шеър тизимлари

DOC 79.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662626859.doc шеър тизимлари шеър тизимлари режа: 1. "шеър тизими" ва "вазн" тушунчалари ҳақида. 2. шеърий тизимлар. 3. бармоқ шеър тизими. 4. эркин шеър (сарбаст) ҳақида маълумки, илмий термин (истилоҳ) муайян фан тармо/и доирасида фақат битта тушунчани англатиши лозим. шунга қарамай, амалиётда бу қоидадан чекинилган ҳолларга бот-бот дуч келамиз: баъзан тушунмаганликдан, баъзан сўзнинг анъанавий ишлатилишига эргашиб истилоҳий чалкашликларга йўл қўямиз. масалан, биз аниқ бир ғазал ҳақида "аруз вазнида ёзилган" дейишимиз ҳам, адабиёт тарихи ҳақида гапиратуриб "аруз вазни мусулмон шарқ шеъриятида етакчи мавқени эгаллаган" қабилида фикрлашимиз ҳам мумкин. ҳолбуки, конкрет ғазал "аруз вазни"да эмас, арузнинг "фалон вазнида" (рамали мусаммани мақсур, хазажи мусаммани махзуф ва ҳоказо) ёзилган бўлади, яъни, вазн конкрет шеърда намоён бўладиган ҳодиса, у конкрет шеърнинг ўлчовини билдиради. шунга биноан, иккинчи ҳолда "аруз вазни мусулмон шарқи шеъриятида етакчи мавқени эгаллаган" дейилганда "вазн" эмас, балки вазнлар системаси - шеър тизими назарда тутилган. кўринадики, биз "вазн" терминини ҳам конкрет шеърнинг ўлчови (метр) маъносида, …
2
шеъриятида мавжуд шеърий системалар бўғиннинг миқдори (силлабик шеър тизими), урғули ёки урғусизлиги (тоник), чўзиқ ёки қисқалиги (метрик), баланд ёки паст талаффуз қилиниши (мелодик) каби жиҳатларни ўлчов асоси қилиб олади. метрик шеър тизими мисраларда чўзиқ ва қисқа ҳижоларнинг муайян тартибда (рукн, стопа) такрорланиб келишига асосланади. бу шеър тизими унлилари чўзиқ қисқалиги жиҳатидан сезиларли фарқланувчи тилларга кўпроқ хосдир. масалан, қадимги юнон ва рим шеърияти метрик системага асосланган. шу боис ҳам метрик система қадимдаёқ тугал система сифатида шаклланиб, ўшандаёқ унинг назарий асослари, қатъий қоидалари ишлаб чиқилган. антик адабиётдаги метрик системада қисқа ҳижо ( v ) мора деб номланиб, у энг кичик ўлчов бирлиги саналган. чўзиқ ҳижо (-) икки морага ( v v ) тенг деб қаралган. шунинг ўзиёқ метрик шеър тизимида мисралардаги бўғинлар сони турлича бўлса-да, уларнинг талаффуз вақти тенг бўлганлигини, ва айни шу нарса изометрияни (изохрония асосида) таъминлаганини кўрсатади. шарқ шеъриятида етакчи ўрин тутган аруз ҳам метрик системанинг бир кўринишидир. силлабик шеър …
3
олмади. тоник шеъриятда мисралардаги урғулар миқдори ўлчов асоси қилиб олинади. яъни, бу тизимда мисралардаги бўғинлар миқдори аҳамиятсиз, урғулар миқдори тенг бўлса кифоя. биласизки, сўзлар турли бўғинлардан таркиб топади, уларнинг айримлари урғу олмайди. демак, тоник шеърнинг мисралари бир-биридан кескин фарқланиши, ташқи кўриниши жиҳатидан насрий нутққа ўхшаб кетиши мумкин. тоник шеъриятнинг алоҳида бир кўриниши сифатида силлабо-тоник шеър тизимини кўрсатишимиз мумкин. бу шеър тизими xyiii аср ўрталаридан бошлаб рус шеъриятида қарор топа бошлаган ва ҳозирда унда етакчи мавқе эгаллайди. унда мисраларда ур/ули бўғинларнинг муайян тартибда ( бешта асосий туроқ шаклида: - v, v -, - - v, v - -, - v - ) такрорланиб келиши ўлчов асоси саналади. ҳозирги ўзбек шеъриятининг етакчи шеър тизими - бармоқ, юқорида айтилганидек, мисралардаги бўғинлар сонининг тенглигига асосланади. а.фитрат бармоқ вазнини миллий вазн деб атаркан, шундай ёзади: "миллий вазнимизда асос сўз бўғимларининг саноғидир. бир байтнинг биринчи мисраъи неча бў/им эса, иккинчи мисраъи ҳам шунча бў/им бўладир. бў/имларнинг …
4
роқланиш тартиби кўрсатилади. масалан: юзларингни / майлига яшир, 9 (4 + 5) керак эмас / нозлар, имолар. 9 (4 + 5) гўзалликнинг / қошида ахир, 9 (4 + 5) чўкка тушган / ҳатто худолар. 9 (4 + 5) оддий машинани / кўрса болалар 11 (6 + 5) ҳайратга тушишни / канда +илмайди.11 (6 + 5) олис юлдузларда / улкан кемалар 11 (6 + 5) учиб юрганини / улар билмайди. 11 (6 + 5) суратимни / чизмоқ учун 8 (4 + 4) оппоқ бўёқ / танладинг. 8 (4 + 4) ва дунёга / нега келиб 8 (4 + 4) кетганимни / англадинг. 8 (4 + 4) мисрадаги бўғинлар сони ва уларнинг қай тартибда туроқлангани шеърнинг ритмик интонацион хусусиятларига сезиларли таъсир қилади. шунинг ҳисобига бармоқ тизимида вазнлар ранг-баранглиги юзага келади. масалан, бўғинлар сони кам бўлган вазнларда ўйноқи, бироз шиддатли оҳанг юзага келади: кейин не бўлди, (2+3) кейин тўй бўлди, (2+3) қолмади сирлар …
5
турлича туроқланган кўринишларига эътибор қилинг: 1) оддий машинани кўрса болалар 11 (6+5) ҳайратга тушишни канда қилмайди. 11 (6+5) 2) кўнглимга чўғ солди, чўғ солди, нетай, 11 (6+3+2) жавдираб-жавдираб жайрон боқиши. 11 (6+2+3) ханжарсиз жон олди, жон олди, нетай, 11 (6+3+2) ўша нозик адо, жонон боқиши. 11 (6+2+3) 3) мен йўқман. ёлғонлар мени йўқотди. 11 (3+3+5) чин гаплар севгимга қилмади карам. 11 (3+3+5) 4) оҳиста-оҳиста ёғади ёмғир, 11 (3+3+3+2) оҳиста-оҳиста қўзғалар шамол. 11 (3+3+3+2) оҳиста-оҳиста тўкар юмшоқ нур 11 (3+3+2+3) булутлар бағридан кўринган ҳилол. 11 (3+3+3+2) 5) кўнглим қолгани йўқ ёруғ оламдан, 11 (6+2+3) хаёлимда йўқдир на виқор, на кин. 11 (6+3+2) барибир бир куни сиздан кетаман - 11 (6+2+3) қайга кетганимни билмайди ҳеч ким. 11 (6+3+2) 6) кузакнинг бесоҳиб кечаларида 11 (3+3+5) изғиринлар елар, ёмғирлар эзар... 11 (6+5) дунёнинг хўлзулмат кўчаларида, 11 (3+3+5) тентираб кезинар ёлғиз дераза. 11 (6+5) эътибор берилса, юқоридаги шеърларда мисралардаги бўғинлар сонининг тенг бўлгани ҳолда, мисралардаги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "шеър тизимлари "

1662626859.doc шеър тизимлари шеър тизимлари режа: 1. "шеър тизими" ва "вазн" тушунчалари ҳақида. 2. шеърий тизимлар. 3. бармоқ шеър тизими. 4. эркин шеър (сарбаст) ҳақида маълумки, илмий термин (истилоҳ) муайян фан тармо/и доирасида фақат битта тушунчани англатиши лозим. шунга қарамай, амалиётда бу қоидадан чекинилган ҳолларга бот-бот дуч келамиз: баъзан тушунмаганликдан, баъзан сўзнинг анъанавий ишлатилишига эргашиб истилоҳий чалкашликларга йўл қўямиз. масалан, биз аниқ бир ғазал ҳақида "аруз вазнида ёзилган" дейишимиз ҳам, адабиёт тарихи ҳақида гапиратуриб "аруз вазни мусулмон шарқ шеъриятида етакчи мавқени эгаллаган" қабилида фикрлашимиз ҳам мумкин. ҳолбуки, конкрет ғазал "аруз вазни"да эмас, арузнинг "фалон вазнида" (рамали мусаммани мақсур, хазажи мусаммани махзуф ва ҳоказо) ёзилган ...

DOC format, 79.5 KB. To download "шеър тизимлари ", click the Telegram button on the left.

Tags: шеър тизимлари DOC Free download Telegram