ғоялар фалсафасининг предмети, мақсад ва вазифалари

DOC 54,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403328231_44475.doc ғоялар фалсафасининг предмети, мақсад ва ғоялар фалсафасининг предмети, мақсад ва вазифалари режa: 1. ғояшунослик (идеология) фанининг предмети, мақсади ва асосий функциялари 2. мустақиллик даврида ғоя ва мафкураларга муносабатнинг тубдан ўзгарганлиги. 3. ғояшунослик (идеология) фанининг ижтимоий-гуманитар фанлар тизимидаги ўрни. ғоялар – инсон тафаккури маҳсули сифатида ижтимоий характерга эга бўлиб, инсон руҳиятига таъсир этувчи, инсон ва жамиятни муайян ҳаракатга чорлайдиган, мақсад-муддао сари етаклайдиган кучли, теран фикрлардир. аммо ҳар қандай фикр ва қараш ҳам ғоя бўла олмайди. ғоялар гарчи тафаккурда пайдо бўлса-да, инсон ва жамият руҳиятига, одамнинг ички дунёсигача кириб бориб, уни ҳаракатга келтирувчи мақсад сари етакловчи руҳий-ақлий кучга эга бўлган ижтимоий ҳодисадир. мазмун ва намоён бўлиш шаклига қараб, ғояларни бир қанча турларга ажратиш мумкин. улар: илмий ғоялар, фалсафий ғоялар, диний ғоялар, бадиий ғоялар, ижтимоий-сиёсий ғоялар, миллий ғоялар, умуминсоний ғоялар ва ҳоказо. юқорида таъкидлаб ўтилган фикрлардан келиб чиқиб шуни айтиш керакки, ғояшунослик тушунчаси ўз моҳиятига кўра, турли хил ғояларнинг табиатини, яъни ғояларнинг …
2
англатади. шуни алоҳида таъкидлаш керакки, собиқ иттифоқ даврида ғоялар дунёси, унинг ўзига хос қонуниятлари, уларнинг жамият ва инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини ўрганувчи алоҳида фан йўқ эди. ҳатто шу соҳа мутахассисларини, яъни фалсафа бўйича кадрлар тайёрлайдиган университетларда ҳам бу борадаги мавзулар муайян фаннинг асосини ташкил этадиган илмий тизим сифатида ўқитилмасди. бунинг асосий сабабларини қуйидагича изоҳлаш мумкин: собиқ марксча-ленинча мафкура тараққиётнинг асосий қонуниятларини тўғри тушунтириб берадиган ягона таълимотдир, деган ақида мутлақ ҳақиқат сифатида эътироф этилар эди. натижада, айнан анна шундай қараш умуминсоний аҳамиятга молик бўлган ғоялар тўғрисидаги фан – “идеология”нинг ўрганмаслигига олиб келган эди. зеро, ғоялар тўғрисидаги билимларни эгаллаш, бу соҳанинг ўз қонуниятлари ва амал қилиш тамойиллари борлигини яққол кўрсатиб қўйган бўлур эди. бу эса табиий равишда, анна шу соҳада пайдо бўлган назария ва таълимотларнинг мазмун-моҳияти, қандай мақсадларга қаратилгани, кимларга хизмат қилиши тўғрисидаги аниқ тасаввур ва тушунчаларни шакллантирар эди. бинобарин, бу – жамият тараққиётида антогонистик зиддиятларни мутлақлаштириш, инсониятнинг бир қисмини синф …
3
борадаги ишлар кўлами, аҳвол тубдан ўзгарди. социология, культурология, политология каби фанлар таълим тизимининг таркибий қисмига айланди. “ғоялар фалсафаси” (идеология) фани мазкур соҳа мутахассисларини тайёрлайдиган олий ўқув юртлари учун мўлжалланган бўлиб, ўз предмети, ўзининг категориялари, тушунча ва қонуниятлари, мақсад ва вазифаларига эга. “ғоя”, “мафкура”ларнинг умуминсоний илдизлари”, “мафкуравий онг ва дунёқараш”, “ғоялар ва мафкуралар тизими”, “ғоявийлик ва ғоясизлик”, “мафкуравий фаолият”, “мафкуравий таъсир ва акс таъсир”, “мафкуравий майдон ва полигонлар”, “ғоявий зиддият ва мафкуравий толерантлик”, “мафкуравий инқироз ва ғоявий бўшлиқ”, “мафкуравий профилактика ва иммунитет”, “мафкуравий тарбия” каби муаммолар мазкур фаннинг предмети ҳисобланади. “ғоялар фалсафаси” (идеология) фани ҳам бошқа фанлар қатори ўз олдига қўйган мақсад-муддаоларидан келиб чиқиб, муайян вазифаларни бажариши керак бўлади. масалан, ғоявий дунёқарашни шакллантиришдаги вазифаси: фалсафа илми билан узвий алоқада бўлиб, фалсафий билимларни чуқур ўзлаштиришни тақозо этади. маълумки, ғоялар тўғрисидаги илмий билимлар кишиларнинг ғоявий дунёқарашини шакллантиришга хизмат қиладиган фалсафий тафаккурнинг муҳим қисмидир. ғоявий дунёқарашнинг баҳолаш вазифаси: яъни инсон ўз ғоялари ва манфаатларидан …
4
тни барпо этиш эҳтиёжи бизга ёт ва бегона ғояларга, уларнинг тажовузига қарши тура оладиган, ҳар томонлама баркамол инсонларни вояга етказиш, ғоявий бўшлиққа йўл қўймаслик ва ниҳоят, юртимизнинг юксак тараққиётини таъминлашга қаратилган миллий истиқлол мафкурасини шакллантиришни тақозо этмоқда. мустақиллик туфайли ўзбекистон халқи ўзини миллий-маънавий янгилашда миллий истиқлол ғоясига таянишга алоҳида эътиборини қаратмоқда. мустабид тузум даврида амал қилиб келинган, халқимизнинг миллий-маънавий руҳиятига тамомила зид бўлган “коммунистик ғоя”дан воз кечилди. ўзбекистон халқи ўз миллий ғояси негизларига таянган ҳолда ўзига хос ривожланиш йўлини танлади. бу эса ўзига хос сабаблар орқали изоҳланади. биринчидан, мустақиллик туфайли халқимиз ўзига хос ва мос тараққиёт йўлини танлаш ҳуқуқига эга бўлди. бу эса халқимизнинг тарихан таркиб топган миллий-маданий меросларини, қадриятларини қайта тиклагани ҳолда ўз келажагини кўра олиш ва қуриш имкониятини берди. иккинчидан, тоталитар тузумнинг ғоявий асоси бўлган коммунистик мафкура тарғиботчилари миллатимиз руҳиятига, қадриятларига зид равишда бизга ёт бўлган қадриятларни сингдиришга уриниб келган. бунинг асоратларидан халос бўлишга қаратилган маънавий-мафкуравий эҳтиёж мавжуд. …
5
росини, қадриятларини топтамаслиги, ўзига хосликни йўқотмаслиги учун ҳам миллий ғояни ўрганиши, билиши керак бўлади. мустақилликни мустаҳкамлаш учун халқимизни бирлаштирадиган, унинг асрий эзгу мақсадлари бўлган “келажаги буюк давлат”ни барпо этиш, ҳар бир шахснинг ҳаётий манфаатлариниўзида мужассам этадиган миллий мафкурани шакллантириш ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётимизнинг муҳим шартига айланмоқда. шу ўринда и.каримов: “олдимизга қўйган олижаноб мақсад-муддаоларимизга етиш, эски мафкуравий асоратлардан батамом халос бўлиш, ғоявий бўшлиққа йўл қўймаслик, бегона ва ёт ғояларнинг хуружидан ҳимояланиш, бундай тажовузларга қарши тура оладиган ҳар томонлама баркамол инсонларни вояга етказиш зарурати халқимиз ва жамиятимиз манфаатларига мос янги мафкурани шакллантиришни тақозо этмоқда”.1 шу маънода, халқимизнинг миллий мафкурасини шакллантиришда, ёшларнинг ғоявий тарбияси жараёнида бошқа ижтимоий-фалсафий билимлар қаторида “ғоялар фалсафаси” фанининг дунё юзини кўриши ва уни ўрганиш орқали миллий мафкуранинг мазмун-моҳиятини яна ҳам теранроқ англаш имконияти кенгайиши муқаррар. “ғояшунослик” (идеология) фанини фақат шу фанни ўрганиш асосидагина эгаллаш мумкин деб қараш бир томонлама ва нотўғри тасаввурдир. “ғояшунослик” ёки «ғоялар фалсафаси” фани билан барча …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ғоялар фалсафасининг предмети, мақсад ва вазифалари" haqida

1403328231_44475.doc ғоялар фалсафасининг предмети, мақсад ва ғоялар фалсафасининг предмети, мақсад ва вазифалари режa: 1. ғояшунослик (идеология) фанининг предмети, мақсади ва асосий функциялари 2. мустақиллик даврида ғоя ва мафкураларга муносабатнинг тубдан ўзгарганлиги. 3. ғояшунослик (идеология) фанининг ижтимоий-гуманитар фанлар тизимидаги ўрни. ғоялар – инсон тафаккури маҳсули сифатида ижтимоий характерга эга бўлиб, инсон руҳиятига таъсир этувчи, инсон ва жамиятни муайян ҳаракатга чорлайдиган, мақсад-муддао сари етаклайдиган кучли, теран фикрлардир. аммо ҳар қандай фикр ва қараш ҳам ғоя бўла олмайди. ғоялар гарчи тафаккурда пайдо бўлса-да, инсон ва жамият руҳиятига, одамнинг ички дунёсигача кириб бориб, уни ҳаракатга келтирувчи мақсад сари етакловчи руҳий-ақлий кучга эга бўлган ижтим...

DOC format, 54,0 KB. "ғоялар фалсафасининг предмети, мақсад ва вазифалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.