узбекистон миллий университети

PPT 25 sahifa 2,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
нефтегазовая литология мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети структуравий геология ва геологик хариталаш геологик кесмалар, стратиграфи устун ва шартли белгилар. маъруза 4 машғулот ўтиш режаси геологик кесма стратиграфик устун шартли белгилар стратиграфик устун тузиш стратиграфик устун геологик харитада тасвирланган ҳудудда ривожланган чўкинди, вулканоген ва метаморфик жинслар нисбий ёшига қараб табақаланган ва литологик таркиби бўйича ажратилган ҳолда тузилади. стратиграфик устун таркибида кенлиги 2,5-3,0 см ли литологик устун ҳам бўлиб, унда харита майдони юзасида тарқалган ва шуниндек бурғи қудуқлари ёрдамида очилган чўкинди, вулканоген ва метаморфик жинслар шартли белгилар ёрдамида танланган миқёсда қалинлиги билан кўрсатилади (расм). стратиграфик устуннинг умумий кўриниши. литологик устунда тоғ жинслари харитада қабул қилинган стратиграфик бўлимлар бўйича табақаланган ҳолда тасвирланади. стратиграфик бўлимлар орасидаги муносабат мувофиқ бўлса тўғри горизонтал чизиқ, номуфовиқ бўлса тўлқинли чизиқ билан кўрсатилади. бир хил литологик таркибдаги жуда қалин қатламлар параллел тўлқинли чизиқлар билан узиб кўрсатилади. агар қатлам қалинлиги жуда кичик бўлиб, танланган миқёсда уни тасвирлаш имкони бўлмаса, …
2 / 25
рлангани учун уларнинг ҳажми ва чуқурликдаги ётиш шароитлари тўғрисида тўла тасаввур олиб бўлмайди. шунинг учун ҳам геологик хариталарда тасвирланган тоғ жинслари ва структураларнинг учинчи ўлчами вертикал геологик кесмалар ёрдамида кўрсатилади. геологик кесмалар ер пўстининг маълум бир чуқурлигигача олинган вертикал кесмадан иборат бўлиб, улар геологик харита бўйича, бурғи қудуқларидан олинган маълумотлар ва геофизик материаллар ёрдамида тузилиши мумкин. геологик кесманинг умумий кўриниши. геологик кесмалар юқоридан кесма чизиғи, пастдан эса базис чизиғи ва ён томонлардан вертикал миқёс чизиқлари орқали чегараланган бўлади. кесма чизиғи рельеф юзасининг вертикал текислик билан кесишиш чизиғидир. базис чизиғи эса геологик хариталар бўйича кесмалар тузганда ётқизиқларнинг ётиш шакллари ва структураларни етарли даражада кўрсата оладиган чуқурликдан ўтказилган горизонтал чизиқдир. геологик кесма тузишда кесма йўналишини тўғри танлаб олиш жуда муҳим. чунки хаританинг барча йўналиш бўйича ҳам жойнинг ички геологик тузилиши тўғрисида тўлиқ маълумот олиб бўлмайди. геологик кесмалар тўғри чизиқ бўйича, айрим ҳолларда синиқ чизиқлар бўйича ҳам тузилиши мумкин. кесма чизиғининг икки чекка …
3 / 25
. харитада қатламларнинг йўналиш чизиғи орқали уларнинг ётиш томонини осонгина аниқлаш мумкин. кесма чизиғи қатламлар йўналишига диагонал ўтган бўлса, яъни кесма чизиғи билан қатламнинг йўналиш чизиғи орасида маълум бир бурчак бўлса, қатламларни кесмага туширишда бу бурчак албатта ҳисобга олиниши керак. чунки, бу ҳолда, қатламлар кесмада ҳақиқий ётиш бурчаги билан эмас, балки кўринарли бурчаги бўйича туширилади. у бурчак ҳар доим ҳақиқий ётиш бурчагидан кичик бўлади. кесма чизиғи билан қатламнинг ётиш чизиғи орасидаги бурчак қанча кичик бўлса, кесмада қатламнинг кўринарли ётиш бурчаги унинг ҳақиқий ётиш бурчагига шунча яқин бўлади. кесма чизиғи қатламнинг йўналиш чизиғига қанча яқин бўлса, кесмада қатламнинг кўринарли ётиш бурчаги шунча кичик бўлади ва ниҳоят, қатламнинг йўналиши кесма чизиғиға мос келганда, яъни, бошқача қилиб айтганда, йўналиш чизиғига параллел бўлганда, қия ётган қатлам ҳам кесмада горизонтал ҳолда тасвирланади. геологик кесмаларда вертикал ва горизонтал миқёслар бир-бирига тенг бўлиши ва улар харита миқёсига тўғри келиши керак. қатламларнинг қалинлиги ва ётиш бурчаги кичик бўлганда …
4 / 25
вирлаш учун қўлланилади. ҳарфли белгилар ёрдамида тоғ жинсларининг ёши, генезиси ва магматик тоғ жинсларининг таркиби ифодаланади. рақамли белгилардан (ҳарфли белгилар билан биргаликда) тоғ жинсларининг ёшини кўрсатишда фойдаланилади. эон (эонотема) криптозой ва фанерозойга бўлинади. криптозой архей ва протерозой эраларидан (эратемаларидан) иборат бўлиб, архей ётқизиқлари тўқ пушти ранг ва протерозой ётқизиқлари оч пушти ранг билан тасвираланади. фанерозой палеозой (оч жигар ранг), мезозой (яшил ранг) ва кайнозой (сариқ ранг) эраларига (эратемаларига) бўлинади. архейда эрта ва кечки босқичлар ажратилган, аммо унинг пастки чегараси аниқланмаган. протерозойда эрта, ўрта ва кечки босқичлар ажратилади ва кечки протерозой ўз навбатида рифей ва вендга бўлинади. палеозой ўз навбатида қуйидаги даврларга (системаларга) табақаланади: кембрий (кўк-яшил), ордовик (тўқ яшил-кулранг), силур (тўқ яшил) девон (жигар ранг), карбон (кулранг), перм (тўқ пушти ранг). мезозойда триас (бинафша), юра (кўк), бўр (яшил) даврлари (системалари) ажратилади. кайнозой палеоген (оч пушти), неоген (сариқ) ва тўртламчи (ҳаво ранг) даврларига табақаланади. стратиграфик табақалар фақат ранг билан эмас, балки уларга …
5 / 25
узбекистон миллий университети - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбекистон миллий университети" haqida

нефтегазовая литология мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети структуравий геология ва геологик хариталаш геологик кесмалар, стратиграфи устун ва шартли белгилар. маъруза 4 машғулот ўтиш режаси геологик кесма стратиграфик устун шартли белгилар стратиграфик устун тузиш стратиграфик устун геологик харитада тасвирланган ҳудудда ривожланган чўкинди, вулканоген ва метаморфик жинслар нисбий ёшига қараб табақаланган ва литологик таркиби бўйича ажратилган ҳолда тузилади. стратиграфик устун таркибида кенлиги 2,5-3,0 см ли литологик устун ҳам бўлиб, унда харита майдони юзасида тарқалган ва шуниндек бурғи қудуқлари ёрдамида очилган чўкинди, вулканоген ва метаморфик жинслар шартли белгилар ёрдамида танланган миқёсда қалинлиги билан кўрсатилади (расм). стратиграфик устуннинг умумий кўрин...

Bu fayl PPT formatida 25 sahifadan iborat (2,3 MB). "узбекистон миллий университети"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: узбекистон миллий университети PPT 25 sahifa Bepul yuklash Telegram