энг янги фалсафа синтез томон йўл

DOC 52.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1443766747_61437.doc энг янги фалсафа синтез томон йўл xix асрнинг учдан иккинчи қисмгача шарқ ва ғарб фалсафаси умуман олганда, мустақил равишда ривожланди . ўзининг тушунчавий дастгоҳи, муаммоларни қўйилиш тарзи, масалалар ва уларни ечим усулларини топишдаги фикрий воситалар, яъни у ёки бу тарздаги фалсафий тафаккурнинг бир бутун жиҳати ва хусусияти нуқтаи назаридан шарқ ва ғарбнинг фалсафий тизимлари бир-бирларидан шундай жиддий тафовутларга эга эдиларки, бу нарса купгина мутафаккирларга шарқ ва ғарбнинг фалсафий тафаккурининг ўзига хослиги ҳақида гапиришга туртки берди. хх асрнинг биринчи ярмида бу фалсафий тафаккурларнинг асосий алоҳидалик тарзи сақланишда давом этди. бундай тафаккур тарзининг ичидаги турли фалсафий тафаккурнинг асосий алоҳидалик тарзи сақланишда давом этди. бундай тафаккур тарзининг ичидаги турли фалсафий оқимлар ҳақида ҳам худди шундай дейиш мумкин. мисол сифатида европа фалсафасини оламиз. анъанавий мумтоз фалсафа давомчилари ҳам (янги кантчилик, янги ҳегелянчилик, янги томизм), янги аксилмумтоз ва мумтоз бўлмаган йўналишларнинг асосчилари ҳам (ҳаёт фалсафаси, позитивизм, экзистенциализм, марксизм) ўзларидан бошқа барча йўналишларга қарши турганликларини …
2
зиятига айланди» . инсоният бир-бирига боғлиқлиги, бирлик ва бутунлигини англаш томон бормоқда. замоннинг қатъий талаби маданиятларнинг бир-бири билан диалогидир. ва бу жараённинг энг муҳим қисми шарқ ва ғаарб ўртасидаги фалсафий суҳбат (диалог)дир. иккинчидан, бугун биз кўп қутбли дунёнинг шаклланишини шоҳиди бўлиб, дунё тараққиётининг янги марказлари мақомини олишга даъвогарлик қилаётган минтақаларнинг ташкил топишини кузатиб турибмиз. илгари технологик ва иқтисодий жиҳатдан қолоқ бўлган шарқ, эндиликда ўзининг иқтисодий ва сиёсий имкониятлари жиҳатидан ғарб билан солиштирилмоқда. агар жанубий-шарқий ва шарқий осиёнинг япония, жанубий қурия, сингапур, «катта хитой» (хитой, гонконг, тайван) каби мамлакатларни олсак, унда биз дунё тараққиётининг янги минтақавий маркази ҳақида сўз юрита оламиз. марказий осиёнинг ўзига хос минтақавий марказ сифатида шаклланиши юз бермоқда. шубҳасиз, янги воқелик ўз аксини фалсафада ҳам топмоқда. фалсафий мактабларнинг бир-бирига қарама-қаршилиги аста-секин ўзаро ҳамсуҳбатликка ва бирлаштирувчи нуқталарни излаш томон бормоқда. турли фалсафий дастурлар синтезига асосланиб ташкил топган янги йўналишлар пайдо бўлмоқда. экзистенциализм ва янги ҳегклянчилик, янги томизм ва феноменология, …
3
ирлашган якунини топади. бошқа йўналишлар ҳақида ҳам худди шундай дейиш мумкин. ю.хабермаснинг ўзи охирги ўн йилликлардаги фалсафий вазиятни шундай таърифлайди: «умуман охирги ўн йилликда шундай ҳиссиёт туғилдики, бизнинг юз йиллигимиз учун хос бўлган фалсафий ҳаракатлар ўзлари одатланган белгиларини йўқотмоқдалар. биз, гўёки ўтиш даврида яшаётгандекмиз» . ғарб ва шарқ фалсафий маданиятларининг ўзаро бир-бирларига кириб бориш жараёни кўпроқ фаоллашмоқда. шарқ мамлакатларида европача-американча фалсафий анъаналар билан танишиш борган сари чуқурлашиб бормоқда. бошқа томондан, шарқ фалсафий тизимларининг анъанавий ғоялари ғарбда ўзининг ейилишини давом эттирмоқда. а.шопенгауэр, ф.ницще, у.джемс, р.эмерсон, дж.ройс, м.хайдеггер, к.ясперс, к.юнг, э.фромм ва бошқалар ўзларида у ёки бу даражада шарқнинг фалсафий ва диний таълимотлари томонидан таъсирга дучор бўлганликларини сездилар. масалан, хх аср европа фалсафасининг энг муҳим йўналишлари бошида турган а.шопенгауэр ўзининг асосий асари бўлган «дунё ирода тасаввур сифатида» китобининг муқаддимасида китобхонни огоҳлантириб ёзадики, қадимги ҳинд донишмандлиги билан танишиш, уни фалсафасини тушунишнинг шартларидан биридир. мана шу асарнинг ўзида у ёзадики, «ҳинд донишмандлиги яна қайта …
4
злаштиришда муҳим кўрсатгичларга ва натижаларга эришган бўлса, шарқ ички дунёни (инсонни) билиш йўлида қаттиқ таъсир қолдирувчи ютуқларга эришди. шу муносабат билан академик н.и. конрад ёзган эди: «ҳар бир авлод учун шуни ёдда тутиш зарурки, шарқнинг инсон ва жамият ҳақидаги илмнинг барча соҳаларидаги назарий фикрини ҳисобга олмоқ лозим, негаки, айниқса ана шу соҳалар ғоят муфассал ва кенг миқёсда шарқда ишлаб чиқилган» . европоцентризм марказчилик қарашларини танқид остига олган, экзистенциализмнинг классикларидан бири бўлган к.ясперс шарқ маданиятига мурожаат қилиш зарурлигини қайд этиб ёзади: «осиёда бизга етишмайдиган нарса бор ва у биз учун жиддий аҳамиятга эга! биз ҳали инсон табиатининг камолоти йўлида эмасмиз. осиё биз учун зарурий қўшимча бўлиб хизмат қилади» . хх асрдан бошлаб –интеграцион жараёнлар шароитида - шарқ билан ғарб маданиятлари суҳбатлашуви шиддатли ва муҳим вазифа бўлиб қолди. хх ва ҳозирги ххi асрни «турли маданиятларнинг ҳақиқий учрашуви, турли хилдаги цивилизацияларнинг мулоқот асри сифатида» ифодалаш мумкинки, унда турли фалсафий маданиятлар суҳбати уларнинг таркибий …
5
комиллаштириш йўлларини ва тамойилларини аниқлашга қаратилгандир. ўзбекистон республикасининг мустақил тараққиёти давомида тўпланган тажриба фалсафий талқин ва умумлаштириш учун катта имконият беради. шундай таҳлил тажрибаси ушбу дарсликнинг тегишли бўлимларида берилган. келгусида мустақил ўзбекистон тараққиётининг фалсафий талқини янада актуаллашади. бир томондан, уни дунё тараққиёти тамоийллари нуқтаи назаридан қараб чиқиш керак бўлади, негаки, бизнинг мамлакатимиз ва унда рўй бераётган жараёнлар – умуман дунё цивилизацияси тараққиётининг бир қисмидир. иккинчи томондан, мазкур тажрибани уни тўлалигича, барча асосий томонлари бўлган – сиёсий, иқтисодий, маънавий жихатларини биргаликда қараб чиқиб, унинг моҳиятий, қонуний тамоийллари, умумий ва хусусий белгилари нисбатини аниқлаш лозим. адабиётлар: 1. фалсафа. қадимий луғат. – т., «шарқ», 2004 йил, 154-152 бетлар. 2. ж.туленов жамият фалсафаси. олтинчи бўлим. – т., 2001 йил. 3. фалсафа. ўқув қўлланма. э.юсуповнинг умумий таҳрири остида. – т., «шарқ», 1999 йил, 252-255 бетлар. 4. с.э. крапивенский. социальная философия. учебник дня вузов.- москва, гуманиторно-издательский центр «владос», 1998 йил, 3-17 бетлар. 5. в.с.барулин «социальная философия» …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "энг янги фалсафа синтез томон йўл"

1443766747_61437.doc энг янги фалсафа синтез томон йўл xix асрнинг учдан иккинчи қисмгача шарқ ва ғарб фалсафаси умуман олганда, мустақил равишда ривожланди . ўзининг тушунчавий дастгоҳи, муаммоларни қўйилиш тарзи, масалалар ва уларни ечим усулларини топишдаги фикрий воситалар, яъни у ёки бу тарздаги фалсафий тафаккурнинг бир бутун жиҳати ва хусусияти нуқтаи назаридан шарқ ва ғарбнинг фалсафий тизимлари бир-бирларидан шундай жиддий тафовутларга эга эдиларки, бу нарса купгина мутафаккирларга шарқ ва ғарбнинг фалсафий тафаккурининг ўзига хослиги ҳақида гапиришга туртки берди. хх асрнинг биринчи ярмида бу фалсафий тафаккурларнинг асосий алоҳидалик тарзи сақланишда давом этди. бундай тафаккур тарзининг ичидаги турли фалсафий тафаккурнинг асосий алоҳидалик тарзи сақланишда давом этди. бундай та...

DOC format, 52.0 KB. To download "энг янги фалсафа синтез томон йўл", click the Telegram button on the left.