мантик илмининг предмети ва ахамияти

DOC 85.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1413384831_59534.doc мантиқ илмининг предмети ва аҳамияти режа: 1. тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. 2. тафаккур шакллари ва қонунлари ҳақида тушунча. 3. формал мантиқнинг предмети ва вазифалари. 4. мантиқни ўрганишнинг аҳамияти. 1 «мантиқ» арабча сўз бўлиб, маъноси бўйича «логика» сўзига мувофиқ келади. «логика» атамаси эса, грекча «logos» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «фикр», «сўз», «ақл», «қонуният» каби маъноларга эга. унинг кўпмаънолиги турли хил нарсаларни ифода қилишида ўз аксини топади. хусусан, мантиқ сўзи, биринчидан, объектив олам қонуниятларини (масалан, «объектив мантиқ», «нарсалар мантиғи» каби ибораларда), иккинчидан, тафаккурнинг мавжуд бўлиш шакллари ва тараққиётини, шу жумладан, фикрлар ўртасидаги алоқадорликни характерлайдиган қонун-қоидалар йиғиндисини (масалан «субъектив мантиқ» иборасида), ва ниҳоят, учинчидан, тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганувчи фанни ифода этишда ишлатилади. мантиқ илмининг ўрганиш объектини тафаккур ташкил этади. «тафаккур» арабча сўз бўлиб, ўзбек тилидаги «фикрлаш», «ақлий билиш» сўзларининг синоними сифатида қўлланилади. тафаккур билишнинг юқори босқичидир. унинг моҳиятини яхшироқ тушуниш учун билиш жараёнида тутган ўрни, билишнинг бошқа шакллари билан …
2
анлари ёрдамида билиш ташкил этади. бу босқичда предмет ва ҳодисаларнинг ташқи хусусиятлари ва муносабатлари, яъни уларнинг ташқи томонида бевосита намоён бўладиган ва шунинг учун ҳам инсон бевосита сеза оладиган белгилари ҳақида маълумотлар олинади. ҳиссий билиш 3 та шаклда: сезги, идрок ва тасаввур шаклида амалга ошади. сезги предметнинг бирорта ташқи хусусиятини (масалан, рангини, шаклини, таъмини) акс эттирувчи яққол образдир. идрок предметнинг яхлит яққол образи бўлиб, у мазкур предмет ҳақидаги турли хил сезгиларни синтез қилиш натижасида ҳосил бўлади. алоҳида олинган сезгилардан фарқли ўлароқ, идрок берилган предметни бошқа предметлардан (масалан олмани беҳидан, нокдан ва шу кабилардан) фарқ қилиш имконини беради. тасаввур эса аввал идрок этилган предметнинг образини маълум бир сигналлар (берилган предмет билан маълум бир умумийликка эга бўлган) таъсирида мияда қайта ҳосил қилишдан, ёки шу ва бошқа образлар негизида янги образ яратишдан иборат ҳиссий билиш шаклидир. масалан, танишингизга ўхшаган кишини учратганда танишингизни эслайсиз, ёки қурмоқчи бўлган иморатингизни мавжуд иморатлар образлари ёрдамида яққол ҳис …
3
и. усиз билиш мавжуд бўла олмайди. чунки инсон ташқи олам билан ўзининг сезги органлари орқали боғланган. билишнинг кейинги босқичи, бошқа барча шакллари сезгиларимиз берган маълумотларга таянади. бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, ҳиссий билиш тафаккур билан узвий боғлиқ. хусусан, назарий билимларнинг чинлиги охир-оқибатда эмпирик талқин қилиш йўли билан, яъни тажрибада бундай билимларнинг объектини қайд этиш орқали асосланади. ўз навбатида, ҳиссий билиш, умуман олганда, ақл томонидан бошқарилиб туради, билиш олдида турган вазифаларни бажаришга йўналтирилади, ижодий фантазия элементлари билан бойитилади. масалан, гувоҳларнинг берган кўрсатмалари асосида жиноятчининг портрети яратилади, яққол ҳис қилинади ва қидирилади. лекин, шунга қарамасдан ҳиссий билиш ўз имкониятлари, чегарасига эга. у бизга алоҳида олинган предметлар (ёки предметлар тўплами), уларнинг ташқи белгилари ҳақида маълумот беради. унда мавжуд предметлар ўртасидаги алоқадорлик (масалан муз билан ҳавонинг ҳарорати ўртасидаги боғланиш) ўрганилмайди, предметларнинг умумий ва индивидуал, муҳим ва номуҳим, зарурий ва тасодифий хусусиятлари фарқ қилинмайди. бундан ташқари, баъзи ҳолларда ҳиссиётимиз бизни алдаб қўяди. масалан, узоқдан сизга …
4
ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим хусусиятлари аниқланади, улар ўртасидаги ички, зарурий алоқалар, яъни қонуний боғланишлар акс эттирилади. тафаккур қуйидаги асосий хусусиятларга эга: 1) унда воқелик абстрактлашган ва умумлашган ҳолда инъикос қилинади. ҳиссий билишдан фарқли ўлароқ, тафаккур бизга предметнинг номуҳим, иккинчи даражали (бу одатда билиш олдида турган вазифа билан белгиланади) белгиларидан абстраклашган (фикран четлашган, мавҳумлашган) ҳолда, эътиборимизни унинг умумий, муҳим, такрорланиб турувчи хусусиятларига ва муносабатларига қаратишимизга имкон беради. хусусан, турли кишиларга хос индивидуал белгиларни (хулқ-атвор, темперамент, қизиқиш ва шу кабилардаги) эътибордан четда қолдирган ҳолда, улар учун умумий, муҳим белгиларни, масалан, мақсадга мувофиқ ҳолда меҳнат қилиш, онгга эга бўлиш, ижтимоий муносабатларга киришиш каби хислатларни ажратиб олиб, «инсон»тушунчасини ҳосил қилиш мумкин. умумий белгиларни аниқлаш предметлар ўртасидаги муносабатларни, боғланиш усулларини ўрнатишни тақоза этади. турли хил предметлар фикрлаш жараёнида ўхшаш ва муҳим белгиларига кўра синфларга бирлаштирилади ва шу тариқа уларнинг моҳиятини тушуниш, уларни характерлайдиган қонуниятларни билиш имконияти туғилади. масалан, юқорида келтирилган «инсон» тушунчасида барча кишилар битта …
5
қаттиқ жисм, идеал газ каби тушунчалар) ни яратиш, турли хил формал системаларни қуриш билан кечади. улар ёрдамида предмет ва ҳодисаларнинг энг мураккаб хусусиятларини ўрганиш, ҳодисаларни олдиндан кўриш, башоратлар қилиш имконияти вужудга келади. 4) тафаккур тил билан узвий алоқада мавжуд. фикр идеал ҳодисадир. у фақат тилда-моддий ҳодисада (товуш тўлқинларида, график чизиқларда) реаллашади, бошқа кишилар бевосита қабул қила оладиган, ҳис этадиган шаклга киради ва одамларнинг ўзаро фикр алмашиш воситасига айланади. бошқача айтганда, тил фикрнинг бевосита воқе бўлиш шаклидир. 2. тафаккур уч хил шаклда: тушунча, ҳукм (мулоҳаза) ва хулоса чиқариш шаклида мавжуд. тафаккур шакли фикрнинг мазмунини ташкил этувчи элементларнинг боғланиш усули, унинг структураси (тузилиши) дир. фикрлаш элементлари деганда, предметнинг фикрда ифода қилинган белгилари ҳақидаги ахборотлар тушунилади. тафаккур шаклининг табиатини конкрет мисоллар ёрдамида кўриб чиқамиз. маълумки, айрим предметлар, уларнинг синфи (тўплами) кишилар тафаккурида турли хил мазмунга эга бўлган тушунчаларда акс эттирилади. масалан, «давлат» тушунчасида ўзининг майдонига, аҳолисига, бошқарув воситаларига эга бўлган сиёсий ташкилот акс …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мантик илмининг предмети ва ахамияти"

1413384831_59534.doc мантиқ илмининг предмети ва аҳамияти режа: 1. тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. 2. тафаккур шакллари ва қонунлари ҳақида тушунча. 3. формал мантиқнинг предмети ва вазифалари. 4. мантиқни ўрганишнинг аҳамияти. 1 «мантиқ» арабча сўз бўлиб, маъноси бўйича «логика» сўзига мувофиқ келади. «логика» атамаси эса, грекча «logos» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «фикр», «сўз», «ақл», «қонуният» каби маъноларга эга. унинг кўпмаънолиги турли хил нарсаларни ифода қилишида ўз аксини топади. хусусан, мантиқ сўзи, биринчидан, объектив олам қонуниятларини (масалан, «объектив мантиқ», «нарсалар мантиғи» каби ибораларда), иккинчидан, тафаккурнинг мавжуд бўлиш шакллари ва тараққиётини, шу жумладан, фикрлар ўртасидаги алоқадорликни характерлайдиган қонун-қоидалар йиғиндисини (м...

DOC format, 85.5 KB. To download "мантик илмининг предмети ва ахамияти", click the Telegram button on the left.