хамза хакимзода ниёзий

DOC 75,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662586290.doc щамза щакимзода ниёзий ҳамза ҳакимзода ниёзий (1889—1929) ўзбек халқининг тўнғич педагоги, шоир, адиб, драматург, композитор ҳамза ҳакимзода ниёзий 1889 йил 16 июлда қўқон шаҳрида табиб оиласида туғилди. ҳамза ўзининг ўқишга бўлган зўр иштиёқи туфайли 12 ёшидаёқ тўла хат-саводли бўлиб етишади. 1906 йилда мадрасага кириб ўқий бошлайди, бироқ, мадраса таълими ҳамзани қаноатлантирмайди. шунга кўра у мустақил суратда лутфий, алишер навоий, гулханий, муқимий, фурқат асарларини ўқиб ўрганади. ҳамза турмушда кўп қийинчиликларга дуч келади, илм-фанга ҳаваси зўр бўлса-да, кўнгилдагидек ўқий олмайди. бу аҳволни кейинчалик эслаб, унга сабаб «ота-она таассуби ва ҳукумат истибдоди, фақирлик» эканини кўрсатиб ўтади. 1909—1910 йилларда наманган, тошкент шаҳарларида ёлғиз, оғир аҳволда яшади. шунга қарамай «кўкалдош» мадрасасида ўқиди. бироқ бу мадрасадаги таълим уни қаноатлантирмаганлиги, иқтисодий қийинчиликлар сабабли ҳамза ўқишдан кетишга мажбур бўлди. у ўша оғир аҳволни тасвирлаб ёзган хотира хатида шундай дейди: ҳамиша яхши юрдим, бовужуд отим ёмон бўлди, шакардек сўзларим ота-онамга бир тикон бўлди, кечиб фарзандидан, душманларга меҳрибон бўлди, …
2
арбияси масаласида амалий ва назарий жиҳатдан муҳим ғояларни олға сурди. ҳамзанинг ижодиёти, ўқитувчилик фаолияти чор ҳукумати амалдорларини ташвишга солади. улар ҳамза мактабини «хавфли, болаларни бузувчи, дин ва маърифатдан оздирувчи мактаб», деб қоралаб ёпиб ўзини таъқиб этадилар. ҳамза 1913 йил февралда чет элларга кетади: афғонистон, ҳиндистон, макка, мадина, шом (сурия), байрут, истамбул, одесса шаҳарларида бўлиб, 1914 йил бошларида қўқонга қайтади. 1915 йили марғилонда мактаб очади, муаллимлар тайёрлайдиган курс ташкил этади. ҳàìçà ìàúðèôàòíè êåíã õàëқ îììàñèãà òàðқàòèø òàðàôäîðè ýäè. êàìáàғàë áîëàëàðèíèíã ўқèøèíè äîèìèé òàúìèíëàø íèÿòèäà óëàðãà ìîääèé ёðäàì áåðèøиíи мақсад қилиб “ёрдам жамияти” тузди. “ёрдам жамияти” ўқитувчиларнинг ўзаро йиққан маблағлари асосида фаолиятини бошлади-ю, лекин кўп ўтмай подшо ҳукуматининг қаттиқ таъқибидан сўнг тарқатиб юборилди. ҳамза ҳакимзода 1915—1916 йилларда яратган “оқ гул”, “қизил гул”, “пушти гул”, “сариқ гул” каби ашулалар тўпламларида, “миллий роман ёхуд янги саодат” қиссаси, “заҳарли ҳаёт” каби драма асарларида меҳнаткаш халқни ўқишга, илм ўрганишга даъват этади: дема инсон балки ҳайвон, кофири …
3
нади. турк фронтида ўзи тузган труппаси билан қатнашади. ҳамза 1921 йилда турк фронтидан ўқитувчиликка қайтади. хоразмга бориб таълим-тарбия ишлари билан шуғулланади. 1922—1924 йилларда қорақалпоғистонни хўжайли туманидаги 1-болалар уйининг мудири ва ўқитувчиси бўлиб ишлайди. ҳамза 1925 йилнинг кузида фарғона уезди маорифи ихтиёрига юборилади. бу ерда у халқ кучи билан янги мактаб биноси, клуб, кутубхона, чойхона қурдиради. 1926 йилда ҳамзанинг бадиий ижодидаги муваффақиятларини ва жамоат ишидаги фаолиятини тақдирлаб, «халқ шоири» деган фахрий унвони берилади ва умрбод шахсий нафақа тайинланди. ҳамза бир қатор асарларида халқ маорифини демакратик асосда қайта қуриш, халқ маорифи тизимини яратиш ғояларини олға суради. унинг фикрича, «инсонни инсон қаторига қўшиш», инсонни камолатга етказиш, инсонни олижаноб фазилатларга эга қилиб етиштириш тарбияга боғлиқдир. юксак кучга эга бўлган тарбия, илм, одоб, ҳунар тарбиясини ўз ичига олган бир бутун жараён бўлиши керак. демак, мактаб ёшларни илмли, одобли қилиб тарбиялаши ва ҳунарга ўргатиши керак, ҳамза ҳакимзода ҳунар ўргатишни кенг маънода тушунади. ҳамза ҳакимзода ўз педагогик …
4
оила муҳитида тарбиянинг тўғри йўлга қўйилиши зарурлигини айтади. шоирнинг фикрича бола — одобнинг бошини ота-онадан олади, ўрганади, бунга жиддий эътибор берилмаса тарбия жуда қийин кечади ва ёмон оқибатларга олиб бориши аниқ эканлигини аниқ-равшан баён этади. ҳамза ҳакимзоданинг ахлоқий тарбия хусусидаги қарашларида ёшларни инсонпарварлик руҳида тарбиялаш ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. унинг фикрича, ёшлардаги инсонпарварлик кишиларнинг қадр-қимматини англаш, уни ҳурмат қилиш, инсоний ҳуқуқларини ҳимоя этиш, уларга ҳурмат билан муомала қилишдан иборат бўлиши керак. ёшларни инсонпарвалик руҳида тарбиялаш уларда ўзига яқин бўлган кишиларга, аввал ота-онасига самимий муҳаббат туйғусини ривожлантиришдан бошланиши керак. шу туфайли ҳам, шоир ўз дарсликларига киритган бир қатор шеър ва ҳикояларида болаларни ўз ота-оналарига меҳрибон бўлишга, уларни қадрлашга ва ҳурмат қилишга чақиради. ҳамза ҳакимзода ўзининг «бахил», «саҳий», «золим», «раҳм», «хиёнат», «хоин», ва «садоқат» ҳикояларида ёшларни садоқатли, кишиларга меҳрибон ва ғамхўр қилиб тарбиялаш, уларда бахиллик, золимлик, зўравонлик, хиёнат ва хоинликка нафрат туйғуларини тарбиялаш ғоясини илгари суради. «эй болалар, — деб ёзади «қироат …
5
ҳамза ҳакимзода фикрича, болаларни, сабр-тоқатли, сабот ва матонатли қилиб тарбиялаш керак. унинг фикрича: "шитобнинг зидди—душмани — сабрдир. сабр — чидамли, яъни ҳар ишда ... ошиқмаслик ... сабрли кишиларда пушаймон ва армон бўлмас ... сабр кишиларнинг юраги бўлиб, дунёдан бало келса-да, кўкрагига етмай йўқ бўлиб кетар. сабрли кишилар ҳар ерда иззатлик, ҳар ким қаршисида ҳурмат ва обрўли бўлур. сабрли кишиларни ҳар ким севар ва чин кўнгилидан дўст тутар ... агар сабрга ўзини билиб ўргатиб олган киши сўнгра ... оғирлик писандига ҳам келмай қолур". ҳамза сабрга берган таърифини шундай хулосалайди: «сабрдин топгай улуғ мансаб киши, бесабрдин бўлмагай ўнг ҳеч иши». ҳамза ҳакимзода ўз педагогик фаолиятида ва адабий ижодида хотин-қизларнинг илм олишига, жамият ишларида фаол иштирок этишларига жиддий эътибор берди. ҳамза ўзининг характер хусусиятлари билан бошқалардан ажралиб турадиган шахс эди. у ғайратли, жасоратли, тиниб-тинчимайдиган ижодкор сифатида кўз олдимизда гавдаланади. доимо нималарнидир яратиш ва ташкил қилиш, нималаргадир бош қўшиб, фаоллик кўрсатиш билан банд эди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хамза хакимзода ниёзий" haqida

1662586290.doc щамза щакимзода ниёзий ҳамза ҳакимзода ниёзий (1889—1929) ўзбек халқининг тўнғич педагоги, шоир, адиб, драматург, композитор ҳамза ҳакимзода ниёзий 1889 йил 16 июлда қўқон шаҳрида табиб оиласида туғилди. ҳамза ўзининг ўқишга бўлган зўр иштиёқи туфайли 12 ёшидаёқ тўла хат-саводли бўлиб етишади. 1906 йилда мадрасага кириб ўқий бошлайди, бироқ, мадраса таълими ҳамзани қаноатлантирмайди. шунга кўра у мустақил суратда лутфий, алишер навоий, гулханий, муқимий, фурқат асарларини ўқиб ўрганади. ҳамза турмушда кўп қийинчиликларга дуч келади, илм-фанга ҳаваси зўр бўлса-да, кўнгилдагидек ўқий олмайди. бу аҳволни кейинчалик эслаб, унга сабаб «ота-она таассуби ва ҳукумат истибдоди, фақирлик» эканини кўрсатиб ўтади. 1909—1910 йилларда наманган, тошкент шаҳарларида ёлғиз, оғир аҳволда яшад...

DOC format, 75,0 KB. "хамза хакимзода ниёзий"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: хамза хакимзода ниёзий DOC Bepul yuklash Telegram