мантик илми ва тил

DOC 80.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1413384887_59535.doc t s = j мантиқ илми ва тил режа: 1. тил-ахборот белгилари системаси. 2. табиий ва сунъий тиллар, уларнинг ўзаро алоқаси. 3. тилнинг семантик категориялари. 1. тил тафаккур билан узвий боғланган, фикримизнинг бевосита мавжуд бўлишини таъминлайдиган ва кишилар ўртасида алоқа ўрнатишга хизмат қиладиган ахборот белгилари системасидан иборат. тилни ўрганиш мантиқ фанининг муҳим вазифаларидан бирини ташкил этади. маълумки, тафаккур оламни мавҳумлаштириб ва умумлаштириб акс эттирадиган идеал ҳодисадир. мавҳум нарсаларни, умумийликни фақат тил ёрдамидагина қайд қилиш мумкин. тил ва тафаккурнинг бирлиги нутқда ўз ифодасини топади. нутқ оғзаки ва ёзма ҳолда мавжуд бўлиб, унда фикримиз моддий шаклга, яъни хиссий идрок этиладиган шаклга киради ва шу тариқа у энди бир шахсга эмас, балки жамиятга тегишли бўлиб қолади. тил кишиларнинг ижтимоий меҳнат фаолияти негизида вужудга келган ва ривожлана борган. ана шунинг учун ҳам у чуқур ижтимоий мазмунга эга ҳамда маданиятимиз ва тарихимизнинг муҳим бир қисмини ташкил этади. тил ёрдамида билимлар ҳосил қилинади, тўпланади ва …
2
мазмунини у ифода қилаётган, кўрсатаётган объект ташкил этади. масалан, «аудитория» сўзи реал мавжуд объектни - аудиторияни акс эттирувчи фикр мазмунини ифода этади. тил белгисининг маъносини эса у ифода қилаётган объектнинг характеристикаси (тавсифи) ташкил этади. масалан, «аудитория» сўзининг маъносини « машғулот ўтказиш учун мўлжалланган хона», «махсус жихозланган хона» ва шу каби эканлиги хақидаги ахборотлар ташкил этади. белгиларнинг билишдаги вазифасини ўрганишга аристотель, лейбниц каби мутафаккирлар катта эътибор берганлар. белгилар ҳақидаги таълимотни тараққий эттириш xix асрда актуал масалага айланган. мана шу даврда америкалик файласуф чарлъз пирс (1839-1914) белгилар ҳақидаги фан-семиотикага асос солган. бу фан тил белгисини уч хил йўналиш бўйича анализ қилади. биринчисини семантика ташкил қилиб, у белги билан у ифода қилаётган объект ўртасидаги муносабатни ўрганади. иккинчиси прагматика бўлиб, у кишиларнинг белгиларга муносабатини ҳамда белгилар ёрдамида кишилар ўртасида вужудга келадиган муносабатларни ўрганади. учинчиси, синтаксис дейилиб, у белгилар ўртасидаги муносабатларни (тилни қуриш қоидаларини) ўрганади. мантиқ фанини кўпроқ тил белгиларининг семантикаси қизиқтиради. 2. тилнинг иккита …
3
ифода қилиши мумкин. шунинг билан бир қаторда, табиий тилдан фойдаланиш билиш жараёнида айрим қийинчиликларни ҳам келтириб чиқаради. улар қуйидагилар билан боғлиқ: 1) табиий тилдаги сўзларнинг маъноси вақт ўтиши билан ўзгариб туради; 2) табиий тилда бир сўз бир қанча тушунчани ифода қилиши (омонимлар) ёки бир тушунча бир қанча сўзларда ифода қилиниши (синонимлар) мумкин; 3) табиий тилдаги баъзи сўзлар ёрдамида ифода қилинган фикр аниқ маънога эга бўлмай қолади (масалан, «карим чет тилини яхши билмайди» деган фикрда каримнинг кимга нисбатан ёки қандай вазифани бажаришга нисбатан чет тилини яхши билмаслиги кўрсатилмаган). табиий тилдаги мана шу каби ҳодисалардан холи бўлиш учун илмий билишда атамалардан (терминлардан) фойдаланилади. атама ўзининг қатъий ва аниқ маъносига эга бўлган сўз бўлиб, бу маъно дефиниция (таъриф) ёрдамида кўрсатилади. шунингдек, табиий тилда аниқликка сунъий тилдан фойдаланиш йўли билан ҳам эришилади. сунъий тил табиий тил негизида яратилган ёрдамчи ахборот белгилари системасидан иборат бўлиб, у мавжуд хабарларни аниқ ҳамда тежамли баён қилиш ва узатиш …
4
5», «фортран», «кобол», «пл – 1», «ассемблер», «бейсик» ва бошқалардан иборат. сунъий тилдан мантиқ фани ҳам фикримиз тузилишини назарий жиҳатдан анализ қилишда фойдаланади. демак, илмий билишда табий тилдан ҳам, сунъий тилдан ҳам фойдаланилади. илмий тил эса табий тил, сунъий тил ва махсус атамалардан ташкил топган бўлади. умумий мантиқ ўзининг махсус илмий формаллашган тилига эга. у инсон тафаккурининг тузилишини аниқ ва равшан ҳолда ифода қилиш мақсадида яратилган. бунинг моҳиятини тушуниш учун формаллаштиришнинг ўзи нима эканлигини аниқлаб олиш зарур. формаллаштириш конкрет мазмунга эга бўлган фикрларни символлар билан алмаштириш, яъни пропозиционал функция ҳосил қилиш, формулалар киритиш, мантиқий қоидаларни яратиш орқали тафаккурнинг (фикрнинг) структурасини ифода қилиш демакдир. тафаккурнинг структураси билан мантиқнинг тилда ифода қилиниши структураси ўртасида ўзаро мувофиқлик мавжуд, яъни ҳар бир конкрет фикр структурасига маълум бир тил структураси мувофиқ келади. буни пропорзиционал функция ҳосил қилиш мисолида кўришимиз мумкин. «тошкент-ўзбекистоннинг пойтахти» деган фикрдаги «тошкент» тушунчасини – s, «ўзбекистоннинг пойтахти» тушунчасини – р билан алмаштирсак, …
5
а тегишлидир. 5. қўлланиладиган белгиларнинг маъносини талқин қилиш қоидалари кўрсатилган бўлиши керак. формаллашган тилга эга бўлган мантиқ чин фикрни ифода қилувчи бир формула ёрдамида худди шундай чин фикрни ифода қилувчи бошқа формулани келтириб чиқара олади. бунда берилган фикрнинг конкрет мазмуни эътиборга олинмайди. формаллашган тилнинг устунлиги шундаки, унда мантиқий хулоса чиқаришда кўзда тутилмаган асосларнинг қатнашиб қолиши мумкин эмас. математика ва мантиқнинг кўп масалалари фақат мана шу йўл билан ечилиши мумкин. ниҳоят, формаллашган тилнинг яна бир қимматли томони шундаки, унда бир соҳада яратилган формаллашган тилдан бошқа бир соҳага оид масалаларни ечишда фойдаланиш мумкин. масалан, мантиқда синфлар билан бўладиган амалларда математика тилидан (қўшиш, кўпайтириш, тўлдириш каби атамалардан ҳамда уларни ифода қилувчи белгилардан) фикр тузилишини ифода қилиш учун фойдаланиш мумкин. бунда, албатта фойдаланилаётган белгиларга махсус маъно берилади. формаллашган тилнинг камчилиги эса шундаки, у табиий тилга қараганда объектни юзаки ҳолда ифода қилади. ҳозирги даврда мавжуд формаллашган тиллар борлиқнинг ва билишнинг жуда кам соҳаларини қамраб олган. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мантик илми ва тил"

1413384887_59535.doc t s = j мантиқ илми ва тил режа: 1. тил-ахборот белгилари системаси. 2. табиий ва сунъий тиллар, уларнинг ўзаро алоқаси. 3. тилнинг семантик категориялари. 1. тил тафаккур билан узвий боғланган, фикримизнинг бевосита мавжуд бўлишини таъминлайдиган ва кишилар ўртасида алоқа ўрнатишга хизмат қиладиган ахборот белгилари системасидан иборат. тилни ўрганиш мантиқ фанининг муҳим вазифаларидан бирини ташкил этади. маълумки, тафаккур оламни мавҳумлаштириб ва умумлаштириб акс эттирадиган идеал ҳодисадир. мавҳум нарсаларни, умумийликни фақат тил ёрдамидагина қайд қилиш мумкин. тил ва тафаккурнинг бирлиги нутқда ўз ифодасини топади. нутқ оғзаки ва ёзма ҳолда мавжуд бўлиб, унда фикримиз моддий шаклга, яъни хиссий идрок этиладиган шаклга киради ва шу тариқа у энди бир шахсга эмас, ...

DOC format, 80.5 KB. To download "мантик илми ва тил", click the Telegram button on the left.

Tags: мантик илми ва тил DOC Free download Telegram