ўзбекистоннинг энг янги тарихи

PPTX 20 sahifa 1,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
презентация powerpoint ўзбекистон республикасида ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар mavzu 08 «ўзбeкистоннинг энг янги тарихи» фан: 1 турдиев жамшид рашидович “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси тошкент менежмент ва иқтисодиёт институти 1 режа: 1.мустақиллик арафасида ижтимоий-иқтисодий ва демографик вазият 2.бозор муносабатларига ўтиш даврида ижтимоий ҳимоя 3.ҳозирги босқичда олиб борилаётган ижтимоий сиёсат ва унинг ўзига хослиги 2 1.мустақиллик арафасида ижтимоий-иқтисодий ва демографик вазият 3 хх асрда 70 йилдан кўпроқ вақт ҳукмрон бўлган, дунё харитасида “совет социалистик республикалар иттифоқи” деган ном билан катта ҳудудни эгаллаган сохта коммунистик мафкурага, маъмурий-буйруқбозлик тизимига асосланган йирик мамлакатдаги тўғри бўлмаган, самарасиз ижтимоий-иқтисодий сиёсат 1980-йилларнинг охирига келиб барча иттифоқдош республикалар қаторида ўзбекистон аҳолисининг ҳам яшаш шароитларини оғирлаштириб, уни кўплаб муаммолар исканжасига солиб қўйди 1980-йилларнинг охири, 1990-йилларнинг бошларида ўзбекистонда ижтимоий кескинликнинг кучайди 4 статистик маълумотлар таҳлили аҳоли рўйхатга олинган давр оралиғида, яъни 1979-1989 йиллар давомида республикада жами аҳоли сони 15379,4 минг кишидан 19810,0 минг кишига ёки 28,8 фоизга кўпайганини кўрсатади. бу даврда …
2 / 20
ни – 12,2 мингта ташқи миграция ⬇️ 🛩кўчиб келган – 0,4 минг киши ✈️кўчиб кетган – 1,2 минг киши бу даврда республика барча асосий иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича иттифоқдаги ўртача даражадан ҳам анча орқада бўлиб, мамлакатда охирги ўринлардан бирига тушиб қолди. жумладан, аҳоли жон бошига ялпи ижтимоий маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича иттифоқдош республикалар орасида 12-ўринни, даромад даражаси, асосий турдаги маҳсулотларни истеъмол қилиш жиҳатидан энг охирги ўринлардан бирини эгаллаб келди. аҳоли жон бошига миллий даромад ишлаб чиқариш бўйича иттифоқдаги ўртача даражадан 2 баробар, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш бўйича 2,5 баробар, саноатдаги меҳнат унумдорлиги жиҳатидан 2,5 баробар, қишлоқ хўжалигидаги меҳнат унумдорлиги жиҳатидан эса 2 баробар, аҳолининг ўрта ҳисобда гўшт маҳсулотлари, тухум, сут ва сут маҳсулотлари истеъмоли бўйича 2 баробар орқада қолган. ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайиши, ўз навбатида, аҳолининг турмуш даражасига ҳам таъсир кўрсатиб, яшаш шароитларининг оғирлашувига сабаб бўлди. ўша даврда кун кечириш учун ойига ўрта ҳисобда камида 85 сўм зарур бўлгани …
3 / 20
эътиборга олинмай, республикамизга хос де­мог­рафик жа­ра­ён­лар чуқурроқ таҳлил қилинмади. натижада 80-йил­лар­нинг иккинчи яр­ми­дан бошлаб мазкур муаммо кўзга ташлана бошлади. бир томондан меҳнат ре­сурслари сонининг ўсиши тезлашди, иккинчи то­мондан, янги иш жой­лари ташкил қилиш деярли тўхтаб қолди. би­но­ба­рин, республикада меҳнатга лаёқатли бўлган 1.680 минг ки­ши халқ хў­жалигига жалб қилинмади. улардан 780 минг меҳнатга лаёқатли бўл­ган аҳоли ортиқча ишчи кучи сифатида ишлаб чиқаришдан четда қол­ди. айниқса аҳоли ўта зич жойлашган фарғона водийсида ишсизлик ма­сала­си янада ўткир муаммога айланди. 2. бозор муносабатларига ўтиш даврида ижтимоий ҳимоя 5 1 2 3 ўзбекистонинг ўз янгиланиш ва таракқиёт йўлига асос қилиб олинган етакчи тамойилларидан бири кучли ижтимоий сиёсат қуйидаги босқичларда амалга оширилди биринчи босқич - 1991-1994 йилларни ўз ичига олган бўлиб, унда со­биқ тузумдан мерос бўлган ижтимоий тизим бозор иқтисодиёти ша­ро­и­ти­­га мослаштирилиб, дастлабки йиллардаги ижтимоий соҳадаги муаммо ва қи­йинчиликларни юмшатишга, уларни ҳал этишга қодир бўлган мутлақо ян­ги ижтимоий тизимга асос солинди. иккинчи босқич - 1995 йилдан …
4 / 20
ғ­­рисида»ги қарорининг жо­рий этилиши ҳамда давлат томонидан белгиланган иш ҳақи ва пен­сия­лар­нинг энг кам миқдоридан солиқ олинмаслигининг жорий қилиниши аҳо­ли­ни ижтимоий ҳимоялашда муҳим аҳа­мият касб этди. умуман, қабул қи­линган бу қонуний ҳуж­жатлар ўтиш даврининг энг оғир саналган даст­лаб­ки йилларида республика пре­зиденти ва ҳукумати кучли ижтимоий сиёсат юргизганлигидан дало­лат беради. 1991 йил 16 ноябрда «республиканинг давлат таъминотидаги аҳолини турмуш да­­ражасига мадад бериш чора-тадбирлари тўғрисида» президент фар­мо­ни, шунингдек, 1993 йил 12 ноябрда «ўзбекистон республикаси ҳудудида ба­­равар тўлов воситаси сифатида «сўм-купонлар»ни муомалага киритиш тўғ­рисида», 1993 йил 22 ноябрда «республика истеъмол бозорини ҳимоя қи­лиш ва пул муомаласини мустаҳкамлаш борасидаги қўшимча чоралар тўғ­рисида» ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаснинг қарорлари қабул қилинди. бун­дан ташқари, истеъмол моларини сотиб олиш учун мўлжалланган «бир мар­талик ва кўп марталик» купонларнинг муомалага киритилиши ички бо­зо­рни ҳимоя қилиб, барча зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва кундалик ха­рид молларини савдо тармоғига чиқариб туришни таъминлади ва улар­ни ис­теъмол қилиш ҳажмларини камайтирмаслик имконини берди. ўзр президентининг 1995 йил …
5 / 20
и давлат томонидан белгиланган моддий ёрдам ту­ри­дан фойдаланди. президентнинг ушбу фармони юртимизда болалар ке­­ла­жаги, ёш оилалар баркамоллиги ҳақида кўрсатилаётган изчил иж­ти­мо­ий сиёсатнинг узвий давоми бўлди. 13 хулоса қилиб айтганда, кучли ижтимоий сиёсатнинг қўлланилиши қуйидаги натижаларни берди: аҳолининг ҳаёт даражаси кескин пасайиши, ўзбекистонда фав­қулотда тенгсизликнинг юзага келишининг олди олинди; мақсадли ва адресли характерга эга бўлган ижтимоий ҳимоялаш тизими вужудга келтирилди; аҳоли аста-секин бозор иқтисодиёти шароитларига мослашиб бормоқда; ҳар бир кишининг манфаатлари ва интилишларининг рўёбга чиқиши учун шарт-шароитларнинг яратилиши натижасида аҳолининг иқтисодий фаоллиги ошиб бормоқда, тадбиркорлик ва ишбилармонлик ривожланмоқда. энг муҳими, «олдиндан кўрилган ижтимоий чора-тадбирлар ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш имконини берди, аҳолида амалга оширилаётган ислоҳотлар йўлига ишонч пайдо бўлди» ҳозирги босқичда олиб борилаётган ижтимоий сиёсат ва унинг ўзига хослиги 6 15 1 3 буни адолатли амалга оширишда қишлоқ, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг масъулияти оширилди. 4 2017 йилнинг айнан “халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши амалда давлат сиёсатининг изчиллигидан далолат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистоннинг энг янги тарихи" haqida

презентация powerpoint ўзбекистон республикасида ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар mavzu 08 «ўзбeкистоннинг энг янги тарихи» фан: 1 турдиев жамшид рашидович “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси тошкент менежмент ва иқтисодиёт институти 1 режа: 1.мустақиллик арафасида ижтимоий-иқтисодий ва демографик вазият 2.бозор муносабатларига ўтиш даврида ижтимоий ҳимоя 3.ҳозирги босқичда олиб борилаётган ижтимоий сиёсат ва унинг ўзига хослиги 2 1.мустақиллик арафасида ижтимоий-иқтисодий ва демографик вазият 3 хх асрда 70 йилдан кўпроқ вақт ҳукмрон бўлган, дунё харитасида “совет социалистик республикалар иттифоқи” деган ном билан катта ҳудудни эгаллаган сохта коммунистик мафкурага, маъмурий-буйруқбозлик тизимига асосланган йирик мамлакатдаги тўғри бўлмаган, самарасиз ижтимоий-иқтисодий сиё...

Bu fayl PPTX formatida 20 sahifadan iborat (1,2 MB). "ўзбекистоннинг энг янги тарихи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ўзбекистоннинг энг янги тарихи PPTX 20 sahifa Bepul yuklash Telegram