билимнинг баҳоси ва қадри

DOC 51.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403340671_44697.doc билимнинг баҳоси ва қадри режа: 1. “қадр” ва “қадрият” тушунчаси. 2. “баҳо” тушунчаси. 3. қадриятлар ва баҳоларнинг билишдаги аҳамияти. 4. қадриятли ёндашув нима? билиш жараёни ҳақиқатда ўз-ўзидан, бошқа омиллардан бутунлай ажралган «соф» ҳолда содир бўлмайди. бу жараён ўз табиатига кўра, объектнинг моҳияти томон фикрий, мантиқий ҳаракатдир ва шу маънода, билиш мантиқи олам мантиқи билан белгиланади. лекин, объектга томон йўналтирилган мантиқий ҳаракат билиш жараёнига ёрдам берадиган ёки аксинча, уни мушкуллаштирадиган баҳолаш ҳолати ёрдамида амалга ошади. билиш жараёни ҳамиша баҳо билан узвий боғланган. объектларни аниқ-ҳиссий билишдаёқ уларни таққослаш, қиёслаш содир бўлади ва уларнинг ўхшаш ёки ўхшаш бўлмаган белгилари, хоссалари аниқланади. абстракциялар яратилишида бу жараёнлар янада кўпроқ амалга ошади. бу ерда индивид онги автоматик қурилмага ўхшаб нарса ва жараёнларга хос бўлган, яъни уларга субъектнинг муносабатидан қатъи назар мавжуд нарсани қайд қилади. бу ҳам баҳо, лекин объектив, индивидга боғлиқ равишда умумий ва ўзига хос белгилар мавжудлигига кўра «табиий» баҳодир. бундай баҳодан ҳиссий тасаввурлар …
2
лик ва хунуклик, ҳаётнинг моҳияти ва инсоннинг ўрни, идеаллар, ҳаракат тамойиллари ва мезонларидан иборат, деб ҳисоблайдилар. сўнгги ўн йилликда фалсафий адабиётларда қадриятлар таърифининг кенгайиш жараёни содир бўлди. қадрият деганда, ҳодисалар доираси илгаригига нисбатан кенг тушунила бошланди, бугун нафақат моддий дунёни, балки маънавий, ахлоқий ва эстетик жиҳатларни ҳам тушуна бошладилар. натижада аксиологик муаммолар доирасининг кенгайиши ва чуқурлашуви содир бўлди. «қадрият» тушунчасини билиш жараёнига татбиқ этиш тўғрисида турли фикрлар, масаланинг аксиологик мазмунини қайд қилувчилар кўп. кадрлилик назарий-билим аспектида, объектга баҳоли-иқтисодий муносабатга нисбатан қарама-қарши, яъни субъектда қадриятли онгга таъсири остида шаклланадиган эмоционал ҳолатлар, тахминлар, қоидалар ва шу кабиларда ифодаланади. қадриятли — баҳоли жиҳатлар билим жараёни ва билимнинг тузилишида ажралмас боглиқлиқда намоён бўлади. қадриятлар тушунча маъносида субъектив бўлиб, бир томондан, ўз сабабига кўра объект билан боғланган бўлади, бошқа томондан эса ижтимоий билиш маҳсули ҳисобланади. аксиология қадриятлар соҳасида ўзаро ўтиш изчиллиги борлигини эътироф этади, бунда мақсад деб аталган нарса, бошқа ҳолатда восита бўлиши ҳам мумкин. …
3
билан фарқ қилади. когнитив билиш орқали ёндашувда объект билиш субъекти учун мавҳум, «нарса ўзида» бўлади:, қадриятли-баҳоли ёндашувда эса объектнинг субъектга муносабат жараёни, унга субъектнинг жонли муносабати аникланади; бу ерда субъект ўз кечинмалари, ҳиссиётларидан ажралмайди, балки аксинча, уларни инобатга олишга интилади, нарсага нисбатан ўз шахсий, эмоционал муносабатига таянади, ҳиссиётларида субъект гўёки объект билан қўшилиб кетади. инсоннинг қайд этувчи ёки тасвирловчи мулоҳазаларидан фарқли равишда баҳоли мулоҳазалари муқаррарлик, ҳукм тарзидаги хусусиятга эга; уларда субъектнинг маифаатларига мувофиқлик, «тўғри», «фойдали» бўлиш талаби ўз ифодасини топади. билим ва амалиёт алоқадорлиги билимнинг ўзини бахрлаш характерига борлиқ ҳолда турлича тарзда бўлади. билим амалиёт таъсири остида ўзгарган бўлиши, бунда «фойдалилик» ва «ҳақиқийлию» бир-бирига мувофиқ келмаслиги мумкин. масалан, ҳарбий соҳада билимларнинг нотўғри кўрсатилиши асосидаги баҳо душман устидан ғалабани таъминлаш мақсадида, устунликни қўлга киритиш ёки сақлаб қолиш, бу йўлдаги хатти-ҳаракатларини оқлаш мақсадида рўй бериши мумкин. амалиётда бундай «фойдалилик» кўшимча гуманистик қадриятлар моҳиятининг бузилиши билан боглиқ ҳолда намоён бўлади. бизнинг давримизда фан …
4
илимдан «чиқиш», яъни фан томонидан тўпланган табиат тўғрисида ахборотлар тўплаш сифатида илмий тараққиётнинг у ёки бу босқичидаги билиш натижасидир. бу ҳақиқий фикрлар эҳтимоллик фикрлари билан, гносеологик ноаниқ мулоҳазаларнинг аниқ хулосалар билан ўзаро тугатгган концептуал билимнинг бутун системасидир. маълумки, сўнгги ўн йилликларда бугун дунёда генетика методларининг инсонга нисбатан татбиқ этиш усуллари билан боғлиқ баҳслар кенг миқёсда авж олди. бундай илмий баҳслар (кутилмаганда) у билан боғлиқ кўпгина дунёқарашлар, социал ва ахлоқий масалаларга оид муаммоларни анча ойдинлаштирди. ген инженерияси бир томондан, инсониятни кўплаб муаммолардан, хусусан наслий-ирсий касалликлардан қутулишига, бошқа томондан эса, генлар билан ўтказилган экспериментлар оқибатида инсон ва инсониятга хавф-хатар келтирувчи салбий натижаларга ҳам олиб бориши мумкинлиги аниқ бўлиб қолди. инсон ҳуқуқлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, олимлар илмий тадқиқотларнинг баъзи йўналишларидан тийилиб туришни таклиф қилишмоқда. ген инжеиерияси атрофидаги баҳс-мунозаралар шундан дарак берадики, бу бошқа соҳаларда ҳам тадқиқотлар йўналишини маънавий қадриятлар аниқлаши мумкин ва зарур. фалсафа нафақат илмий фаолиятнинг муқаррар равишда ижтимоий объектив асосланганлигини, …
5
адриятлар тизимини тушуниш учун дунёни назарий мушоҳада қилувчи, қадриятларни англаб етувчи илмий-гуманистик фалсафа тобора кўпроқ зарур бўлмоқда. дунёқараш фақат дунё тўғрисидаги маълумотлар йиғиндисидан иборат эмас, балки бир вақтнинг ўзида, англаб етилган ижтимоий муносабатлар ва ахлоқий талаблар, гуманистик қадриятларни англаш ҳамдир. шу маънода, у инсонни ҳаётдаги хатти-ҳаракатини, унинг жамиятга ва ўз-ўзига нисбатан масъулиятли муносабатини белгилайдиган тамойилларни танлаш йўли ҳамдир. адабиётлар: 1. ислом каримов “илму фан мамлакат тараққиётига хизмат қилсин”. ўзбекистон республикаси фанлар академияси умумий йиғилишида сўзлаган нутқ – халқ сўзи, 1994 йил 8 июль. 2. ислом каримов. озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. т. 8. т.: ўзбекистон, 2000. 3. ислом каримов. “мактаб – тараққиёт, маданият ва саодат калити”. \\ тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. т. 12. т.: “ўзбекистон”, 2004, 276-бет. 4. муҳаммад ибн мусо ал-хоразмий. танланган асарлар. т.: фан, 1983. 5. абу райхон беруний. қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. танланган асарлар. 1-том. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "билимнинг баҳоси ва қадри"

1403340671_44697.doc билимнинг баҳоси ва қадри режа: 1. “қадр” ва “қадрият” тушунчаси. 2. “баҳо” тушунчаси. 3. қадриятлар ва баҳоларнинг билишдаги аҳамияти. 4. қадриятли ёндашув нима? билиш жараёни ҳақиқатда ўз-ўзидан, бошқа омиллардан бутунлай ажралган «соф» ҳолда содир бўлмайди. бу жараён ўз табиатига кўра, объектнинг моҳияти томон фикрий, мантиқий ҳаракатдир ва шу маънода, билиш мантиқи олам мантиқи билан белгиланади. лекин, объектга томон йўналтирилган мантиқий ҳаракат билиш жараёнига ёрдам берадиган ёки аксинча, уни мушкуллаштирадиган баҳолаш ҳолати ёрдамида амалга ошади. билиш жараёни ҳамиша баҳо билан узвий боғланган. объектларни аниқ-ҳиссий билишдаёқ уларни таққослаш, қиёслаш содир бўлади ва уларнинг ўхшаш ёки ўхшаш бўлмаган белгилари, хоссалари аниқланади. абстракциялар яратилишид...

DOC format, 51.5 KB. To download "билимнинг баҳоси ва қадри", click the Telegram button on the left.