yangi konstitutsiya qoidalari

DOCX 34 sahifa 78,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 34
15 янги таҳрирдаги конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1. ўзбекистон республикаси конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил қилади (15-модда). янги таҳрирдаги конституция референдум асосида бевосита халқ томонидан қабул қилиниб, тўғридан-тўғри амалга кирадиган илк асосий қонун ҳисобланади. конституция нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилиши давлат органлари ва фуқароларнинг конституция нормаларидан тўғридан-тўғри фойдаланиши ва риоя этишини кўзда тутади. конституция устуворлиги ва инсон қадри таъминланиши учун конституция нормалари реал ишлаши ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўғридан-тўғри муҳофаза этиши шарт. жумладан, судлар ва бошқа давлат органлари, мансабдор шахслар қарорлар қабул қилишда конституцияга таяниши мажбурий ҳисобланади. шунингдек, мазкур норма ҳар бир фуқарога конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини тўғридан-тўғри фойдаланиш имкониятини яратади. ушбу норманинг киритилиши натижасида кундалик ҳаётимизда бирон имтиёз ёки ҳуқуқдан фойдаланмоқчи бўлганда, давлат органлари ходимлари томонидан “ҳали тартиби ишлаб чиқилмаган” ёки “юқоридан бизга кўрсатма ёки буйруқ берилмаган” қабилидаги баҳоналар конституцияда белгиланган нормаларга нисбатан …
2 / 34
мумкин. конституцияга киритилаётган мазкур қоида орқали конституция нормалари уларни қўллаш тартиби алоҳида қонунчилик ҳужжатларида мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар тўғридан-тўғри амал қилишига эришилади. 2. ўзбекистон республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир қаторда ўзбекистон республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисмидир. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида ўзбекистон республикасининг қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, ўзбекистон республикасининг халқаро шартномаси қоидалари қўлланилади (15-модда). бугунги кунда ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини қамраб олган биргина инсон ҳуқуқларига оид 80 дан ортиқ халқаро шартномалар иштирокчиси ҳисобланади. конституцияда ўзбекистон республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир қаторда ҳуқуқий тизимимизнинг таркибий қисми сифатида белгиланиши ушбу ҳужжатлар нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. хусусан, судлар, бошқа давлат идоралари, фуқаролар ушбу ҳужжатлар нормаларига тўғридан-тўғри ҳавола этиб ўз фаолиятини ташкил этиш имкониятига эга бўладилар. германия, франция, испания, словения ва …
3 / 34
иланган бўлиб, унга мувофиқ давлатлар халқаро шартномаларга кўра ўз зиммасига олган мажбуриятларни виждонан бажаришлари шарт. ўзбекистон республикаси халқаро шартномаларининг халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир қаторда ҳуқуқий тизимнинг таркибий қисми сифатида конституция даражасида белгиланиши давлатимизнинг халқаро миқёсидаги нуфузининг янада ошишига, ишончли ҳамкор сифатида намоён бўлишига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари нафақат миллий қонунчилик, балки халқаро ҳуқуқ асосида ҳимояланишини таъминлайди. 3. инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади (19-модда). инсон туғилганидан бошлаб унга тегишли бўлган табиий ва ажралмас ҳуқуқлар сирасига инсон ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати, озодлиги, тенглиги, эркин бўлиши, хавфсизлиги, дахлсизлиги кабилар киради ва бу ҳуқуқлар қонунларда белгиланганлиги ёки белгиланмалигидан қатъий назар инсонга азалий тегишлидир, деб эътироф этилади. инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлиши ўзбекистон иштирокчиси бўлган инсон ҳуқуқларига оид 80 га яқин халқаро ҳужжатларда ҳам белгиланган. бу асосий ҳуқуқ ва эркинликлар инсоннинг туғилиши ва унинг умри давомида у билан доимо бирга бўлади. …
4 / 34
ан ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак (20-модда). азалдан ҳар бир вазиятда инсонийлик ва адолатлилик анъаналарига содиқ ҳолда иш тутиш халқимизга хос бўлган фазилатдир. давлат ва фуқаро ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда ҳам шундай қадриятларга асосланиш жамиятда ижтимоий адолат таъминланишига олиб келади. қонуннинг асосий мақсади инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилишдан иборат бўлиб, кимгадир ортиқча мажбурият ёки харажат юкламаслиги керак. аксинча, қонунлар инсонлар оғирини енгил қилиб, турмуш тарзини фаровон кечишини таъминланиши лозим. лекин, қонунда шахсга нисбатан унинг ҳаракатига мутаносиб бўлмаган ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилса-чи? ушбу ҳолатни қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз. яъни, фуқаронинг ипотека кредитидан 3 миллион сўмлик уч ойлик қарзи бор. амалдаги қонунчилигимизга кўра, банк қарздорни судга беради. лекин, бу масалада даъво аризаси 3 миллион сўм, яъни реал қарз бўйича эмас, балки кредитнинг тўланмаган қисмига, дейлик, 250 миллион сўмга нисбатан берилади. суд аризани кўриб чиқиб, қарздордан 10 …
5 / 34
ари ва асосий эркинликларини ривожлантириш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича аниқ мажбуриятларни юклайди. мазкур норма билан биринчидан, қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш ва уни амалда қўллашда, иккинчидан, давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятини ташкил этишда инсон ҳуқуқлари мазмун-моҳиятига устуворлик бериш конституция даражасида мустаҳкамланмоқда. мазкур норма орқали барча давлат ва нодавлат тузилмалар функция ва вазифалари инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга йўналтирилади. давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолияти давлат хизматларининг асосий истеъмолчиси бўлган инсоннинг турли бюрократик тўсиқлардан, оворагарчиликлардан ҳимоя қилишга қаратилади. мазкур янгилик ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, инсон учун муносиб турмуш шароитини, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизимини, соғлом экологик муҳитни яратиш қонун ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг асосий мақсади сифатида белгиланишига хизмат қилади. 6. инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади (20-модда). ҳеч бир …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 34 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"yangi konstitutsiya qoidalari" haqida

15 янги таҳрирдаги конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1. ўзбекистон республикаси конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил қилади (15-модда). янги таҳрирдаги конституция референдум асосида бевосита халқ томонидан қабул қилиниб, тўғридан-тўғри амалга кирадиган илк асосий қонун ҳисобланади. конституция нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилиши давлат органлари ва фуқароларнинг конституция нормаларидан тўғридан-тўғри фойдаланиши ва риоя этишини кўзда тутади. конституция устуворлиги ва инсон қадри таъминланиши учун конституция нормалари реал ишлаши ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўғридан-тўғри муҳофаза этиши шарт. жумладан, судлар ва бошқа давлат органлари, мансабд...

Bu fayl DOCX formatida 34 sahifadan iborat (78,4 KB). "yangi konstitutsiya qoidalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: yangi konstitutsiya qoidalari DOCX 34 sahifa Bepul yuklash Telegram