борлиқ фалсафаси (онтология)

PPT 36 sahifa 3,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 36
онтология-борлиқ фалсафаси 4-мавзу: борлиқ фалсафаси (онтология). * ўқитувчи: м.л.шарипов * фалсафа тарихида борлиқ муаммоси. борлиқ тушунчасининг моҳияти ва унинг асосий шакллари. борлиқнинг атрибутлари: материя, ҳаракат, фазо ва вақт, онг, инъикос. * онтология – фалсафанинг борлиқ муаммосини ўрганувчи асосий бўлимларидан бири, борлиқ муаммоси эса, фалсафанинг бош муаммоларидан бири. фалсафанинг пайдо бўлиши айнан борлиқ муаммосини ўрганишдан бошланган. қадимги ҳинд, хитой, антик фалсафа биринчи навбатда онтология билан қизиққан, борлиқ моҳиятини англашга ҳаракат қилган. борлиқ – бу реал мавжуд, ўз ичига барча жисмларни оладиган, барқарор, мустақил, объектив, доимий, чексиз субстанциядир. борлиқ фалсафий категориясининг мазмунини очиб берадиган қоидалар: атроф олам, предметилар, ҳодисалар реал мавжуд бўлади, у (олам) бор; атроф олам ривожланади, ички сабабга эга бўлади, ҳаракат манбаи ўзида; материя ва руҳ – ягона, лекин шу билан бирга қарама-қарши моҳиятлар, реал мавжуд. субстанция – ўз мавжудлиги учун ўзидан бошқа ҳеч нарсага эҳтиёж сезмайдиган мустақил борлиқ. * йўқлик борлиқни инкор этади ва нарса, жисм, ҳодиса, онг ўзлигини …
2 / 36
ис файласуфи христиан фон вольф тадқиқотлари натижасида онтология атамаси кенг тарқалди ва у фалсафанинг асосий мазмунини ташкил этувчи соҳаларидан бирига айланди. христиан фон вольф томонидан монизм, дуализм, плюрализм каби тушунчалар биринчи марта қўлланилди. * * «борлиқ» категорияси фалсафа пайдо бўлиши билан шаклланган ва изчил назарий қизиқиш предметига айланган бўлсада, дунё ҳақида одамлар анча олдинроқ фикр юрита бошлаганлар ва бу тасаввурлар кўп сонли афсоналар ва мифларда бизгача етиб келган. борлиқ муаммосини фалсафий англаб етишга илк уринишлар милоддан аввалги биринчи минг йилликда вужудга келган қадимги ҳинд ва қадимги хитой фалсафаларидаёқ кузатилади. борлиқ хақидаги қарашлар айниқса юнон фалсафасида ривожланди. * юнон олимларининг фикрича борлиқ юнон олими фалеснингфикрича борлиқнинг асосини сув ташкил қилади пифагор«ҳамма нарса сондир», деган хулосага келади ва ернинг шарсимон эканлигини биринчи бўлиб таъкидлайди парменид биринчи бўлиб борлиқни категория сифатида тавсифлади ва махсус фалсафий таҳлил предметига айлантирди юнон олими анаксименнинг фикрига кўра ҳамма нарсани ҳаво бошқаради демокрит ва левкипп атомларни муайян модда …
3 / 36
барча нарсалар оддийдан мураккабга, тартибсизликдан тартиблиликка қараб ҳаракат қилади * оламнинг манзараси (борлиқ) оламнинг (борлиқнинг) умумий манзариси дунёнинг мифологик манзараси дунёнинг табиий-илмий манзараси дунинг диний манзараси дунёнинг фалсафий манзараси * мифологиянинг бош мақсади онтологиянинг бош мақсади «борлиқни ким яратгани» ҳақида гапириб бериш «борлиқнинг нималиги, у қандай пайдо бўлганини оқилона тушунтириш борлиққа муносабатнинг хилма-хиллиги * онтологиянинг предметини – борлиқ ташкил этади борлиқ ва йўқлик меъёр ва сифат коинот ва олам миқдор ва ўлчов макон ва замон ботинийлик ва зоҳирийлик ҳаракат ва ўзгариш чеклилик ва чексизлик инсон ва жамият * онтология ўзаро алоқада ижтимоий фалсафа жамият тараққиёти масалалари ахлоқ инсоннинг ахлоқий тарбияси ма- салалари аксиология қадриятлар фалсафаси гносеология билиш муам- моларини ўрганади фалсафий антрапология инсон ва унинг ҳаёти ма- салалари * «субстанция» муаммоси * * * * “табиат” тушунчаси табиат тушунчасининг кенг маъноси борлиқни, бутун дунёни барча ранг-баранг шакллари билан жамулжам ҳолда акс эттиради. «табиат» атамасининг тор маъноси объектив борлиқнинг биосфера, яъни …
4 / 36
иқ ва объективлашган (индивиддан ташқаридаги) руҳий борлиқ кўринишида мавжудлиги инсон борлиғи – инсоннинг моддий ва руҳий (идеал) бирлиги сифатида мавжудлиги, инсоннинг ўз-ўзича борлиги ва унинг моддий дунёда борлиги ижтимоий борлиқ – инсоннинг жамиятда борлиги ва жамиятнинг борлиги (ҳаётнинг мавжудлиги, ривожланиши) виртуал борлиқ (лот. virtus - эҳтимол тутилган, мумкин бўлган, realis - ҳақиқий, мавжуд) — замонавий техника воситалари ва информацион коммуникациялар ёрдамида яратиладиган ва инсонга оламни ўзига хос идрок этиш ва англаш имконини берадиган сунъий дунёдир. * онтология-борлиқ фалсафасининг муаммолари борлиқ ва йўқлик мавжудлик ва номавжудлик тирик табиат борлиғнинг иккинчи даражаси руҳсиз жисмлар борлиғи инсон онги борлиғи 1.барча предметлар 2.ҳайвонлар 3.ўсимликлар 1.муайян одамлар борлиғи 2.ижтимоий борлиқ 3. идеал борлиқ тирик табиат борлиғининг биринчи даражаси микро элементар зарралар, корпускулалар, атомлар, электронлар, протонлар * муайян жисмнинг айнан шу жисм эканлигини белгиловчи хусусиятлари унинг атрибутлари дейилади. борлиқнинг ҳам бир қанча атрибутлари мавжуддир. улар: материя, ҳаракат, фазо, вақт, инъикос, онг ва бошқалар. борлиқ ўзининг хоссалари, …
5 / 36
жойлашадиган жой маъносида, вақт эса ҳодисалар бўлиб оладиган муддат маъносида ишлатилади. фазо ва вақт борлиқ миқдорий ва сифатий жиҳатларни ифодалашига қараб, метрик ва топологик хусусиятларга эга. фазо ва вақтнинг метрик хусусиятлари борлиқнинг миқдорий муносабатларини акс эттириб, ўлчанадиган, кўзга ташланадиган ва нисбий табиатли хусусиятларидир. уларга кўлам, бир жинслилик, изотроплик (анизотроплик) каби хусусиятлар киради. фазо ва вақтнинг топологик хусусиятлари борлиқнинг туб сифатий жиҳатларини ифодалайди. бундай хусусиятларга узлуксизлик, боғланганлик, ўлчамлилик, компактлик, тартибланганлик сингари хусусиятлар киради. вақтнинг топологик хусусиятларига орқага қайтмаслик, бир ўлчамлилик каби хусусиятлар қўшилади. * борлиқнинг xx аср, дунё миқёсидаги тартибсизлик, абсурд ва интиҳо асри, бунёд этган янги постмодернистик шаклини эълон қилган постмодерн йўналиш бошбошдоқлик ҳамда тартибсизлик томон юз тутган. ҳозирги замон постмодерн фалсафаси мантиқан тугалланган шаклда борлиқни ҳам, субъектни ҳам инкор этади. * борлиқнинг интиҳоси - апокалипсис, исён, номуайянлик ва спонтан- лик - постмодернизмнинг энг кенг тарқалган мавзуларидан биридир. «вазият алоқа қилувчиларнинг чексиз миқдори юкланган, дастлабки сигнални фарқлаш ва аниқ адресатни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 36 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"борлиқ фалсафаси (онтология)" haqida

онтология-борлиқ фалсафаси 4-мавзу: борлиқ фалсафаси (онтология). * ўқитувчи: м.л.шарипов * фалсафа тарихида борлиқ муаммоси. борлиқ тушунчасининг моҳияти ва унинг асосий шакллари. борлиқнинг атрибутлари: материя, ҳаракат, фазо ва вақт, онг, инъикос. * онтология – фалсафанинг борлиқ муаммосини ўрганувчи асосий бўлимларидан бири, борлиқ муаммоси эса, фалсафанинг бош муаммоларидан бири. фалсафанинг пайдо бўлиши айнан борлиқ муаммосини ўрганишдан бошланган. қадимги ҳинд, хитой, антик фалсафа биринчи навбатда онтология билан қизиққан, борлиқ моҳиятини англашга ҳаракат қилган. борлиқ – бу реал мавжуд, ўз ичига барча жисмларни оладиган, барқарор, мустақил, объектив, доимий, чексиз субстанциядир. борлиқ фалсафий категориясининг мазмунини очиб берадиган қоидалар: атроф олам, предметилар, ҳодисалар...

Bu fayl PPT formatida 36 sahifadan iborat (3,6 MB). "борлиқ фалсафаси (онтология)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: борлиқ фалсафаси (онтология) PPT 36 sahifa Bepul yuklash Telegram