илмий тадқиқот ишларини олиб бориш босқичлари ва уни амалга ошириш йўллари

DOCX 71,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1497260527_68511.docx илмий тадқиқот ишларини олиб бориш босқичлари ва уни амалга ошириш йўллари режа: 1. илмий тадқиқот муаммосининг қўйилиши 2. илмий тадқиқот ишларини олиб боришнинг алгоритмик босқичлари 3. илмий тадқиқот турлари ва усуллари 5. илмий тадқиқот ишларини режалаштириш ва мувофиқлаштириш илмий тадқиқот муаммосининг қўйилиши таянч иборалар ва атамалар: муаммо, муаммони излаш хусусий муаммоларни кўйиш, режалаштирилган тадқиқот, номаълумларни чеклаш, вариант, илм-фан, мавзунинг долзарблиги, илмий, илмий-методологик, технологик, техникавий, илмий ходимлар, мутахассислар. муаммо - илмий тадқиқот ишидаги ечими талаб килинадиган назарий ва амалий масала бўлиб, у мавзунинг долзарблиги асосланиши ассосида шакллантирилади, яъни илмий, илмий-услубий, илмий-методологик жиқатдан тадқиқ этиладиган масаладан иборат бўлади. муаммо илмий тадқиқот ишида шундай жараёнки, у мавзу долзарблиги ва ишчи гипотеза асосида ифодаланади ва то охирги ечимга етиб бормагунча у ҳақда тўлиқ билимга эга бўла олмаймиз, аммо шуни биламизки, у илм-фан ривожи ва жамият талаби билан пайдо бўлади. демак, у сабабсиз пайдо бўлмайди, улар доимо мавжуд илмий салоҳият ва илмий ишланмалар асосида …
2
тарли. кўпинча илмий, илмий-методологик, технологик ва техникавий муаммолар илмий ходимлар ва мутахассисларга яқҳол сезилиб туради. шу сабабли ҳам, уларни излашга катта меҳнат сарф қилинмайди. муаммони излаш ва танлаб олишда қуйидагиларга эътибор бериш лозим: · қўйилган муаммони ечмасдан белгиланган йўналишда методни, методологияни, технологияни ва техникани янада ривожлантириш ва такомиллаштириш мумкинми? · режалаштирилган тадқиқот илм-фанга ва таълим - тарбияни ривожлантиришга аниқ килиб нима беришини аниклаш; · режалаштирилган тадқиқот натижалари асосида олинадиган янги қонуният нимаси билан усул, восита ва илм ҳамда техника-технологиялардан олдин мавжудларидан янги ва кўпроқ амалий баҳога эгалигини аниқлаш. хусусий муаммоларни қўйиш. юқорида кайд этилганидек муаммони тўғри ва аник кўйиш, тадқиқотни мақсади ва вазифаларини тўғри аниқлаш, тадқиқот кўламини белгилаш ва улар асосида тадқиқот манбаини аниқлаш илмий тадқиқот ишининг муҳим боскичларидир. бунда, айниқса, бош муаммони тўлиқ ифодалашга имкон берувчи хусусий муаммолар ва улар кетма-кетлигини ҳамда алокадорлик қонуниятларини илмий талқин қила билиш ҳам илмий тадқиқот ишини олиб боришда муҳим аҳамият касб этади. бунда …
3
иш ва ўзгариш соҳаларини аниқлаш; · муаммо ечимининг аниқ шартларини белгилаб олиш ва шунинг билан бирга муаммо тури ҳам асосланади; · бутун тадқикотнинг умумий методологиясини асослаш, ўлчаш ва баҳолаш мезонларини аниқлаш; · тадқиқот ечими вариантларини таҳлил қилиш ва танланган вариант мавжуд ечимлардан янгиси ҳамда истиқболлиси эканлигини асослаш. муаммони ёйиш. илмий, методологик, илмий-техникавий муаммоларни бир карашда бир қиррали муаммодай бўлиб кўринади. аслида муаммо ечимини топиш жараёнида унинг кенг камровли эканлиги ёки кўп қирралиги аникланади. муаммонинг ечими кўпинча унинг ёйилиши билан мое келади, яъни хусусий муаммолар ечимларини топишга тўғри келади. улар ҳар кандай хусусий муаммоларни боғловчи, аниқловчи, тугунловчи хусусиятга эга бўлган бош муаммо атрофида жамланади. бунда хусусий муаммоларни ечиш тадқикотчининг қўлига бош муаммо ечимига жавоб излашда маълумотлар, ахборотлар ва далилларни беради. хусусий муаммолар маълум даражада асосий муаммонинг режаларига ўхшаш бўлади. бунда тадқиқот манбаини янги алоқадорликлар билан ўрганиш, янги манба билан ёки манбани янги шароитда ўрганишга тенглаш мумкин. илмий тадқикот ишининг марказий муаммоси …
4
адқиқотчи, албатта шуғулланмоқчи бўлган соҳаси ютуғи ва камчиликлари ҳақида пухта билимга эга бўлиши лозим. бу қилинган ишни қайта такрорлаб қўймасликка асос бўлади ва ҳаттоки айрим ҳолларда мавжуд ишланмалардан савияси паст бўлган илмий тадқикот ишини бажариб қўйиши ҳам мумкин. бу борада адабиётлар, тажрибалар, мутахассислар маслаҳати ва бошқа маълумотлар манбаларининг аҳамияти беқиёсдир. илмий тадқиқот ишларини олиб боришнинг алгоритмик босқичлари таълим-тарбия жараёнлари ҳар қандай жамиятда ҳам ўзига хос давр талаблари асосида фаолият кўрсатиб, ўша жамиятдаги мутахассис-олимлар томонидан амалга оширилган. бу борадаги мутахассисларни тайёрлашнинг ўзи ҳам алоҳида муаммо бўлиб, уни оптимал бошқариш жамият тараққиётини белгилашдаги муҳим асослардан биридир. маълумки, таълим жараёни мунтазам равишда ҳаракатланиб турувчи динамик тизимдир. шу сабабли ҳам таълим тизимини бошқаришни қўйилган муаммонинг режалаштирилган ечимига мое қатъий бошқариш алгоритмини тузиб олиш лозим бўлади. чунки, таълим жараёнини бошқаришда қўйилган мақсад, манба, белгиланган вазифалар, бошқариш алгоритми ва воситалари доимо боғликликда, деб қаралади. алгоритмик тизимларни таълим-тарбия жараёнининг барча босқичларига қўллаш мумкин. мазкур илмий тадқиқот ишида …
5
ини таҳлил қилиш; ivбосқич: мавзуга тегишли тадкиқот манбаини аниқлаш; v босқич: тадқиқот манбаидан йиғилган маълумотларни таҳяил қилиш ва уларни синфларга ажратиш; viбосқич: тадқиқот манбаидан олинган маълумотларни ахборотга айлантириш; viiбосқич: манба бўйича олиб бориладиган илмий тадқиқот ишига тегишли маълумотлар омборини яратиш; viiiбосқич: тадкиқот манбаи ва улар асосида йигилган ахборотлар омбори (банки)ни эътиборга олиб бошқарув алгоритмини ишлаб чиқиш (тадкиқот режасини ишлаб чиқиш); ixбосқич: юкрридаги босқичлар асосида тузилган режага мое илмий изланишларимизнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш; x босқич: ишлаб чиқилган назарий асосларни илмий-услубий жиҳатдан таҳлил қйлиш ва улардан таълим жараёнини такомиллаштириш ҳамда ривожлантиришга оид манбаларни белгилаб (аниқлаб) чиқиш; xi босқич: педагогик самара берадиган илмий - услубий ишланмалар яратишга киришиш; xii босқич: ишлаб чиқилган услубият (услуб) асосида тажриба-синов ишларини ташкиллаштириш ва улар натижаларини тадқиқот мақсади нуқтаи назаридан таҳлил қилиб чиқиш; xiii босқич: олинган натижалар бўйича педагогик самараларни ошириш мезонларини таҳлил қилиб чиқиш ва улар ичидан мазкур мавзу учун мувофиқини танлаш; xiv босқич: илмий - …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "илмий тадқиқот ишларини олиб бориш босқичлари ва уни амалга ошириш йўллари"

1497260527_68511.docx илмий тадқиқот ишларини олиб бориш босқичлари ва уни амалга ошириш йўллари режа: 1. илмий тадқиқот муаммосининг қўйилиши 2. илмий тадқиқот ишларини олиб боришнинг алгоритмик босқичлари 3. илмий тадқиқот турлари ва усуллари 5. илмий тадқиқот ишларини режалаштириш ва мувофиқлаштириш илмий тадқиқот муаммосининг қўйилиши таянч иборалар ва атамалар: муаммо, муаммони излаш хусусий муаммоларни кўйиш, режалаштирилган тадқиқот, номаълумларни чеклаш, вариант, илм-фан, мавзунинг долзарблиги, илмий, илмий-методологик, технологик, техникавий, илмий ходимлар, мутахассислар. муаммо - илмий тадқиқот ишидаги ечими талаб килинадиган назарий ва амалий масала бўлиб, у мавзунинг долзарблиги асосланиши ассосида шакллантирилади, яъни илмий, илмий-услубий, илмий-методологик жиқатдан тадқиқ э...

Формат DOCX, 71,9 КБ. Чтобы скачать "илмий тадқиқот ишларини олиб бориш босқичлари ва уни амалга ошириш йўллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: илмий тадқиқот ишларини олиб бо… DOCX Бесплатная загрузка Telegram