ерёнғоқ етиштириш

PDF 84 pages 10.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 84
ерёнғоқ етиштириш11–китоб 100 китоб тўплами ерёнғоқ етиштириш 11-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этишимиз лозимлиги белгилаб берилди. …
2 / 84
ли илмий ва амалий маълумотлар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикр- мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси. тузувчилар: ж.б. худайқулов – тошкент давлат аграр университети ўсимликшунослик кафедраси мудири қ.х.ф.д. профессор. м.э. аманова – тошкент давлат аграр университети сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик кафедраси мудири қ.х.ф.д. профессор. тақризчилар: с. м. алиқулов – ўсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институтининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари қ.х.ф.д., катта илмий ходим. ф. б. номозов – тошкент давлат аграр университети агробиология факультети соя ва мойли экинлар кафедраси мудири, профессор. лойиҳа иштирокчилари: у.ф. файзуллаев, м. с. ҳайитбоев муҳаррир: т. долиев – “ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журнали бош муҳаррири. isbn 978-9943-6678-7-7 © “агробанк” атб – 2021 © нашриёт уйи “тасвир” – 2021 © …
3 / 84
ермерлар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган. ушбу қўлланма “агробанк” атб туҳфасидир уўк 633.368:634.8.032 кбк 42.113 е 61 лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб мундарижа кириш ........................................................................................ 7 ерёнғоқнинг аҳамияти ..........................................................9 дунёда ва ўзбекистонда ерёнғоқ етиштириш ҳолати................................................................ 12 жаҳон бозорида ерёнғоқнинг тур хиллари ................ 14 ўсимлик хусусиятлари ......................................................... 15 ерёнғоқ навлари ...................................................................22 ерёнғоқ иқлим шароитига талабчан ўсимликдир .....25 уруғнинг бактерия билан ишлов берилиши ҳосилдорликни ҳамда уруғ сифатини оширади ........25 ерёнғоқ хандон писта каби ер танлайди ...................... 27 етиштириш технологияси ..................................................28 ерёнғоқ бошқа ўсимликлар билан қандай алмашлаб экилади? .............................................................48 ҳосилни йиғиб олиш ва маҳсулотни сақлаш ..............50 ҳосилни саралаш ва қайта ишлаш .................................58 100 китоб тўплами ерёнғоқни сақлаш ................................................................59 маҳсулотдан уруғлик ажратиш ........................................62 ерёнғоқнинг касаллик ва зараркунандалари ............64 фойдаланилган адабиётлар рўйхати ............................. 77 7 ерёнғоқ етиштириш11–китоб кириш ерёнғоқ (хитой ёнғоғи) – қимматли мойли ва озиқ-овқат ўсимлигидир. бугунги кунда дунёда аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришда мойли экин- лар, жумладан, ерёнғоқ (arachis hypogaea …
4 / 84
гектар майдондан 1,6 тонна ҳосил етиштирилади. умумий етиштирилган ҳосилнинг 68% осиё ва 25% африка қитъалари ҳиссасига тўғри келади. 2018 йилги жаҳон статис- тик маълумотларида келтирилишича, ўзбекистон ерёнғоқ етиштириш бўйича дунёда 51-ўринни, ҳосилдорлик бўйича эса 1-ўринни эгаллаган. етиштириладиган энг кўп маҳсулот ҳиндистон, хитой ва америка қўшма штатларининг улушига тўғри келиб, айнан шу мамлакатларда етиштирилган маҳсу- лотнинг 60-80% қайта ишланади. дунё бўйича энг юқори ҳо- силдорлик хитой (2,5-3,0 т/га) ва америка қўшма штатлари- да (3,0-4,0 т/га) қайд этилган. республикамизда бу кўрсаткич ўртача такрорий экин сифатида парваришланганда 1,5-1,8 т/га ни, асосий экин сифатида илғор фермер хўжаликларида етиштирилганда 3,5-4,0 т/га ни ташкил қилади. ерёнғоқ дуккакдошлар оиласига мансуб бўлган бир йил- лик иссиқсевар, иқтисодий самарадорлиги юқори бўлган, од- дий халқ тили билан айтганда “умуман чиқитсиз” ўсимликдир. уруғи, дуккаги, поя қисмларидан: инсон учун тўғридан-тўғри 8 100 китоб тўплами истеъмол қилинадиган овқат, ҳайвонлар учун озуқа тупроқни биологик азот моддаси билан бойитадиган жуда муҳим ёғ- мой ва оқсилга …
5 / 84
имлик мойи, 32 фои- зи эса ерёнғоқ пастаси ҳамда ёрма каби озуқа мақсадида ва қолган 15 фоиз қисми эса ҳайвон озуқаси учун ишлатилади. 9 ерёнғоқ етиштириш11–китоб ерёнғоқнинг аҳамияти ерёнғоқ уруғининг таркибида 48-50% енгил ҳазм бўлув- чи мой бўлиб, саноатда ундан хуштаъм “арахис” мойи ишлаб чиқарилади. ерёнғоқ мойи мазаси бўйича зайтун мойидан қолишмайди. ерёнғоқ мойидан турли сабзавот экинларидан юқори сифатли консервалар ва маргарин тайёрлашда, қан- долатчилик ҳамда парфюмерия саноатида кенг қўлланила- ди. биргина қандолатчилик соҳасида ерёнғоқ 60 дан ортиқ маҳсулотлар, жумладан: исътемол мойи, шоколадлар, пече- нье, холва, кофе, конфет, музқаймоқлар ва бошқа маҳсулот- лар ишлаб чиқаришда асосий хомашё ҳисобланади. ерёнғоқ мағзи таркибида мойдан ташқари 20-25% юқо- ри сифатли енгил ҳазм бўлувчи оқсил, минерал ва витамин- лар мавжуд. ерёнғоқда оқсилни ҳосил қилувчи аминокис- лоталарнинг осон сингдира олиш хусусиятига эга эканлиги озуқавий қадрини орттиради. шу сабабдан, ерёнғоқ уруғи соф шаклда ёки қовуриб енгил озуқа ҳолида кўп истеъмол қилинади. ақш, хитой, туркия, россия, ҳиндистон, …

Want to read more?

Download all 84 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ерёнғоқ етиштириш"

ерёнғоқ етиштириш11–китоб 100 китоб тўплами ерёнғоқ етиштириш 11-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа бер...

This file contains 84 pages in PDF format (10.4 MB). To download "ерёнғоқ етиштириш", click the Telegram button on the left.

Tags: ерёнғоқ етиштириш PDF 84 pages Free download Telegram