илдизмевали сабзавотлар - тақдимот

PPTX 24 sahifa 3,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
презентация powerpoint 1 “мева-сабзавотчилик, узумчилик, иссиқхона хўжалиги” кафедраси “ сабзавотчилик” фанидан тақдимот ассистенти; ҳ.м.камолов 13-мавзу ; илдизмевали сабзавотлар биологияси ва етиштириш технологияси режа; илдизмевали сабзавотларнинг ахамияти ва ўтмишдош экинлар илдизмевали сабзавотларнинг биологик асослари ва туманлаштирилган навлари илдизмевали сабзавотларни етиштириш технологияси илдизмевали сабзавотлар ўзбекистонда илдизмевали сабзавотлардан сабзи, лавлаги, турп, шолғом ва редиска етиштирилади, мамлакатнинг бошқа минтақаларида булардан ташқари пастернак, петрушка, селдерей, брюква, цикорий, ҳам ўстирилади. сабзини янгилигида ва пишириб истемол қилинади, консерваланади ва қуритилади. сабзи шарбати болаларга озиқ сифатида берилади. камқонликда, қонбосими касалликларида доривор сифатида фойдаланилади. сабзи уруғидан эфир мойи, ликер тайёрлашда ва атирупа – косметика саноатида ишлатилади. ностандарт ва эзилган сабзилар чорва молларга озиқа сифатида берилади. сабзи илдизмеваси қандга бой, айрим навларда у 12% га етади. унда крахмал, клетчатка, пектин ва азотли моддалар бор. илдизмеваси кулида калий, натрий, калций ва барча микроелементлар мавжуд. сабзида фермент ва витаминлар, айниқса, каратин (5-10 мг%) кўп. сабзи икки йиллик сабзавот бўлиб, биринчи йили серсув …
2 / 24
ҳез ва қувватбахш ичимлик сифатида тавсия этилади. қандай тупроқларга эккан маъқул? сабзи тупроққа талабчан ўсимлик. узун ва тўғри илдизмеваларни фақатгина чуқур ишлов берилган унумдор енгил тупроқларда ўстириш мумкин. оғир ва тошлоқ тупроқларда калта мевали навларни етиштириш тавсия этилади. сабзи тупроқда гўнг бўлишини хоҳламайди, ҳаттоки, у ўтмишдош экинга солинган бўл-са ҳам. кузда қуёшли жойдан қаторлар олиб қўйилади, қатор олиш билан бирга торф солиш мумкин, аммо ҳеч қачон гўнг ва боғ компости солишга рухсат этилмайди. уруғ сепишдан 1-2 ҳафта олдин тупроққа комплекс минерал ўғитлар солиб чиқилади. сабзи ўтмишдош экинлар: сабзини карам, эртачи картошка, бодринг ва бошқа, ўзидан кейин ерни унумдорлигини сақлаб ва ерни бегона ўтлардан халос этадиган экинлардан кейин экиш лозим. экиш муддатлари: сабзи уч муддатда : баҳорда 20-25 февралда; ёзда 25 июл-5 августда; кузда 1-20 декабрда. бир гектарга 3-4 кг уруғ сарфланади. 1-2 см чуқурликка экилади. ғалладан кейин такрорий экин сифатида: уруғлар 25июлдан, 10 августгача сепилади. экиш схемаси: 60-70-90 см лик …
3 / 24
эртапишар нав, техник пишгунига қадар ўсув даври- 90-100 кун. вазни- 90-120 г, дегустацион баҳоси 4,0 балл. ҳосилдорлиги 25-30 т/га. эрта, ўрта ва кечки ёзги муддатларда экишга яроқли. зийнатли ўртапишар нав, барра ҳолда сотишга етилгунча қадар ўсув даври 45-50 кун ва техник пишгунига қадар ўсув даври 110-120 кун. вазни 80-120 г. ҳосилдорлиги 35-40 т/га. тўқсонбости ва эрта баҳорги ва кечки муддатларда экишга яроқли. сабзи навлари фаровон баҳорги, ёзги ва тўқсонбости муддатларда етиштириш мумкин бўлган янги нав. илдизмеваси қизил, вазни 100-120 г, шакли цилиндирсимон, учи тўмтоқ, мағзи серсув, ўзаги кичик. ҳосилдорлиги 38-40 т/га. қизил мирзои 228 ўртапишар нав, техник пишгунига қадар ўсув даври 115-120 кун. илдизмеваси қизил, учи ўткир ёки тўмтоқ, узунлиги 13-17 см, диаметри 3,5-4,0 см, вазни 70-80 г, дегустацион баҳси 4,5 балл. ҳосилдорлиги 24-28 т/га. ёзги ва қиш олди ва қиш олди тўқсонбости муддатларда экишга тавсия этилади. сабзининг фаровон нави сурхондарё ва жиззах вилоятида 40 гектар майдонда етиштирилди. 10 барака …
4 / 24
гияси экиш муддати. баҳорги муддат; жанубий вилоятлар­да 15-30 феврал; марказий вилоятларда 1-15 март; шимолий вилоятларда 15-30 март. ёзги муддат; жа­нубий вилоятларида 1-15 август; марказий вилоятлар­да 10 июндан 10 июлгача; шимолий вилоятларда 10- 20 июн. тўқсонбости муддат; жанубий вилоятларда 15-30 декабр; марказий вилоятларда 10 ноябр - 10 де­кабр; шимолий вилоятларда 1-30 ноябр. ypyғ сарфи 5-6 кг/га гербицидлар. катта майдонларга экилган сабзавотлар майдонларида бегона ўтларни йўқотишда гербицидларни қўллаш юқори самара беради. бунда такрорий муддатда бошоқли бегона ўтларга қарши экишгача ёки униб чиққунга қадар 50% ли «гезогард» гербицидидан 2,0-3,0 кг/га ёки 30% ли «нитран» дан 3,3-6,0 л/га ёки 33% ли «стомп» дан 1,0- 2,0 л/га ҳисобида 600 литр сувга аралаштириб пуркаш тавсия этилади. сабзини ўсув, яъни 3-4 та чин барг чиқарган даврида юқорида таъкидланган бегона ўтларга қарши 12,5% ли «фюзилад супер» гербициди­дан 1,0-2,0 л/га ёки 20% ли «набуни» 1,5 л/га ҳисобида пуркаш яхши натижа беради. суғориш. ер ости сувлари чуқур жойлашган ерларда 11-12 …
5 / 24
4,4 балл. ҳосилдорлиги 17-18 т/га. ёточланишга мойил редискани навлари редискани парваришлаштехнологияси экиш муддати. феврал ойининг иккинчи ярми - март ойининг биринчи ярми. экиш схемаси: 40х 10-15 см. уpyғ сарфи 10-12 кг/га. ўғитлаш. чириган гўнг 30-40 т/га, азот 90-100 кг/га, фосфор 70-80 кг/га, калий 40-50 кг/га. суғориш. марказий вилоятларда 4-5 марта, жану­бий вилоятларда 4-6 марта, шимолий вилоятлар­да 3-4 марта 4-6 кун оралатиб суғорилади. суғориш меъёри.300-400 м3/га. андижон 9 тезпишар нав, ўсув даври 96 кун. илдизмеваси юмалоқси­мон, эти оқ, майин, тиғиз,серсув, вазни 300-310 г, деярли тупроқнинг устки қисмида жойлашади, шу қисми яшил рангли, тупроқ остида жойлашган қисми оч яшил ёки оқ рангли. ҳосилдорлиги 48-50 т/га. марғилан тезпишар нав, ўсув даври 99-100 кун. илдизмеваси кенг ци­линдрсимон, вазни 230-236 г, уч томони бироз ингичкалаш- ган, баъзан тўмтоқ, ўлчами - 10x17 см ва 8х 10 см, юза­си текис, мева банди томони яшил рангли, уч томон яшил ранг оқ ранг билан алмашиб боради. эти тиғиз, серсув, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"илдизмевали сабзавотлар - тақдимот" haqida

презентация powerpoint 1 “мева-сабзавотчилик, узумчилик, иссиқхона хўжалиги” кафедраси “ сабзавотчилик” фанидан тақдимот ассистенти; ҳ.м.камолов 13-мавзу ; илдизмевали сабзавотлар биологияси ва етиштириш технологияси режа; илдизмевали сабзавотларнинг ахамияти ва ўтмишдош экинлар илдизмевали сабзавотларнинг биологик асослари ва туманлаштирилган навлари илдизмевали сабзавотларни етиштириш технологияси илдизмевали сабзавотлар ўзбекистонда илдизмевали сабзавотлардан сабзи, лавлаги, турп, шолғом ва редиска етиштирилади, мамлакатнинг бошқа минтақаларида булардан ташқари пастернак, петрушка, селдерей, брюква, цикорий, ҳам ўстирилади. сабзини янгилигида ва пишириб истемол қилинади, консерваланади ва қуритилади. сабзи шарбати болаларга озиқ сифатида берилади. камқонликда, қонбосими касалликларида д...

Bu fayl PPTX formatida 24 sahifadan iborat (3,3 MB). "илдизмевали сабзавотлар - тақдимот"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: илдизмевали сабзавотлар - тақди… PPTX 24 sahifa Bepul yuklash Telegram