"ўзбекистоннинг энг янги тарихи" ўқув фани

PPT 16 sahifa 589,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
слайд 1 1-мавзу. кириш.“ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари. мавзунинг режаси: авесто қадимги аждодларимиз маънавий ҳаётини ўрганишда муҳим манба. тарих фани инсониятнинг ўтмиши, аҳолининг турмуш тарзи, жамият ижтимоий тараққиётига оид содир бўлган воқеа ва ҳодисаларни, инсоният жамиятининг барча тадрижий (эволюцион) ривожланиш жараёнларини ўрганади. ватанимиз тарихи жаҳон тарихининг ажралмас қисми бўлиб, у аждодларимизнинг босиб ўтган тарихий йўли, турмуш тарзига оид маълумотларни маълум изчилликда ва кетма-кетликда ўрганади. ўзбекистон тарихи фанини ўрганиш орқали биз аждодларимизнинг ҳаёти, турмуш тарзи хусусида тушунчаларга эга бўлиш баробарида, уларнинг жаҳон халқлари тарихий тараққиётига қўшган ҳиссалари ҳақида зарур маълумотларга эга бўламиз. тарих хусусида холис маълумотларга эга бўлиш учун фаннинг предмети ва объектини тўғри белгилаб олиш муҳим аҳамиятга эга. зеро, ҳозирги кунда тарихчилар олдида турган муҳим масалалардан бири бу, ўзбек халқи ва унинг давлатчилик тарихини фаннинг предмети ва уни ўрганиш объектидан келиб чиқиб, маълум назарий-методологик тамойилларга суянган ҳолда ҳаққонийлик, холислик асосида ёритишдан иборатдир. тарих …
2 / 16
ҳодисалардир. тарихий объект (макон)га нисбатан фаннинг мақсади, вазифаси, йўналишини белгилайди. маълум бир маънода объект билан предмет бир-бирига жуда яқин тушунча бўлса-да, улар тарих фанида тутган ўрни ва вазифаси билан фарқланадилар. ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш ўзбекистоннинг энг янги тарих даврини ўрганишнинг аҳамияти шундаки, бунда биз нафақат мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳот ва ўзгаришлар ҳақида маълумотларга эга бўламиз ёки ўрганамиз. буюк келажак билан боғлиқ истиқболдаги стратегик мақсадларимизни ҳам теран англаймиз. бугунги кунда яқин ва узоқ тарихимиз билан биргаликда, тарихнинг энг янги даврини ҳам ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. ўзбекистон республикаси президентининг 2012 йил 27 январдаги “ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳузурида ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик кенгашини тузиш тўғрисидаги” қарорининг қабул қилиниши ҳамда кенгашнинг ишчи органи бўлган мувофиқлаштирувчи-методик марказнинг ташкил этилиши бундай тизимли англашнинг нақадар муҳимлигидан далолат беради. ўтган давр мобайнида мамлакатимиз тарихидаги воқеалар кўлами ва ўсиш суръати фан ва таълим олдига уларни тизимли равишда ўрганиш вазифасини қўйди. …
3 / 16
нлаш каби вазифалар белгилаб қўйилди. энг янги тарихни ўрганишда яна бир муҳим омил борки, у бугунги кун бутунжаҳон тадқиқотлари тизимида устувор ўринни эгаллаб келмоқда. бу “тарихдаги инсон” мавзусини тадқиқ қилиш, бошқача айтганда, шахснинг, тарихий сиймонинг ҳамда оддий инсоннинг уни ўраб турган дунёдаги ролини ўрганиш. энг муҳим вазифа энг янги тарихни жиддий методологик ва илмий асосга қуришдан иборат. агарда биз фаннинг назарий-методологик асосни чуқур англаб етсак, бу бир вақтнинг ўзида тарихни қалбакилаштириш ва бузиб кўрсатишнинг олдини олади. бугунги кунда дарсларни янгича ўқув-услубий ёндашувлар, янгича манбалар ва материалларга таянган ҳолда ўқитишга катта аҳамият берилмоқда. зеро, бу ўзбекистоннинг умумжаҳон цивилизациясининг қадим ўчоқларидан бири эканлигини, унинг жамиятимиз учун ҳар томонлама етук, баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрни катта эканлигидан келиб чиқиб, тарих авваломбор инсонларни ғоявий тарбилаб, уларда миллий ғурур ва ифтихорни шакллантиришга катта ҳисса қўшишини таъкидлаш ўринли. инсонларни ҳар томонлама етук, маънавиятли ва комил этиб тарбиялашда ўзбекистон тарихи фанининг ўрни. * маърифий ва ахлоқий фазилатларга эга …
4 / 16
миш халқлардан қолган ёдгорликлар», абу али ибн синонинг «тиб қонунлари», аҳмад яссавий, баҳовуддин нақшбандийларнинг тариқатлари, абу наср ал-форобийнинг фалсафий қарашлари, соҳибқирон амир темурнинг ўгитлари ва бошқа манбаларни келтириш мумкин. * ёшларларни мамлакатимиз пойтахтининг ва тарихий шаҳарларимизнинг диққатга сазовор жойлари, майдон ва хиёбоналари, музейларига ташрифларини кўпроқ ташкил этиш лозим. самарқанд, бухоро, хива, марғилон, қўқон, термиз, шахрисабз каби қадимий шаҳарларимиз ёки. пойтахт тошкент шаҳридаги “мустақиллик” майдони, “шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси, иккинчи жаҳон урушида жонини фидо этган халқимизнинг муносиб фарзандлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида бунёд этилган “ғалаба боғи”, “шон-шараф” музейи, “матонат мадҳияси” монументи, “хотира майдони”, соҳибқирон амир темур хотирасига бағишлаб барпо қилинган “амир темур хиёбони” га уюштириладиган ҳар бир ташриф ёшларларда мустақиллигимиз, она-юртимизнинг шон-шухратига юксак ҳурмат туйғуларини юксалтириши табиий. * мустақиллик йилларида ҳаққоний тарихимизни ўрганиш борасида кўплаб илмий ва назарий хулосаларни бериб келмоқда. айниқса узоқ йиллар мобайнида йўл қўйилган айрим хато ва камчиликларни рўй рост танқидий таҳлил қилиниши ҳам муҳим воқеа бўлди. бу борада …
5 / 16
ак, ҳалол-пок бўлиб, яхши ният билан меҳнат қилсак, ҳар қандай марраларни эгаллашга, бошқача айтганда, тарихнинг янги саҳифасини яратишга қодирмиз. бу йўлда қандай қийинчилик ва машаққатлар бўлмасин, барчасини мардона енгиб ўтишга тайёрмиз. бундай эзгу ишларда бизга яратганнинг ўзи, буюк аждодларимизнинг пок руҳлари мададкор бўлади, деб ишонаман, деганлиги янада аҳамиятли бўлди. адабиётлар рўйхати 1. ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг олий мажлисга мурожаатномаси. т.. “халқ сўзи” газетаси. 2020 йил, 25 январ. 2. аждодлар жасорати ва хотирасига юксак эҳтиром // ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг буюк ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. // “янги ўзбекистон” газетаси. №80. т., 2020 йил. 10 май. 3. азамат зиё. ўзбек давлатчилиги тарихи. т.: «шарқ», 2000 . 4. асқаров а. ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи. т., 2015. 5. д. а. алимова, з. а. илҳомов. тарих фани методологияси. ўқув қўлланма / масъул муҳар. н. мустафоева. – тошкент., 2018. эътиборингиз учун рахмат !

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""ўзбекистоннинг энг янги тарихи" ўқув фани" haqida

слайд 1 1-мавзу. кириш.“ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари. мавзунинг режаси: авесто қадимги аждодларимиз маънавий ҳаётини ўрганишда муҳим манба. тарих фани инсониятнинг ўтмиши, аҳолининг турмуш тарзи, жамият ижтимоий тараққиётига оид содир бўлган воқеа ва ҳодисаларни, инсоният жамиятининг барча тадрижий (эволюцион) ривожланиш жараёнларини ўрганади. ватанимиз тарихи жаҳон тарихининг ажралмас қисми бўлиб, у аждодларимизнинг босиб ўтган тарихий йўли, турмуш тарзига оид маълумотларни маълум изчилликда ва кетма-кетликда ўрганади. ўзбекистон тарихи фанини ўрганиш орқали биз аждодларимизнинг ҳаёти, турмуш тарзи хусусида тушунчаларга эга бўлиш баробарида, уларнинг жаҳон халқлари тарихий тараққиётига қўшган ҳиссалари ҳақид...

Bu fayl PPT formatida 16 sahifadan iborat (589,0 KB). ""ўзбекистоннинг энг янги тарихи" ўқув фани"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "ўзбекистоннинг энг янги тарихи… PPT 16 sahifa Bepul yuklash Telegram