bеmora norevmatik karditlar

DOCX 59 sahifa 120,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 59
4-5-6 мавзулар: болаларда норевматик кардитлар.туғма ва орттирилган кардилар. тасниф, экстракардиал ва кардиал белгилар, дифференциал ташхис, орттирилган ва туғма кардитлар, даволаш тамойиллари. машғулотни ўтказиш жойи ва зарур бўлган техника асбоблари, тарқатма материаллар. - кафедра, аудитория, шифохона, - тв-видео, касал, таркатма материаллар. мавзу учун ажратилган соат: 6 соат мавзунинг мақсади: талабаларга норевматик кардитнинг келиб чиқиш сабабларини, янги даволаш стандартларини ўргатишдан иборат. вазифалари: талаба билиши керак: 1. норевматик кардит касаллиги ҳақида тушунчани 2. . норевматик кардит касаллигини келтириб чиқарувчи сабабларни. 3. . норевматик кардит касаллигига ташҳис қўя олишни 4. юрак томонидан келиб чиқувчи ўзгаришларни 5. . норевматик кардит касаллигини даволаш стандартларини талаба қила олиши керак: 1. . норевматик кардит касаллиги билан оғриган беморлардан тўғри анамнез йиға олишни. 2. беморлар аҳволига тўғри баҳо беришни. 3. норевматик кардит касаллигига тўғри ташҳис қўйишни 4. норевматик кардит касаллигини тўғри даволашни 5. даволаш стандартларини. 6. профилактик ишларни тўғри ташкил этишни. бошқа фанлар билан вертикал ва горизонтал бўйича интеграцияси. …
2 / 59
и. 4. сув чечак. 5. ўрви – ўткир респиратор вирус инфекциялари. 6. қизилча. 7. вирусли гепатит. б. бактериал инфекциялар. 1. стрептококклар. 2. стафилакокклар. 3. салмонеллезлар. 4. протеялар. 5. токсоплазмозлар. 6. иерсиниозлар. юқоридаги омиллардан ташқари замбуруғлар, аллергик факторлар (дори воситалари, зардоблар, эмлаш муолажалари), токсик омиллар (м: дифтерия касаллигидир), токсико-аллергик (м: прогрессияланувчи мушак дистрофияси, коллагенозларда), физик, химиявий, биологик ва ирсий омиллар таъсири ҳам норевматик кардитларга сабаб бўлади. идиопатик (сабаби номаълум) кардитлар ҳам ҳозирги вақтда учраб туради. турли инфекцион ва ноинфекцион жараёнларда юрак пардаларининг жароҳатланиш механизмлари. 1. турли омилларнинг таъсири оқибатида иммун тизимдаги дисбаланс, яъни гуморал иммунитетнинг фаоллашгани ҳолда ҳужайравий иммунитетнинг пасайиши. 2. антиген – антитело комплекси юрак пардаларида жойлашиб, тез ривожланувчи аллергияни келтириб чиқаради. 3. иммун комплекслари миокард ва юракнинг қолган пардаларини ҳам шикастлайди. улар одатда жигар ва талоқдаги мононуклеарлар томонидан нейтралланиши лозим, аммо унинг ниҳоятда кўпайиши сабабли, бу жараён бузилади. 4. улар кардиомиоцитларга патоген таъсир қилади, лимфоцитлар сенсибилизацияси ва ниҳоят секинлик …
3 / 59
и, юқори сезгирли реакция келтириб чиқаради, натижада томирлар ўтказувчанлиги ошади, ҳужайра инфильтрацияси кучайиб, томирлар девори шикастланади. аутоаллергия эса ўткир кардитда эмас, балки сурункали кардитда асосий ҳал қилувчи омил эканлиги исботланган. касаллик таснифи. 1984 йилда н.а.белокон томонидан ишлаб чиқилган тасниф асосида касалликка ташхис қўйилади. бу таснифда этиологик омиллар, касаллик даври, тури, кечиши, асоратлари ҳисобга олинади. келиб чиқиш даври этиологияси тури кечиши оғирлик даражаси юрак етишмов-чилиги даражаси асорати 1. туғма (эрта, кечки) 2. орт-тирил-ган 1. вирусли 2. вирус-бактерияли 3. бактерияли 4. паразитлар 5. замбуруғлар 6. аллергик 7. идиопатик 1. кардит (юрак пардала-рининг жароҳат-ланиши) 2. юрак ўтказувчан тизими жароҳат-ланиши билан 1. ўткир (3 ойгача) 2. ярим ўткир (18 ойгача) 3. сурункали (18 ойдан кўп) 1. енгил 2. ўртача оғир 3. оғир а) чап қоринча етишмов-чилиги i, ii-а, ii-б, iii. б) ўнг қоринча етишмов-чилиги i, ii-а, ii-б, iii. в) тотал i, ii-а, ii-б, iii. а) миокар-дит гипертро-фияси б) юрак ритмининг бузилиши в) юрак ўтказувчан …
4 / 59
ади. юрак қон томирлари қалинлашади, дағаллашади, томирлар оралиғи тораяди. фибро эластозда эндокард 10-15 марта, эластофиброзда эса 4-5 марта катталашади. фиброэластоз ҳомиладорликнинг жуда эрта даврида ҳомиланинг жароҳатланишидан келиб чиқади. ҳомила ҳомиладорликнинг қанчалик эрта муддатларида зарарланса, шунчалик юрак жароҳатланишининг оғир асоратлари кузатилади. фиброэластоз ва эластофиброз инфекцион ва ноинфекцион омилларнинг юрак тўқималарига таъсири натижасида унинг жавоб реакциясидир. юрак пардаларида гипоксия жараёнлари оқибатида кучли гемодинамик бузилишлар содир бўлиб, оқибатда турли даражадаги оғир ўзгаришлар (эластофиброз, фиброэластоз) келиб чиқади. туғма кардитда беморнинг ҳаёт анамнезида ҳомиладорлик даврида турли касалликларни (айниқса вирусли, инфекцион) бошидан кечирганлиги, ирсий шажарасида эса юрак-томир касалликлари (м: ревматизм, миокардитлар, туғма юрак нуқсони, кардиомегалия ...) аниқланади. эрта кардитда чақалоқ кам вазн билан туғилганлиги, кейинчалик ҳам вазни секин кўпайиши билан характерлидир. уларда доимо оқимтирлик, ҳолсизлик, эмганда толиб қолиш, сабабсиз безовталик, эмган вақтда кўкимтирликнинг кучайиши, доимий инжиқлик, афония кузатилади. афония – юрак чап камерасининг катталашиши туфайли адашган нервнинг босилишидан келиб чиқади. уларда аста-секин асосий кардиал белгилар: юрак …
5 / 59
итда яширин давр қисқа, жуда тез юрак катастрофаси ҳолати келиб чиқади. беморларнинг анамнезини диққат билан ўрганилганда унда қуйидаги экстракардиал белгиларни: оқимтирлик, тез чарчаш, ҳолсизлик, эмгандаги кўкимтирлик, безовталик, кўкимтирликни аниқлаш мумкин. уларда жуда тех гипотрофия, рахит, камқонлик яъни касаллик олди фон ҳолатлари кузатилади. терининг оқимтирлиги билан бирга кузатилувчи боланинг кучли безовталиги бу миокард ишемиясининг муҳим белгисидир. болани тўғри овқатлантириш ва парвариш қилиш ҳам унинг вазни ўсишига олиб келмайди. юрак чегараси чапга кенгаяди, чўққи турткиси аниқланмайди, аускультацияда юрак тонлари бўғиқлашганлигини кузатиш мумкин. ҳансираш, ўпкада ҳар хил калибрли нам хириллаш юрак етишмовчилигининг асосий аломатидир. агар кардит фиброэластоз билан кузатилса, экгдаги ўзгаришлар қуйидагича ифодаланади: яққол ифодаланган тахиаритмия, чап кўкрак йўналишида qrs комплекси баланд амплитудали, юрак қисқаришлар частотаси 1 дақиқада 150 дан кўп. атриовентикуляр ёки қоринчалар блокадаси муҳим белги бўлиб, бу миокард ишемияси туфайли келиб чиқиб, i ва ii стандарт йўналишида, avl, v5 ва v6 да s-t сегменти изолинияда 3-5 мм паст ва шу билан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 59 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"bеmora norevmatik karditlar" haqida

4-5-6 мавзулар: болаларда норевматик кардитлар.туғма ва орттирилган кардилар. тасниф, экстракардиал ва кардиал белгилар, дифференциал ташхис, орттирилган ва туғма кардитлар, даволаш тамойиллари. машғулотни ўтказиш жойи ва зарур бўлган техника асбоблари, тарқатма материаллар. - кафедра, аудитория, шифохона, - тв-видео, касал, таркатма материаллар. мавзу учун ажратилган соат: 6 соат мавзунинг мақсади: талабаларга норевматик кардитнинг келиб чиқиш сабабларини, янги даволаш стандартларини ўргатишдан иборат. вазифалари: талаба билиши керак: 1. норевматик кардит касаллиги ҳақида тушунчани 2. . норевматик кардит касаллигини келтириб чиқарувчи сабабларни. 3. . норевматик кардит касаллигига ташҳис қўя олишни 4. юрак томонидан келиб чиқувчи ўзгаришларни 5. . норевматик кардит касаллигини даволаш ста...

Bu fayl DOCX formatida 59 sahifadan iborat (120,3 KB). "bеmora norevmatik karditlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: bеmora norevmatik karditlar DOCX 59 sahifa Bepul yuklash Telegram