umumiy pedagogika. oliy pedagogik ta'lim muassasalarining 2-kurs talabalar uchun o'qov-uslubiy majmua

DOCX 76 стр. 105,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 76
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти шоира абдужалилова умумий педагогика (олий педагогик таълим муассасаларининг 2-курс талабалари учун ўқув-услубий мажмуа ) билим соҳаси: 100000 – гуманитар таълим соҳаси: 110000 – педагогика таълим йўналиши: 60110100 – педагогика назарияси ва тарихи чирчиқ – 2021 абдужалилова ш.а.,эрназарова г.о.,утаев а.й.,умумий педагогика. ўқув-услубий мажмуа.-чирчиқ,2021. ушбу ўқув-услубий мажмуада “умумий педагогика” фанининг назарий, дидактик ва тарбиявий масалалари ёритилган. ўқув-услубий мажмуа таълимнинг кридет-модулли тизими қоидаларига асосан тузилган. ўқув-услубий мажмуа олий педагогик таълим муассасаларининг гуманитар, табиий ва аниқ фанлар йўналишлари талабаларига мўлжалланган. ўқув-услубий мажмуадан умумий педагогик муаммоларига қизиқувчилар ҳам фойдаланиши мумкин. масъул муҳаррир: муҳаммад қуронов, педагогика фанлари доктори професор тақризчилар: самариддин қораев, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(phd) гулсанам ибрагимова, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(phd) ўқув-услубий мажмуа тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти илмий-услубий кенгаши томонидан тасдиқланган. мундарижа 1-модул: “умумий педагогиканинг назарий масалалари” 1-мавзу: “педагогика” фанининг мақсад ва вазифалари 2- мавзу: педагогик манбалар …
2 / 76
у: “педагогика” фанининг мақсад ва вазифалари режа: 1.“педагогика” тушунчасининг мазмуни, фаннинг предмети, мақсад ва вазифалари. 2.“педагогика” фанининг методологик асослари. 3. “педагогика” фанини ўрганиш зарурияти таянч тушунчалар: педагогика, умумий, назарий, фан, масала, мазмун, мақсад, предмет, вазифа, асос, методология, ўрганиш, зарурият, билим , кўникма, компетенция. “педагогика” тушунчасининг мазмуни, фаннинг предмети, мақсад ва вазифалари. ўзбекистонда юксак малакали педагог кадрларни тайёрлашда миллий ва халқаро тажрибаларга асосланилмоқда. бунда педагогик туркумдаги касбий фанларнинг аҳамияти муҳимдир. шу маънода гуманитар, табиий ва аниқ фанлар бўйича мутахассислар “умумий педагогика” ўқув фани асосларини чуқур эгаллашлари лозим. чунки олий педагогик таълим муассасасида мазкур фанлар бўйича таълим олган мутахассислар келгусида ана шу фанлар бўйича педагог сифатида фаолият юритади шу сабабли ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 27 февралдаги “педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида бўлажак олий маълумотли мутахассисларнинг “соҳалар бўйича педагогик компетенцияларга эга бўлиши ”вазифаси алоҳида таъкидланган. “педагогика” тушунчаси шахсга таълим бериш, уни тарбиялаш ва унда амалий кўникмаларни шакллантириш маъносини англатади. …
3 / 76
фаолият асослари билан таништириш. сиз билан ушбу масалаларни “умумий педагогика” ўқув фани доирасида ўрганамиз. “педагогика” фанининг методологик асослари. методология -бу асос, таянч ва омиллардир. шу жиҳатдан “педагогика” ўқув фанининг методологик асосларини қуйдагилар ташкил этади: - ўзбек миллий педагогик мероси; - жаҳон халқлари педагогик тажрибалари; - педагогик илмий-тадқиқотлар; - таълимга оид меъёрий ҳужжатлар. ўзбек миллий педагогик мероси қуйидагилардан иборат: 1) халқ оғзаки ижоди (халқ педагогикаси); 2) тарихий ёзма педагогик асарлар. ушбу педагогик манбаларни ўрганиш муҳим аҳамиятша эга. мисол учун, “авесто” манбасида бўлажак педагогнинг эзгу ниятли, эзгу фикрли ва эзгу фаолиятли бўлиши кераклиги алоҳида таъкидланган. жаҳон халқлари педагогик тажрибалари муҳим йўналишларни беради. мисол учун, европа халқлари педагогикасида ҳозирги дарс бериш шакли кашф этилган. америка халқлари педагогикасида таълим ва тарбияда амалий кўникмаларга таяниш (прагматизм) устивор ҳисобланади. осиё халқлари педагогикасида инсонпарварлик тамойили илк режада туради. мамлакатимиз ва дунё мамлакатларида муҳим педагогик илмий - тадқиқотлар яратилган. мисол учун, педагог олимларимиз оила тарбияси, ижтимоий тарбия, сиёсий …
4 / 76
ли даражада ўзлаштириши тақазо этилади. “педагогика” фанини ўрганиш зарурияти. олий педагогик таълим жараёнида гуманитар, табиий ва аниқ фанлар бўйича таълим олаётган бўлажак мутахассисларнинг ушбу фанни ўрганиш зарурияти қуйидагилар билан белгиланади: - педагогик назарияни билиш; - таълим дидактикасини (ўқитишни) ўзлаштириш; - тарбия асосларини ўрганиш; - педагогик компетенцияларни эгаллаш. чунки таъкидланган фанлар бўйича мутахассислар келгуси фаолиятида педагоглик касби билан шуғулланади. мисол учун, бўлажак тарихчи ёки филолог тарих ва уни ўқитиш, ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси бўйича педагогик лаёқатларга эга бўлиши лозим. шу сабабли олий педагогик таълим жараёнида гуманитар, аниқ ва табиий фанлари йўналишлари бўйича таълим олаётган талабалар “педагогика” фанини талаб даражасида ўзлаштириши тақозо этилади. шундай қилиб “педагогика”фанининг мақсад ва вазифалари бўлажак мутахассисларни педагогик фаолиятга тайёрлашдан иборат. мустаҳкамлаш учун саволлар: 1.“педагогика” тушунчасининг мазмуни, фаннинг предмети, мақсад ва вазифалари нималардан иборат? 2.“педагогика” фанининг методологик асосларини нималар ташкил этади? 3. “педагогика” фанини ўрганиш зарурияти деганда нималарни тушунасиз? амалий машғулот: “pedagogika” fanining maqsad va vazifalari” …
5 / 76
артлари ва давлат талаблари; 3) мутахассисликларга қўйиладиган давлат малака талаблари ва ўзбекистон республикаси миллий малака рамкаси; 4) таълимга оид халқаро дастурлар ва талаблар; 5) ўқув режа ва дастурлари. бўлажак мутахассисларнинг мазкур ҳужжатларни билиши ва уларни педагогик фаолиятда қўллай олиши шарт ҳисобланади. мисол учун, давлат таълим стандартларида қуйидаги талаблар белгиланган: - мутахассислар билиши лозим бўлган билимлар ҳажми; - мутахассислар эгалаши керак бўлган кўникма ва уқувлар кўлами; - мутахассислар ўзлаштириши шарт бўлган компетенциялар таркиби. мазкур талаблар асосида ўқув фанларининг режалари, дастурлари, дарсликлари ва ўқув адабиётлари ишлаб чиқилади. олий педагогик таълим муассасасининг талабалари ана шу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши шарт. эслатиб ўтиш жоизки, 2020 йили қабул қилинган ўзбекистон республикаси миллий малакалар рамкасида бўлажак мутахассислар қарашларида ва касбий кўникмаларида халқ қадриятларининг устувор шакллантирилиши белгилаб қўйилган. бунинг маъноси шуки, халқаро таълим дастурлари ёки талабларидан мутахассис фойдаланганда халқ менталитетига зарар кўрсатмайдиган шаклда иш тутиши керак. o’zbek pedagogik merosi. педагогиканинг иккинчи муҳим манбаси бу педагогик меросдир. ўзбек педагогик …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 76 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "umumiy pedagogika. oliy pedagogik ta'lim muassasalarining 2-kurs talabalar uchun o'qov-uslubiy majmua"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти шоира абдужалилова умумий педагогика (олий педагогик таълим муассасаларининг 2-курс талабалари учун ўқув-услубий мажмуа ) билим соҳаси: 100000 – гуманитар таълим соҳаси: 110000 – педагогика таълим йўналиши: 60110100 – педагогика назарияси ва тарихи чирчиқ – 2021 абдужалилова ш.а.,эрназарова г.о.,утаев а.й.,умумий педагогика. ўқув-услубий мажмуа.-чирчиқ,2021. ушбу ўқув-услубий мажмуада “умумий педагогика” фанининг назарий, дидактик ва тарбиявий масалалари ёритилган. ўқув-услубий мажмуа таълимнинг кридет-модулли тизими қоидаларига асосан тузилган. ўқув-услубий мажмуа олий педагогик таълим муассасаларининг гуманитар, табиий ва аниқ фанлар йўналишлари талабаларига мўлжалланган. ўқув-...

Этот файл содержит 76 стр. в формате DOCX (105,5 КБ). Чтобы скачать "umumiy pedagogika. oliy pedagogik ta'lim muassasalarining 2-kurs talabalar uchun o'qov-uslubiy majmua", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: umumiy pedagogika. oliy pedagog… DOCX 76 стр. Бесплатная загрузка Telegram