nurli issiqlik almashinuvi

PPT 13 sahifa 161,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
powerpoint presentation 8– маъруза нурли иссиқлик алмашинуви. абсолют оқ, қора, шаффоф жисм. режа нурли иссиқлик алмашинув жараёни. нурланишнинг асосий қонунлари. нурли иссиқлик алмашинув жараёни. иссиқлик бир жисмдан иккинчисига нур орқали узатилиш жараёни (радиация) нур воситасида иссиқлик алмашинуви дейилади. иссиқлик нурларининг тарқалиши бу жисм ички энергиясининг электромагнит тўлқин энергиясига айланишидир. температураси абсолют нолдан фарқли бўлган ҳамма жисмлар нур тарқатади. бу электромагнит нур тарқатиш (тўлқин) энергияси жадаллиги (интенсивлиги) ҳамма жисмларда бир хил эмас. бу нурлар бошқа жисмлар билан таъсирланиш жараёнида уларнинг маълум қисми жисмда ютилади, бир қисми қайтади ва қолгани ўтиб кетади. бундай физик ҳолат жисм хоссасига ва нур энергиясига боғлиқ. нур иссиқлиги энергияси муҳит билан таъсирлашиб, унда ютилса муҳитнинг ички энергияси ортади. нур энергияси маълум тўлқин узунлигига ва частотага эга бўлиб, вакуумда ёруғлик тезлиги (с=3-108 м|с)да тарқалади. нур энергиясини ташувчи зарра сифатида фотон қабул қилинган. фотон харакатланаётган вақтда маълум массага, тинч ҳолатда унинг массаси нолга тенг бўлади. иссиқликнннг нур шаклидаги энергияси …
2 / 13
а тенг бўлади: бу ерда - мос равишда, жисмга тушган, унда ютилган, ундан қайтган ва ўтиб кетган нур энергиясидир. соддалаштириш ва тенглама моҳиятини очиш мақсадида тенгламани хадма-хад ет га бўламиз: бунда. нисбатларни ютилиш (а), қайтариш (r) ва ўтказиш (d) коэффициентлари орқали ифодаласак тенглама қуйидаги кўринишга келади. ҳосил қилинган тенглама иссиқлик баланси тенгламаси дейилади. агар r=d=0 бўлса, унда а=1, яъни жисм сиртига тушган ҳамма тўлқин узунликларидаги нур энергияси мутлақо ютилади. бундай жисм абсолют қора жисм дейилади. абсолют қора жисм кўзга кўринмай чунки у ҳамма тўлқин узунликларидаги нурларни ютади. абсолют қора жисм табиатда йўқ. аммо ўнга айрим ҳоссалари жиҳатидан яқинроқлари мавжуд. масалан, қурум, учун нур ютиш коэффциенти а=0,9-0,96. табиатда шундай жисмлар борки, улар иссиқлик нурини ютади, аммо кўзга кўринадиган нурни ўзидан яхши ўтказади ва қайтаради. бунга мисол қилиб музни, қорни ва шишани келтириш мумкнн. муз ва қор учун а=0.95-0,98 бўлса, шиша учун а=0,94. агар а=d=0 шарт, яъyи r=1 бажарилса, жисм сиртига тушган …
3 / 13
ви асосан м.планк, в.вин, стефан-больцман, кирхгоф қонунлари ёрдамида батафсил тушунтирилади. маълум температурадаги жисм ўзидан фақат ягона тўлқин узунликдаги нурларни атроф-муҳитга нурлантирмасдан, кенг оралиқдаги тўлқинларни тарқатади.тарқалаётган тўлқинларнинг жадаллиги хар хил тўлқин узунликларида турлича бўлади. бирор аниқ тўлқин узунлигидаги нур оқими спектри зичлигининг жадаллиги қуйидагича ифодаланади: бунда de - ажратилган маълум тўлқин узунлиги, d да нурлана-диган электромагнит тўлқин энергияси. м. планк қонуни бунда с1=3,74.10-16 вт/м2 ва с2=1,44.10-2 м.к - нурланиш доимийлари; ва т – тарқалаётган нур тўлқин узунлиги ва жисмнинг нурланиш вақтидаги абсолют температу-раси; е - натурал логарифмлар асоси. бу тенглама м.планк формуласи (қонуни) дейилади. в.вин қонуни жисмнинг температураси орттирилса, унинг нур тарқатиш жадаллигининг максимуми қисқа тўлқин томонга силжийди. бу қонуниятини в.вин 1893 йили кашф этган ва унинг математик ифодасини берган: бу тенгламадан кўриниб турибдики температура ортиши билан нурланиш максимуми қисқа тўлқин томонга силжийди в. вин 1893 йилда т · λм кўпайтма ўзгармас катталик эканлигини аниқлаган: бу в.виннинг силжиш қонуни дейилади. силжиш …
4 / 13
ўли билан топган ва 1884 йили а.больцман назарий жиҳатдан исботлаб берган. жисмнинг нурланиш оқимининг ҳақиқий интегралланган сирт зичлигини(е), абсолют қора жисм сирт зичлигига(е0) нисбати иссиқликни нурлаш коэффициенти дейилади ε: ε=е/е0 иссиқлик нурлаш коэффициентини қўллаб стефан-больцман қонунини реал жисм учун қуйидагича ёзиш мумкин: e=εe0=εc0(t/100)4=c(t/100)4 бунда с – кулранг жисмнинг нурланиш хусусияти. вт/м2 к4 -абсолют қора жисмнинг нур тарқатиш қобилияти. г. кирхгоф қонуни абсолют қора ва кулранг жисмларнинг иссиқлик нурларини ютиш ва тарқатиш хоссалари орасидаги боғланишни г.кирхгоф 1882 йили ўрганиб, қуйидаги қонунияти очган: бунда - абсолют қора жисмнинг нур тарқатиш қобилияти. жисмнинг нурлаш хусусиятнинг нур ютиш қобилтига нисбати жисм табиатига боғлиқ эмас ва барча жисмллрнииг учун температура функциясидир; жисминнг нур чиқариш қобилияти абсолют қора жисмнипг шу температурадаги нур чиқариш қобилиятига тенг. эътиборларингиз учун раҳмат! т d т r a e e ва e e e e ; ; t 1 = + + d r a d r a t e e …
5 / 13
nurli issiqlik almashinuvi - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"nurli issiqlik almashinuvi" haqida

powerpoint presentation 8– маъруза нурли иссиқлик алмашинуви. абсолют оқ, қора, шаффоф жисм. режа нурли иссиқлик алмашинув жараёни. нурланишнинг асосий қонунлари. нурли иссиқлик алмашинув жараёни. иссиқлик бир жисмдан иккинчисига нур орқали узатилиш жараёни (радиация) нур воситасида иссиқлик алмашинуви дейилади. иссиқлик нурларининг тарқалиши бу жисм ички энергиясининг электромагнит тўлқин энергиясига айланишидир. температураси абсолют нолдан фарқли бўлган ҳамма жисмлар нур тарқатади. бу электромагнит нур тарқатиш (тўлқин) энергияси жадаллиги (интенсивлиги) ҳамма жисмларда бир хил эмас. бу нурлар бошқа жисмлар билан таъсирланиш жараёнида уларнинг маълум қисми жисмда ютилади, бир қисми қайтади ва қолгани ўтиб кетади. бундай физик ҳолат жисм хоссасига ва нур энергиясига боғлиқ. нур иссиқлиги...

Bu fayl PPT formatida 13 sahifadan iborat (161,0 KB). "nurli issiqlik almashinuvi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: nurli issiqlik almashinuvi PPT 13 sahifa Bepul yuklash Telegram