квант механиканинг физикавий асослари

DOC 269.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1584172056.doc квант механиканинг физикавий асослари режа: 1. квант механика предмети, ўрни, мақсади. 2. абсолют қора жисмнинг нурланиш қонунлари. 3. абсолют қора жисм нурланишининг элементар квант назарияси. планк формуласи квант механика предмети, ўрни, мақсади. "квант механика 5140200 ”физика” бакалавриат таълим йўналиши "назарий физика курси" нинг асосий бўлими бўлиб, ҳозирги замон назарий физикасида муҳим ўрин эгаллайди ва микрозарралар (электрон, протон ва бошқа элементар зарралар, молекулалар, атом ядролари) ва микрозаррачалар системасининг ҳаракат қонунларини, бу ҳаракатларни тавсифлаш усулларини ўрганади. квант механикада заррачалар ва зарралар системасини ҳарактерловчи физик катталиклар билан физик катталикларнинг тажрибада бевосита ўлчанадиган қийматлари ўртасидаги муносабатлар ҳисоблаб топилади. квант механика одатда кичик тезликларда ўринли бўлган норелявистик ва тезликларда ўринли бўлган релятивистик квант механикалари бўлинади. норелявистик квант механика бутунлай тугалланган ва мантиқий қарама-қаршиликсиз назария ҳисобланади, релятивистик квант механика эса ҳозирча тугалланмаган назария ҳисобланади. ҳозирги кунда 19- асргача маълум бўлган физикани классик физика деб аташ қабул қилинган. квант механиканинг физика фанидаги тутган ўрни ва қўлланиш …
2
нидан нисбатан мукаммал ўрганилган. мегаолам физиканинг космология бўлими томонидан ўрганилмокда. микроолам электрон ўлчамидан (10-18 м) бошлаб молекула ўлчамигача (10-7м ) бўлган соҳани ўз ичига олади. ўлчами шу оралиққа мос келган барча заррачалар (элементар заррачалар, ядро, атом, молекула ва хакозо) микрозаррачалар дейилади. биз уларни қисқача заррачалар (зарралар) деб ҳам юритамиз. квант механика - микрооламнинг объектив хусусиятларини ўзида акс эттирувчи физиканинг бўлими ҳисобланади. квант механика - микрозаррачалар (уларнинг системалари) нинг ҳаракат қонунлари ва тавсифлаш усулларини, ҳамда уларни ҳарактерловчи катталикларни тажрибада ўлчанадиган физикавий катталиклар билан ўзаро боғловчи назариядир. микрозаррачаларга - элементар заррачалар, атомлар, молекулалар ва атом ядролари киради ва ўрганилиш мақсадига қараб, уларни структурасиз микрообъект сифатида қараш мумкин. шундай қилиб, квант механика - микродунё ҳодисаларини ўрганувчи физикавий назариядир. квант механика фан сифатида қуйидаги хусусиятларга эгадир: · квант механика макроскопик соҳадаги кундалик тажрибалар асосида ҳосил бўладиган тасаввурларга ҳамда қатор физикавий тасаввурларга умуман ўхшамайдиган физикавий тасаввурларга асосланади. · квант механикада қўлланиладиган математик аппарат, энг содда …
3
ғилишида “ физика фанининг уфқлари тоза, лекин унда иккита булут сузиб юрибди: майкельсон тажрибалари натижалари ва абсолют қора жисм нурланиш спектрида энергия тақсимоти муаммоси” – деган фикрларни билдирганлиги юқоридагиларни маълум маънода тасдиқлайди. ўша даврдаги жуда машҳур физиклар ҳам бу “икки булутнинг” - замонавий физиканинг иккита асосий йўналиши, яъни нисбийлик назарияси ва квант механиканинг вужудга келишида жуда катта рол ўйнашини ҳатто ҳаёлларига ҳам келтирмаган эдилар. хix асрнинг охирларига келиб абсолют қора жисмнинг иссиқлик нурланиш спектрида энергиянинг тақсимланиш муаммоси олимларнинг нафақат назарий ҳатто амалий тадқиқотлар ўтказишга нисбатан қизиқишини ҳам жуда кучайтирган. классик физиканинг имкониятлари асосида иссиқлик нурланиши муаммоларини назарий ва экспериментал ўрганишда бу муаммо тўла ҳал этилмади ва бу натижалар классик физиканинг камчиликларини кўрсатиб бериш билан бирга физика фанида буюк инқилобга олиб келди. қуйида иссиқлик нурланиши, яъни абсолют қора жисмнинг нурланишини ўрганишга оид мавзуни батафсил баён этамиз. 1809 йилда физик - олим п.врево томонидан ўтказилган тажрибаларда икки жисмнинг нурланиши ҳар ҳил бўлса, …
4
зидан ўтказиб бўлмаслиги билан боғланган, агар киритилган кирхгоф функцияси- ε(ω,τ) универсал функция бўлмаганида “абадий двигател”ни ясаш мумкин бўлар эди. жисмларнинг нурланиш қобилияти ε(ω,τ) қуйидагича аниқланади. бу ерда dwнур- τ − температурада жисм сиртининг бирлик юзасидан, бирлик вақтда ω ва ω+ dω частоталар интервалида нурланаётган нурланиш энергиясини ифодалайди. бу катталик жисмнинг бирлик юзасидан бирлик частота интервалидаги нурланиш қувватига ҳам тенг бўлади. жисмларнинг нур ютиш қобилияти эса қуйидагича ифодаланади. (1.1.2) даги α(ω,τ) - катталик жисм сиртининг бирлик юзасига, бирлик вақтда ω ва ω+ dω частоталар интервалида тушаётган электромагнит нурланиш энергиясининг қандай dwютиш қисми жисмда ютилаётганлигини кўрсатади. жисмларнинг нурланиш ва нур ютиш қобилиятлари частота ω ва температура τ дан ташқари жисмларнинг кимёвий таркиби ва сиртнинг ҳолатига ҳам боғлиқ бўлиши ўтказилган тажрибаларда тасдиқланган. кирхгоф қонуни қуйидагича ифодаланади. жисмларнинг нурланиш қобилиятининг нур ютиш қобилиятига нисбати жисмларнинг материалига боғлиқ бўлмасдан частота ω ва температура τ нинг ε(ω,τ)- универсал функцияси ҳисобланади. кирхгоф функцияси - ε(ω,τ)нинг физикавий моҳиятини …
5
(1.1.4) га қўямиз. абсолют қора жисмдан фарқли равишда қора бўлмаган жисм тушунчасини киритамиз, бундай жисмлар учун α(ω,τ)= α(т) га тенг бўлади, яъни бундай жисмларнинг нур ютиш қобилияти ҳамма частота интервалида бир ҳил бўлиб, фақат температурага, жисмнинг материали ва сиртининг ҳолатига боғлиқ бўлади. қора бўлмаган жисмларнинг интеграл нурланиш қобилияти қуйидагича аниқланади. (1.1.6) (1.1.6) формула қора бўлмаган жисмлар учун кирхгоф қонунининг интеграл кўринишини ифодалайди. кирхгоф қонуни асосида абсолют қора жисмнинг нурланиш қонунлари ўрганила бошланди. 1879 йилда и.стефан томонидан экспериментал тадқиқотлар натижасида абсолют қора жисмнинг интеграл нурланиш қобилияти абсолют температуранинг тўртинчи даражасига пропорционаллиги тўғрисида хулосалар олинди. 1884 йилда л.больцман термодинамиканинг иккинчи қонунини абсолют қора жисмнинг нурланишига татбиқ этиб назарий йўл билан ҳам худди шундай хулосага келади. стефан-больцман қонуни асосида ҳам кирхгоф функцияси - ε(ω,τ) нинг кўринишини аниқлаш масаласи ҳал этилмайди. 1886 йилда вильгельм вин абсолют қора жисмнинг нурланиши бўйича экспериментал натижаларни таҳлил этиб, бирлик ҳажм ва бирлик частота интервалига мос келувчи нурланиш энергияси …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "квант механиканинг физикавий асослари"

1584172056.doc квант механиканинг физикавий асослари режа: 1. квант механика предмети, ўрни, мақсади. 2. абсолют қора жисмнинг нурланиш қонунлари. 3. абсолют қора жисм нурланишининг элементар квант назарияси. планк формуласи квант механика предмети, ўрни, мақсади. "квант механика 5140200 ”физика” бакалавриат таълим йўналиши "назарий физика курси" нинг асосий бўлими бўлиб, ҳозирги замон назарий физикасида муҳим ўрин эгаллайди ва микрозарралар (электрон, протон ва бошқа элементар зарралар, молекулалар, атом ядролари) ва микрозаррачалар системасининг ҳаракат қонунларини, бу ҳаракатларни тавсифлаш усулларини ўрганади. квант механикада заррачалар ва зарралар системасини ҳарактерловчи физик катталиклар билан физик катталикларнинг тажрибада бевосита ўлчанадиган қийматлари ўртасидаги муносабатлар ...

DOC format, 269.0 KB. To download "квант механиканинг физикавий асослари", click the Telegram button on the left.