фалсафа мавзуси ва фалсафий билимлар моҳияти

DOC 42,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1443766917_61440.doc фалсафа мавзуси ва фалсафий билимлар моҳияти reja: 1. фалсафа нима дегани? 2. таърифдаги мураккаблик агар фалсафа сўзининг келиб чиқиши (этимологияси)га эътибор берсак, унинг юнон тилидаги таржимаси «доноликни севаман» маъносини англатади. диоген лаэртский (эрамиз ii асри охири - iii аср бошлари) сўзларига қараганда, ўзини биринчи марта файласуф деб атаган киши – юнон мутафаккири ва олими пифагордир. файласуфларнинг қандай эканликларига таъриф бериб, у шундай деган: «ҳаёт ўйинга ўхшайди: баъзилар унга мусобақалашгани келса, айримлар савдолашгани, энг бахтлилари эса томоша қилгани келадилар; ҳаётда ҳам худди шундай, баъзилар қуллар каби шуҳрат ва бойликка ўч бўлиб дунёга келади, ваҳоланки файласуфлар - фақат ҳақиқат учун келади» . бугунги кунда ҳақиқатни излаш фақат фалсафагина тааллуқли деган фикрга қўшилиб бўлмайди. файласуф бўлмасдан ҳам физика, тиббиёт, бадиий ижодда ёки кундалик ҳаётда билим ва ҳақиқатга интилиш мумкин. бироқ ҳақиқатни онгли излаш айнан фалсафадан бошланган. «фалсафа нима дегани?» саволга жавоб излаш осон эмас. ҳар биримиз у ёки бу матн, ё нутқ …
2
» деган савол туғилиши мумкин. баъзи фалсафий тизимларда фалсафа олий бош ибтидо ёки биринчи сабаб тўғрисидаги фан деб таърифланади. масалан, қадимги юнон файласуфи арасту таълимотида, у «барча мавжудотнинг ибтидоси ва сабаблари тўғрисидаги фан» дейилган бўлса, ўрта осиёлик мутафаккир абу али ибн сино фалсафани «мутлақ борлиқ тўғрисидаги олий фан» деб таърифлаган. бошқа йўналишларда фалсафанинг бош сабаби биринчи ибтидоларни билиш эканлиги умуман рад этилади, масалан, ўрта аср илоҳиётчиси ал-ғаззолий ўзининг «файласуфларни рад этиш» номли махсус асарини шу мавзуга бағишлаган. баъзи таълимотларда фалсафа «тўғри фикрлаш орқали эришилган билим» (т.гоббс), умуман, «фанларни кўриб муҳокама қилувчи» (г.в. хегел) деб кенг тасаввур қилинса, бошқаларида тор маънода, масалан, «фикрнинг мантиқий ойдинлашуви» (л.витгенштейн) ёки «умуммажбурий қадриятлар тўғрисидаги фан» (в.виндельбанд) сифатида тушунилади. одатда, фалсафанинг у ёки бу таърифи умуман фалсафани эмас, балки тегишли файласуфларнинг ўз назарияларини белгилаши ҳисобланади, гарчанд, кўпчилик файласуфлар айнан ўз фалсафий қарашларинигина ҳақиқий (ёки чинакам) деб ўйлайдилар. фалсафанинг ўз ифодасини топишидаги номуайян вазият, айниқса, энг янги …
3
муайян фалсафа мавзусинигина ифода килиш мумкин, масалан, экзистенциализм (мавжудлик) фалсафаси ёки аналитик (таҳлилий) фалсафани аниқлаш мумкин, аммо умуман фалсафани эмас. бироқ тажрибага асосланган (эмпирик) оддий далил мавжуд. қандай йўналишга тегишлиликларидан қатъий назар, файласуфлар ўзлари фалсафа билан шуғулланаётганликларига шубҳа қилмайдилар. ўз рақиб ва мухолифларини нима деб аташларидан қатъи назар, уларни «ношуд», «гумроҳ» таъбирлари билан сийласаларда, уларнинг файласуфлар деб аталишига ҳуқуқлари бор, негаки, улар ҳар ҳолда файласуф деб аталадилар. бошқача айтганда уларнинг машғулотларида қандайдир нарса мавжудки, бу нарса уларнинг файласуф деб аталишига асос бўлади. бу шунинг учун юз берадики, уларнинг тушунчасида фалсафа деганда, ибораларнинг мантиқий таҳлили, борлиқнинг бирламчи ибтидолари ҳақидаги таълимот ёки тажрибада ҳосил килинган маълумотларнинг танқидий баҳоси берилган бўлади. ҳамонки шундай экан, кантчилар, экзистенциалистлар, позитивист ва бошқа фалсафий мактабларга мансуб бўлган барча файласуфларни нима бирлаштиради? ушбу савол ва демакки «фалсафа нима дегани?» саволига жавоб бериш учун фалсафанинг моҳиятий сифат хусусиятлари, яъни унинг маънавий фаолиятнинг маълум тури сифатида бажарадиган вазифаларини аниқлаш зарур. …
4
офской науки. м., 1982. 57-б.
5
фалсафа мавзуси ва фалсафий билимлар моҳияти - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фалсафа мавзуси ва фалсафий билимлар моҳияти" haqida

1443766917_61440.doc фалсафа мавзуси ва фалсафий билимлар моҳияти reja: 1. фалсафа нима дегани? 2. таърифдаги мураккаблик агар фалсафа сўзининг келиб чиқиши (этимологияси)га эътибор берсак, унинг юнон тилидаги таржимаси «доноликни севаман» маъносини англатади. диоген лаэртский (эрамиз ii асри охири - iii аср бошлари) сўзларига қараганда, ўзини биринчи марта файласуф деб атаган киши – юнон мутафаккири ва олими пифагордир. файласуфларнинг қандай эканликларига таъриф бериб, у шундай деган: «ҳаёт ўйинга ўхшайди: баъзилар унга мусобақалашгани келса, айримлар савдолашгани, энг бахтлилари эса томоша қилгани келадилар; ҳаётда ҳам худди шундай, баъзилар қуллар каби шуҳрат ва бойликка ўч бўлиб дунёга келади, ваҳоланки файласуфлар - фақат ҳақиқат учун келади» . бугунги кунда ҳақиқатни излаш фақат фал...

DOC format, 42,5 KB. "фалсафа мавзуси ва фалсафий билимлар моҳияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.