ҳинд суфий адабиёти

DOC 200,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662586333.doc ҳинд суфий адабиёти ҳинд суфий адабиёти режа: 1. бхакти адабиётининг шаклланиши 2. ниргун бхакти вакили кабир 3. сурдас кришнабхакт шоир суфий адабиёт бугунги кунда жаҳон адабиёти тизимида алоҳида бир саҳифани ташкил этувчи адабиётга айланган. жаҳон географиясида унинг ҳудудлари жуда каттадир. бу ҳудуднинг каттагина қисмини ҳиндистон эгаллайди десак хато бўлмайди. суфий атамасига илмий адабиётда турли таърифлар мавжуд. уларни такрорламасдан, бир сўз билан шуни айтиш мумкинки, суфий аслида, ҳинд бхактларига ўхшаб, дин мутаассиблигига қарши ғоялар билан қуролланган шахслардир. ўрта асрларда дин ўз моҳиятидан йироқла​шиб унда мутаассиблик кучая боради, буни биринчилар қаторида англаб етган ва диннинг асл моҳиятини қайта тиклаш учун курашга отланган шахслар суфийлардир. тасаввуф тизимига, маълумки, ислом дини тарқаган мамлакатлар (араб мамлакатлари, эрон, афғонистон, туркия, ўрта осиё мамлакатлари, озарбайжон, покистон ва ҳиндистон) киради. бу мамлакатларнинг ҳар бирида турли даврларда суфий адабиёт шаклланган ва унинг маълум бир қисми бизгача етиб келган. жаҳон миқёсида суфизм шаклланишига хронологик жиҳатдан назар ташласак, қуйидагича маълумотга …
2
аҳ​кам салатанига асос солган. бу салтанат унинг сулолалари томонидан деярли уч юз йил давомида бошқарилиб ҳиндистонда ислом динининг мустаҳкамланишига сабаб​чи бўлганлар. ислом дини тарқаган ҳар бир мамлакатда, албатта, суфизмнинг ҳам шаклланганлигини кузатиш мумкин. бу эса ўз навбатида турли миллатлар руҳи, урф-одати, анъаналари билан суғорилган суфизмнинг шаклланишига олиб келган. шунга кўра суфизмда миллийлик деган тушунча пайдо бўлиб, араб суфизми, ҳинд суфизми, эрон суфизми, хитойда уйғур суфизми, ўрта осиё халқлари суфизми каби суфизмнинг турларини ажратиш мумкин. ҳиндистонда ҳам суфизм ҳинд миллий руҳи, анъаналари ва урф-одатлари таъсири остида шаклланган бўлиб ўзидан бой адабий мерос қолдирди. сўфий адабиёт шаклланган давр ҳиндистонда «олтин давр» деб баҳоланиб бу давр бобурийлар сулоласидан бўлмиш акбар шоҳ ҳукмронлиги даврига тўғри келади. у ҳукмронлик қилган даврда диний ва миллий хилма-хилликлар кучайган бўлиб, жамиятда дин ёки миллат хилма-хиллиги асосида низолар чиқиш эҳтимоли кучайган бир давр эди. буларни ўз вақтида англаб етган акбаршоҳ «дини-илахи» деб номланган шундай бир сиёсатга асос соладики, у …
3
слари тўрт асосий даврларга ажратадилар: 1. шаклланиш даври vii-iх асрлар 2. ривожлниш даври iх-хv асрлар 3. равнақ даври х-хv асрлар 4. сусайиш даври хv-viii асрлар даврларга бу тарзда ажратиш, аслида, ҳақиқатдан узоқдир. ҳинд мутахассисларининг суфизм шакллани​шини vii асрга тақашлари ислом динининг ҳиндистонга кириб келиши билан боғлаган ҳолда амалга оширган бўлишлари мумкин. умуман олганда, даврни белгилаш адабий мерос асосида амалга оширилиши лозим. ҳеч қайси манбаъда vii-iх асрларга, ҳатто х-хi асрларга қарашли бўлган суфизмга оид бадиий асар номи тилга олинмайди. энг биринчи суфий мазмундаги асарлар, асосан хii асрдан кейин, у ҳам бўлса амир хусрав деҳлавийнинг суфиёна ғояли асарлари асосида айтилиши мумкин. шу боис ҳинд суфий адабиётининг биринчи даври х-хii асрлар, хiv-хvii асрлар иккинчи давр, хviii аср эса учинчи, охирги даври сифатида ажратилиши ҳақиқатга яқин дейиш мумкин. булардан иккинчи даврни суфизмнинг равнақ даври сифатида баҳолаш мумкин. хiv-хvii асрлар адабиётини уч турдаги адабиётга ажратиш мумкин: 1) сарой адабиёти 2) халқ адабиёти 3) диний секталар …
4
» сўзи ҳиротдаги «чишт» қишлоғи номидан олинган бўлиб, тариқат асосчиси шарифуддин абу исҳоқ шомий (вафоти 1097) дир. у киши сўфийлар орасида «шарифуддин» номи билан машҳур эди, аммо кейинчалик у абу исҳоқ шомий чиштий номи билан элга танилди. абдулҳаким шаръий жўзжонийнинг «тасаввуф ва инсон» китобида бу тариқатга хожа аҳмад абдол томонидан асос солинган дейилади. «сирия ул-ақтоб» асарида: тариқатнинг асосчиси деб исҳоқ чиштий номи тилга олинади. чиштийдан сўнг бу тариқатни у кишининг бир қанча шогирдлари ҳамда авлодлари довом эттирганлар. ҳазрат хожа муъиниддин ҳусайний ҳасан ал-санжарий чиштий ажмирий (1142-1236) кейинчалик чиштия тариқатини ҳиндистонда тараққий эттирди. муъиниддин ҳасан ал-ҳусайний санжарий чиштий ажмирий ҳиндистонда «ҳиндул набий» лақаби ёки «хожаи ғарибнавоз» номи билан ҳам машҳур бўлган. xiii асрнинг иккинчи ярмига келиб чиштия тариқати гужарот, уттар прадеш ва биҳарда кенг тарқалди. бу ерларда ҳам чиштия тариқати катта нуфузга эга бўлди. чиштия тариқатини ҳиндистонда нафақат мусулмонлар, балки ҳиндулар ҳам қўллаб-қуватлаганлар. чиштия тариқати шайх низомидан авлиё (1325 йилда деҳлида …
5
и. бу тариқат чиштия тариқати​нинг замирида юзага келган энг умрибоқий тариқатлардан бўлиб қолди. унинг арбобларидан муҳаммад илёс кандхлавий (вафоти 1944) ва шайх абдулқуддус (вафоти 1537)ларнинг номини тилга олиш мумкин. xviii асрнинг бошларига келиб шайх калимуллоҳ жаҳонбодий (1660-1729) чиштия тариқати асосида юзага келган «низомия» тариқатини янгилаб юзага олиб чиқди. унинг тарғиботи анчагина муваффақият қозонди ва унинг муридлари панжоб, уттар прадеш, синд ва деканларда чиштия тариқатининг хонақоларини тиклашди. қайта дунёга келган низомия тариқатининг вакилларидан ғуломҳайдар али шоҳ (вафоти 1908)нинг номини келти​риш мумкин. ҳиндистонда ташкил топган ҳар қайси тариқат шу минтақада азалдан мавжуд бўлган диний расм-русумлар таъсиридан четда қолмади. бу ерда тараққий этган чиштия тариқати йогларнинг машқларини, оила қурмасдан тоқ ўтиш ва бошқа бир қатор маҳаллий урф-одатларни ўзлаштириб олдилар. xiii асрга келиб ҳинд урф-одатларидан бўлмиш ҳурматли инсоннинг хоки пойини кўзга суртиш одати ҳам чиштийлар томонидан ўзлаштириб олинди ва мурид муршидининг хоки пойини кўзга суртиши шарт деб ҳисобланди. ҳинд мутахассислари суфизмнинг адабий мероси сифатида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳинд суфий адабиёти" haqida

1662586333.doc ҳинд суфий адабиёти ҳинд суфий адабиёти режа: 1. бхакти адабиётининг шаклланиши 2. ниргун бхакти вакили кабир 3. сурдас кришнабхакт шоир суфий адабиёт бугунги кунда жаҳон адабиёти тизимида алоҳида бир саҳифани ташкил этувчи адабиётга айланган. жаҳон географиясида унинг ҳудудлари жуда каттадир. бу ҳудуднинг каттагина қисмини ҳиндистон эгаллайди десак хато бўлмайди. суфий атамасига илмий адабиётда турли таърифлар мавжуд. уларни такрорламасдан, бир сўз билан шуни айтиш мумкинки, суфий аслида, ҳинд бхактларига ўхшаб, дин мутаассиблигига қарши ғоялар билан қуролланган шахслардир. ўрта асрларда дин ўз моҳиятидан йироқла​шиб унда мутаассиблик кучая боради, буни биринчилар қаторида англаб етган ва диннинг асл моҳиятини қайта тиклаш учун курашга отланган шахслар суфийлардир. тасаввуф...

DOC format, 200,0 KB. "ҳинд суфий адабиёти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ҳинд суфий адабиёти DOC Bepul yuklash Telegram