қорақалпоқ адабиёти 2

DOC 47,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662626708.doc қорақалпоқ адабиёти қорақалпоқ адабиёти режа: 1. қорақалпоқ халқи тарихи ва фольклор асарлари. 2. жиян жировнинг “дарбадар эл” достони. 3. бердақ ижоди.”аҳмоқ пошшо”, ва ”шажара “достонлари. 4. қорақалпоқ адабиётида драматургиянинг шаклланиши. . қорақалпоғистон автоном республикасида яшовчи қорақалпоқ халқи жуда мураккаб тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтди. узоқ асрлар давомида бухоро амирлари ва хива хонлари зулми остида эзилиб келган, ярим кўчманчилик ҳаётини бошдан кечирган қорақалпоқлар бир неча марта россия империясидан паноҳ топишга уриниб кўрдилар. лекин бу уриниш-лардан натижа чиқмади. қорақалпоқ халқининг ўзига хос жуда бой оғзаки ижоди ва адабиёти бор. халқ оғзаки ижоди кенг ривожланиб, ёзма адабиёт деярли ривожланмади. бунинг сабаби шуки, қорақалпоқлар узоқ асрлар давомида ярим кўчманчилик ҳаётини бошдан кечирдилар. меҳнаткаш халқнинг орзу-истаклари фольклор асарларида ўз ифодасини топар эди. халқ оғзаки ижодининг бизгача етиб келган намуналари орасида мазмундор ажойиб лирик шеърий асарларни ҳам, салмокдор қаҳрамонлик достонларини ҳам учратиш мумкин. ўзбекистон фанлар академиясининг қорақалпоғистондаги иқтисодиёт ва маданият илмий текшириш институтида «қирқ қиз», …
2
г ғоявий мазмуни ва бадиий пишиқлиги билан ажралиб туради. бу достонда тасвирланишича, саркарда гулойим қирқ қиз ва халқ билан биргаликда эрон шоҳи нодиршоҳга ҳамда қалмоқ хони суртойга қарши жанг қилиб. мардлик ва қаҳрамонлик намунасини кўрсатдилар. «қирқ қиз» достони ўзбек тилига ҳам таржима қилиниб нашр эттирилган. қорақалпоқ фольклорида эртак, лапар, жумбоқ, қўшиқ ва термалар ҳам жуда кўп яратилган. бу лирик асарларда хон ва бойлар, мулла ва эшонларнинг адолатсизлини, меҳнаткаш халқнинг азоб-уқубат чекиши ва ўша замондаги урф-одатлар тасвирланган. xx асрнинг 20 йилларигача қорақалпоқлар араб ёзуви билан иш кўрганлар. ёзма адабиёт вакиллари ҳам шу ёзувда ижод қилганлар. бироқ xviii асрдан бошлаб шаклланган қорақалпоқ ёзма адабиёти ҳақида бизгача жуда оз маълумот етиб келган. бу маълумотлар асосида xviii-xix асрларда яшаб ижод этган жиян жиров сингари бир қанча шоирларнинг ижоди ҳақида фикр юритиш мумкин. қозоқ хони абдулхайрга қарши олиб борилган урушда қорақалпоқлар мағлубиятга учраб, яна азоб-уқубатларга дучор бўладилар. бу урушдан сўнг сирдарё бўйларидаги туркистонлик қорақалпоқлар ҳар …
3
ининг йирик вакилларидан яна бири ажиниёз шоирдир. у фирдавсий, низомий, навоий, махтумқули каби атокди шарқ шоирларининг ижоди билан яхши таниш бўлган. ажиниёз шоирнинг «бўз ўтов» достонида қорақалпоқ халқининг бошқа юртларга кўчиб кетишга мажбур этилганлиги, туғилиб ўсган ватани билан хайрлашиш жуда оғир бўлганлиги усталик билан тасвирланган. қорақалпоқ мумтоз адабиёти тараққиётида улкан демократ-гуманист шоир бердимурод бердақнинг мавқеи катта. бердақ «шажара», «эрназар бий», «ойдўст бий» ва «аҳмоқ подшо» достонлари билан қорақалпоқ мумтоз поэзиясида достончиликнинг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшди. «аҳмоқ подшо» достонида тасвирланишича, аҳмоқ подшо фарзанд кўрмайди, меросхўри бўлмаганидан қайғуради. унинг гулим исмли хотини қиз кўради. буни хабар қилиш учун шоҳ саройига зара номли чўри хотинни юборадилар. подшо бундай «ёмон» хабарни, келтирган чўри хотинни калтаклашни, қизини эса ўлдириб, хотинини ўз қошига келтиришни буюради. лекин садоқатли чўри зара қийинчиликларни енгиб, бу хабарни гулимга етказади. гулим ва унинг қизини жаллодлар чангалидан сақлаб қоладилар ва уларни ер остидаги бир қўрғонда тарбиялайдилар. орадан кўп вақтлар ўтади. бўйга етган …
4
мазмунан адабиёт бўлиб равнақ топаётганлигини исбот қилиб берди. қорақалпоқ ёзувчиларининг 20-30 йилларда эндигина пайдо бўлиб мустаҳкамланаётган қорақалпоқ матбуоти органлари атрофига, жумладан, «эркин қорақалпоқ» рўзномаси атрофига уюшишлари уларнинг ижодий камолотга эришишларида катта аҳамиятга эга бўлди. чунончи, бу йилларда адабиёт майдонига кириб келган х.ахметов, а.матёқубов, а.утепов, ж.оймирзаев ва а.бегимов сингари ёшлар, шунингдек, а.мусаев, а.дабилов, с.нурумбетов сингари тажрибали ёзувчиларнинг деярли ҳаммаси ўз ижодини аввал мухбир-журналистликдан бошлаган. драматургияга асос солган қорақалпоқ драматурги а.утепов дастлаб «ўз тенгини топган қиз» пьесасини эълон қилди. ундан сўнг а.бегимов ўзининг «хотира» номли асарини ёзиб, унда қорақалпоқ халқининг азоб-уқубатли ўтмишига ҳозирги бахтиёр кунини қарама-қарши қуйиб тасвирлайди. драматургия соҳасида баракали ижод эттан а.утеповнинг саҳна асарлари кўпроқ ҳажвий характерда эди. у ўзининг «кўзбўямачи вакил», «900 грамм», «саидмурод дангаса» сингари асарларида ҳаётдаги айрим ахлоқи ёмон кишиларни, дангасаларни ҳажв остига олди. қорақалпоқ ва ўзбек халқларининг тарихи бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлганидай, бу икки қон-қардош халқнинг адабиёти ўртасида ўзаро алоқа ва таъсир ҳам бир неча асрлик …
5
ҳакимзода ниёзий, ойбек, ғ.ғулом, а.қаҳҳор, уйғун, ш.рашидов, а.мухторларнинг асарлари қорақалпоқ тилига таржима қилиниб, кўплаб нашр эттирилганидек, қорақалпоқ халқ эпоси «қирқ қиз», шунингдек, б.бердақ, ж.ой-мурзаев, x. сеитов, а. бегимов, м. дарибоев, а. дабилов сингари мумтоз шоирларининг шеър ва достонлари, т.қаипбергеновнинг «сўнгги хужум», «қорақалпоқ қизи» ва «қорақалпоқ достони» романлари, с.хўжаниёзовнинг «суймаганга суйканма» комедияси ўзбек китобхон ва томошабинларига катта эстетик завқ бағишламоқда. адабиётлар: 1. тўлепберген қайипбергенов. қорақалпоқнома. т. 1997. 2. миртемир.қорақалпоқ дафтари. т.1987. 3. тўлепберген қайипбергенов. қорақалпоқнома. т. 1997. 4. миртемир.қорақалпоқ дафтари. т.1987. 5. www.ziyonet.uz www.eduportal.uz

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қорақалпоқ адабиёти 2" haqida

1662626708.doc қорақалпоқ адабиёти қорақалпоқ адабиёти режа: 1. қорақалпоқ халқи тарихи ва фольклор асарлари. 2. жиян жировнинг “дарбадар эл” достони. 3. бердақ ижоди.”аҳмоқ пошшо”, ва ”шажара “достонлари. 4. қорақалпоқ адабиётида драматургиянинг шаклланиши. . қорақалпоғистон автоном республикасида яшовчи қорақалпоқ халқи жуда мураккаб тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтди. узоқ асрлар давомида бухоро амирлари ва хива хонлари зулми остида эзилиб келган, ярим кўчманчилик ҳаётини бошдан кечирган қорақалпоқлар бир неча марта россия империясидан паноҳ топишга уриниб кўрдилар. лекин бу уриниш-лардан натижа чиқмади. қорақалпоқ халқининг ўзига хос жуда бой оғзаки ижоди ва адабиёти бор. халқ оғзаки ижоди кенг ривожланиб, ёзма адабиёт деярли ривожланмади. бунинг сабаби шуки, қорақалпоқлар узоқ асрлар...

DOC format, 47,5 KB. "қорақалпоқ адабиёти 2"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: қорақалпоқ адабиёти 2 DOC Bepul yuklash Telegram