оғир преэклампсияни олиб бориш бўйича клиник протокол

DOCX 17 pages 80.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 17
оғир преэклампсияни олиб бориш бўйича клиник протокол 1. хкт–10 бўйича шифри - оғир преэклампсия о14.1 2. таърифи: оғир преэклампсия бу оғир гипертензия ва протеинурия ёки ҳар қандай гипертензия ва протеинурия билан эклампсиянинг ҳаётга хавф солувчи белгиларидан бири ёки оғир гипертензия ва эклампсиянинг ҳаётга хавф солувчи белгиларидан бири. 2 соат оралиқ билан 2 марта ўлчаганда · сқб ≥ 160 мм сим. уст.; ёки - дқб≥110 мм сим.уст.; - суткалик протеинурия ≥ 0,3 г/суткада; 3. эпидемиологияси. артериал босим тўрт соат оралиғида икки марта ҳам, кўрсаткич 140/90 мм симоб устунида аниқланганида, юқори қон босим деб ҳисобланади. аб нинг шундай кўрсаткичлари, юқори перинатал ўлимга олиб келади. бироқ, 20% аёллар, ҳомиладорлик мобайнида 1 марта бўлса ҳам абнинг шу кўрсаткичларига эга бўладилар, аммо фақат 2-4% ҳомиладорларда преэклампсия ривожланади. 4. хавф омиллари. - биринчи ҳомиладорлик - 40 ёшдан кейинги ҳомиладорлик - қайта туғувчи аёллар - оила анамнезида преэклампсия (яъни онаси ёки опасида преэклампсия) - анамнезда преэклампсия (биринчи …
2 / 17
фати + 20 мл 0,9% физиологик эритма) 20 дақиқа давомида юбориш; · сўнг ҳар бир думбанинг ташқи юқори квадранти м/ога 5г 25 % магнезий сульфати (20 млдан) новокаинда (10г-40,0мл); · ушлаб турувчи доза: 25% -20 мл магнезий сульфати + новокаин 0,5%- 5,0 мл м/ога ҳар 4 соатда 24 соат давомида. ёки · юклама доза: 4-5 г венага (16-20мл 25% магнезий сульфати + 20 мл 0,9% физиологик эритма) 20 дақиқа давомида; · ушлаб турувчи доза: 25% -100 мл магнезий сульфати + 0,9%-400,0 мл натрий хлор эритмасида минутига 7 томчидан 24 соат давомида томизилади. агар дақб 110 мм.сим.уст ва ундан юқори бўлса антигипертензив терапия бошланади: нифедипин 10 мг тил остига. ттбга йўллаш меъзонлари магнезиянинг юклама дозасидан кейин ii чи –iii чи даражали туғрук муассасасига туғдириб олиш масаласини хал қилиш мақсадида шошилинч госпитализация қилинади. 6. ттб даражасида ташхислаш ва даволаш клиник кўрик 1. умумий кўрик: хуши, тери ранги, пульс, ақбни иккала қўлда ўлчаш. …
3 / 17
сида минутига 7 томчидан 24 соат давомида томизилади. · агар дақб 110 мм.сим.уст ва ундан юқори бўлса антигипертензив терапия бошланади: нифедипин 10 мг тил остига · вилоят перинатал марказига йўллаш мезонлари магнезиянинг юклама дозасидан кейин iii чи даражали туғруқ муассасасига туғдириб олиш масаласини хал қилиш мақсадида шошилинч госпитализация қилинади. 6. вилоят перинатал маркази даражасида ташхислаш ва даволаш қабул бўлимида шошилинч бирламчи баҳолаш: · умумий кўрик; · ҳуши; · пульси; · ақб; · нафас сони; · диурез; · тана ҳарорати; · акушерлик кўриги; · терапевт, окулист кўриги; · экг; · коагулограмма. ҳомила ўсиши ва ҳолатини кузатиш: · ҳомиланинг юрак уришини эшитиш; · гравидограммада ҳомила ўсишининг чегараланиш синдромига шубҳа бўлса: · қоғаноқ сувлари ҳажми ёки амниотик суюқлик индекси (аси)ни аниқлаш; · бачадон-йўлдош-ҳомила қон айланиши допплерометрияси; · ктг · агар бу кўрсаткичлар нормал бўлса, қоғаноқ сувлари ҳажми ёки амниотик суюқлик индекси (аси)ни аниқлаш. даволаш магнезий сульфатнинг миқдори: · юклама доза: 4-5 г венага …
4 / 17
беталол. метилдопа – шошилинч ҳолатларда секин таъсир қилувчи иккинчи ўриндаги препарат. анестезиология ва реанимация бўлимига ёки интенсив терапия палатасига госпитализация қилиш. магнезиал терапия вена ичига туғруқдан олдин, туғруқ вақтида ва туғруқдан ёки охирги эклампсия хуружидан кейин 24-48 соат давом эттириш. туғдириш усули гестация муддати, ҳомила ҳолати, бачадон бўйни ҳолати ва шошилинчлигига боғлиқ бўлиб, туғдириш усули индивидуал кўрсаткичлардан келиб чиқади. ҳомиладорлик муддати 34 ҳафтадан кичик бўлса: · агар она ва ҳомила ҳолати стабил бўлиб, эклампсия белгилари кузатилмаса, она ва ҳомила ҳолатини синчиклаб кузатиш ва ҳомиладорликни давом эттириш масаласини кўриб чиқиш мумкин; · кортикостероидлар ёрдамида чақалоқлар рдсни профилактика қилиш; · агар оғир гипертензия кузатилса, (сқб ≥ 160 мм сим.уст. ёки дқб ≥ 110 мм сим.уст.) бошқариб бўлмаса ёки ўпка шиши, нжпбк, ҳомилага ҳавф солувчи ҳолатлар, жигар ва буйрак фаолияти бузилиши авж олиши, мия шиши белгилари, hellp синдром бўлса – ҳомиладор аёл аҳволи турғун бўлиши билан шошилинч туғдириш мақсадга мувофиқ; · агар қоғоноқ …
5 / 17
(агар ктг бўлмаса, ҳар 30 дақиқада ҳомила юрак уришини эшитиш); · туғруқ вақтида магнезиал терапиянинг ушлаб турувчи дозасини давом эттириш; · ақб 160/110 мм сим.уст.дан юқори бўлганда –антигипертензив терапияни давом эттириш; · регионар анестезия усули билан туғруқни оғриқсизлантириш масаласини кўриб чиқиш; · агар ақб назорат қилинса ва бошқарилса, туғруқ вақтини чегараламаслик лозим; · суюқлик балансини назорат қилиш – ҳажми 80 мл/кг дан ошмаслиги керак; · кесар кесишга кўрсатма бўлганда– жарроҳликдан олдин аёлнинг аҳволини стабиллаш лозим. · магнезиал терапияни туғруқдан олдин, жарроҳлик вақтида ва ундан кейин 24-48 соат давомида давом эттириш. туғруқдан сўнг: · 5 кун давомида ҳар куни ақбни 4 марта ўлчаш; · туғруқдан 2 суткадан сўнг қонда мочевина, креатинин, билирубин, алт, аст ва тромбоцитлар сонини текшириш; · агар ақб 160/100 мм сим.уст. ва юқори бўлса, антигипертензив дори воситалар қабул қилишни давом эттириш; · ақб 140/90 мм сим. уст. ва паст бўлса, антигипертензив дори воситалар миқдорини камайтириш; · агар аёл …

Want to read more?

Download all 17 pages for free via Telegram.

Download full file

About "оғир преэклампсияни олиб бориш бўйича клиник протокол"

оғир преэклампсияни олиб бориш бўйича клиник протокол 1. хкт–10 бўйича шифри - оғир преэклампсия о14.1 2. таърифи: оғир преэклампсия бу оғир гипертензия ва протеинурия ёки ҳар қандай гипертензия ва протеинурия билан эклампсиянинг ҳаётга хавф солувчи белгиларидан бири ёки оғир гипертензия ва эклампсиянинг ҳаётга хавф солувчи белгиларидан бири. 2 соат оралиқ билан 2 марта ўлчаганда · сқб ≥ 160 мм сим. уст.; ёки - дқб≥110 мм сим.уст.; - суткалик протеинурия ≥ 0,3 г/суткада; 3. эпидемиологияси. артериал босим тўрт соат оралиғида икки марта ҳам, кўрсаткич 140/90 мм симоб устунида аниқланганида, юқори қон босим деб ҳисобланади. аб нинг шундай кўрсаткичлари, юқори перинатал ўлимга олиб келади. бироқ, 20% аёллар, ҳомиладорлик мобайнида 1 марта бўлса ҳам абнинг шу кўрсаткичларига эга бўладилар, амм...

This file contains 17 pages in DOCX format (80.2 KB). To download "оғир преэклампсияни олиб бориш бўйича клиник протокол", click the Telegram button on the left.