“ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани бўйича маъруза машғулотлари

DOCX 20 pages 59.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 20
“ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани бўйича маъруза машғулотлари 1-мавзу. кириш.“ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари. режа: 1. ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи. 2. “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. фанни ўрганишнинг назарий-услубий асослари. 3. интеллектуал салоҳиятли, маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, комил инсонни вояга етказишда мамлакат энг янги тарихининг тутган ўрни. 4. ўзбекистон республикаси президенти ш.м.мирзиёевнинг маънавий етук шахсни тарбиялашда тарихий хотиранинг ўрни ва сабоқлари тўғрисидаги фикрлари. 5. xxi глобаллашув асрида таълим соҳасида мазкур фанни ўқитишдаги назарий-концептуал ёндашув ва илғор инновациялар. 1.ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи. ўзбекистон тарихи кўҳна бўлиб, оламшумул воқеликларга жуда бой. мамлакатимиз жаҳон цивилизациясининг бешикларидан бири ҳисобланиб, ўзбекистон тарихи қадим ва яқин аждодларимизнинг ҳаётий кечмишлари қандай бўлганлиги, жаҳон тарихи тараққиётига қўшган ҳиссаларини ҳолисона ва ҳаққоний ўрганади. умуман, ўзбекистон тарихи фани аждоларимиз ҳаётида содир бўлган тарихий воқеаларни таҳлил қилишни, уларнинг сабаблари ва моҳиятини, ички ва ташқи омилларини, умумий ва ўзига хос …
2 / 20
ва ўқув қўлланмалари совет тузуми даврининг сохта, тўқима материалларидан бутунлай ҳоли қилинди. уларда ўзбекистон тарихи шартли равишда энг муҳим даврларга, ўзбек давлатчилиги тарихий даврларига, хусусан, дастлабки давлатлар (қадимги даврлардан ix асргача), ix-xii асрларда ўзбек давлатчилиги, амир темур ва темурийлар даврида ўзбек давлатчилиги. амир темур ва темурийлар даврида ўзбек давлатчилиги, ўрта осиё ҳудудларининг хонликларга бўлиниб кетиши, унинг сабаблари ва оқибатлари, россия империясининг туркистонда юритган мустамлакачилик сиёсати, советлар даври сиёсати ва мустақил ўзбекистон давлати тарихий даврларига бўлинди. ўзбекистон тарихи фани учун тарихий манбаларнинг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда катта. зотан, манбалар тарихни тилга киритади. манбалар ўз ҳолатига кўра, ёзма ва моддий кўринишларга эга бўлади, тарихимизнинг энг қадимги, яъни ёзувсиз замонларга оид даврини ўрганишда археологик, антропологик ва этногафик манбалар ёрдамга келади. моддий ашёвий манбаларга қадимда инсон қўли билан яратилган ҳамма нарсалар кирали. ёзма манбаларга эса қоятошларга, сопол, ёғоч, терига ва хоказоларга битилан қадимги ёзувлар ва китоблар киради ўзбекистон тарихи бўйича энг қадимги ёзма манба …
3 / 20
ашёлар киради. ўзбекистон тарихи фани бошқа ижтимоий фанларга нисбатан аниқ фан. шунинг учун ҳам у математика усулидан кенг фойдаланилади. тарихий воқеа ва ҳодисалар қатъий аниқликда, даврий кетма-кетлик-хронологик асосда ўрганилади. шу билан бирга тарихий воқеликнинг сабаб ва оқибатлари аниқланиб, шакл-шамойиллари ва ҳолати белгиланади. ўзбекистон тарихи ўтмишда ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг ривожланиши ва таназзулнинг сабаб ва оқибатларини ўрганиб, улардан келажак учун зарур сабоқ ва хулосалар чиқаради. ўзбекистон тарихи инсоният жамиятининг фақат бир қиррасини эмас, балки ҳамма томонларини узвий боғлиқликда, бир бутунликда ўрганади. мустақиллик йилларида ўзбекистон республикасида давлат бошқарув тизими, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳаларда катта ўзгаришлар амалга оширилди. шунингдек, таълим соҳасида ҳам бир қатор ислоҳотлар ўтказилиб, баркамол авлодни шакллантиришга йўналтирилган ислоҳотлар ривожлантирилиб борилмоқда. бугун жаҳонда юз бераётган воқеа ва ҳодисалар, мафкуравий қарама-қаршиликларнинг мазмун-моҳиятини таҳлил этиш, турли хил ёт ғоялардан ёшларни ҳимоя қилиш учун тарихий тафаккурни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. шу ўринда таъкидлаш керакки, олий ўқув юртларида ўзбекистоннинг энг янги даври тарихини чуқур ўрганиш …
4 / 20
атган маданий, маънавий-мафкуравий қадриятларни ўрганади. ўзбекистон тарихи фанининг ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради.ўзбекистон тарихини ўрганиш предметига ватанимиз ҳудудидаги жамики хилма-хил воқеа ва ҳодисалар, улардаги умумий алоқадорлик ва яхлит бирлик ҳамда қонуниятлар ва жараёнлар, умуман, халқ ва инсоннинг яратувчанлик фаолиятига киради. аниқ тарихий давр, макон, замон ва географик минтақавий чегаралар, маълум бир халқ, мамлакат тарихи билан боғлиқ бўлиб, шулар доирасидаги воқеа ва ҳодисаларни яхлитликда ўз ичига олади. предмет эса мана шу бир бутун замон ва макон ичидаги аниқ тарихий-маданий жараёндир. тарих билан бошқа ижтимоий гуманитар фанларнинг ўрганиш объекти битта, яъни жамият. шунинг учун ҳам бошқа фанлар тарих фани тараққиётига, тарихий ҳақиқатнинг рўёбга чиқишига бевосита ёрдам беради. шу билан бирга тарих бошқа фанларнинг ҳам тарихидир, чунки уларнинг ҳаммаси тарихий онг, тафаккур, умуман тарихнинг маҳсулидир. бошқа фанларнинг ҳаммаси ҳам, табиат ва жамият ҳам аввало тарихда акс этади. улар ҳам тарих фанини ўрганиш объекти ва предмети ҳисобланади. хулоса шуки, ватан тарихи миллатни мураббийси …
5 / 20
ира ва қадрият сифатида ҳурмат ва эҳтиром билан эътиборли бўлиш; · халқ, буюк давлат арбоблари ва раҳбарлари, истеъдодли ва қобилиятли, фидокор ва қаҳрамон кишиларнинг тарихда тутган ўрнига алоҳида эътибор бериш; · тарихий воқеа ва ҳодиса, ҳужжат ва фактларнинг тўғри ва нотўғрилигини аниқлашда тарихий-танқидийлик усулига амал қилиш; · тарихни ўрганишда тарихий изчилликка амал қилиш; · тарихни илмий-ижодий қиёслаш ва танқидий асосда ўрганиш; · этнография, археология, антропология, генеология ва бошқа фанларнинг ютуқлари ҳамда усулларидан фойдаланиш; · тарихни ўрганишга ворисийлик ва узвийликка, энг муҳими мантиқийликка амал қилиш. ўзбекистон тарихи жаҳон тарихи билан ҳамда динлар билан боғлиқ. ижтимоий ҳаётни диндан ажратиб бўлмаганидек, тарихни диндан ажратиб бўлмайди. тарихни сохталаштирмасдан, қандай бўлса, шундайлигича ўрганиш керак, деган тушунча ҳамиша устувор бўлиши керак. ўзбекистон тарихи фанининг узвий ва мантиқий давоми сифатида “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанини ўқитиш хақида сўз кетганда, аввало мустақиллик қўлга киритилганидан кейинги, яъни 1991 йилдан бери мамлакатимиз босиб ўтган тарихий йўлнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушуниш …

Want to read more?

Download all 20 pages for free via Telegram.

Download full file

About "“ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани бўйича маъруза машғулотлари"

“ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани бўйича маъруза машғулотлари 1-мавзу. кириш.“ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари. режа: 1. ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи. 2. “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. фанни ўрганишнинг назарий-услубий асослари. 3. интеллектуал салоҳиятли, маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, комил инсонни вояга етказишда мамлакат энг янги тарихининг тутган ўрни. 4. ўзбекистон республикаси президенти ш.м.мирзиёевнинг маънавий етук шахсни тарбиялашда тарихий хотиранинг ўрни ва сабоқлари тўғрисидаги фикрлари. 5. xxi глобаллашув асрида таълим соҳасида мазкур фанни ўқитишдаги назарий-концептуал ёндашув ва илғор инновациялар. 1.ўзбекистон тарихини даврла...

This file contains 20 pages in DOCX format (59.1 KB). To download "“ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани бўйича маъруза машғулотлари", click the Telegram button on the left.