аксиологик онг ва қадриятли дунёқараш

DOC 72,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1483463855_66996.doc аксиологик онг ва қадриятли дунёқараш режа: 1. онг ва аксиологик онг. 2. аксиологик онгнинг компонентлари. 3. аксиологик онгнинг ижтимоий онг шакллари билан алоқаси ва фарқи. 4. аксиологик дунёқараш, унинг ўзига хос хусусиятлари. таянч тушунчалар:дунёқараш, аксиологик дунёқараш, онг, аксиологик онг, қадрлаш туйғуси, қадриятли ёндашув, аксиологик идрок, аксиологик кечинмалар, аксиологик билиш. 1- масала.онг инсонга хос бўлган миянинг тил ва нутқ ёрдамида воқелик аксини умумлаштирадиган, мақсадга мувофиқ конструктив ва ижодий намоён бўладиган функциядир. онг инсон миясининг шундай функциясики, унинг моҳияти ташқи дунёни тўғри, умумлашган, мақсадга йўналтирилган ва ижодий ўзгартирилган шаклда акс эттиради. онг илгариги тажриба ёрдамида тўпланган таасуротларни ўзаро боғлайди, ўзини атроф-муҳитдан ажратиб, объектга субъект сифатида қарама- қарши қўяди. онг воқеликни эмоционал баҳолаш, мақсадга мувофиқ фаолиятни таъминлашдир. шахсий хатти-харакатларни ақлан фикрий қуришдан иборат, шахснинг атрофида ва айни пайтда, ўз маънавий дунёсида содир бўлаётган ҳодисалар тўғрисида ҳисоб беришидир. демак, онг оддий образ эмас, воқеликни акс эттириш ва ўзгартиришга йўналтирилган фаолиятнинг рухий шаклидир. онг …
2
а ва ходисаларга оид хотиралар, хиссиётлар, тахминлар, шахсий субъектив – психологик кечнмалар соҳасидир (онгнинг “ўнг томони”). 4. бу қисм онгимизнинг ягона “майдони” нинг қадриятли компонентини ўз ичига олади. бунда шахс фаолиятининг олий мотив ва рухий идеаллари, шунингдек, уларни вужудга келтирувчи фантазия, таъсирчан таасурот, турли хилдаги интуициялар шаклида ижодий тушунчалар ҳам жойлашган. онгнинг бу соҳасини мақсади ва бошқарувчиси бўлиб гўзаллик, ҳақиқат ва адолат хисобланади, яъни фикрнинг предметли воқелик билан мувофиқлаштирувчи шакли бўлган ҳақиқат эмас, балки предметли воқеликни бизнинг мақсад- ниятларимиз ва фикрларимиз билан муфовиқлаштириш шакллари бўлган қадриятлар хисобланади. 3 ва 4 қисмлар онгимизнинг қадриятли – эммоционал қисмидир. бунда билиш предмети сифатида “мен” нинг ўзи, бошқа “мен” лар, шунингдек, уларнинг ижодий ўз –ўзини намоён қилиш қадриятлари (бадиий ва фалсафий- диний матнлар, мусиқа асарлари, тасвирий санъат, архетектура) кўринишидаги махсулотлар ҳам киради. айни пайтда онгнинг ташқи билиш қисми бу ерда кичрайтирилган ва унинг “ўнг бўлагига” бўйсунгандир. хуш унда онг мазмунини нималар белгилайди? биринчидан, ташқи …
3
г таркибий қисмига айланган холда индивидуал онгга узатилади. индивидуал онг бунинг натижасида табиат ва жамиятни ижтимоий англаш даражасига кўтарилади. шу боис, индивид жамият ўзи билан дунёга боқади, деган ибора бекорга айтилмаган. онгнинг учинчи манбаи индивиднинг маънавий дунёси, унинг турмуш тарзи ва кечинмалари ҳисобланади. ташқи муҳит таъсирларисиз ҳам инсон ўтмиши, келажагини мушоҳада қилиш ва тасаввур қилишга қодир. инсон мусиқа, тасвирий санъат асарлари ва бошқаларга ўзига хос кечинма ва образларни туйган холда муносабатда бўлади, акс эттириш жараёнига, бошқача айтганда, инсоннинг ўз руҳий реаллигини англашга жалб этилади. хулоса қилганда, онг мазмунини, аввало инсон тажрибаси давомида ҳамиша тасдиқланиб ва ривожланиб борувчи билимлар тизими ташкил этади. инсоннинг нафақат нарса ва ходисалар, уларнинг хусусиятларини англаб етиши, балки уларнинг қимматини ҳам баҳолаши, онгнинг аксиологик жиҳатини кўрсатади. инсон онги нафақат воқелик, объектларига балки жамият қадриятларига муносабатни, ўз –ўзига муносабатни ҳам, ўз –ўзини англашини ҳам ўз ичига олади. 2-масала. аксиологик онг – қадриятларни англаш жараёнида вужудга келадиган, қадрлаш туйғуси, …
4
. шу маънода, у инсон зотининг энг ботиний маънавий хислатларидан биридир. қадриятларга ва қадрлаш туйғусига асосланган аксиологик қарашлар илмий жиҳатдан асосланган, назарий таҳлил қилинган, муайян принцип асосида тўпланган билимлар системасини ифодалайди. улар қадриятлар соҳасида олиб борилган тадқиқотлар, илмий изланишлар, бу борадаги назариялар, китоб ва рисолаларда ўз аксини топади. тугалланган, озми – кўпми мукаммал, изчил баён қилинган ва қадриятлар туйғусидаги системага эга бўлган аксиологик қарашлар мажмуаси - қадриятлар назарияси, деб юритилади. аксиологик қарашлар тарихида қадриялар, уларнинг шакллари ва амал қилиш хусусиятлари тўғрисида бир қатор назария ва аксиологик концепцияларни учратиш мумкин. аксиологик онг ўз навбатида аксиологик хиссиёт, аксиологик идрок, қадрлаш туйғуси, аксиологик кечинмалар, қадрият мазмунини ифодалайдиган тушунча, хулоса ва тафаккур билан узвий боғлиқдир. кимдадир аксиологик идрок ва қадрлаш туйғуси бошқалардан кўра кучлироқ намоён бўлиши, унинг қалбида қадрлаш туйғуси билан боғлиқ ҳиссиёт кўпроқ ғалаён қилиши мумкин. бундай кишида муайян қадриятни қадрлаш билан боғлиқ масъулият ва унга асосланган фаолият ҳам бошқаларга қараганда яққолроқ кўзга …
5
бўладиган “объект” бўлмоғи лозим. шу маънода, олам одам ва ҳаёт, деб аталмиш сарқирра маънолар қадрлаш туйғусини шакллантиришдаги асосий мезонларидир. 3-масала. аксиологик онг ижтимоий онг шакллари билан алоқадор. ижтимоий онг табиий ва ижтимоий воқеликнинг инъикоси, жамиятнинг муайян даврига ёки қисмига тегишли бўлган умумий хис туйғулар, кайфиятлар, қарашлар, ғоялар, назариялар мажмуидир. ижтимоий онг туфайли жамиятнинг ўз –ўзини англаши содир бўлади, кечаётган жараёнларга муносабати шаклланади. ижтимоий онгнинг ахлоқий, диний, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, фан, фалсафа каби шакллари ажратилади. ижтимоий онг шаклларининг хилма-хиллиги объектив оламнинг турли- туманлигидан, воқеликнинг муайян томонларинигина акс эттиришдан келиб чиқади. бу шакллар бир-биридан воқеликни акс эттириш усули ва функциясига кўра ажралиб туради. масалан, ҳуқуқий онг нормалар, қонунлар, қоидалар воситасида, эстетик онг эса бадиий образлар ёрдамида воқеликни акс эттиради. ижтимоий онгнинг барча шаклларига билиш, тарбиялаш, қадрлаш каби функциялар хос. ижтимоий онг шаклларидан бири ахлоқий онг хисобланади. айнан ахлоқ, ахлоқий нормаларнинг пайдо бўлиши, аста-секин шаклланиб, тарақий қилиши инсонийликнинг шаклланиши учун замин яратди. ахлоқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"аксиологик онг ва қадриятли дунёқараш" haqida

1483463855_66996.doc аксиологик онг ва қадриятли дунёқараш режа: 1. онг ва аксиологик онг. 2. аксиологик онгнинг компонентлари. 3. аксиологик онгнинг ижтимоий онг шакллари билан алоқаси ва фарқи. 4. аксиологик дунёқараш, унинг ўзига хос хусусиятлари. таянч тушунчалар:дунёқараш, аксиологик дунёқараш, онг, аксиологик онг, қадрлаш туйғуси, қадриятли ёндашув, аксиологик идрок, аксиологик кечинмалар, аксиологик билиш. 1- масала.онг инсонга хос бўлган миянинг тил ва нутқ ёрдамида воқелик аксини умумлаштирадиган, мақсадга мувофиқ конструктив ва ижодий намоён бўладиган функциядир. онг инсон миясининг шундай функциясики, унинг моҳияти ташқи дунёни тўғри, умумлашган, мақсадга йўналтирилган ва ижодий ўзгартирилган шаклда акс эттиради. онг илгариги тажриба ёрдамида тўпланган таасуротларни ўзаро боғлай...

DOC format, 72,5 KB. "аксиологик онг ва қадриятли дунёқараш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.