борлиқни фалсафий тушуниш

DOC 190,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403329319_44501.doc 1 борлиқни фалсафий тушуниш режа: 1. борлиқни фалсафий тушуниш 2. борлиқнинг даражалари ва асосий шакллари 3. субстанция муаммоси. монизм, 4. дуализм ва плюралим 5. моддийлик маънавийлик диалектикаси: материя ва руҳ. 6. 5.ҳаракат . ҳаракатнинг асосий шакллари 7. ва уларни ўзаро алоқадорлиги 8. 6. макон ва замон борлиқ –ўтмиш ва ҳозирги замон мутафаккирларининг аксарият қисми томонидан фалсафанинг асоси деб эълон қилинган тушунчадир. шу сабабдан фалсафий тафаккур тарихида мазкур категория кескин ва қизиқарли мунозара ҳамда баҳсларга сабаб бўлган. борлиқ муаммосини таҳлил этаётганда ақл умумлаштириш ва мавҳумлаштиришнинг энг юқори даражасига қадар парвоз қилади. бу бежиз эмас: борлиқни фалсафий тушуниш инсон ҳаётининг маъноси, мазмуни тўғрисидаги масалаларга бориб тақалади. а) борлиқ муаммоси хўш борлиқ муаммосининг моҳияти нимадан иборат ? бу саволга жавоб бериш учун энг аввало ушбу муаммонинг инсон ва инсоният ҳаётида тутган ўрнини англаб етишимиз керак. кундалик ҳаётимизда ва фаолиятимизда биз шубҳа туғдирмайдиган фикрларга таянишга ҳаракат қиламиз. бундай фикрларнинг энг биринчиси оламнинг “ҳозир” …
2
алани кун тартибига қўяди. ушбу масалани муҳокама қилган файласуфларнинг бир гуруҳи чег-чегараси йўқ оламнинг абадий эканлигини уқдириб ўтадилар. бошқа бир гуруҳ файласуфлар эса оламнинг ўтмишда ва бугун мавжудлигини, бундан кейин ҳам мавжуд бўлишини тан олсаларда, унинг маконда туби, замонда чеки борлигини таъкидлайдилар. хуллас, фалсафада оламнинг мавжудлиги ҳақидаги мулоҳазалар унинг чекли ёки чексизлигига доир муаммоларга бориб тақалади. ҳақиқатан ҳам, олам абадий бўлса, нега уни ташкил этган нарсалар ўткинчи? бу унга ўхшаш саволлар занжири борлиқ муаммосини юзага келтиради. оламнинг “ҳозир” ва “шу ерда” мавжудлиги исботлаш мушкул эмас, чунки бунда реал фактларга, ҳаётий тажрибага асосланса бўлади. бироқ оламнинг абадийлиги хусусида фикр юритаётганда қатор муаммоларга дуч келамиз. зеро, бунда кузатиш ва тажрибаларга асосланиб хулоса чиқариб бўлмайди. аксинча, коинотнинг чекланган маконида чекланган умр кўришга маҳкум этилган инсон учун абадий оламнинг ўзига хос хусусиятларини англаб етиш ниҳоятда мушкул. шу сабабдан чексиз ва тубсиз, абадий борлиқнинг мавжудлигин тушуниш машаққатли кечади. борлиқнинг абадийлигини ва ундаги нарсаларнинг ўткинчилигини англаб …
3
с боғлиқдир. демак, улар орасида маълум алоқадорлик мавжуд. бошқача айтадиган бўлсак, олам мавжудлик орқали яхлит бир бутунликни ташкил этади. борлиқ муаммосининг иккинчи аспекти ҳам шу мулоҳазадан келиб чиқади. бу аспект оламнинг бирлиги масаласи билан боғлиқ. олам - инсон онгига боғлиқ бўлмаган абадий яхлитликдир. кишилар ўз фаолиятларида абадийликни ўткинчилик билан боғлайдилар, ушбу қарама-қаршиликлар бирлигини англаб етишга интиладилар. дарвоқе, одам боласи ҳамиша турли нарсаларни яхлит бир бутунликка, синфларга бирлаштиришга интилиб келган. ўз ҳаёти давомида инсон табиат, жамият, бошқа кишилар билан бирлигини, ҳамнафаслигини тушуниб етишга интилади. айни пайтда у моддийлик ва маънавийлик, табиат ва жамият, ўзи ва ўзгалар ўртасида маълум тафовутдан ҳам яхлитлик, бирлик излайди. худди ана шу сабабларга кўра инсоният амалиётидаги қарама-қаршиликлар, турли-туманликлар бирлиги муаммоси бир кунмас-бир кунга юзага келиши табиий ҳол эди. фалсафада ушбу масала “умумийлик муаммоси” номини олди. мазкур муаммони таҳлил этган файласуфлар қуйидаги хулосага келдилар: табиат, жамият, инсон ва идеал неъматлар мавжудлик орқали яхлитликдир. шундай қилиб, борлиқ муаммосининг иккинчи …
4
ҳамият беришимиз керак. бироқ, афсуски, тарих объектив реалликнинг ички мантиғига, қонуниятларига аҳамият бермасдан, унга волюнтаристик муносабатда бўлганлар ва шу позициядан воқеликни ўзлаштиришга интилганлар бисёрлигидан далолат беради. объектив реаллик эса у билан ҳисоблашмаганлардан шафқатсиз ўч олади. объектив реалликдан фарқли ўлароқ, ўзга бир реаллик ҳам мавжудки, у ғоя ва идеалларда, фикр ва мулоҳазаларда ўзига хос субъектив реаллик сифатида намоён бўлади. объектив реаллик билан ҳисоблашиш зарурлиги каби субъектив реалликни ҳам назардан нари тутиш беъманиликдир. ғоя ҳам қудрат – унинг билан ҳисоблашмаслик аксарият ҳолларда мисли кўрилмаган фалокатлага сабаб бўлади. алқисса, борлиқ муаммосининг учинчи аспекти қуйидагича талқин этилади: олам ва ундаги нарсаларнинг барчаси ўз ички мантиғига эга бўлган инсон онгига нисбатан реаллик ҳисобланадиган воқеликдир. борлиқ муаммосининг уч аспекти “борлиқ” категориясининг мазмунини тўлиқ очиб бериш имконини беради. б) “борлиқ” категорияси фалсафа борлиқ муаммосини таҳлил этар экан, инсоннинг амалий, гносеологик ва маънавий–аҳлоқий фаолиятига таянади. ушбу муаммо “борлиқ” категорияси, шунингдек унинг билан алоқадор бўлган “йўқлик”, “мавжудлик”, “материя”, “руҳ”, …
5
гина жорий қилиш мумкин, деб ҳисоблайдилар. фалсафада ҳар қандай категория алоҳида мазмуни иккинчисининг мазмунига мос тушмайди. албатта, бундан бирор бир категориянинг мазмунини очиб бериш учун бошқачасидан фойдаланмаслик керак, деган хулоса келиб чиқмайди. аксинча, категорияларнинг диалектик табиати бир тушунчанинг мазмунини икккинчиси орқали очиб беришни шарт қилиб қўяди. ушбу мулоҳазаларда асосланадиган бўлсак, “борлиқ” категориясини жорий этишда билдирадиган икки эътирознинг ўринсиз эканлигига амин бўламиз. биринчи эътироз: “борлиқ” категорияси нарсаларнинг аниқ белгилари ҳақида маълумот бермайди, шу боисдан ундан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. бу эътироз асоссиздир, чунки ҳар қандай фалсафий категория оламнинг умумий аоқадорлигини ифодаламоғи лозим, бунда нарсаларнинг аниқ белгилари эътибордан четда қолдирилади. иккинчи эътироз: борлиқ ибтидода “мавжудлик” категорияси орқали англанар экан, ундан фойдаланмаса ҳам бўлади. бироқ, “борлиқ” категорияси нарсаларнинг мавжудлиги ифодалаш билан чекланмасдан, кенгроқ мазмунига ҳам эга. фалсафа борлиқ муаммосини таҳлил қилар этаркан, оламнинг шаксиз мавжудлигига асосланади. лекин фалсафа нафақат нарсаларнинг мавжудлигини назарда тутади, балки улар орасида умумий алоқадорлик борлигини ҳам очиб беради: нарсалар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "борлиқни фалсафий тушуниш"

1403329319_44501.doc 1 борлиқни фалсафий тушуниш режа: 1. борлиқни фалсафий тушуниш 2. борлиқнинг даражалари ва асосий шакллари 3. субстанция муаммоси. монизм, 4. дуализм ва плюралим 5. моддийлик маънавийлик диалектикаси: материя ва руҳ. 6. 5.ҳаракат . ҳаракатнинг асосий шакллари 7. ва уларни ўзаро алоқадорлиги 8. 6. макон ва замон борлиқ –ўтмиш ва ҳозирги замон мутафаккирларининг аксарият қисми томонидан фалсафанинг асоси деб эълон қилинган тушунчадир. шу сабабдан фалсафий тафаккур тарихида мазкур категория кескин ва қизиқарли мунозара ҳамда баҳсларга сабаб бўлган. борлиқ муаммосини таҳлил этаётганда ақл умумлаштириш ва мавҳумлаштиришнинг энг юқори даражасига қадар парвоз қилади. бу бежиз эмас: борлиқни фалсафий тушуниш инсон ҳаётининг маъноси, мазмуни тўғрисидаги масалаларга бориб тақала...

Формат DOC, 190,5 КБ. Чтобы скачать "борлиқни фалсафий тушуниш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: борлиқни фалсафий тушуниш DOC Бесплатная загрузка Telegram