mantiq

PDF 21 pages 2.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 21
19 – мавзу жамиятнинг фалсафий таҳлили 5-mavzu. mantiq. tafakkur shakllari: tushuncha, hukm va xulosa reja 1. mantiq tushunchasi va unga xilma-xil yondashuvlar: ob’ektiv mantiq, sub’ektiv mantiq. 2. tafakkur qonunlari, ularning mazmuni va to‘g‘ri fikr yuritishdagi ahamiyati. 3. tafakkur shakllari: tushuncha, hukm va xulosa va ularning mazmun- mohiyati. келиб чиқишига кўра, арабча бўлган “мантиқ” (грекча–logos) атамаси «фикр», «сўз», «ақл», «қонуният» каби маъноларга эга. унинг кўпмаънолиги турли хил нарсаларни ифода қилишда ўз аксини топади. хусусан, мантиқ сўзи, биринчидан, объектив олам қонуниятларини (масалан, «объектив мантиқ», «нарсалар мантиғи» каби ибораларда), иккинчидан, тафаккурнинг мавжуд бўлиш шакллари ва тараққиётини, шу жумладан, фикрлар ўртасидаги алоқадорликни характерлайдиган қонун-қоидалар йиғиндисини (масалан, «субъектив мантиқ» иборасида) ва учинчидан, тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганувчи фанни ифода этишда ишлaтилади. мантиқ фани инсон тафаккурининг энг умумий шакллари, қонунлари ва фикрлаш усулларини ўрганади. мантиқ фани тафаккурни ривожлантиради, инсонда умумий тушунчалар, категориялар билан иш кўриш кўникмаларини ҳосил қилади. бу эса, бугунги фан техника ривожи жадаллашган шароитда …
2 / 21
айди. билишнинг мақсади илмий асосга эга бўлган эътиқодни яратишдан иборат. ана шунинг учун ҳам ёшларда илмий асосга эга ишонч-эътиқодни яратиш муҳим аҳамият касб этади. аргументлаш ишонч- эътиқодни шакллантириш воситасидир. ишонч- эътиқод эса, инсоннинг комиллик мезонларидан бири бўлиб ҳисобланади. -диалектик мантиқ -математик мантиқ -формал мантиқ фалсафий адабиётларда диалектик мантиқ билан формал мантиқ мавжудлиги таъкидланади. буларнинг биринчиси тафаккур шаклларини уларнинг ривожланишида олиб қараса, иккинчиси уларни шаклланган фикрлар сифатида ўрганади. шунингдек, диалектик мантиқ тафаккурни унинг мазмуни ва шакли бирлигида олиб ўрганса, формал мантиқ фикрнинг шаклини унинг конкрет мазмунидан четлашган ҳамда нисбатан мустақил ҳолда олиб тадқиқ этади. шунинг учун диалектик мантиқ фикрларимизнинг тараққиёти, ривожланишини, формал мантиқ эса нисбий турғунлигини акс эттиради. диалектика фикрлашнинг формал мантиқ қонун – қоидаларига амал қилишни тақазо этади. диалектика ҳам, формал мантиқ ҳам ҳамма вақт фалсафа таркибида ривожланиб келган. диалектика ривожланиш жараёнида айнанлик, тафовутлар ва қарама – қаршиликлар даражасига кўтарилади, нозидлик тараққиёт манбаи бўлмай, балки улар ўртасидаги қарама – қаршилик …
3 / 21
рамасдан математик усул мантиқ фанига сингиб бормоқда, унинг ажралмас қисми бўлиб такомиллашмоқда. формал мантиқ - фикрлашнинг тузилиши ва унинг қонунлари ҳақидаги фандир. формал мантиқ фикрлашнинг ривожланишини, унинг такомиллашиш жараёнини ўрганишни ўзидан соқит қилади. у фикрлашнинг мантиқий тузилишини, шаклини ўрганади. инсоннинг фикрлаш шакли, тузилиши турли қонунларга асосланади ва уларни келтириб ҳам чиқаради. мантиқий шаклларни символлар ёрдамида ифода этиш мумкин. масалан, «ҳамма зиёлилар ақлий меҳнат билан шуғулланадилар», «ҳамма капалаклар ҳашаротдир» деган фикрларнинг мазмуни турлича бўлсада, уларнинг тузилиши, шакли бир хилдир. кўп маъноли мантиқ ҳозирги замон ноклассик мантиғининг бир тармоғи бўлиб, фикрлашни «чин», «хато», «қисман чин», «қисман хато», каби тушунчалар орқали ифодалайди. агар умумий формал мантиқда мулоҳазалар икки қийматли (чин ёки хато) бўлса, кўп маъноли мантиқда мулоҳазалар уч ва ундан ортиқ қийматлидир. шунинг учун бу мантиқ «кўп маъноли мантиқ» деб юритилади. бу мантиқда энг оддий система уч маънолидир. масалан, сиз “инсон ҳуқуқлари декларацияси”ни биласизми? - деган саволга “ҳа”, “йўқ”, “озгина биламан ” каби …
4 / 21
парадоксни ҳал қилишга уриниш асосида пайдо бўлди. конструктив мантиқ реал воқеликда мавжуд бўлмаган ҳам, лекин фикрда қуриш мумкин бўлган объектларни мантиқий тахлил қилади. логицизм – бу оқим ҳам кантор тўплам назариясидаги парадоксларни ҳал қилишга интилиш асосида вужудга келган. логицизм ҳам ноклассик мантиқнинг тармоғи бўлиб, мантиқ илмини математикадан устун қўйишга интилган оқимдир. бу тармоқ вакиллари математика ва мантиқ икки хил фан эмас, балки битта ягона фандир, деб таъкидлайдилар. математикани мантиқ доирасига тўлалигича киритиш мумкин, бунинг учун ҳеч қандай қўшимча тушунчалар талаб қилинмайди, деб кўрсатадилар. ҳиссий билиш – сезги, идрок, тасаввур ақлий билиш - тушунча, ҳукм, хулоса. сезги - предметнинг бирорта ташқи хусусиятини (ҳиди, таъми, шаклини ва ҳ.к.з.) акс эттирувчи яққол образдир. идрок - предметнинг яхлит ва яққол образи бўлиб, у мазкур предмет тўғрисидаги турли хил сезгиларни синтез қилиш натижасида ҳосил бўлади. тасаввур – аввал идрок этилган предметнинг образини маълум бир сигналлар таъсирида мияда қайта ҳосил қилишдан иборат жараён. тушунча - предмет …
5 / 21
нчидан, ҳиссий билиш шакли предметниг яққол образидан иборат. тўртинчидан, ҳиссий билиш конкрет индивидлар томонидан амалга оширилганлиги учун ҳам ҳар бир алоҳида ҳолда конкрет инсоннинг сезиш қобилияти билан боғлиқ тарзда ўзига хос хусусиятга эга бўлади. бешинчидан, ҳиссий билиш билишнинг дастлабки ва зарурий босқичи ҳисобланади. усиз билиш мавжуд бўла олмайди. чунки инсон ташқи олам билан ўзининг сезги органлари орқали боғланган. билишнинг кейинги босқичи, бошқа барча шакллари сезгиларимиз берган маълумотларга таянади. эътиборингиз учун рахмат!

Want to read more?

Download all 21 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mantiq"

19 – мавзу жамиятнинг фалсафий таҳлили 5-mavzu. mantiq. tafakkur shakllari: tushuncha, hukm va xulosa reja 1. mantiq tushunchasi va unga xilma-xil yondashuvlar: ob’ektiv mantiq, sub’ektiv mantiq. 2. tafakkur qonunlari, ularning mazmuni va to‘g‘ri fikr yuritishdagi ahamiyati. 3. tafakkur shakllari: tushuncha, hukm va xulosa va ularning mazmun- mohiyati. келиб чиқишига кўра, арабча бўлган “мантиқ” (грекча–logos) атамаси «фикр», «сўз», «ақл», «қонуният» каби маъноларга эга. унинг кўпмаънолиги турли хил нарсаларни ифода қилишда ўз аксини топади. хусусан, мантиқ сўзи, биринчидан, объектив олам қонуниятларини (масалан, «объектив мантиқ», «нарсалар мантиғи» каби ибораларда), иккинчидан, тафаккурнинг мавжуд бўлиш шакллари ва тараққиётини, шу жумладан, фикрлар ўртасидаги алоқадорликни характерлайди...

This file contains 21 pages in PDF format (2.4 MB). To download "mantiq", click the Telegram button on the left.

Tags: mantiq PDF 21 pages Free download Telegram