фалсафада борлиқ муаммоси

DOC 93,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1443692656_61403.doc фалсафада борлиқ муаммоси режа: 1. «борлиқ» фалсафа тарихида 2. борлиқ категорияси фалсафа фанининг борлиқ ҳақидаги масалаларни ўрганувчи қисми онтология деб аталади. онтология сўзи юнонча ontos (мавжудлик) ва logos (таълимот) сўзларининг бирикмасидан ташкил топган бўлиб, «мавжудлик ҳақидаги таълимот», яъни борлиқ ҳақидаги фан маъносини ифодалайди. бу атама фан тарихида биринчи бор 1513 йил р.гоклениуснинг «фалсафа луғати»да, сўнгра, х.вольф (1679 -1754)нинг фалсафага оид дарслигида қўлланилган бўлсада, улардан илгари қадимги юнон файласуфлари ҳам онтологиянинг мазмунини ифодаловчи турли фикрларни илгари суришган. улар онтологияни «ҳақиқий борлиқни ноҳақиқий борлиқдан ажратиб олувчи борлиқ ҳақидаги таълимотдир» деб ҳисоблашган. элей мактаби намо​ёндалари эса онтологияни мангу, ўзгармас, ягона, соф борлиқ ҳақидаги таълимот деб ҳисоблашган. милет ва иония мактаби вакиллари эса дастлабки борлиқнинг сифатий талқини ҳақида бош қотиришган. улардан борлиқнинг бошланишида ётувчи бундай асосни эмпедокл «стихия», демокрит «атомлар», анак​симандр «апейрон», анаксагор «уруғ» деб атаган. афлотун эса ғоялар онтологиясини яратган. ғоялар онтологияси ақл билан эришиладиган моҳиятлар иерархиясини ташкил этиб, унинг юқори нуқтасида …
2
логия теология билан чамбарчас боғлаб тушунтирилади. бу даврда абсолют борлиқ худо билан, «соф» моҳиятлар иерархияси билан, «яратилган» борлиқ эса моддий табиат билан ай​нанлаштириб талқин этилган. схоластик фалсафада онтология субстанциал ва акциденциал, актуал ва потенциал, зарурий ва тасодифий, эҳтимолдаги ва имкониятдаги борлиқ даражаларини ифодаловчи таълимот сифатида қаралган. бу даврда борлиқ концепциялари номинализм, реализм ва концептуализм намоён​даларининг универсалийларнинг онтологик моҳиятига муноса​бати тарзида намоён бўлади. шарқ фалсафасида онтология кўпроқ илоҳий борлиқнинг моҳиятини, худонинг моҳиятини акс эттирувчи таълимот тарзида, шарқ пантеистик фалсафасида эса ваҳдату мавжуд ва ваҳдату вужуд кўринишидаги таълимотлар шаклида вужудга келган. хуллас, борлиқ ҳақидаги муаммо фалсафада тарихан марказий ўрин эгаллайди. фалсафа ўрганадиган қайси бир масалани ол​майлик, у борлиқ муаммоси билан боғлиқ эканлигини кўрамиз. ҳақиқатдан ҳам, борлиқ, унга муносабат масаласи фалсафий қарашларда муҳим аҳамиятга эгадир, чунки, борлиқ муаммоси фалсафадаги ҳар қандай дунёқараш гносеологик ва методоло​гик муаммоларнинг асоси ҳисобланади. 2. борлиқ категорияси борлиқнинг мазмуни борлиқнинг ўзи нима? бу саволга жавоб бериш учун борлиқнинг инсон …
3
н. кишилар ўзларининг кундалик тажрибалари асосида атрофидаги дунёнинг ҳозир мавжудлиги, ўзлари туғилмасдан илгари ҳам мавжуд бўлганлигига ва кейинчалик ҳам мавжуд бўлиб қолишига ишонишган. шу тарзда уларда «борлиқ» ва «йўқлик» ҳақида тасаввурлар шаклланган. борлиқнинг таърифланиши борлиқ турли концепцияларда турлича талқин этилади. айрим тадқиқотчилар уни муайян моддий жисм, моддий борлиқ сифатида тушунтиришади, бошқалар эса уни ғоявий, маънавий, руҳий, илоҳий моҳият шаклида тушунишади. абу наср форо​бий ягона борлиқни 6 босқичдан иборат деб ҳисоблаган: 1-илк сабаб (сабаби-аввал) - худо; 2-сабаб - (сабаби- соний) - самовий жисмлар борлиғи; 3-сабаб - фаол ақл (ал-ақл ал-фаол); 4-сабаб - жон (ан-нафс); 5-сабаб - шакл (ас-сурат); 6-сабаб - модда (ал-модда) . бу босқичлар бир-бири билан сабабий боғланган бўлиб, улар барча мавжудликнинг бошланғичи ҳисобланади. борлиқ тушунчаси атрофида файласуфлар ҳар доим кескин мунозаралар, тортишувлар, баҳслар олиб боришган ва бу баҳслар ҳалигача давом этмоқда. хуллас, «борлиқ» фалсафадаги энг умумий тушунчадир. борлиққа аксил тушунча сифатида «йўқлик» тушунчасини ишлатишади. йўқлик ҳеч нимани, яъни назарда …
4
айрим одамлар, ижтимоий ташкилотлар, инсон онгининг ҳолати ва бошқалар ҳам борлиқ тушунчасига киради. борлиқ нафақат предметларни, жисмларни, объектив реалликни, балки, маънавий ҳодисаларни, руҳиятни, онг ва тасаввурни, субъектив реалликни ҳам ўзига қамраб олади. борлиқнинг асосий соҳаларига табиат, жамият ва онг киради. бу соҳалар учун умумий жиҳат - уларнинг мавжудлигидадир. а.г.спиркин шундай ёзади «барча мавжуд нарсалар борлиққа мансубдир. уларга моддий жисмлар ҳам, барча (физик, химик, геологик, биологик, ижтимоий, психологик, маънавий) жараёнлар ҳам, уларнинг хоссалари, алоқалари ва муносабатлари ҳам киради. у чyқур ҳаёлотнинг меваси бўлган эртак ва афсоналар, ҳатто беморнинг хаёлидаги алаҳсирашлар ҳам, борлиқнинг қисми бўлган маънавий реаллик сифатида мавжуддир» . шундай қилиб «руҳ ва материя, ҳеч бўлмаганда мавжудлик сифатида умумийликка эгадир» (и.дицген). шубҳасиз, улар бир-​бирларидан фарқ ҳам қилишади. агар моддийлик ва маънавийликни бир​​-бирига таққосласак, моддийлик субъектдан мустақил равишда, маънавийлик эса унга боғлиқ равишда мавжуд бўлади. шундай қилиб, борлиқ моҳият жиҳатидан моддий борлиқ ва маънавий борлиққа бўлинади. субстанция ва субстрат фалсафага оид бир …
5
bstantia - моҳият, асосида ётувчи нимадир) муайян нарсалар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар хилма-хиллигининг ички бирлигида намоён бўлувчи моҳият. субстанция дейилганда фалсафада дастлабки пайтларда борлиқ, табиат, жамият, инсон ва дунёдаги барча нарса ва ҳодисаларнинг асосида ётувчи моддий ёки руҳий моҳият анг​ланган. ўрта аср шарқ фалсафаси намояндалари ал-киндий, закариё розий, форобий, ибн сино, ибн рушд асарларида субстанция деб ҳамма нарсанинг моддий ёки маънавий асоси, моҳияти тушунилган. субстанцияга қарама-қарши тушунча «акциденция» деб аталган. акциденция (лот. accidentia - ўткинчи, тасодифий) нарса ва ҳодисаларнинг ўткинчи сифатларини ифодалайди. форобийнинг ёзишича, «оламда субстанция ва акциденция ҳамда уларни яратувчи марҳаматли ижодкордан бошқа ҳеч нарса йўқдир» ; «акциденцияни сезгилар оқрали ҳис этиш мумкин, субстанцияни эса фақат ақл англаб етади» ; «масалан, олма - субстанция бўлса, унинг қизиллиги эса акциденциядир» . субстанцияни талқин этишда фалсафада икки хил - онтологик ва гносеологик йўналиш бор. онтологик йўналиш бўйича ф.бэкон субстанция борлиқнинг энг туб асосида ётади деб ҳисоблаган ва субстанцияни муайян нарсаларнинг шакли …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фалсафада борлиқ муаммоси" haqida

1443692656_61403.doc фалсафада борлиқ муаммоси режа: 1. «борлиқ» фалсафа тарихида 2. борлиқ категорияси фалсафа фанининг борлиқ ҳақидаги масалаларни ўрганувчи қисми онтология деб аталади. онтология сўзи юнонча ontos (мавжудлик) ва logos (таълимот) сўзларининг бирикмасидан ташкил топган бўлиб, «мавжудлик ҳақидаги таълимот», яъни борлиқ ҳақидаги фан маъносини ифодалайди. бу атама фан тарихида биринчи бор 1513 йил р.гоклениуснинг «фалсафа луғати»да, сўнгра, х.вольф (1679 -1754)нинг фалсафага оид дарслигида қўлланилган бўлсада, улардан илгари қадимги юнон файласуфлари ҳам онтологиянинг мазмунини ифодаловчи турли фикрларни илгари суришган. улар онтологияни «ҳақиқий борлиқни ноҳақиқий борлиқдан ажратиб олувчи борлиқ ҳақидаги таълимотдир» деб ҳисоблашган. элей мактаби намо​ёндалари эса онтологиян...

DOC format, 93,0 KB. "фалсафада борлиқ муаммоси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: фалсафада борлиқ муаммоси DOC Bepul yuklash Telegram