қадим дунё космологияси

DOC 54.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403928391_48549.doc қадим дунё космологияси режа: 1. қадим миср, хитой ва вавилонда олам тузилиши хақидаги тасаввурлар. 2. греция илмий мактаблари. астрономия сохасида фикрлар. 3. эллинистик астрономия. 4. аристотель космологияси. 5. гиппарх ва птолемейнинг геоцентрик назарияси. 6. эпициклик назария асосида планеталарнинг харакатини тушунтириш. олам тузилиш ҳақидаги дастлабки тасаввурлар, жуда қадим замонда эрамиздан олдин бир неча мингинчи йилларда, ҳам бирор бир давлат шаклланмасдан бурун вужудга келган эди. ўшанда олам, бутун борлиқ йўқ нарсадан яратилган деган тушунча ҳукмронлик қиларди. кишилар табиат ҳодисалари қандай кузатилса, шундайлигича ҳақиқат сифатида қабул қилардилар. жамият ривожланишининг дастлабки босқичларидаёқ айрим осмон жисмлари (қуёш ва ой), юлдузлар осмони ва унинг айланиши, кишилар ҳаётида ва олам тузилиши ва унинг келиб чиқиши ҳақидаги тасаввурларнинг ривожланишида алоҳида аҳамият касб этди. дехқончиликнинг ишларида осмон ходисалари ва ердаги ходисалар (тун ва куннинг алмашиниши йил фасллари) орасидаги боғланишларни аниқлаш - муҳим омиллардан бўлиб хизмат қилди. қулдорчилик жамиятининг шаклланиши, қадим миср, вавилон, хитойда қулдорчилик монархларининг вужудга келиши билан …
2
ри бор деган фикрларнинг туғилишига олиб келди. астрология-ёлғон фан, қадимда, ана шундай дунёга келди. э.о. 1100 йилларда хитой олими чу конг эклиптиканинг осмон экваторига оғмалигини ўз даври учун катта аниқликда топди. э.о. viii ва vii асрларда қуёшни ва кометани кузатишга оид биринчи қўлёзмалар ҳам хитойдан топилди. э.о. vi асрнинг ўрталарида қадим миср ва вавилон мустақил давлат сифатида тугатилиб, ўрнига яқин ва ўрта шарқни бирлаштирувчи форс давлати вужудга келди. шу муносабат билан вавилон ва миср маданиятларининг тақдири турлича кечиб, биринчисиники бир неча асрлар ўз мавқеини сақлаб қолгани ҳолда, миср қарийб икки асрга инқирозга учраб, сўнгра янги асосда юнон маданияти таъсирида ривожланишга юз тутди. грецияда э.о. viii асрдан қадим шарқ учун характерли бўлган марказлашган қулдорчилик монархияси ўрнига янги хил давлат шаҳарлар (полис) ташкил топди. шу даврда кичик осиёнинг ғарбий қирғоғида (иония) ва италиянинг жанубида ҳамда сицилияда грекларнинг мустамлакалари вужудга келди. ташқи савдо, мустамлака ва полислардан таркиб топган сиёсий ва иқтисодий хукумат қадим …
3
томонидан яратилмаган»-деган фикрни берди. дунёда ҳамма нарса оқимда, ва ўзгаришда, шунинг учун табиатни, унинг узлуксиз ривожланишда ўрганмоқ зарур, деган эди у. э.о. vi асрнинг иккинчи ярмида италиянинг шимолида пифагор мактаби ташкил топди. пифагор мактабининг геометрия сохасида катта хизматлари бўлиб, астрономияда у ернинг шарсимонлигини тарғиб қилди. э.о. v асрда ўтган филолай эса ер «марказий олов» нинг атрофида айланади деган фикрни берди. бу фикр қувватланмай тезда унитилди. антик космологияда демокрит (460-370 й.э.о.) алоҳида ўрин тутади. у, қуёшнинг ўлчами ер ва ой билан солиштирилганда, улканлигини биринчилардан бўлиб қайд этди. ой ўзидан нур чиқармай, қуёш нурларини қайтаради, сомон йўли эса, зич жойлашган юлдузлардир деб ўқтирган эди у. осмон жисмлари ҳаракатларини тушунтирувчи математик назария ҳам биринчи марта грек олимлари томонидан яратилди. евдокс книдский (410-355 й.э.о.) қуёш, ой, юлдузлар марказий ер атрофида айланма ҳаракат қиладилар деб тушунтирди. унинг айтишича, юлдузлар ердан бир хил масофада жойлашиб, коинотни чегараси хисобланади. аристотель космологияси. аристотель (384 – 322 й.э.о.) ¢з …
4
ай бошланди. александрия каби йирик шахарлар таркиб топди. бу ерда антик дунёнинг энг йирик илмий маркази – алекандрия кутубхонаси ташкил топди. унинг қошида музей ва расадхона очилди. александриялик олимлар иштирокида математика ва астрономия соҳасида катта ютуқлар қўлга киритилди. александриялик эротосфен (275-195 й.э.о.) ер шарининг аниқ радиусини ўлчаш методини таклиф этди. александрия ва сиена орасини 5000 стадия деб қабул қилиб (1 стадия – 155-180м.), ер шари айланаси узунлигини, сўнгра радиусини топди. э.о. iii асрнинг биринчи ярмида самослик аристарх, ер, қуёш атрофида айланади деган фикрни ўртага ташлади. «ой ва қуёшнинг ўлчамлари ва ўзаро масофалари» деган асарида қуёш ердан, ойга нисбатан 18-20 марта марта нарида ётади. ой диаметри, ер диаметрининг 1/3 қисмига тўғри келади, деб маълум қилди. юлдузларгача масофа, қуёшгача масофадан жуда узоқлигини айтиб, у «ернинг қуёш атрофидаги сфераси юлдузларгача масофа билан солиштирганда нуқта билан баробар» дейди. архимед (287-212 й.э.о.) қуёш диаметри, қўзғалмас юлдузлар сфераси оиласининг 1/1000 ташкил этади деб қараб, қўзғалмас юлдузлар …
5
ндриялик астроном к. птолемей (ii аср) томонидан яратилиши бўлди. ў ўзининг «мегале синтаксис» (буюк тузилиш) асарида мазкур таълимотни баён қилади. кейинчалик араб халифатида бу асарнинг араб тилига таржима қилиниши, шарқда астрономия ривожига катта ҳисса б¢либ қўшилди. гарчи унда планеталарнинг сиртмоқсимон ҳаракатининг сабаби нотўғри асосда тушунтирилсада, бироқ биринчи марта кўринма бу ҳаракатнинг кўринмалиги аниқ тан олиниб, ҳақиқатда қандай эканлигини қидириш йўлидаги дадил қадам эди. айнан шуниси билан птолемей космологияси алоҳида аҳамият касб этади. адабиётлар: 1. п.с.кудравцев “курс истори физики” 316-350 бетлар. 2. б.и.спасский “история физики” 207-226 бетлар. 3. б.и.спасский «вопросы методологии и историзма в курсе физики средней школы» 71-78 бетлар. 4. www.ziyonet.uz

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қадим дунё космологияси"

1403928391_48549.doc қадим дунё космологияси режа: 1. қадим миср, хитой ва вавилонда олам тузилиши хақидаги тасаввурлар. 2. греция илмий мактаблари. астрономия сохасида фикрлар. 3. эллинистик астрономия. 4. аристотель космологияси. 5. гиппарх ва птолемейнинг геоцентрик назарияси. 6. эпициклик назария асосида планеталарнинг харакатини тушунтириш. олам тузилиш ҳақидаги дастлабки тасаввурлар, жуда қадим замонда эрамиздан олдин бир неча мингинчи йилларда, ҳам бирор бир давлат шаклланмасдан бурун вужудга келган эди. ўшанда олам, бутун борлиқ йўқ нарсадан яратилган деган тушунча ҳукмронлик қиларди. кишилар табиат ҳодисалари қандай кузатилса, шундайлигича ҳақиқат сифатида қабул қилардилар. жамият ривожланишининг дастлабки босқичларидаёқ айрим осмон жисмлари (қуёш ва ой), юлдузлар осмони ва унинг ...

DOC format, 54.5 KB. To download "қадим дунё космологияси", click the Telegram button on the left.

Tags: қадим дунё космологияси DOC Free download Telegram