларида эрта- ги қулупнай, қорағат, хўжағат етиштириб, қўшимча даромад олишмоқда. томорқа участкалари учун ер ажратиб бериш тадбири йил сайин кўпайиб бормоқда. шу муносабат билан шаҳарликларнинг ҳам мева-резавор экинлари етиштиришга қизиқиши ортмоқда. резавор экинлар тез ҳосилга кириши ҳамда муттасил ҳар йили мева бериши билан ажралиб туради. уларни бачкиси- дан, новдаларини қаламча қилиб, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 52 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қорағат етиштириш" haqida

қорағат етиштириш42–китоб 100 китоб тўплами қорағат етиштириш 42-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа бер...

Bu fayl PDF formatida 52 sahifadan iborat (5,1 MB). "қорағат етиштириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: қорағат етиштириш PDF 52 sahifa Bepul yuklash Telegram