асосий конституциявий янгиликлар ҳақида тақдимот

DOCX 18 sahifa 69,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
18 асосий конституциявий янгиликларнинг мазмуни ва моҳияти конституциявий ислоҳотлар доирасида қуйидаги муҳим ғоя ва қоидаларни акс эттирувчи бир қатор асосий ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда: i. инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият деб тан олган ўзбекистоннинг кўп миллатли халқининг иродасини рўёбга чиқариш. давлат ва жамият тараққиёти мафкураси, ўзбекистон халқининг конституциявий-ҳуқуқий ижодкорлигининг ўзига хослигини акс эттирувчи конституциявий қадриятларни белгилаш. киритилаётган тузатишлар: муқаддима миллий давлатчиликни такомиллаштиришнинг янги босқичида ўзбекистон конституциявий ривожланишининг устувор йўналишларини белгилаб берди. жумладан: – инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, миллий ва умуминсоний қадриятлар, давлат суверенитети принципларига содиқлик; – демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғояларига садоқатни намоён қилиш; – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этишга қаратилганлик; – ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти, энг аввало, қўшни давлатлар билан ҳамкорлик, ўзаро бир-бирини қўллаб-қувватлаш, тинчлик ва тотувлик асосидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга интилиши; – фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришини, миллатлараро ва …
2 / 18
нг ушбу моддаси қоидалари қайта кўриб чиқилиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда ва бу юқорида санаб ўтилган давлатнинг белгилари барқарорлиги ва ўзгармаслиги кафолати ҳисобланади (154-модда). iii. конституциявий ислоҳот давлат ва жамият бошқаруви тизимидаги ёндашувни ва фаолият тамойилларини тубдан ўзгартиришга, янги ўзбекистонда ўзаро муносабатларнинг асоси сифатида “давлат-жамият-инсон” тамойили ўрнига “инсон-жамият-давлат” ғоясини асос қилиб қўйишга қаратилган. таъкидлаш жоизки, конституция 1992 йилда қабул қилинганидан буён унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг деярли барчаси асосан давлат ва жамият қурилиши, жумладан президент, парламент, ҳукумат фаолияти, сайлов тизими ва бошқаларга тааллуқли бўлган. ўз навбатида, янги таҳрирдаги конституцияга киритилиши таклиф этилаётган нормаларнинг ярмидан кўпи инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатларини кучайтириш ва механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган. конституцияда аҳолининг барча қатламлари манфаатлари акс эттирилганлигини инобатга олиб, ҳар бир ўзбекистон фуқароси ишонч билан “бу менинг конституциям” деб айта олади дейиш учун барча асослар мавжуд. конституцияда давлат ҳокимияти ўз фаолиятида қонун билан чекланишини, суверен халқ иродасига бўйсунишини, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашини назарда …
3 / 18
қилишнинг бошқа барча воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, судда кўриб чиқилиши тугалланган муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги шикоят билан бевосита ўзбекистон республикаси конституциявий судига мурожаат қилиш ҳуқуқи белгиланмоқда (133-модда). маълумот учун: конституцияда қарорлари якуний ва шикоят қилинмайдиган конституциявий судга фуқароларнинг бевосита мурожаат қилиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг энг муҳим кафолати бўлиб хизмат қилади, конституция ва қонун устуворлигини таъминлайди. 3.2. инсон ва фуқаронинг асосий шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг конституциявий кафолатлари кучайтирилди. киритилаётган тузатишлар: – ўзбекистонда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади (19-модда); – инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади, қонунларнинг, давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди. давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган …
4 / 18
латилиши мумкин эмаслиги назарда тутилмоқда. бунда, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкинлиги белгиланмоқда (21-модда); мазкур норма инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (29-модда) ҳамда фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда (4, 5, 12, 19, 21, 22-моддалари) белгиланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш шартларига доир қоидаларга асосан киритилмоқда. – ўзбекистон республикаси фуқароси ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда. давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилади (23-модда); ушбу нормалар фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг давлат кафолатларини мустаҳкамлаш имконини яратади, шунингдек хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни ривожлантириш, халқаро майдонда ўзбекистон республикасининг ижобий имиджини шакллантириш учун шароитлар яратишга хизмат қилади. – яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва …
5 / 18
итилаётган тузатишлар: – инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш кафолатлари, шу жумладан “хабеас корпус” ва “миранда қоидаси” умумэътироф этилган институтларини конституциявий даражада мустаҳкамлаш орқали сезиларли кучайтирилди. маълумот учун: конституцияга киритилаётган “миранда қоидаси”, хусусан ушлаш чоғида шахс ўз ҳуқуқлари тўғрисида хабардор қилиниши лозимлигини, уни ушлаб турган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими эса, ушлаб турилувчи шахсга тушунтирилган ҳуқуқлари тушунарли бўлганми деган саволга ижобий жавоб олиши лозимлигини назарда тутувчи қоида барча демократик мамлакатларда (ақш, буюк британия, германия, франция ва ҳоказо) қўлланилган. хусусан, ушбу институтларни мустаҳкамлашга қаратилган қуйидаги нормалар киритилмоқда (27 ва 31-моддалар): а) шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт; б) гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин; в) ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади. шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас; г) ҳар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"асосий конституциявий янгиликлар ҳақида тақдимот" haqida

18 асосий конституциявий янгиликларнинг мазмуни ва моҳияти конституциявий ислоҳотлар доирасида қуйидаги муҳим ғоя ва қоидаларни акс эттирувчи бир қатор асосий ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда: i. инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият деб тан олган ўзбекистоннинг кўп миллатли халқининг иродасини рўёбга чиқариш. давлат ва жамият тараққиёти мафкураси, ўзбекистон халқининг конституциявий-ҳуқуқий ижодкорлигининг ўзига хослигини акс эттирувчи конституциявий қадриятларни белгилаш. киритилаётган тузатишлар: муқаддима миллий давлатчиликни такомиллаштиришнинг янги босқичида ўзбекистон конституциявий ривожланишининг устувор йўналишларини белгилаб берди. жумладан: – инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, миллий ва умуминсоний қадриятлар, давлат суверенитети принципларига содиқлик; – демократия, э...

Bu fayl DOCX formatida 18 sahifadan iborat (69,8 KB). "асосий конституциявий янгиликлар ҳақида тақдимот"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.