tez buziluvchi ovqat mahsulotlari

DOCX 8 pages 38.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
мавзу: тез бузилувчи овқат маҳсулотларининг сифатлилигини баҳолаш" даволаш профилактика муасасаларида фаолият кўрсатувчи уаш беморларнинг овқатланиш сифатини назорат қилиши керак, хусусан, касалхона овқатхонасида беморлар учун тайёрланадиган таомларга солинадиган тез бузилувчи овқат маҳсултларининг сифатини, ҳамда энг оғир кечадиган овқатдан заҳарланишларни келтириб чиқарувчи ботулизмга сабабчи бўлувчи консерва маҳсулотларининг сифатини баҳолаши лозим. шунинг учун врач зарурият туғилганда тез бузилувчи сут ва сут маҳсулотлари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари ва консерваларнинг тўла сифатлилигини текширишдан ўтказа олиши керак. уашнинг асосий вазифаларидан бири овқатдан заҳарланиш ҳодисаларининг олдини олиш бўйича ишлар ва аҳоли орасида оқилона овқатланиш маҳоратларини шакллантириш, хусусан сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишга ўргатиш ҳисобланади. бу ишлар асосан тез бузилувчи овқат маҳсулотларига тааллуқли бўлиб, биринчи навбатда сут, сут маҳсулотлари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳисобланади. бу маҳсулотлар ҳам соғлом ва ҳам беморлар учун энг асосий овқат маҳсулотлари қаторига кириб, улар муайян шароитларда жуда оғир кечадиган овқатдан заҳарланиш ҳодисаларига сабабчи бўлиб қолади, хусусан - консервалар, ботулизмнинг келиб чиқишидаги асосий сабабчи …
2 / 8
ўз таркибида тутади. шунинг учун у ёки бу турдаги маҳсулотнинг устунлиги унинг энергия манбаи, пластик материаллиги, витаминли ва минерал моддаларга бойлиги билан аҳамиятлидир. ҳайвон маҳсулотлари аввалам бор пластик материаллар манбаи, нон ва ёрма маҳсулотлари, ёғлар эса энергетик манба, сабзавот ва мевалар бўлса, организмга фаол компонентларнинг кириш манбаи ҳисобланади. озиқ-овқат маҳсулотлари янги, микроблар билан зарарланмаган, ифлосланмаган, таббий таркиби қониқарли, санитария қонунларига зид бўлмайдиган ва тақиқланган қалбакилаштириш ҳоллари бўлмаслиги, таркиби механик қўшимчалардан ҳоли бўлиши керак. аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ўзбекистон республикасида овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, етиштириш, уларга ишлов бериш, уларни ташиш, сақлаш реализация жараёнларининг сифатли бўлишини мунтазам назорат қилиш учун санитария-ветеринария назорати ташкил этилган бўлиб, дсэнмходимлари томонидан назорат қилинади. озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатлигини аниқлаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади: 1. органолептик усул – маҳсулотнинг ранги, ҳиди, таъми, ташқи кўриниши, консистенцияси аниқланади 2. физикавий усул – маҳсулотнинг ҳарорати, зичлиги, намлиги аниқланади. 3. кимиёвий усул – маҳсулотнинг кимёвий таркиби, (рн) муҳити, ҳамда бегона …
3 / 8
ади, аммо айрим ҳолларда тез бузилувчи маҳсулотларнинг сифатлилиги дпм нинг овқатхонасида ҳам энг оддий усуллар ёрдамида текширилиб, уларнинг сифатига баҳо берилиши мумкин. сутнинг гигиеник экспертизаси сут ўзининг биологик ва овқатли хусусиятларига кўра энг қийматли овқат маҳсулоти ҳисобланади. сут маҳсулотлари аҳолининг ҳамма гуруҳлари томонидан баробар истеъмол қилинади, бироқ болалар , ёши ўтиб бораётган кишилар ва парҳезли таомлар орқали овқатланиши лозим бўлган шахслар учун знг муҳим аҳамиятга эгадир. сутнинг кимёвий таркиби доимий бўлмай, у молнинг турига, зотига, йил фаслларига, сут бериш вақтига, молнинг шахсий хусусиятларига, ҳайвоннинг соғломлик ҳолатига, овқатланиш тури ва миқдорига боғлиқ ҳолда ўзгаради. сутнинг кимёвий таркиби қуйидагича: сув 88,6%, оқсиллар 2,8%, ёғлар 3,2%, углеводлар 4,7%. 100г сутнинг энергетик қиймати ўртача 65 ккал. сутнинг таркибида асосан а ва д витаминлар мавжуддир. сутда бегона механик аралашмалар ва консервалаш учун ишлатиладиган моддалар бўлмаслиги керак. ичиш учун мўлжалланган сутнинг физико-кимёвий кўрсаткичлари: 1. сут таркибидаги ёғнинг миқдори -3,2 %; 1. нордонлиги-шиша идишларга солинган сут учун …
4 / 8
утнинг ранги оқ, бироз сарғиш, ёғи олинган ёки сув билан суюлтирилган бўлса кўкимтир тусга эга бўлади. сутдаги қизғиш рангнинг бўлиши сутга қон излари (молнинг елини касалланган ҳоллларда ёки боқиш учун берилган овқат маҳсулотларига боғлиқ бўлади (қизил сабзи ёки қизил лавлаги), шунингдек айрим ҳолларда сут таркибида мўъжизали микроб таёқчасидан ҳам шундай ранг ҳосил бўлади. физикавий хоссаларига - унинг солиштирма оғирлиги ёки зичлиги, ёғларнинг миқдори ва механик аралашмаларнинг борлиги киради. кимёвий сифат кўрсаткичларига - унинг янгилиги, сутни қалбакилаштириш мақсадида қўшиладиган кимёвий аралашмаларнинг (сода, крахмал) бор йўқлиги киради. микробиологиккўрсаткичларига, сутдагимикрофлораларвауларнингҳарактериникиритишмумкин. сутнингкўрсатилганкўрсаткичларинитекширишдақўлланадиган сосийусулларжадвалдакелтирилган: кўрсаткичлар аниқлашусули гигмеъёрлари 1.зичлиги (солиштирма оғирлиги): паст зичлик- суюлтирилгансут; юқори зичлик-ёғи олингансут лактоденсиметрёрдамида 20осҳароратда, 1028 - 1,034 ёғнинг миқдори (%) бутирометр ёрдамида 2,8 - 3,7% механик аралашмаларнингборлиги дока орқли сузишвакейинчаликуникўриш бўлмаслигикерак сутнингянгилигивакислоталилиги а)сутни фенолфталеин иштирокидаnаонбилантитрлаш б)қайнатиш тернер бўйича - 18-24 чирибтушмаслигикерак сода аралашмаси розолкислотасибилансифатреакцияси сариқ ранг крахмал аралашмаси йод эритмасибилансифатреакцияси кўкимтир ранг бактериологиккўрсаткич овқатлимуҳитгаэкиш, микроскопдакўриш патоген флораларбўлмаслигикерак сутнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари сутнинг …
5 / 8
г, овқат бўлаклари бор iv. гуруҳ – жуда ифлос сут – қон, йиринг ва бошқа ифлосликлар бўлган сут. шиша идишларга солинган сут i гуруҳга, флягалардаги сут эса ii гуруҳга мос келиши лозим. сутнинг зичлигини аниқлаш зичлик- сутнинг солиштирма оғирлиги – маълум миқдордаги 200с ҳароратга эга бўлган сут вазнининг худди шу ҳажмдаги 40сдаги сувнинг вазнига бўлган нисбатидир. сутнинг солиштирма оғрилиги лактоденсиметр асбоби ёрдамида ўлчанади. лактоденсиметрнинг 2 та шкаласи бўлиб, юқоридаги шкала сутнинг ҳароратини, пастдаги эса солиштирма оғирлигини кўрсатади. сутнинг солиштирма оғирлиги 200с ҳароратда аниқланади. агар текширилаётган сутнинг ҳарорати 200с дан юқори ёки паст бўлса, кўрсаткичга ўзгартириш киритилади. ҳар бир градус фарқ учун 0,002 қўшимча қўшиладжи ёки олиб ташланади. сутнинг солиштирма оғирлиги 1,028 дан 1,033гача. агар сутнинг зичлиги 1,028 паст бўлса, сутга сув қўшилган, 1033 юқори бўлса, ёғи олиган бўлади. сутнинг зичлигини аниқлаш учун текширилаётган сут цилиндр идишнинг 2/3 қисмига солинади ва идиш деворларига лактоденсиметрдан аста теккизмай туширилиб, 2-5 дақиқага қолдирилади. 2-5 …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tez buziluvchi ovqat mahsulotlari"

мавзу: тез бузилувчи овқат маҳсулотларининг сифатлилигини баҳолаш" даволаш профилактика муасасаларида фаолият кўрсатувчи уаш беморларнинг овқатланиш сифатини назорат қилиши керак, хусусан, касалхона овқатхонасида беморлар учун тайёрланадиган таомларга солинадиган тез бузилувчи овқат маҳсултларининг сифатини, ҳамда энг оғир кечадиган овқатдан заҳарланишларни келтириб чиқарувчи ботулизмга сабабчи бўлувчи консерва маҳсулотларининг сифатини баҳолаши лозим. шунинг учун врач зарурият туғилганда тез бузилувчи сут ва сут маҳсулотлари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари ва консерваларнинг тўла сифатлилигини текширишдан ўтказа олиши керак. уашнинг асосий вазифаларидан бири овқатдан заҳарланиш ҳодисаларининг олдини олиш бўйича ишлар ва аҳоли орасида оқилона овқатланиш маҳоратларини шакллантириш, хусусан сифат...

This file contains 8 pages in DOCX format (38.7 KB). To download "tez buziluvchi ovqat mahsulotlari", click the Telegram button on the left.

Tags: tez buziluvchi ovqat mahsulotla… DOCX 8 pages Free download Telegram