ижтимоий фалсафа фанининг баҳс мавзуси ва вазифаси

DOC 59,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663528728.doc ижтимоий фалсафа фанининг баҳс мавзуси ва вазифаси режа: 1. ижтимоий фалсафанинг предмети, ўрганиш объекти. 2.фалсафа ва ижтимоий фалсафа. 3.ижтимоий фалсафанинг асосий тушунчалари ва тамойиллари. 4.ижтимоий фалсафанинг жамият ҳаётидаги урни ва функциялари фалсафа одам ва олам тараққиётининг энг умумий қонунлари, инсоннинг оламдаги ўрни тўғрисидаги фандир. фалсафа «олам нима?» «олам қандай?» «уни билиш мумкинми?» каби саволларга жавоб излаш жараёнида энг қадимий даврлардан бошлаб шаклланди. фалсафий билимларнинг шаклланиши ва тараққиёти унинг таркибий қисмлари ҳисобланган онтология (борлиқ фалсафаси), гносеология (билиш назарияси), антропология (инсон тўғрисидаги таълимот) ҳамда методология (олмни билиш усуллари ҳақидаги) таълимотлардан ўз ифодасини топди. олам, борлиқнинг энг мураккаб, ўзига хос кўриниши инсон ва жамият бўлиб ҳисобланади. ижтимоий фалсафа инсон ва жамият ҳақидаги фалсафий билимлар тизими сифатида энг қадимий даврлардан бошлаб шаклланган билим соҳаси бўлиб ҳисобланади. таъкидлаш жоизки, дастлабки фалсафа фани доирасида инсоннинг барча билимлари мужассамланган. фалсафа энг қадимда шаклланган фан бўлиб, кейинчалик унинг таркибидан бошқа фанлар, чунончи гуманитар ва табиий фанлар ажралиб …
2
лланган. фалсафий билимларнинг такомиллашуви жамият, унинг моддий ва маънавий ҳаёти, ижтимоий муносабатлар сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий муаммоларнинг ҳал этилиши ҳақида кўплаб рисолаларнинг яратилишига сабабчи бўлган. буларга блатоннинг «давлат», «қонунлар», аристотельнинг «сиёсат», фаробийнинг «фозил шаҳар ахолиси», «сиёсат илми», абу райҳон берунийнинг «қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар», мирзо улуғбекнинг «тўрт улус тарихи», ал-марғинонийнинг «ал-ҳидоя», томас гобснинг «пражданин» тўғрисида, гегельнинг «тарих фалсафаси», «ҳуқуқ фалсафаси» каби асралар, рисолаларини келтириш мумкин. айнан ана шу рисолаларда жамият, инсон ҳақидаги фалсафий билимлар ўз ифодасини топган. фалсафа ва ижтимоий фалсафа. ижтимоий фалсафа жамият ҳақидаги фалсафий билимлар тизими сифатида фалсафа фанидан келиб чиққан. агар фалсафа олам ва одам муносабатлари таҳлили билан шуғулланса, ижтимоий фалсафа жамият ва инсон муносабатларини тадқиқ этади. агар фалсафа олам, унинг моҳияти, қонуниятлари тўғрисидаги фан бўлса, ижтимоий фалсафа оламнинг таркибий қисми бўлган жамият ҳақидаги фалсафий билимлар тизими ҳисобланади. ижтимоий фалсафа фалсафа фани бағридан ўсиб чиққан. уни фалсафий таълимотларнинг ўзига хос кўриниши сифатида таҳлил қилмоқ лозим. ижтимоий фалсафа онтология, …
3
имоий фалсафа ижтимоий ҳаётнинг инсон онгида акс этиш муаммоларини ўрганади ва инсон онги жамиятга қандай муносабатда? деган саволга жавоб излайди. фалсафада оламни билиш йўллари, усуллари ишлаб чиқилган ва бу методология (усуллар ҳақидаги) таълимотида ўз ифодасини топади. фалсафада оламни билиш усуллари методология таълимотида ўз ифодасини топган. ижтимоий фалсафа инсон ва жамиятни ўрганиш методологияси ҳақида баҳс юритади. кўриниб турибдики, фалсафа ва ижтимоий фалсафа узвий бирликда диалектик алоқадорликда бўлиб ҳисобланади. ижтимоий фалсафа фалсафа фанининг таркибий қисми ҳисобланади. ижтимоий фалсафа инсоният фалсафий маданиятининг таркибий қисми ҳисобланади. ижтимоий фалсафа жамият, инсон, ижтимоий тараққиёт ва ижтимоий билишнинг моҳияти, қонуниятлари ҳамда тамойиллари ҳақидаги фандир. ижтимоий фалсафа фан, илмий билимлар тараққиётида амал қиладиган дифференциация жараёнининг натижаси ҳисобланади. илмий билимлар тараққиётида дифференция 2 хил тарзда кечган. дастлабки даврларда одамларнинг билимлари фалсафа фани доирасида жамланган кейинчалик унинг асосида бошқа фанлар шаклланган. иккинчи йўналиш муайян фан доирасида билимларнинг чуқурлашуви шу фаннинг тармоқларини келтириб чиқарган. фан доирасида янги билимларни ўзида мужассамлаштирган фаннинг …
4
зим сифатида қарар экан, жамиятнинг айрим соҳаларини татқиқ этувчи фан вакиллари эътиборини ижтимоий организмнинг нормал ишлаши учун унинг ҳар бир аъзоси қандай рол ўйнашига эътибор қаратади. ижтимоий фалсафа жамиятни кишиларнинг ўзига хос уюшувидан иборат ижтимоий организм, деб билади ва шу асосида жамиятнинг энг кичик субатами – инсон эканлигига диққатни қаратади. кишилик жамияти ва инсоннинг келиб чиқиши, инсоннинг жамиятга муносабати, унинг жамиятдаги ўрни ижтимоий фалсафа татқиқ этадиган энг муҳим муаммоларидан биридир. ижтимоий фалсафа жамият ва инсонни узлуксиз ўзгариб, ривожланиб борувчи тизим сифатида ўрганади ва ижтимоий тараққиётнинг мазмун-моҳияти, шакл ва кўринишлари, ижтимоий тараққиёт қонунлари тўғрисида баҳс юритади. ижтимоий фалсафа доирасидаги энг муҳим муаммо – жамиятни билиш муаммосидир. ижтимоий фалсафа жамиятда кечадиган ижтимоий воқеа ва жараёнларни илмий билишнинг методологик асосларни ишлаб чиқади. шундай қилиб, ижтимоий фалсафа муаммолари деганда жамият, инсон, ижтимоий тараққиёт ва ижтимоий билиш муаммолари назарда тутилади. ижтимоий фалсафа жамиятни ўз-ўзидан шаклланиши, узлуксиз тараққий этиб борувчи ижтимоий организм сифатида қарайди, яъни жамият …
5
жланиши», «иқтисодий ҳаёт», «ижтимоий-сиёсий ҳаёт» кабилар назарда тутилади. ижтимоий фалсафа жамият ва инсон ҳақидаги фан сифатида жамият ҳаётида мухим ўрин тутади. унинг бу ҳусусияти функцияларида намоён бўлади. 1. ижтимоий фалсафа худди фалсафа каби инсон дунёқарашини шакллантиради. албатта инсон дунёқарашини шакллантиришда барча билим соҳалари қатнащади. лекин ижтимоий фалсафа жамият ва инсон ҳақидаги яхлит таълимот сифатида инсонга жамият ҳақидаги, инсоннинг жамиятдаги ўрни ҳақидаги билимларининг шаклланишига ёрдам беради, жамиятда рўй берадиган турли ижтимоий жараёнларга ўз онгли муносабатини шакллантиришга хизмат қилади. 2. ижтимоий фалсафа жамият тизими ва ривожланишидаги умумийликнинг ечиш, ижтимоий ҳаёт сохаларининг ўрнини кўрсатиб бериш, инсон борлиғи ва моҳиятини ёритиш, инсоният тарихининг моҳиятини тушунтириб бериш билан бошқа хусусий ижтимоий фанлар учун ўзига хос методологик асос вазифасини бажаради. ижтимоий фалсафанинг методологик функцияси деганда, ижтимоий фалсафанинг жамиятни тўғри англаш методлар ҳақидаги фан эканлиги назарда тутилади. фалсафа тарихида оламни, шу жумладан жамият ва инсонни билишнинг 2 асосий методи шаклланган. булар: диалектика ва метафизика. ижтимоий ҳаётни ўрганишда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ижтимоий фалсафа фанининг баҳс мавзуси ва вазифаси" haqida

1663528728.doc ижтимоий фалсафа фанининг баҳс мавзуси ва вазифаси режа: 1. ижтимоий фалсафанинг предмети, ўрганиш объекти. 2.фалсафа ва ижтимоий фалсафа. 3.ижтимоий фалсафанинг асосий тушунчалари ва тамойиллари. 4.ижтимоий фалсафанинг жамият ҳаётидаги урни ва функциялари фалсафа одам ва олам тараққиётининг энг умумий қонунлари, инсоннинг оламдаги ўрни тўғрисидаги фандир. фалсафа «олам нима?» «олам қандай?» «уни билиш мумкинми?» каби саволларга жавоб излаш жараёнида энг қадимий даврлардан бошлаб шаклланди. фалсафий билимларнинг шаклланиши ва тараққиёти унинг таркибий қисмлари ҳисобланган онтология (борлиқ фалсафаси), гносеология (билиш назарияси), антропология (инсон тўғрисидаги таълимот) ҳамда методология (олмни билиш усуллари ҳақидаги) таълимотлардан ўз ифодасини топди. олам, борлиқнинг э...

DOC format, 59,0 KB. "ижтимоий фалсафа фанининг баҳс мавзуси ва вазифаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.