оқсиллар

PDF 22 pages 979.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 22
2-маъруза оқсиллар режа 1. аминокислоталар-оқсилларнинг структура мономерлари. 2. аминокислоталарнинг тузилиши ва классификацияси. 3. аминокислоталарнинг физик-кимѐвий хусусиятлари. 4. оқсиллар тузилиши ва структура даражалари. 5. оқсиллар классификацияси. оқсилларнинг физик-кимѐвий хусусиятлари. 6. оқсилларнинг биологик функциялари. оқсиллар оқсиллар-азот тутувчи макромолекулалардан ташкил топган биополимерлардир. улар пептид боғлари орқали боғланган аминокислоталардан ҳосил бўлиб, протеинлар деб аталади (protos–юнонча бирламчи, муҳим демакдир). тирик организмларнинг асосий қисмларини оқсиллар эгаллаб, нам вазнига нисбатан 25 % ни, қуруқ оғирлигини 45–50 % ини ташкил қилади. таркибида 50– 59 % углерод, 6,5 – 7,3 % водород, 15 – 18 % азот, 21 – 24 % кислород ва 2,5 % гача олтингугурт тутади. улар таркибида баъзан фосфор ҳам учрайди. оқсиллар таркибидаги азот миқдори доимий бўлиб, ўрта ҳисобда 16% ни ташкил этади. шунинг учун илмий–тадқиқот изланишларида маҳсулотлардаги оқсил таркибидаги азот миқдорига қараб аниқланади. бунинг учун оқсил таркибидаги азот микдорини 6,25 га кўпайтирилади.100% оқсил таркибидаги азот 16 % га тенг, демак, 100 : 16  6,25. …
2 / 22
вазифасини бажаради. жумладан, гемоглобин кислородни, қон зардобидаги альбумин ѐғларни, айрим оқсиллар эса мис, темир атомларини, цитохром эса электронларни керакли жойларга етказишда хизмат қилади.  оқсиллар организм структурасини шакллантиришда иштирок этади. ҳужайра структурасини ташкил қилувчи органиодларнинг асосий қисми оқсиллар бўлиб, улар янгиланишида ҳам оқсиллар қурилиш материали сифатида иштирок этади. структурали оқсилларга ҳужайраларни бирлаштирувчи матрикс сифатида хизмат қилувчи коллоген ва ретикулинлар киради. соч, тирноқ таркибидаги мустахкам керотин ҳам оқсилдан иборат.  ферментларнинг ингибиторлари эндоген оқсиллар бўлиб, улар фермент фаоллигини бошқарадилар.  айрим ҳужайра ва организмларнинг қисқариши ва ҳаракатланиши улардаги қисқарувчанлик хусусиятига эга бўлган оқсилларга боғлиқ. мисол тариқасида, мушак тўқималарининг қисқаришида, мимоза ўсимлигининг ўзгаришида актин ва миозин оқсиллари иштирок этади. айрим ҳужайраларнинг ҳаракат қилишига тубулин оқсили сабабчи бўлади. баъзи ҳужайралардаги хивчинлар, киприкларнинг ҳаракати ҳам оқсилларга боғлиқ бўлиб, улар кимѐвий энергияни механик энергияга айлантириб, шу сабабдан ҳужайра, мушаклар қисқариб ҳаракат қиладилар.  оқсилларнинг айримлари токсик ва заҳарли хусусиятга эга. айрим ҳашарот, илон ва микроорганизмлар …
3 / 22
силларидир. оқсиллар юқоридаги вазифалари билангина чегараланмайдилар уларнинг вазифалари кенг қамровлидир. оқсилларнинг ниҳоятда хилма–хил вазифа бажариши, улар кимѐвий тузилишининг мураккаб эканлигидан дарак беради. ўсимликларнинг барча аъзоларида ҳам оқсиллар бўлади. у дуккакли ўсимликлар уруғида кўп бўлиб, вегетатив аъзоларида 5-15 % гача бўлади. оқсиллар юқори молекулали коллоид бирикма бўлиб, аминокислоталардан ташкил топган. протеногенли аминокислоталар оқсилларнинг структурали блоклари ѐки мономерлари сифатида l - қаторига мансуб  - аминокислоталар ҳисобланади. аминокислота карбон кислоталари бўлиб, ундаги битта углерод атоми амина ва карбоксил гуруҳларини тутувчи бирикмалардир. nh2 гуруҳи ҳамма вақт  углерод атомидан ўрин олиб, умумий формуласи қуйидагича: бу формуладаги радикал ўрнида ҳар хил функционал гуруҳлар учрайди. аминокислоталар шу функционал гуруҳларга қараб бир–биридан фарқ қилади. ҳозирги кунда 150 га яқин аминокислоталар аниқланиб, оқсиллар таркибида фақат уларнинг 20 хили учрайди. шунинг учун оқсил таркибида учрайдиган аминокислоталарни протеногенлилар дейилади. аминокислоталарни қутбланиши ва радикаллари буйича синфларга ажратиш мумкин. протеногенли аминокислоталар 1 – жадвал формуласи номи қисқартирилган белгиси глицин гли аланин …
4 / 22
нокислоталарнинг ҳосилаларидир. аминокислоталар кимѐвий тузилишига кўра алифатик (очиқ занжирли) ароматик (ҳалқали) ва гетероцикликларга ажралади. улар қўшимча функционал гуруҳлар тутишига қараб дикарбон, диамин аминокислоталар, оксиаминокислоталар, олтингугурт тутувчи аминокислоталар ва бошқа гуруҳларга бўлинади. аминокислоталар оптик фаолликка эга. энг оддий аминокислота глициндан бошқа ҳамма аминокислоталар молекуласида ассиметрик углерод coohchch nh2 h3c oh coohchch2 nh2 hs coohchch2 nh2 ch2sh3c coohchch2 nh2 ch2ch2n nh coohch nh2 ( ch2) 3h2n coohchch2 nh2 cn ch nh ch chhn ch2h2c ch2 cooh c ch2 ch cooh nh2 c c ch2 ch cooh nh2 oh nh ch2 ch nh2 cooh атомлари борлиги учун уларнинг сувли эритмаси қутбланган нур сатҳини ўнгга ѐки чапга буради. оқсиллар таркибидаги барча аминокислоталар l–қаторга мансубдир. лекин, тирик табиатда эркин холатда ѐки кичик пептидлар таркибида d - қаторга мансуб аминокислоталар борлиги аниқланган. тирик организмларнинг ажойиб хусусиятларидан бири шуки, унда фақат l– қаторга мансуб аминокислоталар синтезланади. уларни кимѐвий йул билан синтезлаганда l- ва d- қаторга мансуб рацемик …
5 / 22
ьдегид молекуласининг кимѐвий тузилишидан фойдаланган ҳолда аминокислоталарнинг l- ва d- қаторга мансублиги белгиланади. баъзи аминокислоталар (треонин, оксипролин, изолейцин) таркибида ассиметрик углерод атоми бўлиб, улар тўртта изомер ҳосил қилади. аминокислоталар таркибида кислотали карбоксил (-соон ) ва ишқор хусусиятига эга бўлган аминогуруҳларни (nн2) тутганликлари учун улар амфотер электролитлардир. сувли эритмаларда аминокислоталарнинг ҳар иккала функционал гуруҳлари диссоцияланади. бунда карбоксил гуруҳидан водород иони (протон) ажралади, амино гуруҳи эса уни бириктиради. бундай кўринишдаги аминокислоталар биполяр ионлар деб аталади. кислотали муҳитда ѐки водород ионлари концентрацияси юқори бўлганда аминокислоталарнинг карбоксил гуруҳи кам диссоцияланади. натижада, уларнинг молекуласи мусбат зарядга эга бўлиб, электр майдонида катион сифатида ҳаракат қилади: h2n c ch2oh h cooh c ch2oh h cooh nh2 l ( -) -серин d ( +) -серин ch + h3n coo - r ишқорий шароитда, яъни гидроксил ионлари концентрацияси юқори бўлганда, аминокислоталарнинг амин гуруҳи оз миқдорда диссоцияланади. шунинг учун уларнинг молекуласи манфий зарядга эга бўлиб, анион сифатида ҳаракат қилади. юқорида …

Want to read more?

Download all 22 pages for free via Telegram.

Download full file

About "оқсиллар"

2-маъруза оқсиллар режа 1. аминокислоталар-оқсилларнинг структура мономерлари. 2. аминокислоталарнинг тузилиши ва классификацияси. 3. аминокислоталарнинг физик-кимѐвий хусусиятлари. 4. оқсиллар тузилиши ва структура даражалари. 5. оқсиллар классификацияси. оқсилларнинг физик-кимѐвий хусусиятлари. 6. оқсилларнинг биологик функциялари. оқсиллар оқсиллар-азот тутувчи макромолекулалардан ташкил топган биополимерлардир. улар пептид боғлари орқали боғланган аминокислоталардан ҳосил бўлиб, протеинлар деб аталади (protos–юнонча бирламчи, муҳим демакдир). тирик организмларнинг асосий қисмларини оқсиллар эгаллаб, нам вазнига нисбатан 25 % ни, қуруқ оғирлигини 45–50 % ини ташкил қилади. таркибида 50– 59 % углерод, 6,5 – 7,3 % водород, 15 – 18 % азот, 21 – 24 % кислород ва 2,5 % гача олтингугурт тутад...

This file contains 22 pages in PDF format (979.1 KB). To download "оқсиллар", click the Telegram button on the left.

Tags: оқсиллар PDF 22 pages Free download Telegram