жадидларнинг сиёсий ва хуқуқий қарашлари

DOCX 8 pages 22.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
мавзу: жадидларнинг сиёсий ва хуқуқий қарашлари туркистонда жадидчилик харакатининг вужудга келиши ва жадидлар харакатида миллий зиёлийларнинг ўрни. ўзбекистон сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихини яратишда жадидчилик ҳаракатини тадқиқ қилиш мухим илмий муаммолардан биридир. бу соҳада охирги вақтда анчагина илмий ва оммабоп рисола ва мақолалар чоп қилинди. уларда жадидчиликка берилган бир томонлама, хақиқатга зид баҳоларни нотўғри эканлигини исботловчи фактлар ва изоҳлар берилган, ҳозир асосий вазифа жадидчилик ҳаракатининг илмий жиҳатдан холисона ва ҳалол тадқиқ қилишдан иборатдир. жадидизмнинг ўрганишда қўлга киритилган бой материалларни умумлаштириш, унга ёндошишнинг назарий масалаларини чуқурлаштириш, объектив илмий ҳақиқатни аниқлашга мос келадиган тадқиқот йўлларини ишлаб чиқмш муҳим муаммолардандир. жадидизм туркистон маърифатпарварлик ҳаракатининг юкори боскичидир. унинг намоёндалари мамлакатни феодал қолоқликдан чақармш, миллий мустақилликка эришиш учун қурашдилар. жадидлар ҳаракатида миллий зиёлиларнинг деярли барча илғор вакиллари қатнашди. булар орасида ҳамза, авлоний, холмуҳаммад ахундий, иброхим даврон, сиддиқий, мирмухсин шермухамедов, назир тўрақулов ва бошқалар бор эди. жадидизм намоёндаларининг қарашларида хилма-хиллик, баъзи масалаларда жиддий фарқ борлигини инкор …
2 / 8
қаратилган кескин мақолалар ҳам босилиб турарди. жадидчилик ҳаракатининг диққат марказида турган масалалардан бири маориф тизимини ислоҳ қилишдан иборат эди. миллий манфаатларни ҳимоя қила биладиган, иқтисодий ва сиёсий қарамлик ва қолоқликдан чикиш муаммоларини биладиган замонавий билимга эга саводли кадрлар зарурлигини жадидлар яхши англашарди. мана шунинг учун хам дунёвий билимларни ўрганиш ишлари, маориф тизимини ислох қилиш масаласи xix аср охири ва xx аср бошлари туркистон ижтимоий фикрининг диккат марказидаги сиёсий масала бўлиб қолди^ ^. биз динимиз ва мамлакатимизни ҳимоя қилишга қодир ишонарли ва мустаҳкам воситага эга бўлмоғимиз шарт. бу восита маорифдир, деб ёзган эди бех,буди. бехбудийнинг бу фикрлари ўз ахамиятини ҳозир хам йуқотгани йук. жадидлар матбуотида маорифни ислох қилиш масалалари хар томонлама муҳокама қилинди. унда мактаб ишини иқтисодий ва молиявий томонлари, уламолар ва чоризм маъмуриятини янги усул мактабларига муносабатлари, ўкувчилар психологияси ва одобига ижобий таьсир қилиш методикаси, ўқитиш дастурлари ва мактаб ишига оид бошқа кўп масалалар ҳақида мақолалар мавжуд. шуни ҳам алоҳида …
3 / 8
ят билан хисоблашдилар, имкониятларидан келиб чиқдилар. махмудхўжа бехбудий ва мунаввар қори абдурашидхоновнинг сиёсий хуқуқий қарашлари. жадидлар ҳаракатининг йирик намоёндаси, унинг назарий асосичларидан бири махмуд-хужа бехбудийдир (1879-1919). бехбудий фикрларининг теранлиги, сиёсий онгининг юксаклиги билан жадидлар орасида ажралиб турарди. бехбудий россия сиёсий ҳаётидаги турли партияларга бўлган муносабатини ифодалаб, қорагурухлар партияси фаолиятини коралайди. бу партия, дейди бехбудий, подшох билан халқнинг бир-бири билан мулоқотда бўлишига ғовдир. хусусан., биз мусулмонлар ўз талабларимизни, дин ва иқтисод соҳасида камситилишимизни подшоҳга арз қила олмаймиз, чунки олий кенгаш аъзолари бизнинг барча арзларимизни рад қилиб подшохга етказмайдилар. бехбудий социал-демократик ва эсерлар партияларининг дастурлари ва фаолиятини ҳам салбий баҳолайди. биз мусулмонлар учун, дейди бехбудий, бу партияларга кўшилиш зарарлидир. уларнинг мулкчилик хақидаги талаблари хато ва шариатга мутлоқ зиддир. шахс эркинлиги, оила ҳақидаги фикрлари хам биз учун мутлоқ тўғри келмайди. сиёсий партиялар ичида, дейди бехбудий, биз учун туғри келадиган кадетлар партиясидир, чунки бу партия подшоҳнинг халқ билан мулоқотда бўлишига имконият яратувчи давлат думаси …
4 / 8
т эди. буни фақат давлат думаси орқали амалга ошириш мумкиндир, деб билдилар. беҳбудий туркмстонда мусулмонларнмнг диний ва гражданлик ишлаи билан шуғулланадиган маҳаллий бошқарма тузиш зарурлигини таъкидлайди. туркистон маҳаллий бошқармаси қозилар суди, вақф мулкини тақсимлаш, мактаб ва мадраса масалалари ва бошқа диний ва миллий муаммоларни ўз қарамоғига олиши керак. биз туркистон мусулмонлари учун, дейди бехбудий, диний гражданлик бошқармаси сув ва нон каби зарурдир, чунки бусиз биз имонимизни йўқотамиз ва фалокатга гирифтор бўламиз. бехбудий мақолалари ва ислоҳ лойихаларида баён қилинган ғоялар жадидлар ҳаракатининг асосий дастур хужжатлари, ҳаракат кўлланмаси сифатида хизмат қилди. 1917 йил февраль буржуа демократик инқилоби жадидлар тасаввурида дастурларни амалга ошириш учун имконият пайдо бўлганлигига ишонч ҳосил қилди, миллий-озодлик туйғуларининг кучайишига олиб келди. ўлкадаги туб аҳолининг сиёсий онгида ва курашида кескин ўзгаришлар содир бўлиб, «шурои исломия». «шурои уламо» сингарм партиялар ташкил топди. «шурои исломия» партиясининг раҳбарлари-минаввар-қори, мустафо чоқаев, бехбудий ва бошқалар туркистонда мухторият таъсис этилишини, молия, адлия, бошқарув, маориф ва бошқа …
5 / 8
лур. мактаб ва мадрасаларимиз , вақф ва дорил казоларимиз ўз карамоғимизда булур. хулоса калом давлат ва сиёсат ишларидан бошқа барча ишларимиз ўз ихтиёримизда булур ва бунинг учун замонавий ва маданий низомнома ва қонунномаларни таҳрир этмоқ лозимдур. туркистонда рус, яхудий, армани ва бошқалар бўлиб, алар ила муомаламиз туғрисида яна янги ва замонавий қонунлар керакдур». бу мақсадларни амалга ошириш учун таъсис мажлиси олдида талабларни қатъий қўйиш зарур. таьсис мажлиси ҳам ўз ихтиёри билан мустакилликни бизга бермайди. биз, туркистон мусулмонлари, бирлашиб мухториятни таъсис мажлисидан олмоғимиз керакдур. биз жонсизлик кўрсатганда мухторият агарда юз сана сўнгра булсун, бизга беришмайдур. афсуски, «хақ олинур, берилмас». 1917 йил август ойида «кенгаш» газетасида мўхторият лойихаси эълон қилинди, бу лойихани тузишда махмуд-хужа бехбудий, мунаввар кори, абдурашидхоновлар фаол иштирок қилдилар. 1917 йил сентябрида «марказий .шурои-исломия» нинг ташаббуси билан чиқарилган, ўлка мусулмонлари съезди бўлиб ўтди. съезд қабул қилган қарорда ёзилади: «съезд ҳокимият ишчи, солдат ва крестянлар советларига ўтишига қарши чиқади. хокимият коалицион …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "жадидларнинг сиёсий ва хуқуқий қарашлари"

мавзу: жадидларнинг сиёсий ва хуқуқий қарашлари туркистонда жадидчилик харакатининг вужудга келиши ва жадидлар харакатида миллий зиёлийларнинг ўрни. ўзбекистон сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихини яратишда жадидчилик ҳаракатини тадқиқ қилиш мухим илмий муаммолардан биридир. бу соҳада охирги вақтда анчагина илмий ва оммабоп рисола ва мақолалар чоп қилинди. уларда жадидчиликка берилган бир томонлама, хақиқатга зид баҳоларни нотўғри эканлигини исботловчи фактлар ва изоҳлар берилган, ҳозир асосий вазифа жадидчилик ҳаракатининг илмий жиҳатдан холисона ва ҳалол тадқиқ қилишдан иборатдир. жадидизмнинг ўрганишда қўлга киритилган бой материалларни умумлаштириш, унга ёндошишнинг назарий масалаларини чуқурлаштириш, объектив илмий ҳақиқатни аниқлашга мос келадиган тадқиқот йўлларини ишлаб чиқмш муҳи...

This file contains 8 pages in DOCX format (22.2 KB). To download "жадидларнинг сиёсий ва хуқуқий қарашлари", click the Telegram button on the left.