o‘zbekiston respublikasi konstitutsiyasi

DOCX 102 стр. 346,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 102
ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент тиббиёт академияси “суд тиббиёти ва тиббиёт хуқуқи” кафедраси янги таҳрирдаги ўзбекистон республикаси конституцияси тошкент - 2023 кириш ўзбекистон республикаси конституцияси ватанимиз мустақиллиги, халқимиз тинч осойишта ҳаёти, фуқароламинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонуний манфаатларининг мустаҳкам ҳуқуқий кафолатидир. ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлини танлар экан, халқнинг хоҳиш ва иродасидан келиб чиқиб, тинч ва фаровон турмуш тарзига ҳуқуқий асос бўлувчи тартибларни асосий қонунида мустаҳкамлаб олади. асосий қонунда баён этилган тартиблар шу қадар аҳамият касб этадики, ҳеч бир фуқаро усиз яшай олмайди, нэгаки инсонинг кундалик тўқнаш келадиган муаммолари ечими бевосита унга боғлиқ бўлади. шиддат билан ўзгараётган дунёда рўй бераётган геосиёсий вазиятлар, энг аввало, янги ўзбекистон тараққиёт стратегияси ва унда белгиланган мақсадларни амалга ошириш учун нафақат қонунларимиз мустаҳкамланиши, балки конституциямизда ҳам инсон шаъни, унинг қадр қимматини юксалтиришга қаратилган нормаларни янада такомиллаштириб, бугунги кун талабларига мослаштириш эҳтиёжини пайдо қилди. натижада халқимизнинг таклиф ва мулоҳазалари асосида янгиланган конституция …
2 / 102
риш эканлиги белгилаб берилди, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилди, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланди. ҳокимиятлар бўлиниши принципи ҳамда ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимининг замонавий концепциясини ҳисобга олган ҳолда, олий мажлис, ўзбекистон республикаси президенти ва ҳукумати ўртасида ваколатлар қайта тақсимланди. жойларда ҳокимлар ва халқ депутатлари кенгашлари ваколатлари тақсимланишига асосланган давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг янги модели назарда тутилди. янгиланган конституциямизда барча қатлам манфаатлари инобатга олиниб, уни ишлаб чиқишда аҳоли фаол иштирок этди ҳамда ушбу муҳим ҳужжат референдум орқали қабул қилинганлиги ушбу ҳужжатнинг чинакам халқ конституцияси бўлганидан далолат беради. конституциямиз лойиҳасини муҳокама қилишдан бошлаб то уни қабул қилгунча бўлган даврда ўтказилган умумхалқ муҳокамаларида миллионлаб юртдошларимиз фаол иштирок этдилар. шу нуқтаи назардан қараганда, янгиланган конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор. энг муҳими, энди ислоҳотларимиз йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз, «инсон - жамият - давлат», деган янги тизим …
3 / 102
кимиятчилиги ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари” ҳамда “конституцияда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги кафолатлар” ўқув модуллари доирасида муҳим мавзуларни қамраб олади. қўлланма олий таълим муассасалари талабалари, магистр ва илмий тадқиқотчилар учун мўлжалланган. 1 https://xs.uz/uzkr/post/endi-islohotlarimiz-jolidan-hech-qachon-ortga-qajtmajmiz-inson-zhamiyat-davlat- degan-yangi-tizim-asosida-faqat-va-faqat-oldinga-qarab-boramiz-prezident 1-мавзу. конституцияда давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, конституция ва қонуннинг устунлигига оид меъёрлар режа: 1.1. конституция сўзининг мазмун-моҳияти. 1.2. янги таҳрирдаги конституцияда давлат суверенитетига оид кафолатлар. 1.3. конституциянинг асосий функциялари. 1.4. конституциянинг асосий принциплари. 1.5. янги таҳрирдаги конституцияда халқ ҳокимиятчилигига оид ҳуқуқий меъёрлар. 5. янги конституцияда конституция ва қонуннинг устунлиги. 6. янги таҳрирдаги конституцияда ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат нормаларининг акс этиши ва унинг моҳияти. таянч сўзлар ва иборалар: конституция, суверенитет, конституциянинг функциялари, конституциянинг асосий принциплари, бошқарув шакли, халқ ҳокимиятчилиги, конституция ва қонуннинг устунлиги, ҳуқуқий давлат, ижтимоий давлат, дунёвий давлат. 1. конституция лотинча «constitution» сўзидан олинган бўлиб, «тузилиш», «ўрнатиш» деган маъноларни билдиради. конституция алоҳида юридик хусусиятларга эга бўлган ягона сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб: унда шахс, жамият …
4 / 102
лий мажлиси қонунчилик палатаси депутатлари ва сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги овози билан қабул қилинади; иккинчидан, конституциявий қоидалар таъсис этувчи, йўналтирувчи, бирламчи аҳамиятга эга; учинчидан, конституциявий тартибга солиш ҳажмининг кенг қамровлилиги билан тавсифланади, яъни у ниҳоятда муҳим ва кенг кўламдаги ижтимоий муносабатлар доирасига таъсир кўрсатади; тўртинчидан, конституция алоҳида юридик хусусиятларга эга, яъни бошқа қонунлардан устунликка, олий юридик кучга, ўзига хос муҳофаза шаклига, махсус тарзда қабул қилиниш ва ўзгартирилиш тартибига эга. 2. конституциянинг функциялари. конституция ўз мазмуни ва ижтимоий вазифасига кўра давлатнинг моҳиятини таърифловчи, унинг ташкилий тузилишини ифодаловчи, давлат сиёсатининг асосларини белгиловчи ҳужжат сифатида гавдаланади. конституция ўз ижтимоий вазифасини бажара бориб, бир қатор ўзаро муштарак бўлган функцияларни адо этади. конституциянинг энг муҳим функцияларидан бири давлатчилик ривожланишидаги ворисликни таъминлашдир. сиёсий функцияси. конституция: жамият сиёсий тизимининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлайди; сиёсий партиялар, жамоат бирлашмаларининг давлат ҳокимияти билан муносабатларини мувофиқлаштиради; сайловлар ва референдум каби бевосита демократия институтларини мустаҳкамлаш орқали жамиятда …
5 / 102
родасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради. унда жамият тараққиётига туртки берувчи, муҳим маънавий омил бўлиб хизмат қилувчи ғоялар ўз ифодасини топади. конституцияда мужассамлашган мафкура жамиятни, халқни муайян мақсадлар сари етаклайди, уларни уддалаш учун сафарбар қилади. хусусан, ўзбекистон республикасининг конституцияси миллий истиқлол ғояси ва мустақиллик мафкурасининг ҳуқуқий асосини ташкил этган ҳолда, халқимизнинг истиқлолга, эркинликка бўлган интилишини, миллий ахлоқий-маънавий қадриятларини акс эттириб, уларни жамият онгига, айниқса, ёш авлод онгига сингдиришга хизмат қилади. 3. конституциянинг асосий принциплари. давлат суверенитети. “суверенитет” атамаси илк бор францияда (xvi аср) вужудга келган. бу атама лотинча суперареитас (supra, superios) сўзидан келиб чиққан бўлиб, аслида “энг олий”, “олий ҳокимият” деган маънони англатади. суверенитет мустақил давлатнинг умумий ва ажралмас белгиси бўлиб, унинг тўла ҳуқуқлилигини ҳамда ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишда бошқа давлатга қарам эмаслигини англатади. ўзбекистон - суверен демократик республика. ўзбекистон республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 102 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o‘zbekiston respublikasi konstitutsiyasi"

ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент тиббиёт академияси “суд тиббиёти ва тиббиёт хуқуқи” кафедраси янги таҳрирдаги ўзбекистон республикаси конституцияси тошкент - 2023 кириш ўзбекистон республикаси конституцияси ватанимиз мустақиллиги, халқимиз тинч осойишта ҳаёти, фуқароламинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонуний манфаатларининг мустаҳкам ҳуқуқий кафолатидир. ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлини танлар экан, халқнинг хоҳиш ва иродасидан келиб чиқиб, тинч ва фаровон турмуш тарзига ҳуқуқий асос бўлувчи тартибларни асосий қонунида мустаҳкамлаб олади. асосий қонунда баён этилган тартиблар шу қадар аҳамият касб этадики, ҳеч бир фуқаро усиз яшай олмайди, нэгаки инсонинг кундалик тўқнаш келадиган муаммолари ечими бевосита унга боғлиқ бўлади. шиддат билан ўзгараётган ...

Этот файл содержит 102 стр. в формате DOCX (346,8 КБ). Чтобы скачать "o‘zbekiston respublikasi konstitutsiyasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o‘zbekiston respublikasi konsti… DOCX 102 стр. Бесплатная загрузка Telegram