yuqni tibbiyot aniqlovchisi

PPT 33 pages 294.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 33
слайд 1 тошкент педиатрия тиббиёт институти юракнинг туғма нуқсонлари доцент худайназарова с.р. юракнинг тугма нуксонлари юрак ва катта томирларнинг ривожланишининг бузилиши кон айланишининг узгаришига, юкламага ва юрак етишмовчилигига олиб келади. касалликларни тугишга кадар ёки тугилиш даврида ривожланишига юрак тугма касалликлари деб айтилади. туғма юрак нуқсонлари (тюн) болалар ўртасидаги энг кўп тарқалган туғма аномалиялардан бири бўлиб барча ривожланиш туғма нуқсонларининг 30%-ни ташкил қилади. учраш даражаси бўйича таянч-харакат аъзолари ва марказий асаб тизимининг туғма нуқсонларидан сўнг учинчи ўринни эгаллайди. турли авторларнинг маълумотлари бўйича ҳар 1000 та тирик туғилган болаларда 3-8 тасида тюн учрайди. муҳит омилларининг тератоген таъсири айниқса 2-3 хафтадан 6-8 хафтагача бўлган гестацион давр оралиғида юрак структураси шаклланиши вақтида ўта хавфли хисобланади. агар инфекция эмбрионга хомиладорликнинг биринчи 4 хафтасида таъсир этса, унинг тератоген таъсири 80-90% холатларда, 4-8 хафталик гестацион даврда 30-50% холатларда, 9-12 хафталик гестацион даврда 8-25% холатларда, хомиладорликнинг 4-ойидан 1,4-5,7% холатларда, 5-ойдан ва ундан кейинги даврларда 0,4-1,7% холатларда юзага чиқади. …
2 / 33
оқим билан (қатн, батн, оай); тюн лари кўкиш тури веноартериал оқиш билан (мқт, фт, уч табақали клапан атрезияси); тюн лари оқимсиз, лекин қоринчалардан қон хайдалишига қарши тўсиқ бўлиши билан (ўпка артерияси ва аорта стенозлари, аорта коарктацияси). ўпка гипертензияси таснифи (бураковский в.и. ва бошқ., 1975) гипертензия гуруҳи ўа даги систолик босимнинг системали аб га нисбати, % кичик қон айланиш доирасидаги минутли хажмга қоннинг хайдалиши, % умум ўпкадаги қон томирлари қаршилигининг системадагига нисбати, % iа 30 гача 30 дан кам 30 гача iб 30 гача 30 дан кўп ii 70 гача ўртача 50-60 30 гача iiiа 70 дан кўп 40 дан кўп 60 дан кўп iiiб 100 дан кам 40 дан кам 60 дан кўп iv 100 ўнгдан чапга 100 дан кўп iа гуруҳдаги беморларда яққол намоён бўлган гемодинамик бузилишлар кузатилмайди. iб ва ii гуруҳда бўлган беморларда жарроҳлик амалиёти ўтказиш масаласи қўйилиши лозим. ушбу гуруҳларда ўпка гипертензияси асосан функционал табиатга эга бўлади. …
3 / 33
лган болалар касалликнинг биринчи босқичида ўлмаса, одатда хаётининг 2-3 йилида уларнинг холати ва ривожланиши анча яхшилади. ушбу даврда субъектив шикоятлари камаяди, нуқсон қанчалик оғир бўлса ҳам. жисмоний ривожланиши ва активлиги ортади. учинчи босқич – терминал босқичи (декомпенчация). ушбу босқич юрак мушаклари ва паренхиматоз аъзоларда дистрофик ва дегенератив ўзгаришлар ривожланиши ва компенсаторлик имқониятлари тугаганлиги туфайли юзага келади. турли касалликлар ва асоратлар беморнинг ўлими билан туговчи ушбу босқични тез ривожланишига олиб келади. очиқ артериал йўлак (оай) – хомилада аорта билан ўпка артериясини боғловчи томир. кўпгна янги туғилган чақалоқларда ушбу томир хаётининг биринчи соатларида ёки кунларида ўз фаолиятини туўтатади. янги туғилган чақалоқлик давридан сўнг ўз фаолиятини сақлаб турган томир – артериал йўлак туғма нуқсон сифатида қаралади. оай кўп тарқалган нуқсонлар қаторига киради. клиник маълумотлар бўйича барча учрайдиган тюн ларининг 10-18% ни ташкил қилади. ташхис қўйидагиларга асосланади: 1) бемор шикоятлари хансираш, қувватсизлик ва тез чарчаш, кардиалгик синдром; 2) кўрикда – жисмоний ривожланишда ортда қолиш, …
4 / 33
, ўнг қоринча миокард ива кичик қон айланиш даражасидаги қон томирлари холати, беморларнинг ёши билан белгиланади. бунда чап бўлмачадан ўнг бўлмачага артериовеноз оқим бўлиб, кичик қон айланиш доирасининг гиперволемиясига, ўнг қоринчанинг диастолик юкланишига ва бўшлиғини дилатациясига олиб келади. ташхис нуқсон кичик бўлган холатдарда шикоятлари бўлмаслиги мумкин. қолган холатларда жисмоний юкланишларда хансирашларга, тез чарчашга, қайталанувчи респиратор касалликлари ва зотилжамга мойиллик бўлишига бўлади. кўрикда: нуқсон кичкина бўлган холатларда белгилар кузатилмайди катта бўлган нуқсонларда, жисмоний ривожланишдан ортда қолиш, кўкрак қафаси деформацияси, юрак букри белгилари кузатилиши мумкин. аускультацияда – тўшдан чапда ii-iii қовурғалар оралиғида баланд бўлмаган систолик шовқин ва ўпка артериясида ii-тон акценти эшитилади. экг да – юрак электрик ўқининг ўнгга силжиши, ўнг қоринчанинг юкланиши ёки гипертрофияси, гисс тутами ўнг оёқчасининг тўлиқ бўлмаган гохида эса тўлиқ блокадаси белгилари кузатилади. юрак ритмининг бузилиши (пароксизмал ва нопароксизмал сурункали тахикардия, бўлмачалар титраши ва хилпиллаши, бўлмачалар экстрасистолияси) кўпроқ пубертат давридаги ва 20 ёшдан сўнг, ўпка гипертензияси бўлган беморларда …
5 / 33
ўпка артерияси устида ii-тоннинг кучайиши ва иккиланиши. 3) юрак чўққисида мезодиастолик шовқин. экгда: 1) чап ва ўнг қоринчалар гипертрофияси; 2) артериовентриқўляр ўтказувчанликнинг бузилиши, экстрасистолия, бўлмачалар хилпиллаш – аритмия белгилари доимий эмас. кўпинча гисс тутами ўнг оёқчаси блокадаси кузатилади. гохида вольф-паркинсон-уайта синдроми кўшилиши мумкин. фалло касаллиги бу тюнлари ичида кўп учрайдиган, цианоз билан кечадиган нуқсонлар қаторига киради. бу касалликнинг бир нечта шакллари – фалло учлиги, фалло тўртлиги, фалло бешлиги бўлиб улар ичида энг кўп тарқалгани фалло тўртлиги (фт) хисобланади ва учраш даражаси хамма тюн лари ичида чақалоқларда 5-8% ни, каттароқ ёшларда 12-14% ни, ҳамда кў*** турдаги нуқсонлар ичида 50-75% ни ташкил қилади. фалло тўртлиги ва бешлиги нисбатан анча кам учрайди. анатомияси фт нинг классик вариантида 4 та белги аниқланади: ўпка артериясининг стенози. қоринчалараро тўсиқ нуқсони. аорта декстрапозицияси. ўнг қоринча гипертрофияси. фалло учлигида қатн ва аорта декстрапозицияси бўлмайди, унда батн аниқланади. фалло бешлигида эса фт нинг ҳамма аниқланган белгиларидан ташқари, қўшимча батн …

Want to read more?

Download all 33 pages for free via Telegram.

Download full file

About "yuqni tibbiyot aniqlovchisi"

слайд 1 тошкент педиатрия тиббиёт институти юракнинг туғма нуқсонлари доцент худайназарова с.р. юракнинг тугма нуксонлари юрак ва катта томирларнинг ривожланишининг бузилиши кон айланишининг узгаришига, юкламага ва юрак етишмовчилигига олиб келади. касалликларни тугишга кадар ёки тугилиш даврида ривожланишига юрак тугма касалликлари деб айтилади. туғма юрак нуқсонлари (тюн) болалар ўртасидаги энг кўп тарқалган туғма аномалиялардан бири бўлиб барча ривожланиш туғма нуқсонларининг 30%-ни ташкил қилади. учраш даражаси бўйича таянч-харакат аъзолари ва марказий асаб тизимининг туғма нуқсонларидан сўнг учинчи ўринни эгаллайди. турли авторларнинг маълумотлари бўйича ҳар 1000 та тирик туғилган болаларда 3-8 тасида тюн учрайди. муҳит омилларининг тератоген таъсири айниқса 2-3 хафтадан 6-8 хафтагача...

This file contains 33 pages in PPT format (294.0 KB). To download "yuqni tibbiyot aniqlovchisi", click the Telegram button on the left.

Tags: yuqni tibbiyot aniqlovchisi PPT 33 pages Free download Telegram