"ўзбекистоннинг энг янги тарихи"

PPTX 32 sahifa 661,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 32
слайд 1 1 – мавзу: кириш.“ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари режа: “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш – долзарб масала ўзбекистонннинг энг янги тарихини ўрганишнинг методологик тамойиллари “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг комил инсон тарбиясидаги ўрни ва роли. шавкат мирзиёев: тарихнинг янги саҳифасини яратишга қодирмиз миллий тарихни ўрганиш масаласи давлат раҳбарлари эътиборида ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг “ўзбекистон республикаси фанлар академияси ҳузурида ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори 2017 йил 30 июнда қабул қилинган. ўзбекистоннинг энг янги тарихини замонавий назарий-методологик, фанлараро ёндашувларга, тарихийлик ва холислик тамойилларига асосланган ҳолда тизимли ўрганишни ташкил этиш, ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича долзарб муаммоларни ишлаб чиқиш, шунингдек, буюк тарихий-маданий меросга эга бўлган ва жаҳон цивилизациясининг ривожига улкан ҳисса қўшган ўзбек халқининг тарихий ўтмиши ва бугунги кунига баҳо беришда бир ёқлама ёндашувларга, ақидапарастликка йўл қўймаслик …
2 / 32
ва давлатлар цивилизациясининг тарихий-маданий мероси билан узвий боғлиқ ҳолда кўриб чиқишни таъминлаш белгилаб берилган. ўзликни англаш – тарихни билишдан бошланади фуқароларда тарихий хотира, миллий ўзликни англаш, юксак маънавият, халқнинг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, мамлакатимиз мустақилликка эришганлигининг буюк тарихий аҳамиятини англаш каби фазилатларни шакллантириш борасида ушбу жараёнларнинг ривожланиш эволюциясини маъруза ва амалиёт дарсларида очиб бериш муҳим саналади. ўзликни англаш – тарихни билишдан бошланади ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича замонавий чет эл илмий ва ўқув адабиётларини ўрганишга йўналтирилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳозирги ўзбекистоннинг тарихий ўтмиши, социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиши, мамлакатда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар тўғрисидаги холис ахборотни кенг халқаро жамоатчиликка етказиш ушбу фаннинг муҳим мақсадларидан бири ҳисобланади. ўзликни англаш – тарихни билишдан бошланади ўзбекистон тарихи фани предмети объекти мамлакатимиз мустақиллий йилларида рўй берган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнлар яхлитлик, узвийлик ва ўзаро алоқадорликда ўрганилади мустақиллий йилларида мамлакатимиз ҳудудида кечган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий жараёнлар; ишлаб чиқариш кучлари ва воситаларининг такомиллашиб бориши; …
3 / 32
жаҳондаги илғор, тараққийпарвар, демократик кучлар ҳамда давлатларнинг тажриба-ларини умумлаштириш асосида халқимизда янгича ижтимоий-сиёсий дунёқараш маданиятини шакллантириш, тараққиётнинг умум эътироф этилган тамойилларига асосланган йўлларини тўғри белгилаб олишга кўмаклашиш, ўтмиш хатоларини такрорламаслик, улардан зарур сабоқлар чиқариш, тараққиётга, миллат келажагига хавф солувчи асосий омилларни олдиндан кўра олиш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш, қўшни ва дунё халқлари билан ҳамжиҳатликда, тинч тотув яшашини таъминлаш . фаннинг мақсад ва вазифалари мақсади вазифалари ўзбекистоннинг энг янги тарихи ҳақида сўз юритилганда, биз учун, аввало, мамлакатимизнинг 1991 йилдан кейин босиб ўтган тарихий йўли моҳияти ва мазмунини англаб етиш муҳимдир. бу жараён қандай борганлигини, мамлакатимиз мустақиллик арафасида ва унинг дастлабки йилларида қандай муаммоларга дуч келганини тушуниб етиш муҳим. ўзбекистоннинг энг янги тарихини тизимли, ҳаққоний ва холис тарзда ўрганишни ташкил этиш, янги авлод илмий ва ўқув-услубий адабиётларни яратиш ҳамда мамлакатимизнинг дунёдаги ўрни ва ролини кўрсатишга қаратилган қатор вазифалар қўйилган. мазкур ҳужжатда кўрсатилган вазифаларни бир-бирини тўлдирувчи икки йўл орқали рўёбга чиқариш …
4 / 32
ш, давлатимизнинг глобал ва минтақавий интеграция жараёнларида иштироки билан боғлиқ масалаларнинг тўғри ва ҳаққоний таҳлилини халқимиз ва келажак авлодга етказиш бурчимиздир. . шу кунгача ўзбекистоннинг энг янги тарихи чуқур ва ҳар томонлама чуқур тадқиқ этилган эмас. жамоатчилик кенгаши зиммасига юклатилган вазифалар тўлақонли бажарилмаганлиги сабабли илм-фаннинг таълим ва бошқа ижтимоий соҳалар билан интеграцияси механизмлари етарли даражада фаоллашмади. кенгашнинг ишчи органи – ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказ чекланган имкониятлари сабаб бу давр бўйича мавжуд адабиётларни қайта кўриб чиқишни талаб даражасида амалга оширмади. айниқса, ўзбекистон тарихи бўйича замонавий чет эл илмий ва ўқув адабиётларини ўрганиш ва таҳлил этиш моҳият жиҳатидан қониқтирмайди. ўзбекистонннинг энг янги тарихини ўрганиш-долзарб масала ривожланган демократик давлатларда сиёсий партиялар фуқаролик жамиятининг энг муҳим институтларидан бирини ташкил этади. мамлакатимиз биринчи президенти ислом каримов фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқаришда кенг иштирок этишини таъминловчи сиёсий институтларнинг хилма-хиллигига асосланган янги демократик тизим негизларини шакллантириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратган. ўзбекистонннинг энг янги …
5 / 32
ий, диний қарашлари, миллий мансублиги устунлик қилмаслигини, бир ёқламаликка йўл қўймасликни, воқеаларни таҳлил қилишда бугунги кун нуқтаи назаридан ёндашмасликни, манбаларга танқидий муносабатда бўлиб, бошқа замондош манбалар билан тасдиқланган далилларгагина таянишни, далилларни сохталаштирмасликни, эртак ва афсона элементларидан холи бўлишни англатади. ўзбекистонннинг энг янги тарихини ўрганишнинг методологик тамойиллари манбалар билан асосланганлик тамойили: баён қилинаётган тарихий жараён, келтирилаётган ҳар қандай фактлар чинакам илмий ва асл манбаларга асосланган бўлмоғи лозим. манбадаги хабарнинг ҳақиқатга қанчалик тўғри келиши манбага замондош бўлган бошқа манбалар маълумотлари билан, агар улар мавжуд бўлмаса археология, нумизматика сингари ёрдамчи тарих фанлари маълумотлари билан қиёслаш орқали аниқланади. ўзбекистоннинг энг янги тарихининг минтақа ва жаҳон тарихи билан боғлиқлиги тамойили: ҳар бир халқнинг тарихи алоҳида аҳамиятга эга бўлиши билан бирга улар умуминсоният тарихининг ажралмас ва узвий таркибий қисмини ташкил этади. ўзбекистон тарихини умумжаҳон тарихининг бир бўлаги, ажралмас ва муҳим таркибий қисми сифатида ўрганиш мақсадга мувофиқдир. миллий қадриятлар, халқ анъаналари, урф-одатлари, диний эътиқодлар, турли ижтимоий табақалар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 32 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""ўзбекистоннинг энг янги тарихи"" haqida

слайд 1 1 – мавзу: кириш.“ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари режа: “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш – долзарб масала ўзбекистонннинг энг янги тарихини ўрганишнинг методологик тамойиллари “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг комил инсон тарбиясидаги ўрни ва роли. шавкат мирзиёев: тарихнинг янги саҳифасини яратишга қодирмиз миллий тарихни ўрганиш масаласи давлат раҳбарлари эътиборида ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг “ўзбекистон республикаси фанлар академияси ҳузурида ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори 2017 йил 30 июнда қабул қилинган. ўзбекистон...

Bu fayl PPTX formatida 32 sahifadan iborat (661,0 KB). ""ўзбекистоннинг энг янги тарихи""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "ўзбекистоннинг энг янги тарихи" PPTX 32 sahifa Bepul yuklash Telegram