konstitutsiya va uning yangi tahriri

DOCX 13 sahifa 37,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
ўзбекистон республикаси конституцияси янги таҳрирда қабул қилиниб, конституциявий қонун 2023 йилнинг 1 май санасидан кучга кирди. жараёнларнинг энг бошидан халқ фикри, хоҳиш-истагига таянилгани катта аҳамиятга эга. конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ишлари қарийб бир йил давом этган бўлса, шу вақт ичида юртдошларимиз бунга бефарқ бўлмади, ўз фаоллигини намоён этди. шу юртда истиқомат қилаётган ҳар бир инсон лойиҳа бўйича ўз муносабати, фикр ва таклифларини бериши учун кенг майдон яратилди. таклифлар эса шунчаки қабул қилинмади, балки аксарияти инобатга олиниб, қонун лойиҳасига киритилди. рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, умумхалқ муҳокамаларида 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушган бўлса, уларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олиб, конституция 65 фоизга янгиланди ва янгиланган бош қомусимиз халқ конституциясига айланди. айниқса, халқ ҳокимиятини кучайтириш, парламентнинг роли ва масъулиятини ошириш, унинг ваколатларини янада кенгайтириш каби қатор нормалар киритилгани айни муддао бўлди. ниҳоят, референдум санаси келиб, хориж давлатлари ҳам жараённи кузатиб борди. айтиш лозимки, мамлакатимизда очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш борасидаги …
2 / 13
уҳим ҳисобланади. шунингдек, халқаро кузатувчиларнинг фикрлари референдумнинг қонунийлиги халқаро миқёсда тан олинишига ва давлатнинг имиджига таъсир этади. бугунги кунда сиёсий жараёнларни кузатиш ва мониторинг ишларини олиб бориш бўйича бирлашган миллатлар ташкилоти, европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, европа кенгаши, европа иттифоқи, туркий давлатлар ташкилоти, мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (мдҳ), мустақил давлатлар ҳамдўстлиги парламентлараро ассамблеяси (мдҳ па), шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт) каби кўплаб хорижий институтлар мавжуд. юртимизда ташкил этилган референдум эса дунё талаблари асосида ўтказилганини хорижлик кузатувчилар ҳам тасдиқлади. ҳеч шубҳасиз бу катта ва масъулиятли жараён, халқ овозининг ифодаси эканини ҳар биримиз ҳис этиб турибмиз. фуқаролар ўз келажаги, янада фаровон ҳаёти учун овоз берди. зеро, янги конституцияда аҳолини қийнаб келаётган долзарб масалалалар, муаммоларга аниқ ечимлар киритилган. улардан бири аҳоли бандлиги ва бунда гендер тенгликни таъминлаш билан боғлиқ. тан олишимиз керак, бугунгача хотин-қизларни айрим ташкилотларга ишга қабул қилишда “ёзилмаган қоидалар” тўсқинлик қилар эди. эндиликда, бундай ҳолатларга чек қўйилади. жумладан, янги конституциянинг 42-моддасида: “ҳар ким …
3 / 13
кечириши ва энг асосийси, меҳнат шароити талаб даражасида бўлган ҳолатда ишлашини таъминлаши шубҳасиз. янгидан қабул қилинган конституциямизнинг 43-моддасида эса “давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек, камбағалликни қисқартириш чораларини кўради. давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этади ҳамда рағбатлантиради” дейилган. бу ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимояси янада мустаҳкамланишига хизмат қилади. хўш, янги қабул қилинган конституциядан нималар кутиляпти? олий таълим соҳасида фаолият юритганим боис, мамлакатимизда ушбу йўналишда амалга оширилаёган ҳеч бир ислоҳот мени бефарқ қолдирмайди. шунинг учун янги конституциядаги таълим, илм-фан йўналиши, меҳнат муносабатларига доир киритилган ўзгаришлардан, айниқса, қувондим. улар жамоатчилик учун ҳам кутилган янгиликлардан бўлди. давлатимиз раҳбарининг “ҳаммамизга аёнки, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу – илм-фан, таълим ва тарбиядир. эртанги кунимиз, ватанимизнинг ёруғ истиқболи, биринчи навбатда, таълим тизими ва фарзандларимизга бераётган тарбиямиз билан чамбарчас боғлиқ”, деган таъкиди бугунги замонавий ҳаётни илм-маърифат ва таълимнинг тараққиётисиз тасаввур этиб бўлмаслигини яққол намоён этади. …
4 / 13
ифат босқичига кўтариш учун хизмат қилади. ушбу жараёнда эса таълим олиш, ўқитувчи нуфузи, илм-фан, бадиий ижод эркинлигининг таъминланиши мақсадга мувофиқдир. олий таълим муассасалари ҳақида гап кетганда, президентимизнинг “давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига тўхталмасликнинг имкони йўқ. боиси, қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб 35 та етакчи давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилди. бу мамлакатимиз таълим тизимида кутилмаган янгилик бўлди. янги конституциянинг 51-моддасида ҳам олий таълим ташкилотлари қонунга мувофиқ академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эгалиги алоҳида таъкидланган. бу жиҳат келгусида олий таълим равнақини таъминлаш, фуқароларнинг олий маълумот олишга имконияти кенгайишининг ёрқин намунасидир. конституциямизнинг 52-моддасида “ўзбекистон республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади. давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади”, дея …
5 / 13
лекин олий қонунда алоҳида тилга олинган ягона касб эгаларига айланди. яна бир масала – муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш. айниқса, илм-фан, замонавий технологиялар ривожланиб бораётган ҳозирги даврда бу янада долзарблик касб этади. масалан, жиззах политехника институти профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалари томонидан кўплаб техник ишланмалар, ихтиролар яратилган. уларнинг айримлари амалиётга татбиқ этилиб, патент олинган, муаллифлик ҳуқуқи берилган. аммо амалда бу борада кўплаб муаммолар юзага келиб туради. айниқса, охирги йилларда жамиятимизда муаллифлик ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари кўпайгани ҳам аниқ ечимларни тақозо этаётган эди. авваллари техниканинг мураккаблиги, жараённинг машаққатлилиги ҳамда олинган нусханинг таннархи анча қимматга тушиши туфайли муаллифлар ва қонуний ишлаб чиқарувчилар ҳуқуқларининг бузилиши деярли кузатилмас эди. бугунга келиб эса замонавий технологияларнинг ривожланиши маълумотларни кўпайтириш ва тарқатиш жараёнини ўта осон ва арзон ишга айлантириб қўйди. гарчанд, ўзбекистон республикасининг “муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида” ги қонунида ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатларга таъриф берилиб, жазо қўлланилган бўлсада, соҳада камчиликлар ҳамон мавжуд эди. янги конституциямизнинг 53-моддасида интеллектуал мулк қонун билан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"konstitutsiya va uning yangi tahriri" haqida

ўзбекистон республикаси конституцияси янги таҳрирда қабул қилиниб, конституциявий қонун 2023 йилнинг 1 май санасидан кучга кирди. жараёнларнинг энг бошидан халқ фикри, хоҳиш-истагига таянилгани катта аҳамиятга эга. конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ишлари қарийб бир йил давом этган бўлса, шу вақт ичида юртдошларимиз бунга бефарқ бўлмади, ўз фаоллигини намоён этди. шу юртда истиқомат қилаётган ҳар бир инсон лойиҳа бўйича ўз муносабати, фикр ва таклифларини бериши учун кенг майдон яратилди. таклифлар эса шунчаки қабул қилинмади, балки аксарияти инобатга олиниб, қонун лойиҳасига киритилди. рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, умумхалқ муҳокамаларида 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушган бўлса, уларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олиб, конституция 65 фоизга янгиланди ва...

Bu fayl DOCX formatida 13 sahifadan iborat (37,4 KB). "konstitutsiya va uning yangi tahriri"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: konstitutsiya va uning yangi ta… DOCX 13 sahifa Bepul yuklash Telegram