ижтимоий ҳаёт ва ижтимоий онгнинг феноментларининг фалсафий асослари

DOC 170.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1443688545_61358.doc ижтимоий ҳаёт ва ижтимоий онгнинг феноментларининг фалсафий асослари режа: 1-§. маданият фалсафаси 2-§. сиёсат фалсафаси 3-§. ҳуқуқ фалсафаси 4-§. ахлоқ фалсафаси 5-§. санъат фалсафаси 1-§. маданият фалсафаси янги даврнинг уч минг йиллигига қадам қўйган ҳозирги замон маданиятнинг моҳияти ва тушунчаси ҳақида бош қотиришда давом этмоқда. маданият атамаси кўп маъноларга эга – экин экиш, қайта ишлов бериш, асраш, авайлаш, маълумот, таълим-тарбия, тараққиёт. ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу ердаги бош масала шундаки, маданият ўта даражада ижтимоий кўринишга эга бўлиб, инсонни бошқа барча табиий-биологик дунёдан ажратиб туради. маданият тарихи давомида унинг барча ҳодисалари ва жараёнлари ижтимоий фанларнинг барча мажмуаси – фалсафа, тарих, қадимшунослик, жамиятшунослик, руҳшунослик ва бошқалар томонидан ўрганилган. охир оқибатда, бу шунга олиб келдики, маданиятшунослик деб аталган мустақил интеграл илмий фан шаклланди. ҳозирги замон фанида маданиятнинг 600 дан кўпроқ таърифи мавжуд бўлиб уни қуйидаги гуруҳларга тасниф қилиш мумкин: - маданиятни инсон фаолияти натижасининг мажмуаси сифатида ўрганувчи баёний таъриф; - маданиятни анъаналар …
2
фодасини топган жамият ва инсон тараққиётининг муайян тарихий савияси тушунилади . маданият – мураккаб ва кўп вазифаларга эга тизимдир. унинг бош вазифалари орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: адаптацион (мослашувчанлик) вазифа. унинг туфайли инсон муайян табиий ва ижтимоий муҳитга мослашишга имкон топади. агар маданият қанча юқори бўлса, одатда, унинг адаптацион имконияти шунча кўп бўлади. маърифаий (эвристик) вазифа. унинг моҳияти шундан иборатки, маданий ютуқлар дунёни билиш воситаси сифатида хизмат қилади. маданиятнинг шундай қисми бўлган фан, бутунлай ушбу вазифани бажаришга бағишланган. бу ерда билиш объекти сифатида табиат, жамият ва инсоннинг ўзи хизмат қилади. информацион (хабар етказувчи) вазифа. унинг вазифаси доирасига ижтимоий тажрибани тўплаш (жамғариш), уни бир авлоддан бошқасига етказиш, яъни тарихий ворисликни таъминлаш киради. хабар етказиш фақат вақтинчалик бўлмасдан, балки маконий хусусиятга (бир жамоа ёки гуруҳдан бошқасига хабар бериш ва ҳоказо) эга бўлиши мумкин. коммуникатив (муносабат ўрнатиш) вазифаси. у хабар етказувчанлик вазифаси билан яқиндан боғланган бўлиб нутқ (тил), рамзий қиёфа (санъат), белгилар (фан) …
3
а шаклланади. социализация (ижтимоийлашув) вазифаси. бу маданиятнинг бош, тизим ташкил қилувчилик вазифасидир. инсоний ҳаёт фаолиятининг шакли сифатидаги маданиятнинг ўзига хос хусусияти айнан шунда ўз ифодасини топадики, у инсонга максимал даражасидаги ижтимоийлик, жамоавийлик кўринишини ато этади. маданият вазифаларининг умумий шарҳи бир қатор қуйидаги маданиятга оид қонуниятларни ифодалашга имкон беради: - маданият жамият ҳаётининг табиий ва сунъийшароитларига (унинг тури, хусусияти, келиб чиқиши, вазифалари, субъектлари ва ҳоказо) боғлиқдир; - жамият ҳаёти барча томонларининг тараққиёти, ўзгаришлари, мавжудлигига маданиятнинг таъсири; -маданият тараққиётида ворислик. у фақат хронологик бўлмай, балки кўп кўламли бўлиши мумкин. - икки жиҳатдан келиб чиқадиган маданият тараққиётидаги нотекислик: ташқи томондан (маданиятнинг гуллаб яшнаган ва инқирозли даврлари жамиятнинг бошқа доираларидаги худди шундай даврларига мувофиқ келиши шарт эмаслиги) ва ички томондан (маданиятнинг турли кўринишлари бир-бирига нисбатан нотекис ривожланиши); -маданий қадриятларнинг шаклланиш жараёнида шахснинг ўзига хос ўрни, ижодий ягоналиги. маданиятнинг шаклланиши, амалий вазифаларни бажариши ва ривожланиши учун фан, техника ва технологиядаги сифатий ўзгаришлар муҳим аҳамиятга эгадир. …
4
тус олди. маданият доирасини илмий-техник жиҳатдан жиҳозланишининг миқдорий ва сифатий ўсиши шунга умидвор бўлишга имкон берадики, ундан ҳар бир киши баҳраманд бўлиши мумкин, ҳамда маданий ижтимоийлашиш жараёни борган сари тезлашиб, чуқурлашиб, унинг самараси ошиб боради. аммо, афсуски, илмий-техника тараққиёти имкониятига мос келадиган умумий маданий савиянинг кескин ўсиши ҳали юз бермади. бундан ташқари, маданий маконнинг ҳаддан ташқари «тўлиб кетиши», маълум маънода, шунга олиб келдики, инсоннинг маданий дунёни қабул қилиш бутунлиги йўқолди. у борган сари кўп даражада бир-бири билан кам боғланган турли маданий ахборот бўлаклари мозаикасидан иборат бўлиб қола бошлади. илмий-техника тараққиётининг гуркираб ўсиши илгари маълум бўлмаган оммавий маданият каби ўзига хос ҳодисанинг шаклланишига олиб келди. «оммавий маданият» деган тушунчанинг ўзи хх асрнинг 20-30-йилларида «оммавий жамият» ва «оммавий инсон» каби таълимотларнинг бир тушунчаси сифатида пайдо бўлди. бу таълимот шундай ақидага таянадики, хх аср – бу омма, оламон асридир. бунда «омма»: фақат миқдорий тушунча эмас, балки махсус сифатий кўрсаткичлар бўлган шундай хусусиятларга эгаки, …
5
ражада тўғридан тўғри ижтимоий буюртма асосида ўз вазифасини бажаради. ана шунинг учун ҳам унинг тараққиётининг ички манбалари қандайдир сезиларли ўрин касб этмайди. ҳозирги замон оммавий маданияти қуйидаги асосий белгиларга эга: а) оммавийлик истеъмолга ҳам, ишлаб чиқаришга ҳам тааллуқли; б) оммавий ахборот ва алоқа воситаларининг барча мажмуаси билан яқиндан боғланганлик; в) унча юқори бўлмаган маънавий- мазмуний ва эстетик савия; г) маконий ва замоний жиҳатдан ҳам доимий равишда ўз-ўзини янгитдан намоён қилиб туриш. оммавий маданият ўзининг вазифаларидан бири бўлган жалб қилишлик ва бўшлиқни ўрнини тўлдиришлик хусусиятини ошириб юбориб, уни маданий ижод жараёнининг асосига айлантиради. ҳозирги замон оммавий маданиятига хос бўлган мисоллар қуйидагилардир: оммавий мусиқавий жанрлар (эстрада, поп-музыка, рок ва ҳоказо), телесериаллар (айниқса, лотин америкаси мамлакатлариники), плакатлар ва бошқа бадиий савияси юқори бўлмаган ташқи тасвир шакллари ва ҳоказолар. бироқ оммавий маданият элементлари қаторига «тушиш»нинг бош мезони оммани жалб қилишликдир. масалан, дунё киноэкранлари ва телевизион тармоқларида кенг намойиш этилган «титаник» фильми, шак-шубҳасиз, бадиий жиҳатдан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ижтимоий ҳаёт ва ижтимоий онгнинг феноментларининг фалсафий асослари"

1443688545_61358.doc ижтимоий ҳаёт ва ижтимоий онгнинг феноментларининг фалсафий асослари режа: 1-§. маданият фалсафаси 2-§. сиёсат фалсафаси 3-§. ҳуқуқ фалсафаси 4-§. ахлоқ фалсафаси 5-§. санъат фалсафаси 1-§. маданият фалсафаси янги даврнинг уч минг йиллигига қадам қўйган ҳозирги замон маданиятнинг моҳияти ва тушунчаси ҳақида бош қотиришда давом этмоқда. маданият атамаси кўп маъноларга эга – экин экиш, қайта ишлов бериш, асраш, авайлаш, маълумот, таълим-тарбия, тараққиёт. ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу ердаги бош масала шундаки, маданият ўта даражада ижтимоий кўринишга эга бўлиб, инсонни бошқа барча табиий-биологик дунёдан ажратиб туради. маданият тарихи давомида унинг барча ҳодисалари ва жараёнлари ижтимоий фанларнинг барча мажмуаси – фалсафа, тарих, қадимшунослик, жамиятшунослик, руҳшуносл...

DOC format, 170.0 KB. To download "ижтимоий ҳаёт ва ижтимоий онгнинг феноментларининг фалсафий асослари", click the Telegram button on the left.